Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти


Марказдан қочма куч майдонида чўктириш



Yüklə 3,99 Mb.
səhifə18/19
tarix22.06.2020
ölçüsü3,99 Mb.
#31909
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
ўсимлик


Марказдан қочма куч майдонида чўктириш. Бу усул майда муаллақ заррачаларни ажратиш учун мукаммал ҳисобланади. Бу усул бўйича ишлайдиган ва суспензия ажратиш техникасида кенг қўлланиладиган асосий аппаратларга центрифугалар киради. Улар сепараторлар деб ҳам аталади.

Центрифугадан фойдаланиш, бир жинсли бўлмаган системани ажратиш тезлигини, тиндиргич ёки фильтрлардаги ажратиш тезлигига нисбатанрр оширишга асосланган.

Центрифуганинг муҳим ҳарактеристикасига ажратиш омили К0 киради
К0 = р н2 / 900

бу ерда р – роторнинг айланиш радиуси, мм; н – роторнинг айланиш частотаси, айл/мин.

Центрифуганинг ажратиш қобилияти ажратиш омилининг ошиб боришига пропорционал равишда ўсиб боради.

Ажратиш омилининг қийматига қараб центрифугаларни шартли равишда икки турга бўлиш мумкин: нормал центрифугалар (сепараторлар) (К0 ≤ 3500) ва кучли центрифугалар (К0 > 3500).

Нормал центрифугалар (сепараторлар) асосан дағал дисперс суспензиялар ёки иккита бир-бирида аралашмайдиган суюқликларни ажратиш учун қўлланилади. Кучли центрифугалардан эмульсия ва майда дисперс суспензияларни ажратишда фойдаланилади.

Бир қатор заводларда бирламчи тозалаш схемаларида узлуксиз ишловчи НОГШ – 325 горизонтал тиндиргичли центрифугаларидан фойдаланилади (21.4-расм). Центрифугаларнинг асосий қисми бўлиб 3-корпусга горизонтал ҳолда жойлашган кесик конус шаклидаги 4-ротор ҳисобланади. Ротор ичида 2-шнек бўлиб, қаттиқ чўкмани 1-бўшатувчи тешикка узатиш учун мўлжалланган. Тозаланадиган мой 5-таъминлаш трубаси орқали кириб келади, кейин эса 8-туйнук орқали роторнинг ички бўшлиғига отилиб чиқади. Марказдан қочма куч таъсири остида қаттиқ чўкма ротор деворлари ичида чўкади ва шнек орқали роторнинг тор қисмидаги 1-бўшатиш тешигига узатилади. Сўнг, чўкма 9-бўлимда йиғилади. Тозаланган мой конуснинг асосига тушади ва 6-туйнук орқали чиқиб, 7-мой йиғиш бўлимида йиғилади. Қаттиқ чўкмани ажратиш, бўшатиш, ёғни қуйиб олиш жараёнлари узлуксиз давом этади.



Шнек ротор билан бир томонга айланади, лекин унинг айланиш частотаси роторникидан 1% ортда қолади. Бу эса чўкмани ротор барабанининг ички юзаси бўйлаб мажбурий ҳаракатланишига шароит яратади.

Центрифуганинг унумдорлиги – 2,0 т/соат

Шнекли тиндиргич центрифугалар мамлакатимизда ва ҳорижда кенг қўлланилади. Уларнинг камчиликларига чўкмани ҳаракатлантириш учун электроэнергия сарфининг юқорилиги, чўкмани майдаланиб кетиши ва ёғни ҳаво билан контактининг мавжудлиги киради.



НОГШ центрифугаларидан ташқари ёғ-мой саноатида суюқлик сепараторларидан ҳам фойдаланилади. Сепаратор барабанининг ишлаш схемаси 21.5-расмда кўрсатилган. Барабан вертикал конуссимон ротордан иборат бўлиб, унда бир нечта тарелкалар мавжуд.

Суспензияни ажратишда ўта енгил фракциялар барабандан чиқиб кетади, оғир (чўкма) фракция эса барабанда йиғилиб даврий равишда бўшатиб олинади (21.5б-расм) ёки узлуксиз чиқиб кетиб туради. Агар иккита суюқликдан иборат система ажратилса, иккала фракция ҳам узлуксиз равишда барабандан чиқиб кетаверади (21.5а-расм). Бундай сепараторлар тарелкаларида айланасига бир нечтадан тешиклар бўлиб, тарелка йиғилганда улар бир бирига мос тушади.

Бу нарса суюқликни барча тарелкалараро бўшлиқларга бир меъёрда тақсимланишига олиб келади ва тарелкаларни юқори самарадорлик билан ишлашини таъминлайди.

Ёғларни бирламчи тозалаш учун А1-МСИ ва А1-МСП сепараторлари ҳам ишлатилади.

А1-МСП сепаратори ярим ёпиқ тарелкали машиналар туркумига мансуб бўлиб, унда чўкма марказдан қочма пульсация ёрдамида бўшатилади (21.6-расм).

Сепараторнинг асосий ишчи органига 5-вертикал валнинг конуссимон қисмига маҳкамланган, 2-барабан киради. Барабан тарелкалар пакети ва уни ушлагичидан иборат. Тарелка ушлагичининг ички ва ташқи қовурғалари сепарацияланадиган суюқликни кириши ва тиниқ суюқликни чиқиши учун каналлар ҳосил қилади. Барабан шунингдек, қаттиқ чўкмани бўшатувчи механизмга ҳам эга. Қабул қилувчи – бўшатувчи 3-мослама мойни барабанга киритувчи ва ундан чиқарувчи патрубкалардан ташкил топган.



Ишлов берилиши керак бўлган мой – аралашма суспензияси 4-патрубок орқали барабанга келиб тушади, бу ерда зичлиги суюқлик зичлигидан юқори бўлган оғир заррачалар марказдан қочма куч таъсирида 1-қуйқа бўшлиғида йиғилади. Суюқ фракция барабан бўйлаб ҳаракатланади ва босимли камерага келиб тушади. Бу ердан босим остида узлуксиз равишда чиқиб кетади. Йиғилган чўкма, барабанга мойни кириши тўхтатилгандан кейин, бўшатиш механизми орқали чиқариб юборилади. Барабанни чўкмадан бўшатишнинг такрорланиш тезлиги дастлабки маҳсулотнинг механик аралашмалар билан ифлосланиш даражасига ва сепараторнинг унумдорлигига боғлиқ.


Сепарациялаш ҳарорати 60-700С. Мой бўлмаган аралашмалар миқдори (%да): тозалашгача – 0,5 дан кўп эмас, тозалашдан кейин – 0,05дан кўп эмас.

Ёғ ва мойларни тозалаш учун Россиянинг А1-МСИ, А1-МСП ва А1-МСЛ сепараторлари, Германиянинг “Лурги” ва Швециянинг “Альфа-Лаваль” фирмаларининг сепараторлари кенг қўлланилади.


Ўсимлик мойларини бирламчи тозалаш учун ишлатиладиган технологик схемалар

Ўсимлик мойларини дастлабки тозалаш учун қуйидаги технологик схемалар ишлатилиши мумкин.

Икки босқичли тиндиргичда тозалаш ва фильтр пресда фильтрлаш (икки босқичли).

Икки босқичли тиндиргичда тозалаш – НОГШ центрафугасида ва сепараторларда тозалаш. (уч босқичли.)



Икки босқичли тиндиргичда – дискали механизациялашган фильтр ФГДС да тозалаш (икки босқичли)

Фильтр-пресслар ёрдамида ўсимлик мойларини бирламчи тозалаш технологик схемаси (21.7-расм). Форпресс мойи 1-қуйқа туткичга йирик заррачалардан дастлабки тозалаш учун келиб тушади. Тозаланган мой 2 оралиқ идишдан 3-насос ёрдамида 4-фильтр-прессларга юборилади. Фильтрланган мой 6-бакда йиғилади. Фильтрланган мойнинг бошланғич лойқароқ қисми 5-бакка оқиб тушиб, сўнгра қайта фильтрлашга юборилади. Қуйқа тутгич ва фильтр-пресслардан чиққан чўкмалар 7-шнек орқали қовуриш қозонига қайтарилади.

Бу схеманинг камчиликлари: фильтр-прессларни тозалашда кўп қўл меҳнатининг ишлатилиши, унумдорлигининг пастлиги ва бошқалар.



НОГШ центрифугаси ва сепаратордан фойдаланиб мойларни тозалашнинг технологик схемаси 21.8-расмда кўрсатилган.

Мой йирик ва оғир заррачалардан дастлабки тозалаш учун 1-қуйқа туткичга келиб тушади, сўнг у ердан оралиқ 2-сиғимга ўтади ва 3-насос ёрдамида 4-НОГШ центрифугасига узатилади. Тозаланган мой 6-бакка тушади ва 3-насос орқали 5-сепараторга ҳайдалади. Бу ерда мой майда дисперс аралашмалардан тозаланади. Қуйқа тутқич, НОГШ центрифугаси ва сепараторда ажратиб олинган қуйқалар 7-шнек ёрдамида пресс агрегатларининг қозонларига қайтарилади.


Yüklə 3,99 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin