59
3.Транспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик
масалалари
Божхона органининг рухсатисиз ўтказиладиган юк операциялари ва бошқа
операциялар.
Божхона назорати остида турган товарлар ва транспорт воситаларини
божхона органининг рухсатисиз транспортда ташиш, ортиш, тушириш, қайта ортиш,
бузилган ўровни тузатиш, ўраш, қайта ўраш ѐки ташиш учун қабул қилиш, шундай
товарлардан намуналар ва нусхалар олиш, бундай товарлар ва транспорт воситалари
туриши мумкин бўлган бинолар ва бошқа жойларни очиш - энг кам иш ҳақининг ўн
беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Божхона органлари томонидан қўлланилган қиѐслаш воситаларини ўзгартириш,
йўққилиш, шикастлаш ѐки йўқотиш - энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан
ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Товарлар ва транспорт воситаларини декларациялаш тартибини бузиш, яъни
декларациялаш шакли, жойи ва уни амалга ошириш таомили ҳақидаги белгиланган
талабларга риоя этмаслик - лицензиянинг амал қилишини тугатиб ѐки тугатмай, энг
кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб
бўлади.
Божхона органига у белгилаган муддатда товарлар ва транспорт воситалари учун
божхона декларациясини, худди шунингдек ҳужжатлар ва қўшимча маълумотларни
тақдим этмаслик - лицензиянинг амал қилишини тугатиб ѐки тугатмай, энг кам иш
ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Божхона назоратидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар ва транспорт
воситалари, бундай назоратни ўтказиш учун керакли ҳужжатлар мавжуд бўлган ѐки
назорат этиш божхона органлари зиммасига юкланган фаолият амалга оширилаѐтган
ҳудуд ѐхуд биноларга божхона органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик
қилиш - лицензиянинг амал қилишини тугатиб ѐки тугатмай, энг кам иш ҳақининг ўн
бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Божхона назорати остида ѐхуд эркин божхона зоналари ва эркин омборлар
ҳудудида бўлиб , олиб кирилаѐтган, олиб чиқилаѐтган, келиб тушаѐтган,
сақланаѐтган, қайта ишланаѐтган, тайѐрланаѐтган, сотиб олинаѐтган ва сотилаѐтган
товарлар ҳақида белгилангантартибда божхона органига ҳисоботлар тақдим
этмаслик, худди шунингдек бундай товарлар ҳисоб-китобини юритиш тартибига риоя
этмаслик - лицензиянинг амал қилишини тугатиб ѐки тугатмай, энг кам иш ҳақининг
ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Вақтинча сақлаш режимини бузиш
Божхона омборида туриш муддати белгиланган энг кўп муддатдан ошиб кетган
товарлар ва транспорт воситаларини вақтинча сақлаш режимига мувофиқ чиқариш ѐки
тасарруфга қабул қилишни таъминлаш хусусидаги талабларни бажармаслик - товарлар
ва транспорт воситаларининг мусодара қилинишига сабаб бўлади.
Товарларни сақлаш учун қўйишнинг белгиланган талаблари ва шартларига,
уларни сақлаш, худди шунингдек божхона омборларида ва эркин омборларда
товарлар билан операциялар ўтказиш тартибига ва муддатларига риоя этмаслик -
лицензиянинг амал қилишини тугатиб ѐки тугатмай, энг кам иш ҳақининг ўн беш
бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Товарларни қайта ишлаш тартибини бузиш
60
Товарларни қайта ишлаш учун лицензия беришнинг белгиланган талаблари,
чеклашлари ва шартларга, уларни қайта ишлаш тартиби ва муддатларига, қайта
ишлаш маҳсулотларининг чиқиш миқдорига доир, бундай товарларни қайта ишлаш
бўйича операцияларни амалга оширишнинг белгиланган талабларига, чеклашлари ва
шартларига риоя этмаслик - қайта ишлашга мўлжалланган товарлар қийматининг эллик
фоизидан юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
қайта ишлаш маҳсулотларини бошқа товарларга алмаштириб қўйиш - товарларни
мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан эллик бараваригача
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Эркин божхона зоналари ва эркин омборларда ишлаб чиқариш ва бошқа тижорат
фаолиятини амалга ошириш тартибини бузиш - лицензиянинг амал қилишини тугатиб
ѐки тугатмай, энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан эллик бараваригача миқдорда
жарима солишга сабаб бўлади.
Эркин божхона зонаси режими амал қилаѐтган ҳудудда Божхона Кодексида
белгиланган тартибни бузган ҳолда бинолар, иморатлар ва иншоотлар барпо этиш -
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга
сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига илгари олиб кирилган
товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган муддатларда олиб чиқмаслик, агар
уларни қайтариб олиб чиқиш шарт бўлса, ѐки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан
илгари олиб чиқилган товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган муддатларда
қайтариб олиб кирмаслик, агар уларни қайтариб олиб кириш шарт бўлса, жиноят
аломатлари бўлмаган тақдирда - товарлар ва транспорт воситаларини мусодара
қилиб, улар қийматининг эллик фоизидан юз фоизигача миқдорда жарима солишга
сабаб бўлади.
Товарларни йўқ қилиш тартибини бузиш
Товарларни йўқ қилиш, уларни йўқ қилиш натижасида хосил бўлган
чикиндиларни тегишли божхона режимига киритишнинг белгиланган талаблари,
чеклашлари ва шартларига риоя этмаслик - йўқ қилиниши лозим бўлган товарлар
қийматининг эллик фоизидан юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Товарлар ва транспорт воситалари билан ғайриқонуний операцияларни амалга
ошириш, уларнинг ҳолатини ўзгартириш, улардан божхона режимига номувофиқ
тарзда фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш, худди шунингдек ушбу Кодексда
назарда тутилган ҳоллардан ташқари, божхона режимининг бошқа чеклашлари,
талаблари ва шартларига риоя қилмаслик - лицензиянинг амал қилишини тугатиб ѐки
тугатмай, товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, улар қийматининг
эллик фоизидан юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Иқтисодий сиѐсат чоралари ва бошқа чекловлар қўлланиладиган товарлар ва
транспорт воситаларини, ана шу чоралар ва чекловларни қўлланишнинг белгиланган
тартибини бузган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали
олиб ўтиш, Божхона Кодексида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, агар жиноят
аломатлари йўқ бўлса, - товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, улар
қийматининг эллик фоизидан юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси
орқали аслида ишлаб чиқариш ѐки тижорат фаолияти учун мўлжалланган
товарларни тижорат мақсадлари учун мўлжалланмаган товарлар ниқоби остида олиб
61
ўтиш, агар жиноят аломатлари йўқ бўлса - товарларни мусодара қилиб, улар
қийматининг эллик фоизидан юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона
чегараси орқали божхона назоратини четлаб, яъни божхона органлари томонидан
белгиланган жойларни четлаб ѐкибожхона расмийлаштирувининг белгиланган
вақтидан ташқари пайтда олиб ўтиш, агар жиноят аломатлари йўқ бўлса - товарлар ва
транспорт воситаларини мусодара қилиб, улар қийматининг юз фоизидан икки юз
фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб тилаетган
товарларни божхона назоратидан яшириш, яъни хуфя жойлардан ѐки товарларни
топишни қийинлаштирадиган бошқа усуллардан фойдаланиш ѐхуд бир товарни
бошқа товарга ўхшаш қилиб қўйиш, агар жиноят аломатлари йўқ бўлса - товарларни
мусодара қилиб, улар қийматининг юз фоизидан икки юз фоизигача миқдорда жарима
солишга сабаб бўлади.
Ҳужжатлардан ѐки қиѐслаш воситаларидан алдов йўли билан фойдаланган ҳолда
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт
воситаларини олиб ўтиш, агар жиноят аломатлари йўқ бўлса - товарлар ва транспорт
воситаларини мусодара қилиб, улар қийматининг юз фоизидан икки юз фоизигача
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Товарлар ва транспорт воситаларини декларацияламаслик ѐки уларни нотўғри
декларациялаш
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаетган товарлар
ва транспорт воситаларини декларацияламаслик ѐки уларни нотўгри декларациялаш,
яъни товарлар ва транспорт воситалари, уларнинг божхона режими ва бошқалар
ҳақида божхона мақсадлари учун керакли бўлган белгиланган ѐзма, оғзаки ѐки
бошқа шаклдаги маълумотларни бермаслик ѐхуд нотўғри ахборот бериш, агар
жиноят аломатлари йўқ бўлса - лицензиянинг амал қилишини тугатиб ѐки тугатмай,
товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, улар қийматининг эллик
фоизидан юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Нотўгри маълумотларни кўрсатиш, бу маълумотлар Ўзбекистон
Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар ватранспорт воситаларини
олиб ўтиш, уларни талаб этилаѐтган божхона режимига жойлаштириш, божхона
тўловлари миқдори тўғрисида Ўзбекистон Республикаси божхона органи томонидан
қарор қабул қилинишига таъсир этмаган бўлса - энг кам иш ҳақининг ўн беш
бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига божхона назоратини четлаб ўтиб
ѐхуд божхона назоратидан яшириб, ѐхуд ҳужжатлар ѐки қиѐслаш воситаларидан
алдов йўли билан фойдаланиб олиб кирилган ѐхуд декларацияланмаган ѐки нотўгри
декларацияланган товарлар ва транспорт воситаларини ташиш, сақлаш, сотиб олиш,
ушбу товарлар ва транспорт воситаларидан фойдаланиш ѐки уларни тасарруф этиш,
худди шунингдек бож тўловлари бўйича имтиѐзлар берилган, бундай имтиѐзлар
берилишига сабаб бўлганидан бошқа мақсадларда фойдаланилаетган ѐхуд
тасарруфдан чиқарилаѐтган товарлар ва транспорт воситаларини божхона органининг
рухсатисиз ташиш, сақлаш ва сотиб олиш, - лицензияни амал қилишини тугатиб ѐки
тугатмай, товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, улар қийматининг
эллик фоизидан юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
62
Божхона тўловлари бўйича имтиѐзлар берилган, шартли равишда чиқарилган
товарлар ва транспорт воситаларидан имтиѐзлар берилишига сабаб бўлганидан
бошқа мақсадларда божхона органининг рухсатисиз фойдаланиш ва уларни тасарруф
этиш - лицензиянинг амал қилишини тугатиб ѐки тугатмай, бож имтиѐзлари берилиши
муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммасининг юз фоизидан уч юз
фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Божхона декларацияси ва бошқа ҳужжатларида божхона тўловларидан озод
қилиш ѐки уларнинг миқдорини камайтириш учун асос бўладиган нотўгри
маълумотларни кўрсатиш, агар жиноят аломатлари йўқ бўлса -лицензияни амал
қилишини тугатиб ѐки тугатмай, тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари
суммасининг юз фоизидан уч юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Тўланган божхона тўловларини қайтариб олиш, тўловларни ва бошқа ҳақларни
олиш ҳуқуқини берадиган нотўгри маълумотлардан иборат ҳужжатларни божхона
органига тақдим этиш ѐки етарли асосларсиз уларни қайтармаслик ѐхуд тўлиқ хажмда
қайтармаслик, агар жиноят аломатлари йўқ бўлса, лицензиянинг амал қилишини
тугатиб ѐки тугатмай, талаб қилинган, олинган ѐки қайтарилмаган божхона тўловлари,
тўловлар ва бошқа ҳақлар суммасининг юз фоизидан уч юз фоизигача миқдорда
жарима солишга сабаб бўлади.
Божхона тўловларини тўлаш муддатларини бузиш
Божхона тўловларини белгиланган муддатларда тўламаслик, агар жиноят
аломатлари йўқ бўлса, лицензиянинг амал қилишини тугатиб ѐки тугатмай,
тўланмаган божхона тўловлари суммасининг юз фоизидан икки юз фоизигача
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Банклар ва бошқа кредит муассасалари томониданбожхона органларининг
божхона тўловларини сўзсиз ундириб олиш тўғрисидаги ѐки божхона тўловларини
тўловчининг ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги
қарорларини бажармаслик, худди шунингдек бундай қарорларни ижро этишни асоссиз
равишда кечиктириб юборганлик -тўланмаган тўловлар суммаси миқдорида жарима
солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини лицензиясисиз ѐки агар
бундай лицензия бекор қилинган, унинг амал қилиши тугатилган ѐки тўхтатиб
турилган бўлса ѐхуд штатида божхона расмийлаштируви бўйича Ўзбекистон
Республикаси Давлат божхона қўмитасининг малака аттестатига эга мутахассис
бўлмагани ҳолда божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш, "божхона
брокери" номидан ўз номида, рекламасида ѐки бошқа ахборотида фойдаланиш ѐхуд
малака аттестатига эга бўлмаган ѐки суд қарорига кўра бундай аттестатдан махрум
қилинган ѐки малака аттестати бекор қилинган ѐхуд агар бундай аттестатнинг амал
қилиши тугатилган ѐки тўхтатиб турилган шахс томонидан божхона брокери номидан
божхона расмийлаштируви бўйича ҳаракатларни содир этиш ѐхуд божхона брокери
томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига қалбаки ҳужжатлар
тақдим этилиши натижасида олинган лицензиядан фойдаланиш, худди шунингдек
бундай фаолиятга оид бошқа шартларни бузиш, лицензиянинг амал қилишини
тугатиб ѐки тугатмай, божхона брокерига энг кам иш ҳақининг юз бараваридан
беш юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Божхона брокери ѐки унинг мутахассиси томонидан қонун билан
қўриқланадиган маълумотлар ѐки махфий ахборотдан шахсий мақсадларда
63
фойдаланиш, бундай маълумотларни ошкор қилиш ва учинчи шахсларга, шу
жумладан бунга ваколати бўлмаган давлат органларига бериш - лицензиянинг амал
қилишини тугатиб, божхона брокерига энг кам иш ҳақининг юз бараваридан беш юз
бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини лицензиясисиз ѐхуд агар
бундай лицензия бекор қилинган, унинг амал қилиши тугатилган ѐки тўхтатиб турилган
бўлгани ҳолда божхона ташувчиси сифатида фаолиятни амалга ошириш ѐхуд божхона
ташувчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига қалбаки
ҳужжатлар тақдим этилиши натижасида олинган лицензиядан фойдаланиш, худди
шунингдек бундай фаолиятга оид бошқа шартларни бузиш, - лицензиянинг амал
қилишини тугатиб ѐки тугатмай, божхона ташувчисига энг кам иш ҳақининг эллик
бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Божхона ташувчиси ѐки унинг ходими томонидан қонун билан қўриқланадиган
маълумотлар ѐки махфий ахборотдан шахсий мақсадларда фойдаланиш, бундай
маълумотларни ошкор қилиш ва учинчи шахсларга, шу жумладан бунга ваколати
бўлмаган давлат органларига бериш - лицензиянинг амал қилишини тугатиб, божхона
ташувчисига энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан икки юз эллик бараваригача
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Назорат саволлари.
1. Божхона қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши деганда нимани тушунасиз?
2. Божхона қонунчилик ҳужжатларининг бузилганда қандай жазо турлари
белгиланади?
3. Божхона режимининг бузилишида жазонинг қўлланилиши?
4. Жазо бериш муддатлари қандай?
5. Тўловларни кечиктирганлик учун қандай жазо қўлланилади?
Адабиѐтлар:
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Т.1992 й.
2. Ўзбекистон Республикасининг Божхона Кодекси. «Иқтисодиѐт ва ҳуқуқ дунѐси».
Т.: 1998 й
3. Ўзбекистон Республикасининг қонуни «Бож тарифи тўғрисида» 1997 йил 29
август.
4. Ўзбекистон Республикасининг қонуни «Давлат божхона хизмати тўғрисида» 1997
йил 29 август.
5. Ҳамидов К. «Ташқи иқтисодий фаолият асослари». Т. 2002 й.
6. Шермуҳамедов А.Т. ва бошк. «Ташқи савдони давлат томонидан бошқариш», Т.:
2002 й.
7. Камилов У. И др. «Основû таможенного дела», Т. 1999 г.
8. Додабоев А. «Таможенная статистика», Ф. 2002 г.
9. Додабоев А. «Международное таможенное право» Ф. 2001 г.
10. "Солик ва божхона хабарлари" газетаси. 2006 йил сонлари
11. www.customs.uz.
12. www.soliq.uz.
64
9-мавзу: БОЖХОНА ИШИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК.
Режа
1. Ташқи иқтисодий фаолиятни божхона бошқаруви орқали тартибга солишда
халқаро ташкилотларнинг ўрни.
2. МДҲ мамлакатларининг иқтисодий ва божхона ҳамкорлиги.
3. Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг халқаро ҳамкорликни
ривожлантиришдаги фаолияти.
Таянч иборалар.
Халқаро ҳамкорлик, ГАТТ, Европа иттифоқи, Жаҳон савдо ташкилоти, Мустақил
давлатлар ҳамдўстлиги, Жаҳон божхона ташкилоти.
1. Ташқи иқтисодий фаолиятни божхона бошқаруви орқали тартибга солишда
қатнашувчи асосий халқаро ташкилотлар
Мамлакатлар ўртасидаги ўзаро иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши
уларнинг турли халқаро ташкилотларда фаол иштирок этишларини тақозо этади. Ўз
навбатида, халқаро ташкилотлар ташқи иқтисодий фаолиятнинг муайян соҳасини у ѐки
бу даражада тартибга солади. Бутунжаҳон божхона ташкилоти ва Евробожхона
фаолияти дунѐнинг бир қатор мамлакатларида божхона фаолиятини бошқаришнинг
компьютер тизимини ташкил этишга имкон туғдирди. Киото конвенцияси божхона
мақсадларида компьютерни қўллаш борасида махсус илова жорий этди. Ушбу илова
божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бюрократик тўсиқларни бартараф этиш орқали
божхона расмийлаштирувини тезлаштириш учун замонавий электрон техникадан
фойдаланиш бўйича тавсиялардан иборат. Конвенцияда божхона қийматини ҳисоблаш
усуллари аниқланган, божхона расмиятчилигини енгиллаштириш ва муддатларини
қисқартириш масалалари кўриб чиқилган ҳамда ташқи савдони ривожлантиришга
кўмаклашадиган бир қатор усуллар расмий қайд этилган.
Дунѐ мамлакатлари ўртасида эркин савдо ва божхона иттифоқи тўғрисидаги
келишувлар кенг тарқалмоқда. Мамлакатлар халқаро иқтисодий муносабатлар тизими
доирасидаги кучли рақобат шароитида бошқа мамлакатлар билан товар, капитал ва
хизматларнинг эркин ҳаракатига имкон яратадиган келишувлар тузиш орқали ўз
иқтисодий ҳолатини мустаҳкамлашга интиладилар. Бундай келишувларнинг кўпчилиги
халқаро ва регионал хусусиятга эга бўлади.
Уларга Европа Иттифоқи (ЕИ), Жаҳон савдо ташкилоти (ГАТТ/ЖСТ), Умумжаҳон
божхона ташкилоти (СТС/УБТ), Европа эркин савдо ассоциацияси (ЕЭСА), Эркин савдо
бўйича Шимолий Америка Ассоциацияси (НАФТА), Жанубий Шарқий Осиѐ
мамлакатлари ассациацияси (АСЕАН), Марказий Европа эркин савдо ассоциацияси,
Шарқий ва Жанубий Африка умумий бозори (КОМЕСА), Мустақил мамлакатлар
ҳамдўстлиги (МДҲ) каби келишувларни киритиш мумкин. МДҲ доирасида божхона
иттифоқини барпо этиш кўп жиҳатдан муаммолар ва тўсиқларга учрамоқда. Бу эса
мамлакатларни МДҲ доирасида алоҳида божхона иттифоқларини тузишга ундаяпти.
Масалан, Россия-Белоруссия-қозоғистон; Ўзбекистон-Украина-Грузия-Молдавия.
65
Жаҳон савдосининг 40%и бевосита Европа ва Шимолий Америка ассоциациялари
доирасида
амалга
оширилмоқда.
Жаҳонда
амалга
оширилаѐтган
савдо
операцияларининг деярли ярми Европа ҳиссасига, 1/6 қисми эса Шимолий Америка
ҳиссасига тўғри келмоқда. Шу тариқа, ҳалқаро савдо операциялари умумий хажмининг
2/3 қисми ўзининг йирик савдо ҳамкорлари билан мумкин қадар қулай савдо режимини
яратиш тўғрисидаги савдо келишувларига эга мамлакатлар томонидан амалга
оширилмоқда.
Интеграцион жараѐнларнинг ривожланиши миқдорий ва сифатий кўрсаткичлар
орқали ифодаланувчи бир қанча босқичларни босиб ўтади:
Эркин савдо ҳудуди;
Божхона иттифоқи;
Умумий бозор;
Иқтисодий ва валюта иттифоқи.
Ўзбекистоннинг келгусида Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириши ташқи
иқтисодий алоқаларнинг истиқболдаги ривожланишида муҳим аҳамиятга эга.
ГАТТ - бу қатнашчи мамлакатларнинг ўзаро савдо муносабатларини давлат
томонидан тартибга солишнинг асосий тамойиллари, меъѐр ва қоидалари тўғрисидаги
кўптомонлама халқаро келишувдир. Шунингдек, у йирик халқаро ташкилотлардан бири
бўлиб, унинг фаолияти ташқи савдо сиѐсатини келишилган тарзда олиб бориш бўйича
маслаҳатлар, расмий ва норасмий келишувларни ҳам қамраб олади. Бир вақтнинг ўзида у
турли мамлакатларнинг ташқи савдо ва божхона ишлари соҳасини тартибга солувчи
халқаро-хуқуқий келишув ҳисобланади.
ГАТТ доирасида савдо-иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи қоидаларни
аниқлаб берадиган турли-туман келишувлар тузилган. Унда мамлакатларнинг божхона
иши, божхона сиѐсати ва божхона қонунчилиги соҳаларидаги ҳамкорлик тажрибалари
тўпланган.
ГАТТнинг асосий қоидалари (низомлари) деярли 50 йил мобайнида аъзо
мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда дискриминацияни ман этади: аъзо мамлакатлар
бир-бирига имкон қадар қулайлик туғдирувчи режимни қўллашлари, дискриминацион
чоралар тарзидаги божхона режимларидан фойдаланмасликлари, бозорларга кириш учун
кенг йўл очишлари, ҳалол рақобатни қўллаб-қувватлашлари, ички бозорни божхона
божлари орқали ҳимоялашлари ва иқтисодий ислоҳотларни рағбатлантиришлари лозим.
Халқаро иқтисодий ташкилотлар ўртасида Ўзбекистон учун ҳамкорлик қилиш
муҳим аҳамият касб этадиган ташкилотлардан бири Умумжаҳон божхона ташкилотидир
(УБТ). Ташкилотнинг штаб квартираси Брюсселда (Бельгия) жойлашган. Ташкилот
бюджети аъзо мамлакатлар тўлайдиган йиллик бадаллардан шаклланади. Аъзолик
бадалининг ҳажми мамлакат миллий даромади ва унинг БМТ харажатларидаги улушига
боғлиқ ҳолда аниқланади. Божхона ҳамкорлиги кенгаши божхона иши ва божхона
қонунчилигини такомиллаштириш, божхона тизимларини бирхиллаштириш ва
мувофиқлаштириш мақсадида барпо этилган. УБТ ўз фаолиятининг қирқ йиллик даври
мобайнида божхона ишининг ҳуқуқий асосини ташкил этувчи 17 та халқаро Конвенция
ҳамда 50 дан ортиқ тавсияномаларни ишлаб чиқди ва амалга киритди. Ҳозирги вақтда
УБТ миллий божхона хизматларини янги асрнинг замонавий иш шароитларида ишлашга
тайѐрлаш ва такомиллаштириш мақсадида услубий ва консультатив ишларни олиб
бормоқда.
Dostları ilə paylaş: |