НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. ―Стандартлаштириш тўғрисида‖ги қонун қачон қабул қилинган ва қандай ўзгартиришлар
киритилган?
2. Стандартлаштиришнинг асосий мақсадларини айтиб беринг.
3. Стандартларни нашр қилиш ва қайта нашр қилиш.
4. Стандартларнинг тоифалари.
5. Стандартлаштириш бўйича давлат назорати органлари ва объектлари.
6. «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги қонун қачон қабул қилинган?
7. Техник регламентлар ва уларнинг турлари.
84
АДАБИЁТЛАР
1. Абдувалиев А.А., Алимов М.Н., Латипов В.Б. Межотраслевые системы стандартизации. –
Т., НИИСМС, 2008. – 284 с.
2. Абдувалиев А.А., Латипов В.Б., Умаров А.С., Алимов М.Н., ва б. «Стандартлаштириш,
Метрология, Сертификатлаштириш, Сифат.» – Т.: СМСИТИ, 2008. – 267 б.
3. К 013:2003. Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини
стандартлаштириш тизимини ривожлантириш концепцияси.
4. Ўзбекистон Республикаси ―Стандартлаштириш тўғрисида‖ги қонуни.
11-маъруза. Стандартлаштиришнинг
турли даражадаги объектлари
Режа:
1. Стандартлаштиришнинг турли даражадаги объектлари.
2. Барча даражадаги меъѐрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва
давлат рўйхатидан ўтказиш.
3. Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилотлар.
1. Стандартлаштиришнинг турли даражадаги объектлари.
Стандартлаштириш, метрология ва сертификациялаш бўйича фаолиятнинг асосий мақсади
товар ва хизматлар сифатини таъминлашдир. Стандартлаштириш объектлари бўлиб маҳсулот,
процесс (жараѐн) ва хизматлар ҳисобланади. 1-расмда стандартлар даражалари, уларни
тасдиқлаш даражалари ва Ўз СДТ стандартларининг турлари келтирилган.
Қуйида стандартлаштиришнинг барча даражадаги объектларини келтирамиз:
1. Стандартлаштиришнинг давлатлараро объектлари: ГОСТ 1.0-92. Правила проведения
работ по межгосударственной стандартизации. Общие положения;
2. Давлат стандартлаштириш объектлари:
а) ташкилий-услубий ва умумтехникавий норма (меъѐр)лар ва талаблар;
б) маҳсулотга бўлган мажбурий талаблар;
в) тармоқлараро қўлланадиган маҳсулотлар;
г) давлат аҳамиятидаги хўжалик объектларининг элементлари, шу жумладан, банк тизими,
транспорт, алоқа, энергия ташкилоти, мудофаа;
д) ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий дастурларнинг давлат объектлари;
е) тармоқ стандартлаштириш объектлари бўлиб, тармоқдаги маҳсулотларнинг сифатини
таъминлаш буйича тармоқни ташкил қилиш ва бошқаришдаги норма ва қоидалар
ҳисобланади;
4. Маъмурий-ҳудудий стандартлаштириш объектлари: - маҳсулот сифатини таъминлаш
бўйича ҳудудий норма ва талаблар;
5. Корхонанинг стандартлаштириш объектлари:
а) ташқи истеъмолчи амалга оширадиган маҳсулот;
б) ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича норма ва талаблар;
в) сифатни бошқариш:
г) ушбу корхонада тайѐрланган ва фақат ушбу корхонада ишлатиладиган детал ва йиғилувчи
бирлашмалар:
85
1-расм. Стандартлар даражалари, уларни тасдиқлаш даражалари ва Ўз СДТ
стандартларининг турлари.
Стандартлаштиришнинг турли даражадаги объектлари учун норматив ҳужжатларнинг
қуйидаги белгиланишлари ўрнатилган:
1. Давлат даражасида:
• O'z DST - Ўзбекистон давлат стандарти;
• O'z DT - Ўзбекистон давлат таснифлагичи (классификатор);
• O'z RH - Ўзбекистон раҳбарий ҳужжати;
• O'z Т - Ўзбекистон тавсиялари;
2.Тармоқ (отрасль) даражасида:
• TSt - тармоқ стандарти;
• ТТ - тармоқ таснифлагичи;
• Tsh - техник шартлар;
• RH - раҳбарий ҳужжат;
• Т - тавсиялар;
З.Маъмурий-ҳудудий даражада:
• NHSt - маъмурий-ҳудудий стандарт;
• Т - тавсиялар;
4. Корхона даражасида:
• Tsh - техник шартлар;
• Kst - корхона стандарти;
ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ ДАВЛАТ ТИЗИМИ
(ЎзСДТ)
Давлатлараро
стандартлар
Узлуксиз таълим
тизимидаги
Ўзбекистон давлат
стандартлари
ЎЗбекистон
давлат
стандартлари
Тармоқ
стандартлари
Раҳбарий
ҳужжатлар
Тавсияномалар
Маъмурий-ҳудудий
стандартлар
Корхона
стандартлари
Евроосиѐ
Иттифоқининг
Давлатлараро
Кенгаши (EASC)
Вазирлар
Маҳкамаси
Ўзстандарт
агентлиги
Давархитектура-
қурилиш
Давтабиат қўмита
Соғлиқни сақлаш
вазирлиги
Ўзстандарт агент-
лиги Иқтисодиѐт
тармоқлари
Ўзстандарт агент-
лиги Ҳокимиятлар
Иқтисодиѐт тар-
моқлари
Корхоналар
Ҳокимиятлар
Корхоналар ва
ташкилотлар
Асос бўлувчи стандартлар
Ташкилий-методик
стандартлар
Умумтехникавий
стандартлар
Маҳсулотга (хизматларга)
стандартлар
Жараѐнларга стандартлар
Текшириш (синаш, ўлчаш,
таҳлил) методларига
стандартлар
Стандартлар
даражалари
Тасдиқлаш
даражалари
Стандартлар
турлари
86
Барча даражадаги норматив ҳужжатларни белгилаш давлат тилидаги аббревиатуралар
билан амалга оширилади ва унда ҳужжат қайси тилда бўлишидан қатъий назар қуйидагича
номланади:
O'z - O'zbekiston
D - Davlat (Государство)
T - Tasniflagich (Классификация)
T - Tarmoq (Отрасль)
T - Tavsiyanoma (рекомендация)
R - Rahbariy (рекомендация)
H - Hujjat (документ)
H - Hududiy (региональный)
Sh - Shart (условие)
K - Korhona(предприятие)
M - Mamuriy (административный)
St - Standard (стандарт)
Давлатлараро стандартлар рус тилида белгиланади - ГОСТ.
2. Барча даражадаги меъѐрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва
давлат рўйхатидан ўтказиш.
Давлат стандартлари O’z DSt 1.1:1992 "Ўз СДТ. Ўзбекистон стандартларини ишлаб
чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби" га мувофиқ ишлаб
чиқилади. Стандартлар стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар (ТҚ), стандартлаштириш
бўйича таянч ташкилотлар (СТТ), тадбиркорликнинг бошқа субъектлари томонидан ишлаб
чиқилиши мумкин.
Стандартнинг мазмунига ва техник-иқтисодий асосланганлигига ва кўрсаткичлар,
меъѐрлар ва талабларнинг фан ва техниканинг замонавий даражасига мувофиқлиги учун ишлаб
чиқувчи ташкилот ва стандартни тасдиқлаган идора масъул бўлади.
Стандартни ишлаб чиқишда ташкилий-методик бирлиликка эришиш мақсадида,
шунингдек иш босқичларининг бажарилишини текшириш учун стандарт ишлаб чиқишнинг
тўрт босқичи ўрнатилган:
1-босқич - стандартни ишлаб чиқишга техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
(зарур бўлганда амалга оширилади);
2-босқич - стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш (биринчи таҳрир) ва фикрларни олиш учун
тарқатиш;
3-босқич - фикр-мулоҳазаларни ўрганиб чиқиш, стандарт лойиҳасини (охирги таҳририни)
ишлаб чиқиш, келишиш ва уни тасдиқлашга тақдим этиш;
4-босқич - стандартни тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. Изоҳ: стандартни ишлаб
чиқиш босқичларини бирга қўшиб бажариш рухсат этилади.
1-босқич. Техник топшириқ меъѐрий ҳужжатни ишлаб чиқиш ишларини бажариш
босқичларини ўрнатиш мақсадида буюртмачи ташкилот билан келишилган ҳолда, ишлаб
чиқувчи ташкилот томонидан тузилади ва одатда қуйидагиларни ўз ичига олади:
- стандартлаштириш объекти ва қўлланиш соҳаси;
- стандартнинг бўлимлари ва стандартда ўрнатиладиган асосий талаблар рўйхати;
- стандартни ишлаб чиқиш босқичлари;
- стандарт билан бирга тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;
- стандарт лойиҳасини келишиш лозим бўлган бошқарув идоралари ва (ѐки) корхоналар рўйха-
ти;
- буюртмачининг бошқа талаблари.
2-босқич. Стандарт лойиҳаси манфаатдор ташкилотларнинг таклифлари асосида ва (ѐки)
тайѐрловчи-корхоналарнинг ташаббуси билан ишлаб чиқилади.
Стандартнинг лойиҳасини ишлаб чиқиш билан бир вақтда стандарт лойиҳасига
тушунтириш ѐзуви тузилади ва зарур бўлганда, стандартни жорий этиш бўйича асосий
ташкилий-техникавий тадбирлар режасининг лойиҳаси (кейинчалик - асосий тадбирлар
режасининг лойиҳаси) ишлаб чиқилади. Стандарт лойиҳаси тушунтириш ѐзуви билан бирга ва
87
асосий тадбирлар режасининг лойиҳаси билан нусхаси кўпайтирилади ва фикр олиш учун
қуйидаги рўйхат бўйича манфаатдор ташкилотларга тарқатилади:
- буюртмачи-ташкилот (асосий истеъмолчи) га ѐки стандартнинг лойиҳасини келишиш бўйича
таянч ташкилот деб тайинланган унинг ташкилотларидан бирига;
- стандарт лойиҳасида ваколатларига қарашли талаблар ўрнатилган бўлса, давлат назорати
идораларига, соғлиқни сақлаш вазирлигига, атроф-муҳитни муҳофазалаш қўмитасига;
- маҳсулотнинг бириктирилган турлари бўйича стандартлаштириш таянч ташкилотларига;
- стандартни жорий этувчи ва жорий этилишини таъминловчи ташкилотлар ва корхоналарга.
Корхона ва ташкилотлар тақдим этилган стандарт лойиҳасини кўриб чиқиб, ўз фикр-
мулоҳазаларини ѐзади ва стандартни ишлаб чиқувчига, стандарт лойиҳасини олган кундан
бошлаб 15 кундан кечиктирмай жўнатади.
3-босқич. Ишлаб чиқувчи-етакчи ташкилот олинган фикр-мулоҳазалар асосида фикр-
мулоҳазалар тўғрисида маълумот тузади.
Ишлаб чиқувчи-етакчи ташкилот ва ҳамкор бажарувчи ташкилотлар фикр-мулоҳазалар
асосида стандарт лойиҳасининг охирги таҳририни ишлаб чиқади ва тушунтириш ѐзувига ва
асосий тадбирлар режасининг лойиҳасига аниқлик киритади.
Ишлаб чиқувчи ташкилот ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ўртасида стандарт лойиҳаси
бўйича келишмовчилик бор бўлса, ишлаб чиқувчи ташкилот келишмовчиликларни кўриб
чиқиш бўйича асосий манфаатдор ташкилотлар вакилларининг, шу жумладан стандартнинг
кўрилаѐтган лойиҳаси бўйича қарор қабул қилишга ваколатланган буюртмачилар (асосий
истеъмолчилар)нинг вакиллари иштирокида келишув мажлисини ўтказади.
Стандарт лойиҳасининг аниқлик киритилган таҳрирининг алоҳида моддалари бўйича
келишмовчиликлар бор бўлса, мажлис баѐнномасида ташкилотларнинг вакиллари бу моддалар
бўйича алоҳида фикрга эга, деб кўрсатилади.
Мажлисда қабул қилинган қарорлар асосида стандарт лойиҳасининг охирги таҳрири
тузилади, тушунтириш ѐзуви ва асосий тадбирлар режасининг лойиҳасига аниқлик киритилади.
Стандарт лойиҳасининг охирги таҳририни тасдиқлашга тақдим этиш олдидан ишлаб
чиқувчи ташкилот буюртмачи-ташкилотга (асосий истеъмолчига) келишишлик учун жўнатади.
Стандарт лойиҳасини келишишлик стандарт лойиҳаси келтирилган кундан бошлаб кўпи
билан 15 кун муддат ичида амалга оширилади.
Янги (такомиллаштириладиган) маҳсулот яратиш бўйича ишлар таркибида олиб
бориладиган, стандарт лойиҳасини ишлаб чиқишда стандарт лойиҳасини қабул коми ссияси,
бадиий-техник кенгаш (БТК), дегустация (сифатини аниқлаш) комиссияси ва бошқалар,
манфаатдор ташкилотларнинг масъул вакиллари иштирокида келишиб олади.
Стандарт лойиҳасининг келишилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тажриба нусханинг
қабул далолатномаси (БТҚ баѐнномаси) дан иборат бўлади.
Стандартга киритиладиган ўзгартиришлар, агар илгари келишишган ташкилотларнинг
манфаатларига таъсир этмаса, фақат буюртмачи (асосий истеъмолчи) билан келишиб олинади.
Стандарт лойиҳасининг охирга таҳририни тасдиқлашга тақдим этишда олдин таянч
ташкилот ѐки ўзига бириктирилган маҳсулотга оид ѐки фаолият соҳасида стандартлаштириш
бўйича ТҚ стандартни илмий-техникавий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.
4-босқич. Ишлаб чиқувчи-ташкилот стандарт лойиҳасини тасдиқлашга қуйидаги
ҳужжатлар билан бирга тақдим этади:
- илова хати;
- стандарт лойиҳасининг охирги таҳририга тушунтириш ѐзуви;
- асосий тадбирлар режасининг лойиҳаси;
- стандарт лойиҳаси 4 нусхада, бундан иккитаси биринчи бўлиши лозим;
- стандарт лойиҳасининг келишишганлигини тасдиқловчи асл ҳужжатлар;
- стандарт лойиҳасига фикр-мулоҳазалар тўплами;
- келишмовчиликлар тўғрисидаги маълумотнома;
- электрон версия;
Стандартни тасдиқлаган идоранинг қарори билан стандарт тасдиқланади ва амалга кири-
тилади.
Ўзстандарт Агентлиги стандартни давлат рўйхатидан ўтказади.
88
Экспорт учун мўлжалланган маҳсулотга қўшимча талаблар давлат рўйхатидан
ўтказилмайди.
Стандарт давлат рўйхатига 4 нусхада тақдим этилади: аслият, иккинчи нусха (дубликат)
ва иккита нусха.
Стандартнинг иккинчи нусхаси стандарт аслиятига ўхшаш бўлиши ва ундан зарур
сифатли нусха олишни таъминлаши керак.
Стандарт давлат рўйхатига икки тилда: давлат ва рус тилларица тақдим этилиши лозим.
Стандартга зарур бўлганда киритиладиган тузатишлар қўлдан қора тушь, паста, сиѐҳ
билан аниқ ѐзилиши, биринчи варақнинг орқа бетида изоҳланган ва раҳбар (раҳбар муовини)
имзоси ва рўйхатдан ўтказишга тақдим этган идора (ташкилот) нинг муҳри билан тасдиқланган
бўлиши лозим.
Стандарт давлат рўйхатидан кўпи билан 5 кун муддатда ўтказилади.
Стандартни белгилаш, стандартни тасдиқлаган ташкилотдан қатьи назар, Ўзстандарт
Агентлиги томонидан амалга оширилади. Стандарт белгиси қуйидагилардан иборат бўлади:
- ҳужжат индекси – O’z DSt
- рўйхатга олинган тартиб рақами;
- икки нуқта билан айирилган тасдиқлаш йилининг тўртта рақами: масалан, O’z DST 789:1997
Стандарт аслияти, иккинчи нусхаси ва иккита нусхасининг биринчи бетларида рўйхатга
олувчи идора рўйхатга олган идора номи, сана ва давлат рўйхатидан ўгган номери кўрсатилган
штамп босади.
Стандартнинг иккинчи нусхаси ва бир нусха Ўзстандарт Агентлигида қолади.
Стандарт аслияти ва нусханинг иккинчиси ишлаб чиқувчига қайтарилади.
Тушунтириш ѐзуви. Стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш билан бир вақтда стандарт
лойиҳасига тушунтириш ѐзуви тузилади.
Тушунтириш ѐзувининг номида стандартнинг даражаси ва тўлиқ номи, стандарт лойиҳаси
таҳрирининг тартиб рақами ва (ѐки) стандартни ишлаб чиқиш босқичи тўғрисида маълумот
келтирилади.
Мисол:
Тушунтириш ѐзуви
Ўзбекистон давлат стандартининг лойиҳаси_____________ га
(стандарт номи)
(фикр олишга тарқатиладиган биринчи таҳрири).
Стандарт лойиҳасига тушунтириш ѐзувининг бўлимлари қуйидаги навбатда жойлаштири-
лади:
1) стандартни ишлаб чиқишга асос;
2) стандартни ишлаб чиқиш мақсадлари ва вазифалари;
3) стандартлаштириш объектининг тафсилоти;
4) стандартнинг илмий-техникавий даражаси;
5) стандартни жорий этишдан олинадиган техник-иқтисодий самарадорлик;
6) жорий этиш, стандартни амалга киритиш (амал муддати) ва стандартни текшириш;
7) бошқа меъѐрий ҳужжатлар билан ўзаро боғлиқлиги;
8) фикр-мулоҳазалар учун жўнатилганлиги тўғрисида маълумот (стандартнинг биринчи
тахриридан бошқа барча таҳрирларига фикр олиш учун жўнатилганлиги тўғрисида маълумот);
9) стандарт лойиҳасининг (тасдиқлашга тақдим этиладиган фақат охирги таҳририга оид)
келишилганлик тўғрисида маълумот;
10) ахборот манбалари;
11) қўшимча маълумотлар.
Тушунтириш ѐзуви стандарт лойиҳасининг ҳар бир таҳририга тузилади, тушунтириш
ѐзувида стандарт лойиҳасига биринчи таҳрирга нисбатан киритилган асосий кўрсаткичлар,
меъѐрлар, тафсилотлар, талаблардаги ўзгартиришлар акс эттирилади ва ўзгартиришларни
техник-иқтисодий асослаш келтирилади.
"Стандартни ишлаб чиқишга асос" бўлимида стандартнинг қандай манбага асосан ишлаб
чиқилиши кўрсатилади.
89
"Стандартни ишлаб чиқиш мақсадлари ва вазифалари" бўлимида ишлаб чиқиладиган
стандартни қўлланиш натижасида эришиладиган охирги натижалар ва стандартни ишлаб
чиқишда ҳал этиладиган масалалар келтирилади.
"Стандартлаштириш объектининг тафсилоти" бўлимида стандартнинг биринчи марта
ишлаб чиқилаѐтгани тўғрисида маълумот ѐки стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш бошланишида
амал қилинаѐтган стандартлар, техник шартлар ва бошқа ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар
ва уларнинг мақбуллигини техник-иқтисодий асослаш келтирилади.
"Стандартнинг илмий-техникавий даражаси" бўлимида стандартнинг илмий-техникавий
даражасини баҳолаш натижалари ва унинг жаҳон даражасидаги талабларга мувофиқлиги
келтирилади; қандай хорижий ўхшаш стандартларга мосланганлиги ва улар тўғрисидаги
маълумотлар келтирилади.
"Стандартни жорий этишдан олинадиган техник-иқтисодий самарадорлик" бўлимида
стандартлаштириш объектининг иқтисодий афзалликлари, тежаш (тежамни олиш) асосий
манбалари ва унинг моддий ва пул ҳисобидаги қиймати ѐки ижтимоий самараси келтирилади.
"Жорий этиш, стандартни амалга киритиш (амал муддати) ва стандартни текшириш"
бўлимида қуйидагилар кўрсатилади:
1) стандартни амалга киритиш санасини асосий тадбирлар режасини бажаришга вақтни
ҳисобга олган ҳолда асослаш;
2) стандартнинг амал муддатини чекламасдан тасдиқлашни асослаш ѐки стандартнинг
амал қилинишини чеклаш мўлжалланган муддатини асослаш, шунингдек стандартни биринчи
текшириш ва навбатдаги текширишлар муддатини асослаш.
"Фикр-мулоҳазалар учун жўнатилганлиги тўғрисида маълумотлар" бўлимида қуйидагилар
келтирилади:
1) стандарт лойиҳаси фикр олиш учун жўнатилган ташкилотлар (корхоналар) сони;
2) фикрларини юборган ташкилотлар корхоналар сони;
3) фикрларни кўриб чиқиш натижалари (жамланган фикрларни).
Тармоқ стандартлари. Тармоқ стандартлари O’z DSt В81 1.9:1995 "Ўз СДТ. Тармоқ
стандартларини ишлаб чиқнш, келишиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби"
талабларига мувофиқ ТҚ, СТТ ва бошқа ваколатли корхоналар ва ташкилотлар томонидан
ишлаб чиқилади.
Тармоқ стандартлари тармоқ аҳамиятидаги маҳсулот, ишлар ва хизматларга нисбатан
ишлаб чиқилади. Зарур бўлганда ташкилий-методик ва умумтехникавий тармоқ стандартлари
ишлаб чиқилади. Ушбу объектга халқаро, давлатлараро стандартлар ѐки давлат стандарти ва
Ўзбекистон стандартлари мавжуд бўлса, тармоқ стандартлари маҳсулот, жараѐнлар, хизматлар-
га янада юқори талабларни ўрнатиши ва тармоқнинг ўзига ҳос ҳусусиятларига нисбатан қўлла-
ниладиган номенклатура, меъѐрлар ва.талабларга чекловлар ўрнатиши мумкин.
Ташкилий-методик бирлиликка эришиш ва ишлар босқичларининг бажарилишини
текшириш мақсадларида тармоқ стандартларини ишлаб чиқишнинг тўрт босқичи ўрнатилади:
1-босқич – стандартни ишлаб чиқишни ташкиллаштириш;
2-босқич – стандартнинг лойиҳаси (биринчи таҳрири)ни ишлаб чиқиш;
3-босқич – стандарт лойиҳасининг охирги таҳририни ишлаб чиқиш, келишиш ва уни
тасдиқлашга тақдим этиш;
4-босқич – стандартни тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш.
Тармоқ стандартларини ишлаб чиқиш босқичларини бирлаштириш рухсат этилади, бу ҳол
шартномада ѐки стандартни ишлаб чиқишга техник топшириқ (ТТ)да акс эттирилади.
Тармоқ стандартлари ва давлат стандартларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш босқичлари
бир-бирига ўхшайди, фақат тўртинчи босқич бундан мустасно, чунки тармоқ стандартларини
тасдиқлаш давлат ва хўжалик бошқарув идораларига юклатилган.
Тармоқни бошқариш идораси тармоқ стандартини кўриб чиқади ва тасдиқлаш тўғрисида
қарор қабул қилади ѐки ушбу идора ўриатган тартибда стандартни чаласини тўлдиришга
қайтаради. Тармоқ стандартини тасдиқлашда уни амалга киритиш санаси стандартни жорий
этишга тайѐрлаш бўйича тадбирларни бажариш муддатларини ҳисобга олган ҳолда
белгиланади. Тармоқ стандартининг амал муддати тасдиқловчи идора томонидан буюртмачи
билан келишилган ҳолда ўрнатилади.
90
Маҳсулотга тармоқ стандартлари Ўзстандарт Агентлигида давлат рўйхатидан ўтказилади.
Тармоқ стандартининг белгиси қуйидагилардан иборат бўлади:
- ҳужжат индекси - TSt;
- тармоқни бошқариш идорасининг шартли рақамли белгиси;
- тармоқни бошқариш идораси томонидан Ўзстандарт Агентлиги билан келишилган ҳолда
ўрнатилган тартибда бериладиган, нуқта билан ажратилган рўйхат тартиб рақами;
- икки нуқта билан ажратилган тасдиқлаш йилининг тўртта рақами.
Мисол: TSt 45.001:1999
Маъмурий-ҳудудий стандартлар.Маьмурий-ҳудудий стандартлар O’z DSt 1.20:2001 "Ўз
СДТ. Маъмурий стандартларни ишлаб чиқиш, келишиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш
тартиби" талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
Маъмурий-ҳудудий стандартлаштиришнинг асосий мақсади ҳудуд корхоналарида
чиқариладиган маҳсулотнинг сифатини ва рақобатбардошлигини оширишга қуйидаги асосий
вазифаларни ҳал этиш йўли билан кўмаклашишдан иборат:
- кўрсаткичлари ва тафсилотлари ўхшаш маҳсулотга давлатлараро, давлат ва тармоқ
стандартларининг талабларидан устунлик қиладиган (ѐки) уларни равшанлаштирадиган
стандартларни, шунингдек ҳудуд учун хос маҳсулот( хизматлар) га юқорироқ даражали
меъѐрий ҳужжат йўқ бўлганда қабул қилиш;
- моддий, хом ашѐ, энергетик, одам ва табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш;
- ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий вазифалари;
- ишлаб чиқаришни бошқариш ташкилий тузилмасини ривожлантиришнинг янада мақбул
усулини танлаш мақсадида таҳлил қилиш;
- корхонанинг маҳсулот навлари бўйича сиѐсатини ва чиқарилаѐтган маҳсулотни янгилаш,
унинг сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш дастурини ишлаб чиқишни ўрганиш;
- чиқариладиган маҳсулотнинг рақобатбардошлик даражасини бозор талабларини ҳисобга
олган ҳолда тадқиқ қилиш, алоҳида нав гуруҳлари учун маркетинг тадқиқотларининг дастурини
яратиш;
- маҳсулотнинг асосий техник ва иқтисодий кўрсаткичларини илгари ишлаб чиқилган
мамлакатимиз ва хорижий аналогларнинг мос кўрсаткичлари (агар шундай аналоглар бор
бўлса) билан таққослаш;
- ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва фойдаланишга умумий сарфлар энг кам бўлгани ҳолда
чиқариладиган маҳсулотнинг талаб этилган сифат даражасини таъминлаш;
- маҳсулотнинг ички ва ташқи бозорларда ҳақиқий рақобатбардошлик даражасини
баҳолаш;
- бойликларнинг тежалишини таъминлаш.
Маъмурий-ҳудудий стандартлаштириш объектлари ушбу ҳудуд учун хос маҳсулот,
шунингдек ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш: ва бошқариш соҳасидаги талаблар, меъѐрлар
ва қоидалар, маҳсулот (жараѐнлар ва хизматлар) сифатини таъминлаш тизимлари ва
усулларидан иборат.
Ўзстандарт Агентлиги, Давархитектурақурилиш, Давлат табиат қўмитаси, Соғлиқни
сақлаш вазирлигининг ҳудудий идоралари ѐки маҳаллий ҳукумат идораларининг топшириғи
бўйича ҳудуддаги бошқа хўжалик юритувчи субъектлари маъмурий-ҳудудий стандартнинг
лойиҳасини ишлаб чиқувчилари бўлиши мумкин.
Маьмурий-ҳудудий стандартнинг лойиҳасини ишлаб чиқиш босқичлари давлат
стандартларини ишлаб чиқиш босқичларига ўхшайди.
Маъмурий-ҳудудий стандарт маҳаллий ҳукумат идоралари томонидан ѐки уларнинг
топшириғи бўйича ҳудудий бошқарув идоралари томонидан тасдиқланади.
Маҳсулотга маъмурий-ҳудудий стандарт Давлат рўйхатидан Ўзстандарт Агентлигининг
ҳудудий идоралари томонидан ўтказилади.
Маъмурий-ҳудудий стандарт белгиси қуйидагилардан иборат бўлади:
- ҳужжат индекси - MHSt;
- МНББТ (маъмурий-ҳудудий бўлинмаларни белгилаш тизими)га мувофиқ маъмурий -
ҳудудий бирликнинг коди;
91
- дефис билан ажратилган рўйхатнинг тартиб рақами, тасдиқловчи идора томонидан
берилади;
- икки нуқта билан ажратилган тасдиқлаш йилининг тўртта рақами.
Мисол - MHSt 1703202830-PP1:1999, бунда
MHSt - маҳаллий-ҳудудий стандарт;
17 - Ўзбекистон Республикаси;
03 - Андижон вилояти;
202 - Олтинкўл тумани;
830 - "Маслаҳат" аҳоли яшайдиган ҳудуд.
Корхоналарнинг стандартлари. Корхоналарнинг стандартларини ишлаб чиқиш, тас-
диқлаш, нашр этиш ва бекор қилиш тартибини корхона O’z DSt 1.3:1992 Ўз СДТ, "Корхонанинг
стандартларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби" давлат стан-
дартининг талабларини ҳисобга олган ҳолда ўрнатади.
Корхона стандартлари қуйидагиларга бўлинади:
- ташкилий-методик;
- ушбу корхонада чиқариладиган маҳсулот, жараѐн ва хизматларга, шу жумладан:
1) маҳсулотнинг таркибий қисмлари, технологик мослама ва асбоб;
2) технологик жараѐнлар, шунингдек уларга умумий технологик меъѐрлар ва талаблар
(атроф-муҳит, одамлар ҳаѐти ва соғлиги учун хавфсизликни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда
ўрнатилади);
3) корхона ичида кўрсатиладиган хизматлар;
4) ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва бошқариш жараѐнлари, маҳсулот, (жараѐнлар,
хизматлар)нинг сифатини таъминлаш, ишлаб чиқаришни шакллантириш ва такомиллаштириш
бўйича ишларни бажаришда ташкиллаш-тиришнинг умумий вазифалари.
Корхона стандартларини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган
корхоналар томонидан амалга оширилади. Зарур бўлган ҳолларда корхонанинг буюртмаси
бўйича корхона стандартларининг лойиҳасини ТҚ ѐки СТТ ишлаб чиқади.
Чет истеъмолчиларга етказиб бериш (харидга чиқариш) учуи мўлжалланган маҳсулот
(жараѐнлар. хизматлар)га янгитдан ишлаб чиқиладиган, қайта кўриб чиқиладиган корхона
стандартлари ва уларга киритиладиган ўзгартиришлар келишишлиги лозим.
Корхона стандарти асосий истеъмолчилар билан келишилади ва зарур бўлганда, касаба
уюшма идоралари, давлат назорати идоралари, Давархитектурақурилиш, Давлат табиатни
муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ѐнғиндан сақлаш, транспорт
ташкилотлари ва б. билан ҳам келишилади.
Корхона стандартини корхона раҳбари (раҳбар муовини) буйруқ ва (ѐки) стандартнинг
биринчи бетида имзо чекиб, "Тасдиқлайман" грифи билан тасдиқлайди. Корхона стандартини
буйруқ билан тасдиқлашда буйруқда стандартни амалга жорий этиш санаси белгиланади ва
зарур бўлганда стандартни жорий этиш бўйича ташкилий-техник тадбирлар тасдиқланади.
Хўжалик юритувчи субъектнинг қарори бўйича корхона стандартининг амал муддати
чекланиши мумкин.
Чет истеъмолчиларга харидга чиқариладиган маҳсулотга корхона стандарти Ўзстандарт
Агентлиги идораларида давлат рўйхатидан ўтиши лозим.
Корхона стандартларининг белгиси қуйидагилардан иборат:
- ҳужжат индекси - KSt;
- Корхоналарни ва ташкилотларнинг умумдавлат таснифлагичи (ҚТУТ) бўйича ҳўжалик
юритувчи субъектнинг саккиз даражали коди;
- дефис билан ажратилган, корхона томонидан берилган рўйхатнинг учта рақамли тартиб
номери;
- икки нуқта билан ажратилган тасдиқлаш йилининг тўртта рақами;
Мисол: KSt 00000359-143:2006.
Техник
шартлар.
Техник
шартларнинг
лойиҳалари
техник
қўмиталар
ва
стандартлаштириш бўйича таянч ташкилотлар томонидан, шунингдек ТҚ билан келишилган
ҳолда бошқа ваколатли ташкилотлар ва корхоналар томонидан O’z DSt 1.2:1992 "Ўз СДТ.
92
Техник шартларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш
тартиби"га асосан ишлаб чиқилади.
Техник шартлар ушбу маҳсулотга нисбатан қўлланиладиган юқорироқ даражали
стандартлар ва техник шартлар йўқ бўлганда ва талабларни янада жиддийлаштириш зарур
бўлганда, шунингдек ушбу тармоқнинг икки ва бундан ортиқ корхоналарида чиқариладиган
маҳсулотга ишлаб чиқилади Техник шартларда ўрнатиладиган талаблар ушбу маҳсулотга
нисбатан қўлланиладиган амалдаги стандартларнинг талабларидан паст бўлмаслиги ва
бошланғич маҳсулот (буюмлар, материаллар, моддапар) га стандартлар ва техник шартларнинг
талабларига зид келмаслиги лозим.
Техник шартларнинг лойиҳалари, агар маҳсулотни ишлаб чиқаришга қўйиш тўғрисида
қарорни қабул комиссияси қабул қиладиган бўлса, қабул комиссия билан келишиб олинади.
Ишлаб чиқувчи техник шартлар лойиҳасини буюртмачи (истеъмолчи) билан келишиб олади ва
қабул комиссияси билан келишилиши лозим бўлган бошқа ҳужжатлар билан бирга вакиллари
қабул комиссия таркибига кирган ташкилотлар (корхоналар)га, комиссиянинг иши
бошланишидаи олдин бир ойдан кечиктирмай жўнатади.
Техник шартлар лойиҳасини давлат назорат идораларига келишишга ва қабул
комиссиясининг аъзолари бўлмаган, манфаатдор бошқа ташкилотларга хулоса учун жўнатиш
зарурлигини ишлаб чиқувчи аниқлайди.
Маҳсулотнинг тажриба нусхаси (тажриба тўпи)ни қабул қилинганлик далолатномасига
кабул комиссиясининг аъзолари томонидан имзо қўйилиши техник шартлар лойиҳасининг
келишилганлигани ифодалайди. Агар маҳсулотни ишлаб чиқаришга кўйиш тўғрисида қарор
қабул комиссиясисиз қабул қилинса, техник шартлар лойиҳаси келишиш учун буюртмачи
(истеъмолчи) га юборилади.
Касаба уюшмаси идоралари, давлат назорат идоралари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Давлаттабиатқўмита,
Давлатархитектурақурилиш,
ѐнилғи
хавфсизлиги,
транспорт
ташкилотлари ва бошқаларнинг ваколатларига тегишли талабларни ўз ичига олган техник
шартларнинг лойиҳалари бу ташкилотлар билан келишишлиги лозим. Бошқа манфаатдор
ташкилотлар ваколатига тегишли талаблар мавжуд бўлган техник шартларнинг лойиҳалари бу
ташкилотлар билан келишишлиги лозим. Бошқа манфаатдор ташкилотлар ваколатига тегишли
талаблар мавжуд бўлган техник шартларнинг лойиҳасини келишиш учун бу ташкилотларга
жўнатиш зарурлигини ишлаб чиқувчи аниқлайди.
Техник шартларнинг лойиҳасини келишиш "Келишилган" грифи остида келишувчи
ташкилот раҳбари (раҳбар муовини) нинг имзоси билан ѐки алоҳида ҳужжат (қабул
комиссиясининг далолатномаси, хат, баѐннома ва ҳ.к.) билан расмийлаштирилади. Бунда "Ке-
лишилган" грифи остида сана ва ҳужжатнинг тартиб рақами кўрсатилади.
Техник шартларни ишлаб чиқувчи (тайѐрловчи) буюртмачи билан келишилган ҳолда ѐки
ишлаб чиқувчи (тайѐрловчи) буюртмачи билан биргаликда тасдиқлайди.
Техник шартлар (техник шартларга ўзгартиришлар) нинг тасдиғи ҳужжатнинг
сарварағида "Тасдиқлайман" грифи остида корхона раҳбари (раҳбар муовини) нинг имзоси
билан расмийлаштирилади.
Техник шартлар буюртмачи (асосий истеъмолчи) билан келишилган ҳолда кўпи билан 5
йил амал муддатига тасдиқланади. Асосланган ҳолларда амал муддати чекланилмасдан
тасдиқланади.
Келишилган ва тасдиқланган техник шартлар, ушбу техник шартларни тасдиқлаган
корхона жойлашган жойдаги Ўзстандарт Агентлигининг идорасига давлат рўйхатидан ўтказиш
учун тақдим этилади. Техник шартлар белгиси қуйидагилардан иборат бўлади:
- ҳужжат белгиси - TSh;
- давлат ва хўжалик бошқарув идоралари, хўжалик юритувчи субъектларнинг икки
даражали шартли белгиси;
- хўжалик юритувчи субъектлар учун дефис билан ажратилган, корхоналар ва
ташкилотларнинг умумдавлат таснифлагичи (КТУТ) бўйича саккиз даражали код;
- икки нуқта билан ажратилган, тасдиқлаш йилининг тўртта рақами.
Мисол:
Давлат ва хўжалик бошқарув идоралари учун TSh 10-01:1998
93
Хўжалик юритувчи субъектлар учун TSh 64-15866012-03:1998.
Раҳбарий ҳужжатлар ва тавсияномаларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш тартиби
давлат стандарти O’z DSt 1.8:1994 "Ўз СДТ. Раҳбарий ҳужжатлар ва тавсияномаларни ишлаб
чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби" да белгиланган.
Раҳбарий ҳужжатлар ва тавсияномалар қуйидаги ҳолларда ишлаб чиқилади:
- ташкилий-методик ѐки умумтехникавий тарздаги стандартлаштириш объектларига
талаблар ушбу объектларга хос стандартларни ишлаб чиқишдан аввал амалда текширилиши
лозим бўлган ҳолларда;
- методларнинг (маҳсулот сифатини текшириш ва синаш методлари бундан мустасно) хос
ташкилий-методик стандартлари ва умумтехникавий стандартларининг талабларини тўлдириш
лозим бўлганда;
- ташкилий-методик тарздаги талаблар O’z DSt 1.0:1998 (стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш идоралари ва хизматларининг ваколатини белгиловчи раҳбарий
ҳужжатлар, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича ишларни
режалаштириш тартиби тўғрисида, давлат назорати тўғрисида раҳбарий ҳужжатлар ва х.к.)
бўйича стандартлаштириш объектлари бўлмаган ҳолларда;
Раҳбарий ҳужжатлар ва тавсияномалар амалдаги стандартларнинг талабларини
такрорламаслиги ѐки уларга зид келмаслиги лозим.
Раҳбарий ҳужжатлар мазмунига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
- йўриқномалар (қоидалар);
- методик кўрсатмалар;
- низомлар (намунавий низомлар).
Раҳбарий ҳужжатлар белгиланган амал доирасида ва қўлланиш соҳасида мажбурий
бўлади.
Раҳбарий ҳужжатлар ва тавсияномалар амал қилиниш доирасига қараб тармоқлараро
(давлат) ва тармоқ хилларга ажралади.
Раҳбарий ҳужжатлар ва тавсияномалар давлат ва хўжалик бошқарув идоралари,
шунингдек ТҚ, СТТ ва тадбиркорлик субъектлари томонидан, давлат стандартларига ўхшаш
ишлаб чиқилади.
Тармоқ даражасидаги раҳбарий ҳужжатлар ва тавсияномаларни тасдиқлаш ва рўйхатдан
ўтказиш тартиби раҳбарий ҳужжатлар ва тавсияномаларни тасдиқловчи, тармоқ бошқарув
идоралари томонидан ўриатилади.
Раҳбарий ҳужжатлар ва тавсияномалар амал муддатини чекламасдан ѐки чекланган
муддатга тасдиқланади.
Одатда, талаблари амалда текширилиши лозим бўлган раҳбарий ҳужжатлар ва
тавсияномалар чекланган муддатга тасдиқланади.
Тармоқлараро (давлат даражасида) қўлланишга мўлжалланган раҳбарий ҳужжат ѐки
тавсияномаларнинг белгиси қуйидагилардан иборат бўлади:
- ҳужжат индекси - давлат даражасидагилар учун O’z RH (O’z T) ѐки тармоқ
даражасидагилар учун RH (T);
- Ўзстандарт Агентлиги томонидан бериладиган, ҳужжатни тасдиқлаган идоранинг икки
даражали шартли белгиси;
- дефис билан ажратилган, рўйхатга олиш уч даражали тартиб рақами;
- икки нуқта билан ажратилган тасдиқлаш йилининг тўртта рақами.
Мисол:
O’z RH 51-067:1998
O’z T 51-052:1996
Dostları ilə paylaş: |