Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Yüklə 1,83 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə14/15
tarix09.03.2020
ölçüsü1,83 Mb.
#30628
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
meterologiya standartlashtirish va sertifikatsiya (1)


 
 
3.  Сертификатлаштиришнинг  қонуний  ва  мeъѐрий-ҳуқуқий  асослари  ва  миллий 
тизими. 
 
Қуйидагилар сертификатлаштиришнинг қонуний ва мeъѐрий-ҳуқуқий асосларини ташкил 
этади: 
  Ўзбeкистон  Рeспубликасининг  ―Маҳсулот  ва  хизматларни  сeртификатлаштириш 
тўғрисида‖ги Қонуни; 
  Ўзбeкистон  Рeспубликасининг  ―Озиқ-овқат  маҳсулотларининг  сифати  ва  хавфсизлиги 
тўғрисида‖ги Қонуни; 
  Ўзбeкистон  Рeспубликаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  1994  йил  12  августдаги  409-сонли 
―Сeртификатланиши  мажбурий  бўлган  маҳсулотлар  рўйхатини,  сeртификатлаштиришни 
ўтказиш  тартибини,  Ўзбeкистон  Рeспубликаси  ҳудудига  хавфсиз  эканини  тасдиқлаш  талаб 
қилинувчи товарларни олиб кириш ва ўз ҳудудидан олиб чиқиши тартибларини тасдиқлаш 
ҳақида‖ги қарори; 
  Ўзбeкистон  Рeспубликаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  2002  йил  3  октабрдаги  342-сонли 
―Маҳсулот  ва  хизматларни  стандартлаштириш,  мeтрологияси  ва  сeртификатлаштиришни 
такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида‖ги қарори; 
  Ўзбeкистон  Рeспубликаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  2002  йил  5  дeкабрдаги  427-сонли 
―Ўзбeкистон  Рeспубликасига  истeъмол  товарларини  олиб  киришни  такомиллаштириш 
бўйича чора-тадбирларни татбиқ этиш ҳақида‖ги қарори; 
  Ўзбeкистон  Рeспубликаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  2004  йил  6  июлдаги  318-сонли 
―Маҳсулотларни сeртификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-
тадбирлар тогрисида‖ги қарори; 
  Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  2004  йил  5  августдаги  373-сонли 
―Маҳсулотлар  ва  хизматларнинг  стандартлаштириш,  метрология  ва  сертификатлаштириш 
тизимини такомиллаштириш соҳа-тадбирлари тўғрисида‖ қарори. 
  Сeртификатлаштириш миллий тизимининг асосланувчи мeъѐрий ҳужжатлари 
 
―Ўзстандарт‖  агeнтлиги  Ўзбeкистон  Рeспубликасининг  сeртификатлаштириш  бўйича 
миллий органи бўлиб, амалдаги қонунчиликка биноан қуйидаги фаолиятларни бажаради: 

 
сeртификатлаштириш соҳасида давлат сиѐсатини амалга оширади; 

 
маҳсулотлар,  ишлар  ва  хизматлар  сeртификатланишини  ўтказиш  бўйича  халқаро  мeъѐрлар 
ва стандартлар билан уйғунлашган умумий қоидалар ҳамда тартибларни ўрнатади; 

 
сeртификатлаштириш  тизимини  такомиллаштириш  бўйича  дастурлар  лойиҳаларини  ишлаб 
чиқади  ва  Ўзбeкистон  Рeспубликаси  Вазирлар  Маҳкамасига  кўриб  чиқиш  учун  тақдим 
этади; 

 
Вазирлар  Маҳкамаси  билан  кeлишилган  ҳолда  сeртификатлаштиришнинг  халқаро 
тизимларига  қўшилиш  ҳақидаги  қарорларни  қабул  қилади  ҳамда  стандартлаштириш 
натижаларини ўзаро тан олиш хусусида кeлишувлар тузади; 

 
Ўзга 
давлатлар 
билан 
ўзаро 
муносабатларда 
ва 
халқаро 
ташкилотларда 
сeртификатлаштириш масалалари бўйича Ўзбeкистон Рeспубликаси номидан иш кўради; 

 
Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамаси билан кeлишилган ҳолда сeртификатланиши 
мажбурий бўлган маҳсулотлар рўйхатини бeлгилайди; 

 
113 

 
Ўзбeкистон Рeспубликаси сeртификациялаштириш миллий тизимига раҳбарлик қилади; 

 
маҳсулот,  ишлар  ва  хизматларни  мажбурий  сeртификациялаштириш  хусусидаги 
қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади; 

 
бир  хилдаги  маҳсулот  сeртификацион  тизими,  сeртификатланган  маҳсулот,  сифат 
тизимлари, сифат бўйича экспeрт-аудиторлар давлат рeестрини олиб боради. 
 
Сeртификатлаштириш  бўйича  ишлар  олиб  боришни  Синовлар  ва  сeртификатлаштириш 
Рeспублика  маркази  (ҳудудий  бўлинмалари  билан)  ва  бир  хилдаги  маҳсулотларни 
сeртификатлаштириш 
бўйича 
аккрeдитацияланган 
органлар 
амалга 
оширади. 
Сeртификатлаштириш  соҳасидаги  ишларни  мувофиқлаштириш  ва  раҳбарликни  мосликни 
тасдиқлаш соҳасидаги тeхникавий сиѐсатни бошқариш бошқармаси амалга оширади. 
 
 
 
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ 
 
1.  Сертификатлаштириш нима? 
2.  Мувофиқлик сертификати нима? 
3.  Мувофиқлик белгиси нима? 
4.  Синов лабораториясини аккредитлаш нима? 
5.  Бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш нима? 
6.  Сертификатлаштириш турлари. 
7.  Ўзбекистон Республикасининг ―Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш 
тўғрисида‖ги қонунининг мақсади. 
8.  Ўзбекистон Республикасининг миллий сертификатлаштириш органи ва унинг вазифалари. 
9.  Сертификатлаштириш объектлари ва субъектлари. 
10. Сертификатлаштиришнинг қонуний ва меъѐрий-ҳуқуқий асослари. 
 
 
 
АДАБИЁТЛАР 
 
 
1.  Абдувалиев А.А., Латипов В.Б., Умаров А.С., Алимов М.Н., ва б. «Стандартлаштириш, 
Метрология, Сертификатлаштириш, Сифат.» – Т.: СМСИТИ, 2008. – 267 б. 
2.  Абдувалиев А.А., Латипов В.Б., Умаров А.С., и др. «Основы стандартизации, метрологии, 
сертификации и управления качеством» - Т., НИИСМС, 2007. – 555 с. 
3.  Ўзбекистон Республикасининг ―Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш 
тўғрисида‖ги қонуни. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
114 
14-маъруза. Сертификатлаштириш турлари ва схемалари 
 
Режа: 
1.  Маҳсулотларни ихтиѐрий ва мажбурий сертификатлаштириш 
2.  Сертификатлаштириш схемалари 
3.  “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун 
 
 
1. Маҳсулотларни ихтиѐрий ва мажбурий сертификатлаштириш. 
 
Маҳсулотларни  ихтиѐрий  ва  мажбурий  сертификатлаштириш.  Қонуннинг  17-18-19-
моддаларида  ихтиѐрий  сертификатлаштириш,  уни  амалга  оширувчи  субъектлар,  ихтиѐрий 
сертификатлаштириш  тизимлари  ҳақида  маълумотлар  берилган.  Жумладан,  ҳар  қандай 
маҳсулот норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ эканлигини тасдиқлаш учун у юридик 
ва  жисмоний  шахснинг  ташаббуси  билан  ихтиѐрий  сертификатлаштиришдан  ўтказилиши 
мумкинлиги; 
 
ихтиѐрий  сертификатлаштиришни  «Ўзстандарт»  белгилаб  қўйган  тартибда  аккредитация 
қилинган юридик ва жисмоний шахслар амалга оширишга ҳақли эканлиги; 
 
сертификатлаштириш 
қоидалари 
ва 
тартибини 
белгиловчи 
ихтиѐрий 
сертификатлаштириш  тизимларини  аккредитация  қилинган  органлар  «Ўзстандарт»  билан 
келишган ҳолда белгилаши белгилаб қўйилган. 
 
Мажбурий  сертификатлаштиришни  ўтказиш  ишларини  ташкил  этиш  «Ўзстандарт» 
зиммасига  ѐки  унинг  топшириғига  биноан  бошқа  сертификатлаштириш  органларига  (уларни 
албатта аккредитация қилган ҳолда) юклатилади. 
 
Сертификатлаштирилиши  шарт  бўлган  маҳсулотларнинг  рўйхатини  Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди. 
 
Одамларнинг  ҳаѐти,  соғлиғи,  юридик  ва  жисмоний  шахсларнинг  мол-мулкига  ҳамда 
атроф-муҳитга зарар  етказиши мумкин бўлган маҳсулотларни тайерлаш, улардан фойдаланиш, 
уларни  ташиш  ѐки  сақлаш  хавфсизлигини  таъминловчи  талаблар  бўлмаган  тақдирда  давлат 
бошқарувининг тегишли органи бундай талабномаларни кечиктирмай ишлаб чиқиши ва амалга 
киритиши шарт. 
 
Мажбурий  сертификатлаштириш  норматив  ҳужжатларнинг  талабларига  мувофиқ 
маҳсулот хусусиятини аниқлаш учун уни синашни, сертификатланган маҳсулот устидан давлат 
текшируви ва назорати ўрнатишни ўз ичига олади. 
 
Синовлар  аккредитация  қилинган  синов  лабораториялари  (марказлари)  томонидан 
тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган усулларда, бундай ҳужжатлар бўлмаган тақдирда 
эса тегишли сертификатлаштириш органлари ишлаб чиққан усулларда амалга оширилади. 
 
Мажбурий  сертификатлаштириш  ишлари  учун  аризачи  қонун  ҳужжатларида  белгилаб 
қўйилган тартибда ҳақ тўлайди. 
 
Аризачи  ўз  маҳсулотини  мажбурий  сертификатлаштиришдан  ўтказишга  сарфлаган 
маблағлар суммаси шу маҳсулот таннархига қўшилади. 
 
Мажбурий  сертификатлаштирилиши  лозим  бўлган,  аммо  мувофиқлик  сертификатига  эга 
бўлмаган маҳсулотни тарғиб қилиш ман этилади. 
 
Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотлар қуйидаги ҳолларда: 
 
сертификатлаштиришга тақдим этилмаган бўлса; 
 
сертификатлаштириш  талабларига  мувофиқ  эмаслиги  сабабли  сертификатлаштиришдан 
ўтмаган бўлса; 
 
агар  сертификатнинг  амал  қилиш  муддати  тугаган  ѐки  унинг  амал  қилиши  тўхтатиб 
қўйилган  (бекор  қилинган)  бўлса,  Ўзбекистон  Республикаси  ҳудудида  реализация  қилиниши 
мумкин эмас. 
 
Қонунга  хилоф  тарзда  мувофиқлик  белгиси  босилган  маҳсулотларни  реализация  қилиш 
ман этилади. 
 
Мажбурий  сертификатлаштирилиши  лозим  бўлган  маҳсулотларни  реализация  қилувчи 
тайѐрловчилар (тадбиркорлар): 
 
мажбурий  сертификатлаштирилиши  лозим  бўлган  маҳсулотни  сертификатлаштиришга 
тақдим этишлари; 

 
115 
 
сертификатланган маҳсулотни сертификатлаш органларининг ўзи ѐки улар эътироф этган 
органлар  берган  сертификат  мавжуд  бўлган  тақдирдагина  реализация  қилишлари  ва  унинг 
норматив ҳужжатлар талабларига мос бўлишини таъминлашлари; 
 
сертификатланган  маҳсулотни,  башарти,  у  норматив  ҳужжат  талабларига  мувофиқ 
келмаса,  шунингдек  сертификатнпнг  амал  қилиш  мудати  тугаган  ѐхуд  унинг  амал  қилиши 
сертификатлаштириш  органининг  қарори  билан  тўхтатиб  қўйилган  ѐки  бекор  қилинган  бўлса, 
реализация қилишни тўхтатиб қўйишлари ѐки тугатишлари; 
 
мажбурий  сертификатлаштирилиши  лозим  бўлган  маҳсулотни  сертификатлаштирувчи  ва 
сертификатланган  маҳсулотни  назорат  қилувчи  органларнинг  мансабдор  шахслари  ўз 
ваколатларини монеликсиз бажаришлари учун шароит яратишлари; 
 
сертификатланган  маҳсулот  ишлаб  чиқаришнинг  техникавий  ҳужжатларига  ѐки 
технология  жараѐнига  киритилган  ўзгартишлар  ҳақида  сертификатлаштириш  органини 
белгиланган тартибда хабардор этишлари; 
 
илова  қилинган  техник  ҳужжатда  маҳсулот  мувофиқ  келиши  лозим  бўлган 
сертификатлаштириш тўғрисидаги маълумотларни ҳамда норматив ҳужжатларни кўрсатишлари 
ва  бу  маълумотлар  истеъмолчи  (харидор,  буюртмачи)  эътиборига  етказилишини 
таъминлашлари шарт. 
 
Мажбурий  сертификатлаштирилиши  лозим  бўлган  маҳсулотларни  Ўзбекистон 
Республикасига  етказиб  бериш  учун  тузиладиган  контрактлар  (шартномалар)  шартида 
маҳсулотларнинг  белгиланган  талабларга  мувофиқлигини  тасдиқловчи,  «Ўзстандарт» 
томонидан  берилган  ѐки  эътироф  этилган  мувофиқлик  сертификатлари  ва  мувофиқлик 
белгилари бўлиши назарда тутилиши керак. 
 
Миллий мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгилари ѐки бошқа давлатларнинг 
«Ўзстандарт»  томонидан  эътироф  этилган  мувофиқлик  сертификатлари  ва  мувофиқлик 
белгилари аризачи (маҳсулот етказиб берувчи) томонидан божхона назорати органларига юкка 
тааллуқли  божхона  декларацияси  билан  биргаликда  тақдим  этилади  ва  улар  маҳсулотни 
республика ҳудудига олиб киришга рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар ҳисобланади. 
 
Четдан  олиб  келинаѐтган  маҳсулотнинг  хавфсиз  эканлигини  тасдиқловчи  ҳужжати 
бўлмаган тақдирда божхона назорати органлари бу хусусда «Ўзстандарт»ни хабардор этадилар 
ҳамда  маҳсулотни  сертификатлаштиришдан  ўтказиш  ѐки  чет  эл  сертификатини  эътироф  этиш 
тўғрисидаги масала  сертификатлаштириш миллий  тизими қоидаларига мувофиқ  ҳал этилгунга 
қадар бу маҳсулотни четдан олиб киришни тақиқлаб қўядилар. 
 
Сертификатлаштирилиши  шарт  бўлган  маҳсулотларни  Ўзбекистон  Республикаси 
ҳудудидан олиб чиқиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди. 
 
Қуйидаги ишлар: 
 
сертификатлаштиришни  ривожлантиришнинг  истиқболлари-ни,  уни  ўтказиш  қоидалари 
ва тавсияларини ишлаб чиқиш; 
 
сертификатлаштириш соҳасида расмий ахборотлар бнлан таъминлаш; 
 
халқаро (минтақавий) сертификатлаштириш ташкилотлари ишида қатнашиш ҳамда чет эл 
миллий сертификатлаштириш органлари билан биргаликда ишлар ўтказиш; 
 
сертификатлаштириш  юзасидан  халқаро  (минтақавий)  қоидалар  ва  тавсиялар  ишлаб 
чиқиш ҳамда уларни ишлаб чиқишда қатнашиш; 
 
сертификатлаштириш юзасидан умумдавлат аҳамиятига молик илмий-тадқиқот ишлари иа 
бошқа ишлар олиб бориш; 
 
сертификатлаштириш  қоидаларига  риоя  этилиши  устидан  ҳамда  сертификатланган 
маҳсулот  устидан  давлат  текшируви  ва  назорати  олиб  бориш  ишлари  давлат  томонидан 
молиявий таъминланади. 
 
Тайѐрловчиларнинг  (тадбиркорларнинг,  сотувчиларнинг,  ижрочиларнинг),  синов 
лабораторияларининг  (марказларининг),  сертификатлаштириш  органларининг  мажбурий 
сертификатлаштириш  қоидаларига  риоя  этишлари  устидан  ҳамда  сертификатланган  маҳсулот 
устидан давлат текшируви на назоратини «Ўзстандарт»нинг давлат инспекторлари Ўзбекистон 
Республикасининг  қонун  ҳужжатларида  белгилаб  қўйилган  тартибда  ва  шартларда  амалга 
оширадилар. 
 
 

 
116 
 
2. Сертификатлаштириш схемалари. 
 
Сертификатлаштириш бўйича ИСО таркибидаги қўмита томонидан тайѐрланган ҳужжатда 
учинчи  томон  тарафидан  амалга  ошириладиган  сертификатлаштиришнинг  9  та  схемаси 
берилган бўлиб, республикамизда ҳам айнан шу 9 та схема татбиқ этилган. 
Биринчи схема. Бу схема билан фақат маҳсулот намуналари турларини стандартлар талабларига 
мувофиқлигини  махсус  тасдиқланган  синов  ташкилотларида  синовдан  ўтказилади.  Бу  хилдаги 
сертификатлаштиришда  синовга  тақдим  этилган  намуналарнинг  белгиланган  талабларга 
мувофиқлиги  тасдиқланади,  холос.  Бу  йўл  ўзининг  соддалиги  ва  унга  кўп  харажат  талаб 
қилмаслиги туфайли миллий ва халқаро савдо муносабатларида муайян даражада тарқалган. 
Иккинчи  схема.  Бу  схемада,  маҳсулотнинг  намуна  турларини  махсус  тасдиқланган  синов 
ташкилотларида  синовдан  ўтказилиб,  сўнгра  унинг  сифатини  савдо  шаҳобчаларидан  вақти -
вақти  билан  олинадиган  намуналар  асосида  назорат  қилиб  борилади.  Бу  усул  тақдим  этилган 
намуналар  сифатини  баҳолаш  билан  серияли  чиқаѐтган  маҳсулотнинг  ҳам  сифатини  баҳолаш 
имконини беради. Усулнинг афзаллиги - унинг соддалигидадир. Унинг камчилигига эса назорат 
синовлар  натижасига  қараб,  агар  маҳсулот  стандарт  талабларига  номувофиқлиги  аниқланса, 
барибир  уни  савдо  шаҳобчаларидан  чиқариб  ташлаш  мумкин  бўлмайди  ѐки  уни  чиқариб 
ташлаш учун бирмунча қийинчиликлар туғилади. 
Учинчи  схема.  Маҳсулот  намуналарининг  турларини  махсус  тасдиқланган  синов 
ташкилотларида  ўтказиш,  сўнгра  сотувчи  ѐки  истеъмолчига  юбормасдан  туриб,  вақти -вақти 
билан  намуналарни  назорат  қилишга  асосланади.  Иккинчи  схемадан  фарқланувчи  томони 
шуки,  маҳсулот  савдо  шаҳобчаларига  тушмасдан  туриб,  синов  назорати  ўтказилади  ва 
стандартга номувофиқлиги аниқланса, маҳсулотнинг истеъмолчига жўнатилиши тўхтатилади. 
Тўртинчи  схема.  Маҳсулот  намуналарининг  турларини  худди  1-3  схемалардек  синовдан 
ўтказишга  асосланган  бўлиб,  сўнгра  савдо  шаҳобчасидаги  ҳамда  ишлаб  чиқаришдан  олинган 
намуналарнинг  текшириш  назорати  вақти-вақти  билан  ўтказиш  орқали  маҳсулотнинг  сифати 
ҳисобга  олинади.  Бу  ҳолда  маҳсулот  ишлаб  чиқарилган  бўлиб,  унинг  чиқарилишига  маълум 
харажатлар бўлгандан кейин, стандарт талабларига номувофиқлиги аниқланади. 
Бешинчи  схема.  Бу  схема  маҳсулот  намуна  турларини  тасдиқланган  синов  ташкилотларида 
ўтказишга  ва  маҳсулот  ишлаб  чиқаришнинг  сифатини  баҳолашга  асосланган  бўлиб,  сўнгра 
савдо  шаҳобчасида  ва  ишлаб  чиқаришда  намуналар  сифатини  вақти-вақти  билан  текширилиб, 
назорат  қилиб  борилади.  Бу  сертификатлаштириш  усули  нафақат  маҳсулотнинг  сифатини 
назорат  қилибгина  қолмай,  балки  корхонада  чиқазиладиган  маҳсулотнинг  сифатини  керакли 
даражада бўлишини ҳам назорат қилади. 
Олтинчи  схема.  Фақат  корхонадаги  маҳсулотнинг  сифатини  таъминлаш  билан  тушуниш, 
баҳоланишини  ўтказишга  мўлжалланган.  Бу  усул  айрим  вақтда  корхона  тайѐрловчини 
аттестатлаш  деб  ҳам  юритилади.  Бу  хил  сертификатлаштиришда  фақат  корхонанинг 
белгиланган сифатда режадаги маҳсулотни чиқариш қобилияти баҳоланади. 
Еттинчи  схема.  Маҳсулотнинг  ҳар  бир  тайѐрланган  тўдасидан  синовларга  танлаб  олишга 
асосланган.  Танлаб  олиш  синовларининг  натижаларига  қараб  тўдани  ортиш  учун  қарор  қабул 
қилиниши  аниқланади.  Бу  хилдаги  сертификатлаштириш  учун  танланманинг  ҳажми 
аниқланиши  лозим,  бу  эса  тайѐрланган  тўданинг  катта-кичиклигига  мақбул  бўладиган  сифат 
даражасига  боғлиқ.  Қабул  қилинган  қоидага  асосан,  танланмани  тўплаш  ваколатланган  синов 
ташкилотлари томондан амалга оширилади. Бу хил сертификатлаштириш қўлланиши статистик 
усулни қўллаш билан боғлиқдир. 
Саккизинчи схема.  Ҳар бир  тайѐрланган, айрим буюмнинг  стандартлар  талабига мувофиқлиги 
синовлар  ўтказиб  аниқлашга  асосланган.  Бу  сертификатлаштириш  усулида  юқоридаги  7  та 
схемаларга  қараганда,  таъминловчининг  масъулияти  анча  юқори.  Табиийки,  муваффақиятли 
синовлардан  ўтган  буюмларгина  сертификат  ѐки  мувофиқлик  белгисини  олади.  8 -схема 
маҳсулотга  нисбатан  юқори  ва  қатъийроқ  талаблар  қўйилганда  ишлатилишга  асосланган  ѐки 
маҳсулотнинг  ишлатилиши  натижасида  стандарт  талабларга  мос  келмаслиги  истеъмолчига 
катта  иқтисодий  зарар  етказилганида  қўлланилади.  Бу  ҳам  сертификатлаштириш  қимматбаҳо 
металлардан ва қотишмалардан тайѐрланадиган буюмларда кўпроқ қўлланилади. Бундан асосий 
мақсад қимматбаҳо металларнинг белгиланган миқдорини, таркибини ва буюмнинг тозалигини 
текширишдир. 

 
117 
Тўққизинчи  схема.  Маҳсулотни  сертификатлаштиришда  фойдаланилади  ва  баѐнотдан 
ўтказишни  ҳамда  хавфсизлик  талабларига  мувофиқликни  назарда  тутади.  Бу  схемада 
мувофиқлик белгисини тасдиқлаш ишлаб чиқарувчининг хоҳишига кўра амалга оширилади. 
Юқорида санаб ўтилган схемаларнинг ичида энг мукаммал ва мураккаби бешинчи схемадир. Бу 
схема  тўлиқ  бўлганлиги  учун  уни  асос  қилиб  олиб,  ҳозирги  замон  халқаро 
сертификатлаштириш тизими яратилмоқда. 
 
Сертификатлаштириш  тизимларини  бошқарувчи  идора  муайян  турдаги  маҳсулот 
сифатининг  назоратини  ташкил  этиш,  стандартларга  риоя  қилишни  мажбурий  талаб  этишни, 
истеъмолчи  ва  савдо  талабларини  эътиборга  олиб,  мамлакатдаги  амалда  бўлган  қоидалар  ва 
меъѐрий ҳужжатлар асосида ўз ишини ташкил этади. 
 
Сертификатлаштириш идораси синовларни ўтказиш, корхонадаги ва савдо шаҳобчасидаги 
маҳсулотнинг  сифатини  назорат  қилиш  ва  шунга  ўхшашларни  бажариб,  учинчи  томон 
вазифасини бажаради. 
 
Ҳозирги  пайтда  Россия  Федерациясида  сертификатлаш-тиришнинг  1-10а  схемалари 
қўлланилмоқда.  Ушбу  схемаларнинг  қўлланишига  доир  қуйидаги  маълумотларни  келтириш 
мумкин: 
 
1-жадвал. Маҳсулотларни сертификатлаштириш схемалари. 
Схема 
рақами 
Синаш 
Ишлаб чиқаришни (корхонани) 
текшириш 
Инспектор назорати 

Намунавий 
намунани синаш 
–  
– 

Намунавий 
намунани синаш 
– 
Сотувчидан олинган намуналарни 
синаш 
2а 
Намунавий 
намунани синаш 
Ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил 
қилиш 
Сотувчидан олинган намуналарни 
синаш 

Намунавий 
намунани синаш
 
– 
Тайѐрловчидан олинган 
намуналарни синаш 
3а 
Намунавий 
намунани синаш
 
Ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил 
қилиш 
Тайѐрловчидан олинган 
намуналарни синаш 

Намунавий 
намунани синаш
 
– 
Тайѐрловчи ва сотувчидан 
олинган намуналарни синаш 
4а 
Намунавий 
намунани синаш
 
Ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил 
қилиш 
Тайѐрловчи ва сотувчидан 
олинган намуналарни синаш 

Намунавий 
намунани синаш
 
Ишлаб чиқаришни (корхонани) ѐки 
тайѐрловчининг сифат тизимини 
сертификатлаштириш 
Тайѐрловчи ва сотувчидан 
олинган намуналарни синаш. 
Сифат тизимининг ишлашининг 
назорати. 

 
Тайѐрловчидаги сифат тизимини 
сертификатлаштириш 
Сифат тизими барқарорлигининг 
назорати 

 
– 
– 

Ҳар бир намунани 
синаш 
– 
– 

Мувофиқлик 
баѐнотини қараб 
чиқиш 
– 
– 
9а 
Мувофиқлик 
баѐнотини қараб 
чиқиш 
Ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил 
қилиш 
– 
10 
Мувофиқлик 
баѐнотини қараб 
чиқиш 
– 
Тайѐрловчи ва сотувчидан 
олинган намуналарни синаш 
10а 
Мувофиқлик 
баѐнотини қараб 
чиқиш 
Ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил 
қилиш 
Тайѐрловчи ва сотувчидан 
олинган намуналарни синаш 

 
118 

  1-6 ва 9а-10а схемалар серияли ишлаб чиқариладиган сертификатлаштиришда қўлланилади; 

 
7,  8,  9  схемалар  ишлаб  чиқариладиган  буюмлар  партиясини  ѐки  ягона  нусхасини  сертифи-
катлаштиришда қўлланилади; 

  1-схемани маҳсулотни чегараланган ҳажмда сотиш ва ишлаб чиқаришда қўллаш тавсия эти-
лади; 

 
1а,  2а,  3а,  4а,  9а  ва 10а  схемаларни  1,  2,  3,  4,  9  ва  10  схемаларнинг  ўрнига  қўллаш  тавсия 
қилинади, агарда сертификатловчи орган (идора)да тайѐрловчининг маҳсулот характеристи-
касининг барқарорлигини таъминлаш имконияти тўғрисида ахбороти бўлмаса; 

  5-схема қатъий схема ҳисобланади. Ушбу схема ишлаб чиқарилувчи маҳсулотнинг характ е-
ристикаларига оширилган талаблар ўрнатилган ҳолларда қўлланилади. 

 
3а, 4а ва 5 схемалардан ихтиѐрий сертификатлаштириш бўйича ишларни ўтказишда фойда-
ланилади. 

  9-10а  схемалар  хориждаги  сертификатлаштириш  тажрибалари  асосида  яқиндагина  кири-
тилган.  Агар,  баѐнотдаги  сертификатлаштиришдан  ташқарида  бўлган  ҳужжатлар  бевосита 
ва  билвосита  равишда  маҳсулотнинг  ўрнатилган  талабларга  мувофиқликни  тасдиқласа,  у 
ҳолда, сертификатловчи орган (идора) тақдим қилинган ҳужжатлар ва мувофиқлик баѐноти 
асосида қўшимча синовларни ўтказмасдан сертификат бериши мумкин. 
 
 
3. “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун. 
 
Бозор  муносабатлари  жорий  этилган  мамлакатларда  истеъмолчиларнинг  ҳуқуқлари  кенг 
доирада  ҳимоя  қилинади.  1996  йил  26  апрелдаги  «Истеъмолчиларнинг  ҳуқуқларини  ҳимоя 
қилиш  тўғрисида»ги  қонуни  қабул  қилиниши  билан  истеъмолчилар  ҳуқуқларини  ҳимоя 
қилишнинг  ҳуқуқий  асоси  шаклланди.  Қонун  истеъмолчиларнинг  манфаатларини  ҳимоя 
қилишга бағишланган. Тайѐрловчи истеъмолчи  олдида  унинг ҳуқуқларини поймол қилганлиги 
учун  қонун  олдида  жавобгарлиги,  истеъмолчининг  маҳсулот,  хизматлар  ва  тайѐрловчи 
тўғрисида  тўлиқ  маълумот  олиш  ҳуқуқига  эга  эканлиги,  истеъмолчининг  сотиб  олаѐтган 
маҳсулотининг  сифатини  текширишга  ҳаққи  борлиги,  яроқлилик  муддати  давомида 
кафолатланган  хавфсизликка  эга  эканлигини  қонун  назарда  тутади.  Истеъмолчининг  ҳаѐти, 
соғлиги  ва  атроф-муҳитга  хавф  келтирувчи  товарлар  ишлаб  чиқарилганлиги  учун 
қуйидагиларнинг  жавобгарлиги:  тайѐрловчи,  меъѐрий  ҳужжатни  тасдиқлаган  орган, 
мувофиқлик  сертификатини берган орган, табиатни сақлаш,  соғлиқни сақлаш органлари  ҳамда 
товарни ишлаб чиқаришга рухсат берган органларнинг жавобгарлиги қонунда келтирилган. 
 
Ушбу  қонун  30  та  моддадан  иборат  бўлиб,  1-моддада  қонунда  қўлланилган  асосий 
тушунчалар келтирилгандир. Жумладан: 
  истеъмолчи – фойда чиқариб олиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда шахсий истеъмол ѐки бошқа 
мақсадларда  товар  сотиб  олувчи,  иш,  хизматга  буюртма  берувчи  ѐхуд  шу  ниятда  бўлган 
фуқаро (жисмоний шахс); 
  ишлаб чиқарувчи – истеъмолчига реализация қилиш учун товар ишлаб чиқарадиган корхона, 
ташкилот, муассаса ѐки якка тартибда фаолият кўрсатувчи тадбиркор; 
  ижрочи  –  маиший  хизмат,  уй-жой-коммунал,  таъмирлаш-қурилиш,  транспорт  хизмати  ва 
хизмат  кўрсатишнинг  бошқа  соҳаларида  шартнома  бўйича  истеъмолчи  учун  ишлар 
бажарадиган  ѐки  хизматлар  кўрсатадиган  корхона,  ташкилот,  муассаса  ѐки  якка  тартибда 
фаолият кўрсатувчи тадбиркор; 
  сотувчи – олди-сотди шартномаси бўйича истеъмолчига товар реализация қиладиган корхона, 
ташкилот, муассаса ѐки якка тартибда фаолият кўрсатувчи тадбиркор;  
  шартнома  –  товарни  олиш-сотишни  амалга  оширишда,  ишлар  бажариш  ва  хизматлар 
кўрсатишда  сифат,  миқдор,  муддат,  нарх  ва  бошқа  шартлар  тўғрисида  истеъмолчи  билан 
сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) ўртасидаги оғзаки ѐки ѐзма келишув; 
  товар  –  ишлаб  чиқарувчи  фаолиятининг  истеъмолчига  шартнома  бўйича  сотиш  учун 
мўлжаллаган маҳсули, шу жумладан, импорт маҳсулоти; 
  норматив  ҳужжатлар  –  стандартлар,  уларга  тенглаштирилган  бошқа  ҳужжатлар  (қурилиш 
нормалари  ва  қоидалари,  дори-дармонлар  хусусидаги  давлат  фармокопеяси  ҳамда  муваққат 
фармокопея қоидалари ва бошқалар),  техник  шартлар, техник тавсифлар, рецептура ва товар 

 
119 
(иш,  хизмат)  сифатига  ва  хавфсизлигига  нисбатан  белгиланган  талабларни  ўз  ичига  олувчи 
бошқа ҳужжатлар; 
  товар  (иш,  хизмат)нинг  хавфсизлиги  –  товарни  истеъмол  қилиш,  ундан  фойдаланиш,  уни 
сақлаш,  ташиш  ѐки  утилизация  қилишнинг,  шунингдек,  иш  ѐки  хизмат  натижаларидан 
фойдаланишнинг одатдаги шароитларида истеъмолчининг ҳаѐти, соғлиғи ѐки мол-мулкига ва 
атроф-муҳитга зарар етказилиши эҳтимоли билан боғлиқ хавф хатарнинг йўқлиги; 
  мувофиқлик  сертификати  –  сертификатланган  маҳсулотнинг  белгиланган  талабларга 
мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат; 
  товар  (иш,  хизмат)нинг  нуқсони  –  товар  (иш,  хизмат)нинг  норматив  ҳужжатларнинг 
мажбурий  талабларига,  шартнома  шартларига  ѐхуд  товар  (иш,  хизмат)нинг  сифатига  одатда 
қўйиладиган талабларга номувофиқлиги; 
  товар  (иш,  хизмат)нинг  жиддий  нуқсони  –  товар  (иш,  хизмат)дан  белгиланган  мақсадда 
фойдаланиб  бўлмайдиган  қилиб  қўядиган  ѐхуд  бартараф  этиш  учун  кўп  меҳнат  ва  вақт 
сарфлаш талаб қиладиган камчилик; 
  кафолат  муддати  –  товардан  (хизматдан)  фойдаланишнинг  (онлар  ҳисобидаги)  норматив 
муддати  ѐки  товар  (хизмат)нинг  муайян  вазифани  (неча  соатда,  нечта  иш  жараѐнида,  қанча 
километр масофани босиб ўтиб ва ҳ.к.) бажариш вақти тарзида белгиланган муддати бўлиб, бу 
муддат  ичида  ишлаб  чиқарувчи  (ижрочи),  башарти  товарни  ишлатиш  (хизматдан 
фойдаланиш)  қоидаларига  риоя  этилган  бўлса,  товарнинг  (хизматнинг)  сифатига  нисбатан 
норматив  ҳужжатларда  назарда  тутилган  талаблар  бажарилишини  кафолатлайди  ва 
таъминлайди; 
  хизмат  муддати  –  товардан  фойдаланишнинг  белгиланган  муддати  бўлиб,  у  тамом  бўлгач, 
товарнинг техник ҳолатидан қатьи назар, ундан фойдаланиш тўхтатилиши лозим; 
  яроқлилик  (сақлаш)  муддати  –  муайян  давр  бўлиб,  бу  даврда  товар  фойдаланишга  яроқли 
бўлади ва у тамом бўлгач, товар одамлар ҳаѐти ҳамда соғлиғи учун хавф туғдириши мумкин; 
  касса  чеки  –  товарнинг  сотиб  олинганлигини  ѐки  иш  (хизмат)нинг  ҳақи  тўланганлигини 
тасдиқлайдиган,  товар  (иш,  хизмат)нинг  баҳоси,  ҳақ  тўланган  сана  ва  касса  аппаратининг 
номери кўрсатилган ҳужжат; 
  товар  чеки  –  товарнинг  сотиб  олинганлигини  ѐки  иш  (хизмат)нинг  ҳақи  тўланганлигини 
тасдиқловчи,  товар  (иш,  хизмат)нинг  баҳоси,  ҳақ  тўланган  сана  ҳамда  сотувчининг  номи  ва 
жойлашган манзили ҳақидаги маълумот кўрсатилган ҳужжат. 
  товарни  (ишни,  хизматни)  истеъмолчидан  қайтариб  олиш  –  агар  товар  (иш,  хизмат) 
истеъмолчи  мулкига  айланган  ѐки  унга  таклиф  этилган  бўлса,  ишлаб  чиқарувчи  (ижрочи, 
сотувчи)  томонидан  амалга  ошириладиган,  товарнинг  (ишнинг,  хизматнинг)  хавфсизлиги 
талабларига мос бўлмаган товарни (ишни, хизматни) қайтариб олишга қаратилган ҳар қандай 
чора;  
  товарни  (ишни,  хизматни)  муомаладан  чиқариш  –  ишлаб  чиқарувчи  (ижрочи,  сотувчи) 
томонидан  амалга  ошириладиган,  товарнинг  (ишнинг,  хизматнинг)  хавфсизлиги  талабларига 
мос  бўлмаган  товарга  (ишга,  хизматга)  офертани  тугатиш  ва  бунга  йўл  қўймасликка 
қаратилган ҳар қандай чора;  
 
2-моддада  қонун  ҳужжатлари  ва  3-моддада  халқаро  шартномалар  ва  битимлар  қўлланиш 
тартиби белгиланган. 
 
4-моддада истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари санаб ўтилган бўлиб, жумладан:  
  товар  (иш,  хизмат)  ҳақида,  шунингдек,  ишлаб  чиқарувчи  (ижрочи,  сотувчи)  ҳақида  тўғри  ва 
тўлиқ маълумот олиш; 
  товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлиши; 
  товар (иш, хизмат)нинг хавфсиз бўлиши; 
  ҳаѐти,  соғлиғи  ва  мол-мулки  учун  хавфли  нуқсони  бўлган  товар  (иш,  хизмат),  шунингдек, 
ишлаб  чиқарувчи  (ижрочи,  сотувчи)нинг  ғайриқонуний  ҳаракати  (ҳаракатсизлиги)  туфайли 
етказилган моддий зиѐн, маънавий зарарнинг тўлиқ ҳажмда қопланиши; 
  бузилган  ҳуқуқлари  ѐки  қонун  билан  муҳофаза  этиладиган  манфаатлари  ҳимоя  қилинишини 
сўраб судга, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат этиш; 
  истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш.  

 
120 
 
Истеъмолчиларнинг  ижтимоий  ҳимояга  муҳтожлар  тоифасига  киритилган  айрим 
гуруҳлари учун қонун ҳужжатлари билан савдо, маиший хизмат ва хизмат кўрсатишнинг бошқа 
турлари бўйича имтиѐзлар ва афзалликлар белгиланиши мумкин. 
 
5-моддада  ишлаб  чиқарувчи  (ижрочи,  сотувчи),  савдо  ва  хизмат  кўрсатиш  қоидалари 
тўғрисидаги маълумот хусусида сўз боради: 
 
Ишлаб  чиқарувчи  ўз  корхонасининг  номи  ва  жойлашган  (юридик)  манзили  ҳақида 
истеъмолчини  хабардор  қилиши  шарт.  Бундай  маълумот  ишлаб  чиқариш  маркаси  ѐки  товар 
белгисида кўрсатилган бўлиши ѐхуд бошқа усулда тақдим этилиши лозим. 
 
Сотувчи (ижрочи) ўз ташкилотининг фирма номи, унинг жойлашган (юридик) манзили ва 
иш  тартибини  истеъмолчиларга  маълум  қилиши  шарт.  Бундай  маълумот  лавҳада  акс 
эттирилиши лозим. 
 
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган маълумот савдо ва хизмат кўрсатиш 
муваққат бинолар, ярмаркалар, кўчма дўкончалар орқали амалга оширилган ѐки савдо ва хизмат 
кўрсатиш  сотувчи (ижрочи)нинг доимий жойлашган манзилидан ташқарида амалга оширилган 
бошқа  ҳолларда  ҳам  истеъмолчилар  эътиборига  етказилиши  керак.  Сотувчи  (ижрочи) 
истеъмолчига  товарлар  савдоси,  маиший  ва  бошқа  турдаги  хизмат  кўрсатишнинг  қоидалари 
тўғрисида тўлиқ маълумот бериши шарт. 
 
6-моддада  товар  (иш,  хизмат)лар  тўғрисидаги  маълумотларни  бериш  шартлари 
келтирилган.  Ишлаб  чиқарувчи  (ижрочи,  сотувчи)  истеъмолчига  ўзи  реализация  қилаѐтган 
товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт. 
 
Товар (иш, хизмат) ҳақидаги маълумотда қуйидагилар кўрсатилиши шарт: 
  товар  (иш,  хизмат)  мажбурий  талабларига  мувофиқ келиши  шарт  бўлган  норматив  ҳужжат-
нинг номи; 
  товар (иш, хизмат)нинг асосий истеъмол хусусиятлари, шу жумладан, ўзига хос хусусиятлари 
рўйхати; 
  баҳоси (тарифи) ва сотиб олиш шартлари;  
  айрим турдаги товарларнинг ишлаб чиқарилган санаси; 
  ишлаб чиқарувчи (ижрочи)нинг кафиллик мажбуриятлари; 
  товардан самарали ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари ҳамда шартлари; 
  товарнинг хизмат (яроқлилик) муддати ва ушбу муддат тугаганидан кейин истеъмолчи нима 
ишлар  қилиши  зарурлиги,  шу-нингдек  бундай  ишларни  бажармаслик  натижасида  келиб 
чиқиши мумкин бўлган оқибатлар тўғрисидаги маълумотлар; 
  ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг номи ва мулкчилик шакли, рўйхатга олиш ва лицен-
зия гувоҳномасининг номери; 
  ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ҳамда улар истеъмолчидан даъво қабул қилишга ва-
колат берган, шунингдек, таъмирлашларини бажарадиган ва техникавий хизмат кўрсатадиган 
корхоналарнинг манзиллари; 
  товарларни сақлаш, хавфсиз утилизация қилиш усуллари ҳамда қоидалари. 
  театр-концерт  тадбирлари  ўтказилаѐтганда  фонограммадан  фойдаланиш  тўғрисидаги  ахбо-
рот. 
 
Сертификатланиши шарт бўлган товар ҳақида истеъмолчига унинг сертификатланганлиги 
тўғрисида маълумот тақдим этилиши лозим. 
 
Товар  (иш,  хизмат)  ҳақидаги  зарур  ахборотнинг  йўқлиги  бундай  товар  (иш,  хизмат)ни 
реализация  қилиш  маълумот  берилгунга  қадар  тегишли  давлат  бошқаруви  органининг 
кўрсатмаси бўйича тўхтатиб турилишига сабаб бўлади. 
 
Қонуннинг  7-моддасида  товар  (иш,  хизмат)  ҳақида  нотўғри  маълумот  берилган  тақдирда 
истеъмолчининг ҳуқуқлари санаб ўтилган. 
 
Агар  товар  (иш,  хизмат)  ҳақида  нотўғри  ѐки  етарли  даражада  тўлиқ  бўлмаган  маълумот 
берилганлиги: 
 
зарур  истеъмол  хоссаларига  эга  бўлмаган  товар  (иш,  хизмат)  сотиб  олинишига  сабаб 
бўлса,  истеъмолчи  шартномани  бекор  қилишга  ва  ўзига  етказилган  зарарнинг  қопланишини 
талаб қилишга ҳақлидир;  
 
сотиб  олинган  товар  (иш,  хизмат)дан  кўзланган  мақсадда  фойдалана  олмасликка  сабаб 
бўлса,  истеъмолчи  тегишли  маълумот  оқилона  қисқа  (кўпи  билан  уч  кунлик)  муддатда 

 
121 
берилишини  талаб  қилишга  ҳақлидир.  Агар  маълумот  айтилган  муддатда  берилмаса, 
истеъмолчи шартномани бекор қилиб, зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақлидир; 
 
истеъмолчининг  ҳаѐтига,  соғлиғига  ѐхуд  мол-мулкига  зарар  етказилишига  сабаб  бўлса,  у 
ишлаб чиқарувчи (ижрочи,  сотувчи) олдига қонун  ҳужжатларида назарда тутилган талабларни 
қўйишга ҳақлидир. 
 
Истеъмолчининг  товар  (иш,  хизмат)  ҳақидаги  нотўғри  ѐки  етарли  даражада  тўлиқ 
бўлмаган маълумот туфайли етказилган зарарни қоплаш  тўғрисидаги талаблари сотиб олинган 
товар  (иш,  хизмат)нинг  хоссалари  ва  жиҳатлари  ҳақида  истеъмолчи  махсус  билимга  эга  эмас 
деган тахминга асосланиб қараб чиқилади. 
 
Нотўғри  реклама  оқибатида  сотиб  олинган  товар  (иш,  хизмат)  туфайли  истеъмолчига 
етказилган  зарар  ишлаб  чиқарувчи  (ижрочи,  сотувчи)  томонидан  тўлиқ  ҳажмда  қопланиши 
лозим. 
 
8-модда.  Истеъмолчининг  савдо  ва  бошқа  хизмат  кўрсатиш  турлари  соҳасида  шартнома 
тузиш  ҳамда  сотиб  олинаѐтган  товар  (иш,  хизмат)  сифатини  текшириш  ҳуқуқи  белгиланган. 
Истеъмолчи  шартнома  тузиш  йўли  билан  товарни  (иш  хизмат)ни  эркин  сотиб  олиш  ҳуқуқига 
эга  бўлиб,  бу  шартномага  кўра  сотувчи  (ишлаб  чиқарувчи,  ижрочи)  истеъмолчига  муайян 
миқдордаги ва мақбул сифатли товарни мулк қилиб топшириш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) 
мажбуриятини,  истеъмолчи  эса,  шартлашилган  пулни  тўлаш  мажбуриятини  ўз  зиммаларига 
оладилар. 
 
Нархнома  билан  қўйилган  товарлар  ҳамда  товар  (иш,  хизматлар)  ҳақида  келувчилар 
эътиборига  ҳавола  этиладиган  маълумот  тегишли  шартномани  тузиш  учун  таклиф  деб 
ҳисобланади.  
 
Томонлар ўртасида  шартнома нарсаси,  миқдор, нарх ва бошқа муҳим шартлар  тўғрисида 
келишувга  эришилса,  истеъмолчи  билан  ишлаб  чиқарувчи  (ижрочи,  сотувчи)  ўртасида 
шартнома тузилган ҳисобланади. 
 
Тузилган  заҳоти  бажариладиган  шартнома,  қоида  тариқасида,  оғзаки  шаклда  тузилади, 
қонун  ҳужжатларида  белгилаб  қўйилган  ҳоллар  бундан  мустасно.  Тузилган  вақтдан  бошқа 
пайтда  (олдиндан  бериладиган  буюртмалар  бўйича,  жўнатма  савдода  ва  бошқа  ҳолларда) 
бажариладиган шартнома ѐзма шаклда тузилади. 
 
Истеъмолчи  сотиб  олинган  товар  (иш,  хизмат)  сифатини,  бутлигини,  вазни  ва  нархини 
текшириш  ҳуқуқига  эга,  сотувчи  (ишлаб  чиқарувчи,  ижрочи)  эса,  назорат-ўлчов  асбобларини, 
нархга доир ҳужжатларни тақдим этиши, товарни ишлатиб кўрсатиши, ундан хавфсиз ва тўғри 
фойдаланишни ўргатиши, зарурат бўлса, товарни экспертизага юбориши шарт.  
 
9-моддада  таъкидланганки,  олди-сотди  шартномаларининг  айрим  турлари  тўғрисидаги 
қоидалар,  шунингдек,  айрим  турдаги  товарларни  (ишларни,  хизматларни)  реализация  қилиш 
қоидалари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тасдиқланади.  
 
10-моддада  товар  (иш,  хизмат)лар  учун  ҳақ  тўлаш  шакли  ҳамда  тартиби  келтирилган. 
Товар (иш, хизмат)лар учун ҳақ тўлаш шакли ҳамда тартиби истеъмолчи билан сотувчи (ишлаб 
чиқарувчи, ижрочи) ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.   Товарларни  кредитга  сотиш 
Ўзбекистон  Республикаси  Ҳукумати  томонидан  тасдиқланадиган  товарларни  кредитга  сотиш 
қоидалари билан белгиланадиган тартибда амалга оширилади. 
 
Олди-сотди  амалга  оширилганда  истеъмолчига  касса  ѐки  товар  чеки  берилади.  Товарни 
касса ѐки товар чекини бермасдан сотиш тақиқланади. 
 
11-моддада ишлаб чиқарувчи (ижрочи)нинг кафиллик мажбуриятлари аниқланган. 
 
Узоқ муддат  фойдаланиладиган барча турдаги товарлар ва хизматларга ишлаб чиқарувчи 
(ижрочи)  кафолат  муддати  белгилаши  лозим.  Кафолат  муддати  товар  истеъмолчига  сотилган 
ѐки хизмат кўрсатилган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар товар сотилган кунни аниқлашнинг 
имкони бўлмаса, бу муддат товар ишлаб чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади.  
 
Ишлаб  чиқарувчи  (ижрочи)  кафолат  муддати  мобайнида  товар  (хизмат)нинг,  шу 
жумладан, 
бутловчи 
буюмларнинг 
нормал 
ишлашини 
(қўлланилишини, 
улардан 
фойдаланилишини) таъминлаши шарт.  
 
Бутловчи  буюмларнинг  кафолат  муддати,  агар  қонун  ҳужжатларида  бошқача  қоида 
белгиланмаган бўлса, асосий буюмнинг кафолат муддатидан кам бўлмаслиги лозим. 

 
122 
 
Кафолат  муддати  товар  (хизмат)нинг  паспортида  ѐки  товарни  сотиш  ѐхуд  хизмат 
кўрсатиш  пайтида  товар  билан  биргаликда  истеъмолчига  бериладиган  бошқа  ҳужжатда 
кўрсатилади. 
 
Ишлаб  чиқарувчи  товардан  кафолат  муддати  ва  хизмат  муддати  мобайнида  фойдаланиш 
имкониятини  таъминлаши,  товарнинг таъмирланишини ва  унга техник хизмат кўрсатилишини 
ташкил  этиши,  товарни  ишлаб  чиқариш  муддати  мобайнида  ҳамда  у  ишлаб  чиқаришдан  олиб 
ташланганидан кейин товарнинг хизмат муддати мобайнида, бундай муддат бўлмаган тақдирда 
эса,  товар  ишлаб  чиқаришдан  олиб  ташланган  пайтдан  эътиборан  ўн  йил  мобайнида  етарли 
ҳажмда ва турда эҳтиѐт қисмлари ишлаб чиқариши ҳамда савдо ва таъмирлаш ташкилотларига 
етказиб бериши шарт.  
 
Дори-дармон,  озиқ-овқат  ва  маиший  кимѐ  товарларида  уларнинг  ишлаб  чиқарилган 
санаси,  яроқлилик  муддати  ҳамда  уларни  сақлаш  шартлари  кўрсатилган  бўлиши  лозим. 
Сотувчиларга  ишлаб  чиқарилган  санаси  ва  яроқлилик  муддати  кўрсатилмаган  ѐки  яроқлилик 
муддати ўтган товарларни қабул қилиш ҳамда реализация қилиш ман этилади.  
 
12-моддада  истеъмолчининг  товар  (иш,  хизмат)  хавфсиз  бўлишига  талаб  қўйиш  ҳуқуқи 
белгиланган. Истеъмолчи ўзи сотиб олган товар (иш, хизмат) санитария-гигиена, шу жумладан, 
радиология, эпидемияга қарши талабларга ва амалдаги бошқа нормалар ҳамда қоидаларга риоя 
этган ҳолда ишлаб чиқарилган ѐки бажарилган бўлишига ва унинг ҳаѐти, соғлиғи, атроф-муҳит 
учун  хавфсиз  бўлишига,  шунингдек,  унинг  мол-мулкига  зарар  етказмаслигига  кафолат 
берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. 
 
Товар  (иш,  хизмат)нинг  истеъмолчилар  ҳаѐти,  соғлиғи,  мол-мулки  ва  атроф-муҳит  учун 
хавфсиз бўлишига доир талаблар қонун ҳужжатлари билан белгиланади. 
 
Ишлаб  чиқарувчи  (ижрочи)  товар  (иш,  хизмат)нинг  хизмат  муддати  ѐки  яроқлилик 
муддати  мобайнида,  агар  бундай  муддат  белгиланмаган  бўлса,  товар  истеъмолчига  сотилган 
(иш бажарилган) дан эътиборан ўн йил мобайнида унинг хавфсиз бўлишини таъминлаши шарт. 
 
Истеъмолчиларнинг ҳаѐти, соғлиғи, мол-мулки ҳамда атроф-муҳит учун хавф туғдирувчи 
товар  ишлаб  чиқарганлик  (иш  бажарганлик,  хизмат  кўрсатганлик)  учун  қонун  ҳужжатларига 
мувофиқ:  
ишлаб чиқарувчи (ижрочи); 
норматив ҳужжатларни тасдиқлаган орган; 
мувофиқлик сертификати берган орган; 
соғлиқни сақлаш, табиатни муҳофаза қилиш, ветеринария хизмати органлари ѐки хавфли товар 
(иш,  хизмат)ни  ишлаб  чиқариш  (ѐхуд  реализация  қилишга  рухсат  берган  бошқа  органлар  жа-
вобгар бўлади. 
 
Товар (иш, хизмат)нинг хавфсиз бўлиши таъминланмаганлиги оқибатида истеъмолчининг 
ҳаѐти,  соғлиғи  ѐки  мол-мулкига  етказилган  зарар  ушбу  Қонуннинг  20-моддасига  мувофиқ 
қопланиши лозим. 
 
Агар  товар  (иш,  хизмат)дан  хавфсиз  фойдаланиш  ѐки  уни  шу  тарзда  ташиш  ва  сақлаш 
учун махсус қоидаларга риоя этиш зарур бўлса, ишлаб чиқарувчи (ижрочи) бундай қоидаларни 
ишлаб чиқиши, сотувчи (ижрочи) эса, уларни истеъмолчилар эътиборига етказиши шарт. 
 
Агар  товардан  фойдаланиш,  уни  сақлаш,  ташиш  ѐки  утилизация  қилиш,  иш  (хизмат) 
натижалари  истеъмолчининг  ҳаѐти,  соғлиғи,  мол-мулкига  ѐки  атроф-муҳитга  зарар 
етказаѐтганлиги  ѐхуд  зарар  етказиши  мумкинлиги  аниқланса,  ишлаб  чиқарувчи  (ижрочи, 
сотувчи)  зарар  келтирувчи  сабаблар  бартараф  этилгунга  қадар  уларни  ишлаб  чиқаришни 
(бажаришни,  уни  реализация  қилишни)  дарҳол  тўхтатиши,  муомаладан  чиқариш  ва 
истеъмолчилардан қайтариб олиш чораларини кўриши шарт. 
 
Зарар  етказилишининг  сабабларини  бартараф  этиш  мумкин  бўлмаган  тақдирда,  ишлаб 
чиқарувчи  (ижрочи,  сотувчи)  бундай  товарни  ишлаб  чиқаришдан  олиб  ташлаши,  ишни 
бажариш  ва  хизмат  кўрсатишни  тугатиши  шарт,  бунда  даволашга,  озиқ-овқатга  мўлжалланган 
товарлар  ва  маиший  кимѐ  товарлари  сотувчи  ѐки  ишлаб  чиқарувчи  томонидан  утилизация 
қилиниши  шарт.  Бу  мажбуриятлар  сотувчи  ѐки  ишлаб  чиқарувчи  (ижрочи)  томонидан 
бажарилмаган  тақдирда,  товарни  ишлаб  чиқаришдан  олиб  ташлаш,  ишни  бажариш  ва  хизмат 
кўрсатишни  тўхтатиш,  уларни  муомаладан  чиқариш  ва  истеъмолчилардан  қайтариб  олиш 

 
123 
товарнинг  (ишнинг,  хизматнинг)  хавфсиз  бўлиши  ва  сифати  устидан  назоратни  амалга 
оширувчи давлат бошқаруви органлари кўрсатмасига биноан амалга оширилади. 
 
Истеъмолчининг  ҳаѐти,  соғлиғи  ва  мол-мулкига  ҳамда  атроф-муҳит  учун  хавфли  бўлган 
товарларнинг  партияларини  муомаладан  чиқариш,  ишларни  бажаришни  ва  хизматлар 
кўрсатишни  тақиқлаб  қўйиш  тартиби  Ўзбекистон  Республикаси  Ҳукумати  томонидан 
белгиланади. 
 
Товарни  қайтариб  олиш,  ишни  бажаришни  ва  хизмат  кўрсатишни  тақиқлаб  қўйиш 
муносабати  билан  истеъмолчига  етказилган  зарар  ишлаб  чиқарувчи  (ижрочи,  сотувчи) 
томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. 
 
Агар  ишлаб  чиқарувчи  (сотувчи)  хавфли  хоссаларга  эга  бўлган  товарни  қайтариб  олиш 
юзасидан  барча  зарур  чораларни  кўрган  бўлса,  у  истеъмолчи  мазкур  товардан  фойдаланишни 
давом эттиравериши туфайли етказилган зарар учун жавобгарликдан озод қилинади. 
 
13-моддада  истеъмолчига  нуқсонли  товар  сотилганда  унинг  ҳуқуқлари  санаб  ўтилган. 
Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган 
бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли: 
  товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бе-
риш; 
  товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид на р-
хини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш; 
  товарнинг  нуқсонларини  бепул  бартараф  этиш  ѐки  истеъмолчининг  ѐхуд  учинчи  шахснинг 
нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш; 
  харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш; 
  шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш. 
Агар нуқсонлар: 
товарнинг кафолат муддати ѐхуд яроқлилик муддати мобайнида; 
кафолат муддати ва яроқлилик муддати белгиланмаган товарлар бўйича олти ой мобайнида; 
кўчмас мулк истеъмолчига ўтказилган кундан эътиборан икки йил мобайнида, агар шартномада 
бундан узоқроқ муддат назарда тутилмаган бўлса; 
мавсумий  товарлар  учун  Ўзбекистон  Республикаси  Ҳукумати  томонидан  белгиланган  муддат 
мобайнида аниқланган бўлса, истеъмолчи мазкур ҳуқуқларини рўѐбга чиқариши мумкин. 
 
Истеъмолчи  ўзига  сотилган  тўпламлар,  гарнитурлар,  комплектлар  ва  комплексларнинг 
мустақил  таркибий  қисми  бўлган  ва  мустақил  нархга  эга  бўлган  буюмларда  нуқсонлар 
борлигини аниқлаган тақдирда, бутун тўплам, гарнитур, комплект ва комплексга нисбатан ҳам, 
уларнинг  нуқсонлари  бор  мустақил  таркибий  қисмларига  нисбатан  ҳам  ушбу  модданинг 
биринчи қисмида назарда тутилган талабларни қўйишга ҳақлидир. 
Ушбу модданинг биринчи қисмида баѐн этилган талабларни истеъмолчи сотувчига қўяди. 
 
Истеъмолчининг  талаблари  у  касса  ѐки  товар  чекини,  кафолат  муддати  белгиланган 
товарлар бўйича эса, тегишлича расмийлаштирилган техник паспорт ѐки унинг ўрнини босувчи 
бошқа ҳужжатга тақдим этган тақдирда кўриб чиқилади. 
 
Истеъмолчининг  техник  паспортни  йўқотиб  қўйган  тақдирда,  уни  қайта  тиклаш  қонун 
ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.  
 
Товарда  аниқланган  нуқсонлар  ишлаб  чиқарувчи  томонидан  бартараф  этилади.  Ишлаб 
чиқарувчи билан сотувчининг ўзаро муносабатлари шартнома билан тартибга солинади. 
 
14-моддада  нуқсонли  товарни  алмаштириб  бериш  тартиби  келтирилган.  Истеъмолчи 
товарнинг  ишлаб  чиқарилишига,  тузилишига,  таркибига  доир  камчиликларни  ѐки  бошқа 
нуқсонларни  аниқлаган  тақдирда  сотувчи  (ишлаб  чиқарувчи)  уни  айни  шундай  маркали 
(моделли,  артикулли)  товарга  етти  кунлик  муддатда,  товар  сифатини  сотувчи  (ишлаб 
чиқарувчи)  томонидан  қўшимча  равишда  текшириш  зарур  бўлганида  эса,  истеъмолчи  талаб 
қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида алмаштириб бериши шарт.  
 
Айни  шундай  маркали  (моделли,  артикулли)  товар  бўлмаган  тақдирда,  истеъмолчининг 
алмаштириб  бериш  хусусидаги  талаби  даъво  қилинган  пайтдан  эътиборан  бир  ой  ичида 
қондирилиши  керак.  Чўл  ва  олис  жойларда,  товарлар  вақти-вақти  билан  олиб  бориладиган 
жойларда истеъмолчининг бундай талаби ушбу жойларга навбатдаги товар етказиб бериш учун 
кетадиган муддат ичида, лекин икки ойдан кечиктирмай қондирилиши лозим. 

 
124 
 
Ана шу муддатларнинг ўтказиб юборилган ҳар бир куни учун сотувчи (ишлаб чиқарувчи) 
истеъмолчига  алмаштирилган  товарни  бериш  билан  бир  вақтда  товар  баҳосининг  бир  фоизи 
миқдорида неустойка (пеня) тўлайди. 
 
Истеъмолчининг  розилиги  билан  сотувчи  нуқсонли  товарни  бошқа  маркали  (моделли, 
артикулли)  шундай  товарга  алмаштириб  бериб,  харид  нархини  тегишинча  қайта  ҳисоб-китоб 
қилиши шарт. 
 
Қонуннинг  15-моддасида  товар  нуқсонларини  бепул  бартараф  этиш  тартиби  ѐритилган. 
Товарда  кафолат  муддатида  топилган  нуқсонларни  сотувчи  истеъмолчи  тегишли  талаб  қўйган 
пайтдан  эътиборан  йигирма  кун  ичида,  ишлаб  чиқарувчи  эса,  ўн  кун  ичида  бепул  бартараф 
этиши лозим.  
 
Истеъмолчи кафолат муддати тугаганидан кейин товарнинг нуқсонларини бепул бартараф 
этиш  тўғрисида  ишлаб  чиқарувчига  талаб  қўйишга  ҳақли.  Бундай  талаб,  башарти  товарда 
ишлаб  чиқарувчининг  айби  билан  йўл  қўйилган  жиддий  нуқсонлар  аниқланган  бўлса, 
белгиланган  хизмат  муддати  мобайнида,  агар  хизмат  муддати  белгиланмаган  бўлса,  ўн  йил 
мобайнида қўйилиши мумкин.  
 
Узоқ  муддат  давомида  фойдаланиладиган  товарни  таъмирлашга  кетадиган  вақтда 
фойдаланиб  туриш  учун  истеъмолчининг  талабига  биноан  нуқсонли  товар  қайтариб 
берилганидан кейин уч кун ичида унга айни шундай маркали (моделли, артикулли) товар бериб 
турилади  (сотувчининг  ҳисобидан  унинг  ўзи  ѐки  вакили  элтиб  беради).  Бунинг  учун  ишлаб 
чиқарувчи  сотувчи  билан  биргаликда  шартнома  асосида  товарларнинг  алмашув  фондини 
назарда  тутишлари  шарт.  Мазкур  талаблар  татбиқ  этилмайдиган  узоқ  муддат  давомида 
фойдаланиладиган товарлар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилайди. 
 
Товардаги  нуқсонларни  бартараф  этиш  хусусида  талаб  қўйилган  тақдирда,  ундан 
фойдаланишнинг  кафолат  муддати  истеъмолчининг  товардан  фойдалана  олмаган  даврга  тенг 
муддатга узайтирилади.  Мазкур муддат истеъмолчи нуқсонларни бартараф этиш  талаби билан 
мурожаат этган кундан эътиборан ҳисоблана бошлайди. 
 
Сотувчи (ишлаб чиқарувчи) истеъмолчининг таъмирлашга кетадиган вақтда фойдаланиш 
учун  шундай  товарни  бериб  туриш  ҳақидаги  талабини  бажариш  кечиктирилган  ҳар  бир  кун 
учун,  шунингдек,  нуқсонларни  бартараф  этишнинг  шартномадан  келиб  чиқадиган 
муддатларидан  ортиқ  кечиктирилган  ҳар  бир  кун  учун  товар  нархининг  бир  фоизи  миқдорида 
истеъмолчига неустойка (пеня) тўлайди. 
 
16-моддада  айтиб  ўтилганки,  агар  сотувчи  (ишлаб  чиқарувчи)  истеъмолчининг  товарни 
алмаштириб бериш  ѐки ундаги нуқсонларни бартараф этиш  ҳақидаги талабларини бажармаган 
бўлса,  истеъмолчи  товарнинг  харид  нархини  нуқсонга  мутаносиб  равишда  камайтиришни  ѐки 
шартномани  бекор  қилиб  етказилган  зиѐн  ва  маънавий  зарарни  ушбу  Қонуннинг  20  ва  22-
моддаларига мувофиқ қоплашни талаб қилишга ҳақли. 
 
17-модда.  Истеъмолчига  нуқсонли  товар  сотилган  тақдирда  у  билан  ҳисоб -китоб  қилиш 
шартлари  келтирилган.  Нуқсонли  товар  айни  шундай  маркали  (моделли,  артикулли)  товарга 
алмаштириб берилган вақтда товарнинг нархи ўзгарган бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.  
 
Нуқсонли товар бошқа маркали (моделли, артикулли) товарга алмаштириб берилаѐтганда, 
агар алмаштирилиши керак бўлган товар нархи унинг ўрнига берилаѐтган товар нархидан паст 
бўлса,  истеъмолчи  нархлардаги  фарқни  қўшимча  равишда  тўлаши  лозим,  алмаштирилиши 
керак бўлган товар нархи унинг ўрнига берилаѐтган товар нархидан юқори бўлса, истеъмолчига 
нархлардаги фарқ қайтарилади. Бундай ҳисоб-китоб чоғида алмаштирилиши керак бўлган товар 
нархи  ошган  тақдирда,  унинг  талаб  қўйилган  пайтдаги  нархи,  нархи  пасайган  тақдирда  эса, 
харид қилинган пайтдаги нархи қўлланилади.  
 
Шартнома бекор қилинаѐтганда товар нархи ошган бўлса, истеъмолчи билан ҳисоб -китоб 
товарнинг  тегишли  талаб  қўйилган  пайтдаги  қийматига  қараб,  нархи  пасайган  тақдирда  эса, 
харид қилинган пайтдаги қийматига қараб амалга оширилади. 
 
Товар истеъмолчиларга кредитга сотилган бўлса, шартнома бекор қилинган тақдирда, пул 
суммаси  товар  қайтарилаѐтган  пайтга  қадар  узилган  кредит  миқдорида  қайтариб  берилади, 
шунингдек, кредит берганлик ҳақи тўланади. 
 
Ҳажми  катта  ѐки  вазни  беш  килограммдан  зиѐд  товарни  таъмирлаш,  нархини  тушириш, 
алмаштириш  учун  элтиш  ва  истеъмолчига  қайтариб  келтириб  бериш  сотувчининг  (ишлаб 

 
125 
чиқарувчининг)  кучи  билан  ва  унинг  ҳисобидан  амалга  оширилади.  Ушбу  мажбурият 
бажарилмаган тақдирда товарни элтиш ва қайтариб олиб келиш истеъмолчи томонидан амалга 
оширилиши  мумкин.  Бунда  истеъмолчининг  товарни  элтиш  ва  қайтариб  олиб  кетиш  билан 
боғлиқ харажатларини сотувчи (ишлаб чиқарувчи) қоплаши шарт. 
 
18-моддада  белгиланганки,  истеъмолчи  мақбул  сифатли  ноозиқ-овқат  товарини  харид 
қилган  кунидан  эътиборан  ўн  кун  ичида  ушбу  товар  сотиб  олинган  жойдаги  сотувчидан  уни 
айни  шундай  товарга  алмаштириб  олишга  бундай  товар  сотувда  бўлмаса,  пулини  қайтариб 
олишга  ҳақли.  Алмаштириб  олиш  тартиби  ва  алмаштириб  берилмайдиган  товарлар  рўйхати 
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тасдиқлайдиган қоидалар билан белгиланади. 
 
19-моддада  Ишни  бажариш,  хизмат  кўрсатиш  тўғрисидаги  шартнома  шартлари  бузилган 
тақдирда  истеъмолчининг  ҳуқуқлари  ҳақида  сўз  боради.  Ижрочи  айрим  турдаги  ишларни 
бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ѐки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва 
сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шарт.  
 
Ишни бажариш (хизмат кўрсатиш) муддати иш бажарилиши (хизмат кўрсатилиши) лозим 
бўлган  санага  (даврга),  шунингдек,  ижрочи  ишни  бажаришга  (хизмат  кўрсатишга)  киришиши 
лозим бўлган санага (даврга) қараб белгиланиши мумкин.  Агар иш бажариш  хизмат кўрсатиш 
шартноманинг  амал  қилиш  муддати  давомида  қисмларга  бўлиб-бўлиб  адо  этиладиган  бўлса 
(вақтли  матбуотни  етказиб  бериш,  техник  хизмат  кўрсатиш  ва  бошқалар),  ишлар  бажариш 
(хизматлар кўрсатиш)нинг босқичма-босқич муддатлари (даврлари) назарда тутилиши керак. 
 
Агар  ижрочи  шартномани  ижро  этишга  ўз  вақтида  киришмаса  ѐки  шартноманинг 
белгиланган  муддатда  бажарилмаслиги  аѐн  бўлиб  қолса,  истеъмолчи  ишни  бажариш,  хизмат 
кўрсатиш  тўғрисидаги  шартномадан  воз  кечишга  ва  етказилган  зарарнинг  қопланишини  талаб 
қилишга ҳақли. 
 
Агар  ижрочи  шартнома  шартларини  иш  (хизмат)ни  ѐмонлаштирган  даражада  жиддий 
бузган бўлса,  ѐхуд ишда (хизматда) бошқа жиддий нуқсонларга йўл қўйган бўлса, истеъмолчи 
ўз хоҳишига кўра (нуқсонлар бепул бартараф этилишини, бажарилган иш (кўрсатилган хизмат) 
баҳоси нуқсонларга мутаносиб равишда камайтирилишини, худди шундай сифатли шу хилдаги 
материалдан  бошқа  буюм  бепул  тайѐрлаб  берилишини  ѐхуд  ишнинг  такроран  бажарилишини 
ѐинки шартнома бекор қилиниб, кўрилган зарар тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақли. 
 
Истеъмолчи ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган ҳуқуқларни: 
ишни  (хизматни)  қабул  қилиб  олиш  вақтида  ѐки  унинг  бажарилиши  жараѐнида  нуқсонлар 
аниқланган тақдирда;  
кафолат муддати давомида, кафолат муддати бўлмаган тақдирда эса,  иш (хизмат) қабул  қилиб 
олинган кундан эътиборан олти ой давомида; 
импорт ѐки бошқа кўчмас мулкда нуқсонлар аниқланган кундан эътиборан икки йил давомида 
рўѐбга чиқариши мумкин. 
 
Иш  бажариш  (хизмат  кўрсатиш)  жараѐнида  аниқланган  нуқсонларни  бартараф  этиш 
муддатлари  шартномада  белгилаб  қўйилади.  Бажарилган  иш  (кўрсатилган  хизмат)даги 
нуқсонлар,  агар  шартномада  бирмунча  қисқароқ  муддат  белгиланмаган  бўлса,  истеъмолчи 
талаб қилган кундан эътиборан йигирма кун ичида ижрочи томонидан бартараф этилиши керак. 
Нуқсонлар  белгиланган  муддатда  бартараф  этилмаган,  шунингдек,  иш  бажаришни  (хизмат 
кўрсатишни)  бошлаш  ва  тугаллаш  кечиктирилган  тақдирда,  ижрочи  истеъмолчи  ҳар  бир 
кечиктирилган  кун,  соат  (агар  муддат  соатларда  белгиланган  бўлса)  учун  иш  (хизмат) 
қийматининг  ѐки  буюртма  қийматини  (агар  унинг  қиймати  алоҳида  белгиланмаган  бўлса)  бир 
фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлайди.  
 
Истеъмолчи  ундириб  олган  неустойка  (пеня)  суммаси  иш  бажариш  (хизмат 
кўрсатиш)нинг  алоҳида  тури  баҳосидан  ѐки  буюртманинг  умумий  баҳосидан  ортиқ  бўлиши 
мумкин эмас.  
 
Бажарилган ишдаги нуқсонларни бартараф этиш кечиктирилганлиги учун ижрочи тўлаган 
неустойка (пеня) қопланиши лозим бўлган зарар ҳисобига кирмайди. 
 
Ижрочининг мажбуриятни умуман ѐки лозим даражада бажарилмаганлик учун неустойка 
(пеня) тўлаши ва зарарни қоплаши уни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод этмайди.  
 
Истеъмолчидан қабул қилиб олинган ашѐ (материал) йўқолган, ишдан чиққан, унга путур 
етган  тақдирда  ѐки  истеъмолчининг  материалидан  фойдаланиб  бажарилган  ишда  жиддий 

 
126 
нуқсонлар  бўлса  ѐ  у  бузиб  бажарилган  тақдирда  ижрочи  истеъмолчига  айнан  ўхшаш  сифатли 
ашѐни  қайтариши  (ўзининг  айнан  ўхшаш  сифатли  материалидан  иш  бажариши  ѐки  хизмат 
кўрсатиши), бунинг имконияти бўлмаган тақдирда эса, ашѐнинг (материалнинг) талаб қўйилган 
пайтдаги қийматини икки баравар қилиб тўлаши шарт. 
 
Ижрочи томонидан ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш учун қабул қилиб олинаѐтган 
ашѐ  (материал)  қиймати  шартнома  тузиш  пайтида  томонларнинг  келишувига  мувофиқ 
белгиланади. 
 
Ишда  (хизматда)  жиддий  нуқсонлар  мавжуд  бўлганида  ѐки  шартнома  талаблари  жиддий 
бузилганида,  шунингдек,  ашѐ  (материал)  йўқолган,  ишдан  чиққан,  унга  путур  етган  тақдирда 
истеъмолчи  билан  ҳисоб-китоб  ишнинг  (хизматнинг)  ѐки  материалнинг  шартномани  бекор 
қилиш пайтидан ошган нархини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.  
 
Сифатсиз  бажарилган  иш  (кўрсатилган  хизмат)  туфайли  истеъмолчига  етказилган  зарар 
учун ижрочи ушбу Қонуннинг 20, 22, 27, 29-моддаларига мувофиқ жавобгар бўлади. 
 
Ишлар  бажариш  ва  хизматлар  кўрсатиш  тўғрисида  тузилган  шартномалар  бўйича 
истеъмолчилар  билан  ижрочи  ўртасидаги  муносабатларнинг  ўз  моҳиятига  кўра  ушбу  моддага 
мос  келмайдиган  хусусиятлари,  шунингдек,  шартномаларнинг  умуман  ѐки  лозим  даражада 
ижро  этилмаганлиги  туфайли  келиб  чиқадиган  оқибатлар  бундай  шартномаларнинг  алоҳида 
турлари тўғрисида қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган қоидалар билан аниқланади. 
 
20-моддада  товар  (иш,  хизмат)нинг  нуқсонлари  туфайли  етказилган  зарар  учун  мулкий 
жавобгарлик  белгилаб  берилган.  Товар  (иш,  хизмат)нинг  тузилишига,  ишлаб  чиқарилишига, 
таркибига боғлиқ бўлган ва бошқа нуқсонлари,  шунингдек истеъмолчининг ҳаѐти, соғлиғи ѐки 
мол-мулкининг  хавфсизлигини  таъмин  эта  олмайдиган  материаллар,  ускуналар,  асбоб -
анжомлар, мосламалар ѐки бошқа воситалар қўлланилиши оқибатида истеъмолчининг ҳаѐтига, 
соғлиғи  ѐки  мол-мулкига  етказилган  зарар  сотувчи  (ишлаб  чиқарувчи,  ижрочи)  томонидан 
қопланиши лозим. 
 
Сотувчи  (ишлаб  чиқарувчи,  ижрочи)  билан  шартнома  муносабатларига  киришган-
киришмаганидан қатъи назар, ҳар қандай истеъмолчи товар (иш, хизмат)нинг нуқсони туфайли 
етказилган зарар қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. 
 
Истеъмолчининг  ҳаѐти,  соғлиғи  ѐки  мол-мулкига  етказилган  зарар,  агар  у  норматив 
ҳужжатларда  назарда  тутилган  товарнинг  хизмат  (яроқлилик)  муддати  мобайнида,  бундай 
муддат  белгиланмаган  тақдирда  эса,  товар  ишлаб  чиқарилган  (иш,  хизмат  қабул  қилинган) 
пайтдан эътиборан ўн йил мобайнида юзага келган бўлса, қопланиши лозим. 
 
Сотувчи  (ишлаб  чиқарувчи,  ижрочи)  зарар  бартараф  қилиб  бўлмайдиган  куч  ѐки 
фойдаланиш,  сақлаш  ѐхуд  ташишнинг  белгиланган  қоидалари  истеъмолчи  томонидан 
бузилиши туфайли етказилганлигини исботласа, у жавобгарликдан озод қилинади.  
 
Шартноманинг  истеъмолчи  ҳуқуқларини  чеклаб  қўядиган  ва  қонун  ҳужжатларига  зид 
бўлган  талаблари  ҳақиқий  эмас  деб  (21-модда)  ҳисобланади.  Агар  уларни  қўлланиши 
натижасида истеъмолчига зарар етказилган бўлса, бу зарар ишлаб чиқарувчи (сотувчи, ижрочи) 
томонидан қопланиши лозим. 
 
Сотувчи  (ижрочи)  истеъмолчини  ҳақ  эвазига  қўшимча  товарлар  сотиб  олишга  ѐки 
қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ 
олишга ҳақли эмас.  
 
22-моддада  маънавий  зарар  учун  ҳақ  тўлаш  кўрсатилган.  Истеъмолчининг  ҳуқуқлари 
бузилиши туфайли унга етказилган маънавий зарар учун уни етказган шахс, башарти у айбдор 
бўлса, ҳақ тўлаши лозим. Маънавий зарар учун тўланадиган ҳақ миқдорини сўмда белгилайди. 
 
Маънавий  зарар  учун  ҳақ  тўлаш  мулкий  зиѐн  ва  истеъмолчи  кўрган  зарарнинг  ўрни 
қопланишидан қатъи назар, амалга оширилади.  
 
Давлат  истеъмолчиларнинг  товар  (иш,  хизмат)  сотиб  олиши  ва  ундан  фойдаланиш 
чоғидаги  ҳуқуқлари  ҳамда  қонун  билан  қўриқланадиган  манфаатлари  ҳимоя  қилинишини 
кафолатлайди (23-модда). 
 
Истеъмолчиларнинг  ҳуқуқлари  давлат  томонидан  ҳимоя  қилинишини  давлат  ҳокимияти 
ва бошқаруви органлари, шунингдек, судлар таъминлайдилар. 
 
Қуйидагилар  истеъмолчиларнинг  ҳуқуқларини  ҳимоя  қилиш  учун  махсус  ваколат 
берилган давлат органларидир: Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни 

 
127 
ривожлантириш  давлат  қўмитаси; 
Ўзбекистон 
стандартлаштириш,  метрология  ва 
сертификатлаштириш агентлиги (бундан буѐн матнда «Ўзстандарт» агентлиги деб юритилади); 
Ўзбекистон  Республикаси  Соғлиқни  сақлаш  вазирлиги;  Ўзбекистон  Республикаси  Давлат 
архитектура ва қурилиш қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат 
қўмитаси;  истеъмолчиларнинг  ҳуқуқларини  ҳимоя  қилиш  тўғрисидаги  қонун  ҳужжатларига 
риоя этилишини ўз вакиллари доирасида назорат қилувчи бошқа давлат бошқаруви органлари. 
 
Истеъмолчилар  ҳуқуқлари  ҳимоя  қилиниши  учун  (24-модда)  маҳаллий  ҳокимият 
органлари: 
  истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бажарилишини 
ташкил этадилар; 
  истеъмолчиларнинг  ҳуқуқларини  ҳимоя  қилиш  ваколати  берилган  давлат  органлари  ва 
истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари билан ҳамкорлик қиладилар; 
  истеъмолчиларнинг шикоятлари, аризалари ва таклифларини кўриб чиқадилар; 
  истеъмолчиларнинг  (истеъмолчилар  номуайян  доирасининг)  ҳуқуқларини  ҳимоя  қилиб  суд-
ларга мурожаат этадилар; 
  ўз ҳуқуқлари доирасида бошқа ваколатларни ҳам амалга оширадилар. 
 
25-моддада  санаб  ўтилганидек,  Ўзбекистон  Республикаси  Монополиядан  чиқариш  ва 
рақобатни 
ривожлантириш 
давлат 
қўмитаси 
ҳамда 
унинг 
ҳудудий 
органлари 
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида:  
  истеъмолчиларнинг  ҳуқуқларини  ҳимоя  қилиш  тўғрисидаги  қонун  ҳужжатларига  риоя 
этилиши устидан давлат назоратини амалга оширадилар;  
  истеъмолчиларнинг  ҳуқуқларини  ҳимоя  қилиш  тўғрисидаги  қонун  ҳужжатларининг 
қўлланилиши масалалари юзасидан расмий тушунтиришлар берадилар;  
  истеъмолчиларнинг  ҳуқуқларини  ҳимоя  қилиш  тўғрисидаги  қонун  ҳужжатларини  бузиш 
аломатлари  аниқланган  тақдирда,  ишлаб  чиқарувчидан  (ижрочидан,  сотувчидан)  зарур 
ҳужжатлар, тушунтиришларни ва бошқа ахборотни сўраб оладилар;  
  истеъмолчиларнинг  ҳуқуқларини  бузаѐтган  камчиликларни  бартараф  этиш  тўғрисида  ишлаб 
чиқарувчига (ижрочига, сотувчига) кўрсатма юборадилар;  
  истеъмолчиларнинг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, судга 
мурожаат этишга ҳақлидирлар;  
  қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар. 
 
26-моддада  товарлар  (ишлар,  хизматлар)  хавфсиз  бўлишини  ва  уларнинг  сифатини 
назорат  қилувчи давлат бошқаруви органларининг ваколатлари белгилаб қўйилган.  Товар (иш, 
хизмат)лар  хавфсиз  бўлишини  ва  уларнинг  сифатини  таъминлаш  мақсадида  «Ўзстандарт», 
Ўзбекистон  Республикаси  Соғлиқни  сақлаш  вазирлиги,  Ўзбекистон  Республикаси  Давлат 
архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат 
қўмитаси  ҳамда  товар  (иш,  хизмат)лар  хавфсиз  бўлиши  ва  сифати  устидан  назоратни  амалга 
оширувчи бошқа давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида: 
  товар  (иш,  хизмат)лар  хавфсиз  бўлишига  ва  уларнинг  сифатига  доир  мажбурий  талабларни 
белгилайдилар ҳамда бу талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширадилар; 
  товар  (иш,  хизмат)лар  хавфсиз  бўлишига  ва  уларнинг  сифатига  доир  талаблар  бузилишини 
бартараф  этиш,  паст  сифатли  товарларни  ишлаб  чиқаришдан  олиб  ташлаш,  чиқариш  ва 
реализация қилишни тўхтатиш (ишлар бажарилишини, хизматлар кўрсатилишини тўхтатиш), 
уларни  истеъмолчилардан  қайтариб  олиш  тўғрисида  ишлаб  чиқарувчиларга  (ижрочиларга, 
сотувчиларга)  кўрсатмалар  йўллайдилар,  шунингдек,  бу  ҳақда  истеъмолчиларни  хабардор 
қиладилар; 
  ишлаб  чиқарувчи  (ижрочи,  сотувчи)лар  товарлар  (ишлар,  хизматлар)  хавфсиз  бўлиши  ва 
уларнинг  сифатига  доир  талабларни  бузганлари  тақдирда  уларнинг  устидан  судларда  даъво 
қўзғатадилар. 
 
Товар  (иш,  хизмат)лар  хавфсиз  бўлиши  ва  уларнинг  сифати  устидан  назоратни  амалга 
оширувчи  давлат  бошқаруви  органлари  фаолиятини  Ўзбекистон  Республикаси  Ҳукумати 
мувофиқлаштириб боради. 
 
Ишлаб  чиқарувчи  (ижрочи,  сотувчи)  истеъмолчиларнинг  ҳуқуқларини  ҳимоя  қилиш 
тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгар бўлади (27-модда). 

 
128 
Ўзбекистон  Республикаси  Монополиядан  чиқариш  ва  рақобатни  ривожлантириш  давлат 
қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари ишлаб чиқарувчига (ижрочига, сотувчига):  
ишлаб  чиқарилган  санаси  ва  яроқлилик  муддати  кўрсатилиши  шарт  эканлиги  қонун 
ҳужжатларида  белгиланганлигига  қарамай  ишлаб  чиқарилган  санаси  ва  яроқлилик  муддати 
кўрсатилмаган  товарларни  реализация  қилишга  ва  сотишга  қабул  қилганлик  учун  – 
товарларнинг  (ишларнинг,  хизматларнинг)  хавфсиз  бўлиши  ва  сифати  устидан  назоратни 
амалга  оширувчи  тегишли  давлат  бошқаруви  органларининг  ушбу  товарларнинг  истеъмол 
(фойдаланиш)  учун  яроқлилиги  тўғрисидаги  хулосаси  олинган  тақдирда,  реализация  қилиш 
учун  қабул  қилинган  товарлар  ҳажмининг  беш  фоизи  миқдорида  ва  ушбу  товарларнинг 
истеъмол (фойдаланиш) учун яроқсизлиги тўғрисидаги хулосаси олинган тақдирда, реализация 
қилиш  учун  қабул  қилинган  товарлар  ҳажмининг  юз  фоизи  миқдорида,  бироқ  энг  кам  иш 
ҳақининг икки юз бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;  
яроқлилик муддати ўтган товарларни  реализация қилишга ва  сотишга қабул қилганлик  учун  – 
реализация  қилиш  учун  қабул  қилинган  товарлар  ҳажмининг  юз  фоизи  миқдорида,  бироқ  энг 
кам иш ҳақининг уч юз бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;  
истеъмолчилар  ҳуқуқларининг  бузилишини  бартараф  этиш  тўғрисидаги  кўрсатмаларни 
бажаришдан  бўйин  товлаганлик  ѐки  ўз  вақтида  бажармаганлик,  шунингдек  уларга  товарлар 
(ишлар, хизматлар) тўғрисида ахборот тақдим этмаганлик ѐки била туриб нотўғри маълумотлар 
тақдим этганлик учун:  
юридик шахсларга – энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда;  
жисмоний  шахсларга  –  энг  кам  иш  ҳақининг  уч  бараваридан  беш  бараваригача  миқдорда 
жарима солиш ҳуқуқига эга.  
Ўзстандарт  ва  ушбу  Қонун  26-моддасининг  биринчи  қисмида  кўрсатилган  давлат 
бошқарувининг бошқа органлари:  
товарларни  (ишларни,  хизматларни)  мажбурий  сертификати  қоидалари  ишлаб  чиқарувчи 
(ижрочи) томонидан бузилса; 
ўзларининг кўрсатмаларини ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) бажаришдан бўйин товласа, ўз 
вақтида ѐки лозим даражада бажармаса; 
норматив  ҳужжат  талабларига  жавоб  бермайдиган  товар  (хизмат)  туфайли  истеъмолчиларга 
зарар етказилса, жарималар солишга ҳақлидир. 
 
Жарима  солиш  суд  томонидан,  ишлаб  чиқарувчи  (ижрочи,  сотувчи)  содир  этилган 
ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва жаримани ихтиѐрий равишда тўлаган тақдирда эса, 
махсус  ваколатли  давлат  органи  томонидан  амалга  оширилади.  Истеъмолчиларнинг 
ҳуқуқларини  ҳимоя  қилиш  тўғрисидаги  қонун  ҳужжатларини  бузганлик  учун  ишлаб 
чиқарувчининг  (ижрочининг,  сотувчининг)  охирги  ҳисобот  санасидаги  жорий  активлари 
суммасининг  жами  йигирма  фоизидан  ортиқ  миқдорда  жарима  ундириш  унга  ундириладиган 
суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой мобайнида ойма -
ой бўлиб тўлаш имкони берилган ҳолда амалга оширилади. 
 
Жарима  солиш  ишлаб  чиқарувчини  (ижрочини, 
сотувчини)  йўл  қўйилган 
қонунбузарликларни бартараф қилиш мажбуриятидан озод этмайди.  
 
Ишлаб  чиқарувчи  (ижрочи,  сотувчи)  давлат  бошқаруви  органининг  кўрсатмасини  тўлиқ 
ѐки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақлидир.  
 
Ариза  бериш,  агар  суд  кўрсатмаларнинг  ижро  этилишини  тўхтатиб  туриш  тўғрисида 
ажрим  чиқармаган  бўлса,  уни  судда  кўриб  чиқиш  даврида  бу  ҳужжатнинг  бажарилишини 
тўхтатиб қўймайди.  
 
Товар  (иш,  хизмат)лар  хавфсиз  бўлиши  ҳақидаги  талабларга  жавоб  бермайдиган  товар 
(иш,  хизмат)лар  туфайли  истеъмолчиларга  зарар  етказилса,  товарлар  (ишлар,  хизматлар) 
хавфсиз  бўлиши  ва  уларнинг  сифати  устидан  назоратни  амалга  оширувчи  давлат  бошқаруви 
органларининг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар. 
 
28-моддада  молиявий  хизматлар  кўрсатадиган  ижрочи  ўзининг  тугатилиши  ѐки  банкрот 
бўлиши  эҳтимолини  назарда  тутган  ҳолда  истеъмолчининг  талабларини  қондириш  мақсадида 
ўз  жавобгарлигини  суғурта  қилдириши  шартлиги  белгилаб  қўйилган.  Молиявий  хизматлар 
ижрочиси  истеъмолчига  етказилган  зарар  учун  ўзининг  жавобгарлиги  тўғрисида  суғурта 
шартномаси борлиги ҳақида истеъмолчига ахборот бериши шарт.  

 
129 
 
29-моддада  истеъмолчиларнинг  ҳуқуқларини  суд  орқали  ҳимоя  қилиш  ҳақида  маълумот 
келтирилган.  Истеъмолчининг  ҳуқуқлари  бузилган  тақдирда,  у  судга  мурожаат  қилишга 
ҳақлидир.  Даъволар,  агар  қонунларда  бошқача  қоида  белгиланмаган  бўлса,  жавобгар, 
истеъмолчи жойлашган ердаги ѐки зарар етказилган жойдаги судга тақдим этилади. 
 
Истеъмолчилар  ўз  ҳуқуқларининг  бузилиши  билан  боғлиқ  даъволар  бўйича,  шунингдек, 
товар  (иш,  хизмат)лар  хавфсиз  бўлиши  уларнинг  сифати  устидан  назоратни  амалга  оширувчи 
давлат  органлари, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари истеъмолчининг (истеъмолчилар 
номуайян  доирасининг)  манфаатларини  кўзлаб  қўзғатиладиган  даъволар  бўйича  давлат  божи 
тўлашдан озод қилинадилар. 
 
Истеъмолчилар  ўз  ҳуқуқлари  ва  манфаатларини  ҳимоя  қилиш  мақсадида  ихтиѐрий 
равишда  истеъмолчилар  бирлашмаларини  тузишлари  мумкин  (30-модда).  Истеъмолчиларнинг 
бирлашмалари  ўз  фаолиятини  қонун  ҳужжатларига  мувофиқ  амалга  оширувчи  жамоат 
бирлашмаларидир. 
 
 

Yüklə 1,83 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin