6. қийматларни қўшиш асосида божхона баҳосини чиқариш
қийматларни
қўшиш
асосида
божхона
баҳосини
чиқариш
усулидан
фойдаланилганда, товарнинг :
* баҳоланаѐтган товарни ишлаб чиқариш муносабати билан тайѐрловчи
томонидан сарфланган материаллар қийматини ва бошқа ҳаражатларни;
* айни бир турдаги товарларни олиб чиқлаѐтган мамлакатдан Республикамизга
сотишга хос бўлган умумий ҳаражатларни, шу жумладан Республикамизнинг божхона
чегарасидан ўтиш жойигача транспортда ташиб келтириш, юклаш ва тушириш,
суғурталаш ҳаражатларини ;
* айнан бир хил ўхшаш товарларни республикамизга етказиб бериш натижасида
экспортѐр томонидан одатда олинадиган фойдани қўшган ҳолда чиқариладиган баҳоси
божхона қийматини белгилаш учун асос сифатида қабул қилинади.
7.Резерв усул ѐрдамида божхона баҳосини чиқариш.
Агар товарнинг божхона қийматини юқорида кўриб ўтилган усуллар орқали
аниқлашнинг имкони бўлмаса, баҳоланаѐтган товарнинг божхона қиймати божхона
органида мавжуд бўлган нархларга доир ахборот асосида белгиланади. Бунда
товарнинг божхона қийматини белгилашда қуйидагиларга асосланиш мумкин эмас:
республикамизда ишлаб чиқарилган ўхшаш товарнинг сотув нархига;
икки ва ундан ортиқ муқобил қийматларнинг энг юқорисига;
товарнинг олиб чиқилган мамлакат ички бозорига;
олиб чиқилган мамлакатдан учинчи мамлакатларга етказиб берилган товарнинг
баҳосига;
энг паст божхона қийматларига, шунингдек товарларнинг ўзбошимчалик билан
қуйилган ѐки ўз тасдиғини топмаган сохта қийматларига.
Назорат саволлари.
1. Бож деганда нимани тушунасиз?.
2. Бож ставкаларининг қандай турларини биласиз?
3. Божхона баҳоси ва уни аниқлаш усуллари.
4. Айнан бир хил товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб баҳолаш
усулини тушунтиринг.
5. Ўхшаш товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб баҳолаш усулини
тушунтиринг.
6. қийматларни чегириб ташлаш асосида баҳолаш усулини тушунтиринг.
7. қийматларни қўшиш асосида баҳолаш усулини тушунтиринг.
8. Резерв усулда божхона қийматини баҳолаш.
А д а б и ѐ т л а р :
1. Ўзбекистон Республикасининг қонуни «Бож тарифи тўғрисида» 1997 йил 29
август.
2. Божхона қонун ҳужжатларидаги янгиликлар-2/ New documents and provisions in
the customs law-2/Бухгалтер кутубхонаси. «Иқтисодиет ва ҳуқуқ дунѐси». Т.: 2004 й.
23
3. Каримов И.А. «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида».
Тошкент. «Ўзбекистон», 1995 йил
4. Каримов И.А. «Ўзбекистон XXI аср бусағасида: хавфсизликка таҳдид,
барқарорлик шартлари ва тараққиѐт кафолатлари». Тошкент. «Ўзбекистон»1998 йил.
5. Ҳамидов К. «Ташқи иқтисодий фаолият асослари». Т. 2002 й.
6. Шермуҳамедов А.Т. ва бошк. «Ташқи савдони давлат томонидан бошқариш», Т.:
2002 й.
7. Камилов У. И др. «Основû таможенного дела», Т. 1999 г
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона кумитасининг 05/8 - 373-сонли
«Божхона қиймати декларациясини тўлдириш бўйича йўриқнома» Т.: 1998 й.
9. "Солик ва божхона хабарлари" газетаси. 2006 йил сонлари
10. www.customs.uz.
11. www.soliq.uz.
4-мавзу: БОЖХОНА НАЗОРАТИ ВА УНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ.
Режа:
1. Божхона назорати ва шакллари.
2. Божхона кўригидан ўтказиш тартиби.
3. Божхона омборлари ва эркин омборлар.
4. Товарларни божхона назорати остида сақлаш ва реализация қилиш
5. Товарлар ва транспорт воситаларини божхона назорати остида ташиш.
6. Божхона органининг лицензияси.
Таянч иборалар.
Божхона назорати ва шакллари, божхона кўригидан ўтказиш, товарларни божхона
назорати остида сақлаш ва реализация қилиш, товарлар ватранспорт воситаларини
божхона назорати остида ташиш, божхона брокери, божхона лицензияси.
1. Божхона назорати ва шакллари.
Божхона назорати божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан
қуйидаги йўллар билан ўтказилади:
божхона мақсадлари учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларнитекшириш;
жисмоний ва мансабдор шахсларни оғзаки сўраб-суриштириш;
божхона кўригидан ўтказиш;
товарлар, транспорт воситалари, бинолар ва бошқа жойларни божхона
томонидан қиѐслаш;
товарлар ва транспорт воситаларини ҳисобга олиш;
ҳисобга олиш ва ҳисобот тизимини текшириш;
божхона назоратидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар ва транспорт
воситалари туриши мумкин бўлган ѐхуд назорат қилиш божхона органлари
зиммасига юклатилган фаолият амалга оширилаѐтган ҳудудлар, бинолар ва бошқа
жойларни текшириш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда.
Божхона назорати ўтказилаѐтганида инсон, хайвонот ва ўсимликлар ҳаѐти ва
соғлиги учун хавфсиз бўлган ҳамда товарлар ва транспорт воситаларига зиен
24
етказмайдиган техникавий ва бошқа воситалар қўлланилиши мумкин. Божхона
назоратини ўтказиш қоидалари қонун ҳужжатларида белгиланади.
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган
ҳамда шартли чиқариб юборилган товарлар ва транспорт воситалари божхона
назоратидан ўтказилиши лозим, Божхона кодекснинг 49, 50, 117-126-моддаларида
назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Божхона органлари эркин божхона
зоналари ва эркин омборларда турган товарлар устидан қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда божхона назоратини амалга оширишга ҳақлидир.
Божхона органлари божхона ҳудудидан божхона органининг рухсатисиз
чиқиб кетган транспорт воситаларини мажбурий равишда тўхтатиш, денгиз, даре
ва ҳаво кемаларини мажбурий равишда оркага қайтаришга ҳақлидир, чет эл кемалари
ва бошқа давлатларнинг ҳудудида турган кемалар бундан мустасно.
2. Божхона кўригидан ўтказиш тартиби
Божхона назорати:
божхона ҳудудига олиб киришда - товарлар ва транспорт воситалари божхона
чегарасини кесиб ўтган пайтдан эътиборан;божхона ҳудудидан товарлар ва транспорт
воситаларини олиб чиқишда - божхона декларацияси қабул қилиб олинган пайтдан
эътиборан бошланади.
Божхона назорати, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда
тутилмаган бўлса, товарлар ва транспорт воситалари сақланган божхона режимига
мувофиқчиқишга рухсат берилган пайтдан эътиборан ѐхуд улар божхона чегарасини
кесиб ўтган пайтдан эътиборан тугалланади.
Божхона назорати зоналари божхона чегаралари бўйлаб, божхона
расмийлаштируви жойларида, божхона органлари жойлашган ерларда ва божхона
органлари томонидан белгиланадиган бошқа жойларда тузилади. Божхона назорати
зоналарини тузиш ва белгилаш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади. Божхона
назорати зоналарида ишлаб чиқариш, тижорат фаолиятини ва бошқа фаолиятни
амалга оширишга, шунингдек уларнинг чегаралари орқали транспорт воситалари,
товарлар ва шахсларни олиб ўтишга божхона органларининг рухсати билан ва назорати
остида йўл қўйилади.
Божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтувчи ѐки
назорат қилиш божхона органлари зиммасига юклатилган фаолиятни амалга
оширувчи шахслар бу органларга рўйхати ва тақдим этиш тартиби қонун
ҳужжатларида белгиланадиган ҳужжатлар ва маълумотларни топширадилар.Божхона
назоратини амалга ошириш учун божхона органлари банклардан, бошқа молия-
кредит муассасаларидан ва хўжалик юритувчи субъектлардан экспорт-импорт
операциялари ҳамда назорат қилиш божхона органлари зиммасига юклатилган
фаолиятнинг бошқа турларига доир маълумотларни олишга ҳақлидир. Божхона
назорати учун зарур бўлган ҳужжатлар шахслар томонидан камида уч йил сақланиши
лозим
Товарлар ва транспорт воситаларини божхона кўригидан ўтказиш товарлар ва
транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтишнинг қонунийлигини
аниқлаш, уларни ҳисобга олиш, бож, солиқлар, йиғимлар олиш, шунингдек олиб
кириш, олиб чиқиш ва транзит қилиш тақиқланган товарлар божхона чегараси
орқали ўтишининг ҳамда божхона ҳудуди орқали транзит тартибида ўтишининг
25
олдини олиш учун божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Товарлар ва транспорт
воситаларига нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар товарлар ва транспорт
воситаларини кўздан кечириш пайтида хозир бўлишга ҳақлидир, божхона
органлари мансабдор шахсларининг талабига кўра эса текшириш пайтида хозир
бўлишлари ва божхона органларининг мансабдор шахсларига зарур ѐрдам
кўрсатишлари шарт. Товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан ваколатларга эга
шахс бўлмаган тақдирда, транспорт воситасини бошқарувчи шахс божхона
мақсадлари учун ваколатли шахс деб ҳисобланади. Товарлар ва транспорт
воситаларига нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар йўқлигида божхона органлари
қуйидаги ҳолларда товарлар ва транспорт воситаларини кўздан кечиришга ҳақли:
улар товарлар ва транспорт воситалари тақдим этилганидан сўнг ўн кун
ўтганидан кейин келмаган бўлса;
давлат хавфсизлиги, жамоат тартибига, инсон ҳаѐти ва соглигига, хайвонот ва
ўсимликлар, атроф табиий муҳитга, Ўзбекистон Республикасининг бадиий, тарихий ва
археологик бойликлари сақланишига хавф мавжуд бўлганда ва кечиктириб бўлмайдиган
бошқа ҳолатларда;
товарлар ҳалқаро почта жўнатмалари орқали юборилган бўлса;
товарлар ва транспорт воситалари улар жойлаштирилган божхона режимини
бузган ҳолда божхона ҳудудида қолдирилган бўлса.
Шахсни кўздан кечириш божхона чегараси орқали ўтаѐтган ѐхуд божхона
назорати зонасида ѐки ҳалқаро алоқа учун очиқ аэропортнинг транзит зонасида
турган жисмоний шахс қонун ҳужжатларини бузиш объектлари ҳисобланувчи
товарларни ўз ѐнида яширяпти ва кўрсатмаяпти деб ҳисоблашга асослар бўлган
тақдирда, божхона органи мансабдор шахсининг қарорига биноан қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.
Божхона назорати остида бўлган ҳужжатлар, товарлар, транспорт воситалари,
бинолар ва бошқа жойларни божхона қиѐслашидан ўтказиш уларга пломбалар,
муҳрлар қўйиш, рақамли, ҳарфий ва бошқа маркалар босиш, қиѐслаш белгиларини
қўйиш, штамплар босиш, намуналар ва нусхалар олиш, товарлар ва транспорт
воситаларини таърифлаш, уларнинг чизмаларини тайѐрлаш, масштабли тасвирлар,
фотосуратлар, иллюстрациялар тайѐрлаш, товарларга илова қилинган ва бошқа
ҳужжатлардан ҳамда ўзга қиѐслаш воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланади.
қиеслаш воситалари фақат божхона органлари томонидан ѐки уларнинг
рухсати билан ўзгартирилиши, олиб ташланиши ѐки йўқ қилиниши мумкин, товарлар
ва транспорт воситаларининг йўқ бўлибкетиши, уларга қайта тиклаб бўлмайдиган
даражада путур етказилиши ѐки уларнинг жиддий бузилиши хавфи туғилган
ҳоллар бундан мустасно. қиѐслаш воситалари ўзгартирилганлиги, олиб
ташланганлиги ѐки йўқ қилинганлиги тўғрисида божхона органларига дарҳол маълум
қилинади ва бундай хавф мавжуд бўлганлигини исботловчи далиллар тақдим этилади.
Божхона органлари божхона назорати остида турган товарлар ва транспорт
воситаларини, шунингдек бож тўловлари тўланмаган ѐки бож тўловлари юзасидан
божхона имтиѐзлари берилган товарларни инвентаризациядан ўтказишга ҳақлидир.
Божхона органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ шахсларнинг назорат
қилиш божхона органлари зиммасига юклатилган фаолиятини текширишга
ҳақлидир.
26
Божхона органлари божхона назоратини ўтказишда,қоида тариқасида,
назоратнинг қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш учун етарли бўлган
шаклларини қўллайдилар. Божхона назоратининг айрим шаклларини қўлламаслик ѐки
улардан озод қилиш шахслар қонун ҳужжатларига риоя этиш мажбуриятидан озод
қилинишини билдирмайди. 3арурат бўлганда божхона органлари, агар қонун
ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, божхона назоратининг
белгиланган барча шаклларидан фойдаланишлари мумкин.
Божхона назоратининг муайян шаклларидан озод қилиш Ўзбекистон
Республикасининг қонун ҳужжатлари ва ҳалқаро шартномаларига мувофиқ амалга
оширилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари ва Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг шахсий багажи, агар мазкур шахслар
хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси божхона
чегарасидан ўтаѐтган бўлсалар, божхона текширувидан озод қилинади. Чет эл ҳарбий
кемалари, жанговор ва ҳарбий-транспорт ҳаво кемалари, шунингдек ўзи юриб
келаетган ҳарбий техникаси божхона текширувидан озод қилинади.
Товарлар ва транспорт воситалари чиқишига рухсат берилганидан кейин, агар
қонун ҳужжатлари бузилган деб тахмин қилиш учун асослар мавжуд бўлса, товарлар
ва транспорт воситалари божхона назоратидан ўтказилиши мумкин. Кўрсатиб ўтилган
ҳолларда божхона органлари товарлар ва транспорт воситалари мавжудлигини
текширишга, уларни такроран божхона текширувидан ўтказишга, божхона
декларациясида кўрсатилган маълумотларни қайта текширишга, ушбу товарлар билан
амалга ошириладиган ташқи иқтисодий ва кейинги тижорат операцияларига дахлдор
ҳужжатлар ва бошқа маълумотларни текширишга ҳақлидир. Текшириш декларант
турган жойда, кўрсатиб ўтилган операцияларга бевосита ѐки билвосита алоқаси
бўлган ѐки зарур ҳужжатларга эга бўлган ҳар қандай бошқа шахс турган жойларда
ўтказилиши мумкин. Ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда шахслар қонун ҳужжатларига
мувофиқ жавобгар бўладилар.
Божхона органларининг мансабдор шахслари хизмат гувоҳномаси асосида
божхона назоратидан ўтказилиши керак бўлган товарлар ва транспорт воситалари,
божхона назорати учун зарур бўлган ҳужжатлар мавжуд бўлиши мумкин бўлган
ѐхуд назорат қилиш божхона органлари зиммасига юкланган фаолият амалга
оширилаѐтган ҳудуд ва биноларга кира олиш ҳуқуқига эга, Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатларида ѐки ҳалқаро шартномаларида назарда тутилган ҳоллар бундан
мустасно.
Божхона органлари божхона назоратини ўтказишда ѐрдам кўрсатиш учун қонун
ҳужжатларига мувофиқ мутахассислар ва экспертларни жалб этишга ҳақли.
3. Божхона омборлари ва эркин омборлар.
Божхона омборлари ва эркин омборлар - товарларни божхона назорати остида
сақлашга мўлжалланган, махсус ажратилган ва жиҳозланган бинолар ѐки бошқа
жойлардир. Бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлган ѐки алоҳида шарт-
шароитларда сақланиши талаб этиладиган товарлар фақат махсус мослаштирилган
омборларга жойлаштирилиши лозим.Божхона омбори Ўзбекистон Республикасининг
юридик ва (ѐки) жисмоний шахси ѐхуд божхона органи томонидан таъсис этилади.
Эркин омбор Ўзбекистон Республикасининг юридик ѐки жисмоний шахси
томонидан таъсис этилади. Божхона омборлари сақлаш шароитларига кўра товарларни
27
вақтинча сақлаш ва (ѐки) божхона омбори режимларида сақлаш учун мўлжалланган
бўлади.
Божхона омборлари фойдаланиш мумкинлиги жиҳатидан ҳар қандай шахслар
фойдаланиши учун очиқ бўлиши ҳамда муайян шахслар, қоида тариқасида, омбор
эгалари фойдаланиши учун мўлжалланган ѐпиқ омборлар бўлиши мумкин. Божхона
омборлари ва эркин омборларни очиш тартиби ҳамда уларга қўйиладиган талаблар
қонун ҳужжатларида белгиланади.
Божхона омборлари ва эркин омборларнинг эгалари қуйидагиларга
мажбурдирлар:
омборларни божхона назоратини таъминлаш мақсадида жиҳозлаш;
товарларнинг асралишини таъминлаш;
сақлашга кўйилган товарлар ва транспорт воситаларини олиш имкониятини
истисно этиш, божхона назорати бундан мустасно;
божхона назорати амалга оширилишига тўскинлик килмаслик;
ҳисоб-китоб ишларини юритиш ҳамда сақлаб турилган товарлар ва транспорт
воситалари тўғрисида божхона органларигақонун ҳужжатларида назарда тутилган
тартибда ҳисоботлар тақдим этиш;
лицензия шартларига риоя этиш;
божхона органларининг қонуний талабларини бажариш ва қонун ҳужжатларига
мувофиқ бошқа мажбуриятларни адо этиш.
Бож олинмайдиган савдо дўконининг эгаси 3, 6, 7-бандларида назарда тутилган
талабларга риоя этиши, шунингдек келаѐтган ва сотилаѐтган товарлар ҳисобини
юритиши, бу товарлар тўғрисида божхона органларига қонун ҳужжатларида назарда
тутилган тартибда ҳисоботлар тақдим этиши шарт.
Божхона омборлари ва эркин омборлар эгаларининг омборга товарлар ва
транспорт воситаларини жойлаштирувчи шахслар билан ўзаро муносабатлари
шартнома асосида қурилади. Божхона омборларининг эгалари бўлган божхона
органларининг божхона омборларига товарлар ва транспорт воситаларини
жойлаштирувчи шахслар билан ўзаро муносабатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ
амалга оширилади.
Вақтинча сақлаш режимига жойлаштирилган товарлар: омбор эгаси томонидан,
товарларга нисбатан ваколатларга эга бўлган бошқа шахс ва уларнинг вакиллари
томонидан кўздан кечирилиши ва ўлчаб чиқилиши мумкин. Божхона органининг
рухсати билан текшириш ва қиѐслаш учун товарлардан намуналар ҳамда нусхалар
олиниши мумкин; уларнинг ўзгармас ҳолатда сақланишини таъминлаш учун зарур
бўлган операциялар амалга оширилиши, шу жумладан шикастланган ўрови
тузатилиши мумкин. Божхона омбори режимига жойлаштирилган товарлар устида
уларнинг асралишини таъминлаш, божхона органининг рухсати билан сотишга ва
ташишга тайѐрлаш бўйича операциялар амалга оширилиши мумкин.
Операцияларнинг рўйхати ҳамда уларни амалга ошириш тартиби қонун
ҳужжатларида белгилаб қўйилади. Эркин омборга жойлаштирилган товарлар билан
ишлаб чиқариш ва тижорат операцияларини Кодексга мувофиқ амалга оширишга йўл
қўйилади, уларни чакана сотиш бундан мустасно. Ушбу товарлар учун қонун
ҳужжатларида назарда тутилган айрим тақиқ ва чекловлар белгилаб қўйилиши
мумкин. Божхона органлари Кодекс ва бошқа қонун ҳужжатларининг қоидаларига
28
риоя этмаган айрим шахсларга товарлар билан операциялар ўтказишни тақиқлаб
қўйишлари ва уларнинг товарлардан фойдаланишини рад этишлари мумкин.
Божхона омбори ва бож олинмайдиган савдо дўкони эгалари омборда
сақланаѐтган ва дўконда реализация қилинаѐтган товарлар ҳамда транспорт
воситаларининг бож тўловлари тўланиши учун жавобгар бўладилар. Агар божхона
омбори эгаси билан товарлар ва транспорт воситаларини вақтинча сақлаш режимига
жойлаштирувчи шахс ўртасидаги шартномада ушбу шахснинг бож тўловларини
тўлаш учун жавобгарлиги назарда тутилган бўлса, улар солидар жавобгар бўладилар.
Божхона органининг розилиги билан бож тўловларини тўлаш учун жавобгарлик
товарларни божхона омбори режимида сақлаш учун жойлаштирган шахс зиммасига
юкланиши мумкин. Агар божхона органи божхона омборининг эгаси бўлса товарлар ва
транспорт воситаларини шу омборга жойлаштирган шахс бож тўловларини тўлаш учун
жавобгар бўлади, бундай шахс бўлмаган тақдирда - уларнинг мулкдори ѐки эгаси
ҳисобланувчи шахс жавобгар бўлади. Агар эркин омборга жойлаштирилган
товарлардан бож тўловлари ундирилса, тўловлар тўланиши учун уларни омборга
жойлаштирган шахс жавобгар бўлади.
Божхона омбори ва эркин омбор, шунингдек бож олинмайдиган савдо дўкони
қуйидаги ҳолларда тугатилади:
эгаларининг хохишига кўра;
лицензияларнинг амал қилиш муддати ўтганида;
лицензиялар бекор қилинганида ѐки уларнинг амалқилиши тугатилганда;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан эътиборан божхона
омборида ѐки эркин омборда ѐхуд бож олинмайдиган савдо дўконида турган
товарларни сақлаш вақтинча сақлаш режимига мувофиқ амалга оширилади.
Лицензия бекор қилинганида товарлар божхона омбори ѐки эркин омбор ѐхуд бож
олинмайдиган савдо дўконига жойлаштирилган санадан эътиборан қайта божхона
расмийлаштирувидан ўтказилиши лозим, уларнинг эгаларидан эса, сақлаб турганлик
эвазига божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборлари учун
белгиланган миқдорда товарларнинг тугатилаетган омборда ѐки магазинда турган
бутун даври учун божхона йиғимлари ундирилади. Лицензия чақириб олинганида
лицензиянинг амал қилишни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан
эътиборан товарлар қайта божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши лозим, уларнинг
эгаларидан эса, сақлаб турганлик эвазига божхона органлари томонидан таъсис
этилган божхона омборлари учун белгиланган божхона йиғимлари ундирила бошлайди.
Божхона омбори ва эркин омбор, бож олинмайдиган савдо дўкони тугатилганда,
шунингдек божхона омбори, бож олинмайдиган савдо дўконига берилган
лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганда товарларни сақлашга
жойлаштиришга ҳамдауларни реализация қилишгайўл қўйилмайди. Бундай
ҳолларда товарларни божхона омбори ва эркин омбордан, шунингдек бож
олинмайдиган савдо дўконидан чиқариш Божхона Кодексига мувофиқ амалга
оширилади.
Эркин омборга берилган лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганда чет
эл товарларини омборга жойлаштириш бож, солиқлар тўланган ва иқтисодий
сиѐсат чоралари қўлланилган ҳолда амалга оширилади, бож, солиқлардан озод
қилиш ѐхуд уларни қайтариш эса Ўзбекистон товарларига нисбатан қўлланилмайди.
29
Тугатилаѐтган божхона омбори ва бож олинмайдиган савдо дўконида бўлган товарлар
ва транспорт воситалари вақтинча сақлаш режимида туришининг умумий муддати
уни тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан эътиборан икки ойдан, эркин
омборда эса - олти ойдан ошмаслиги лозим.
Dostları ilə paylaş: |