10
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. UNICON.UZ маркази қошидаги Асос метрология хизматининг қиѐслаш ва таъмирлаш
лабораториясининг вазифалари.
2. Соҳада қўлланиладиган ўлчаш воситаларининг метрологик таъминоти.
3. UNICON.UZ маркази қошидаги Асос метрология хизмати.
4. Халқаро электротехник комиссия фаолияти.
5. Қонунлаштирувчи метрология бўйича халқаро ташкилот.
6. Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро Кенгаш.
АДАБИЁТЛАР
1.
К 014:2003. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ўлчашлар бирлилигини таъминлаш
тизимини ривожлантириш концепцияси.
2.
Абдувалиев А.А., Латипов В.Б., Умаров А.С., Алимов М.Н., ва б. «Стандартлаштириш,
Метрология, Сертификатлаштириш, Сифат.» – Т.: СМСИТИ, 2008. – 267 б.
3.
К 014:2003. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ўлчашлар бирлилигини таъминлаш
тизимини ривожлантириш концепцияси.
4.
―Метрология тўғрисида‖ги (ЎзР 28.12.1993 й. 1004-XII-сон; ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон,
ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон) Қонун.
11
3-маъруза. Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизими ва
метрологик фаолиятнинг қонуний асослари
Режа:
1. Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизими.
2. Ўзбекистон Республикаси “Метрология тўғрисида”ги қонуни шарҳлари.
3. Метрологик текширув ва назорат.
1. Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизими.
Ўлчашлар бирлилигига эришиш маҳсулотлар, хизматлар, технологияларнинг сифатини,
хавфсизлиги ва рақобатбардошлигини таъминлаш бўйича бажарадиган ишларнинг асосидир.
Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш дунѐдаги ҳар бир мамлакат учун давлат аҳамиятидаги
масаладир. Маълумки, ўлчашлар бирлилиги Ўзбекистонда ўлчашлар бирлилигини таъминлаш
тизими асосида амалга оширилади.
Ўлчашлар бирлилиги ҳозирги замон метрология фаолиятидаги асосий тушунчаси бўлиб
ҳисобланади ва ўлчашнинг шундай ҳолатини тавсифлайдики, унда ўлчаш натижалари
катталикларни қонунлаштирилган бирликларида ифодаланган уларнинг хатоликлари эса
берилган эҳтимоллик билан ўрнатилган чегарада бўлади.
Ўлчашлар бирлилигини таъминлашнинг илмий асоси бўлиб ўлчашлар тўғрисидаги
―Метрология‖ фани ҳисобланади. Ҳозирги замон метрология 3 бўлимдан иборат:
− назарий метрология;
− қонуний метрология;
− амалий метрология;
Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизимининг техникавий асослари бўлиб ҳисобланади:
− Миллий эталонлар комплекси бўлиб улар катталик бирликларини такрорлаш ва сақлаш учун
мўлжалланган.
− Ўлчаш воситалари ва ўлчашларни бажариш усулларининг қонунийлигини ўрнатиш тизими.
− Бирликлар ўлчамлигини эталонлардан улар билан ўзаро бўйсунишда бўлган ўлчаш
воситаларига узатиш тизими.
Тизимнинг ташкилий асоси бўлиб, Ўзбекистон метрология хизмати ҳисобланади. Ушбу
хизмат давлат метрология хизмати ва юридик шахсларнинг метрология хизматидан ташкил
топган.
Тизимнинг қонуний асоси бўлиб Ўзбекистон Республикасининг ―Метрология
тўғрисида‖даги қонуни ҳисобланади.
Метрология хизматининг раҳбарий ва етакчи маркази бўлиб метрология бўйича миллий
орган
Ўзстандарт
ҳисобланади.
Ўзбекистон
стандартлаштириш,
метрология
ва
сертификатлаштириш агентлиги (―Ўзстандарт агентлиги‖)нинг ташкилий тузилиши 1-расмда,
―Ўзстандарт‖ агентлиги марказий аппаратининг тузилмаси 2-расмда кетирилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сон «Ўзбекистон давлат
стандартлаштириш,
метрология
ва
серитификатлаштириш
агентлиги
тузилмасини
такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида‖ги қарориннинг 3-иловасида
―Ўзстандарт‖ агентлиги тўғрисида низом келтирилган.
―Ўзстандарт‖ агентлиги тузилиши қуйидагилар киради:
Ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари (3-расм);
Республика синов ва сертификатлаштириш маркази ҳамда унинг ҳудудий синов ва
сертификатлаштириш марказлари;
Метрология хизматлари кўрсатиш маркази;
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти (4-
расм);
Миллий эталонлар маркази (5-расм);
Штрихли кодлаштириш маркази ;
Ахборот-маълумотлар маркази ;
12
Юридик шахсларнинг метрология хизмати Давлат бошқарув органлари, бирлашмалар ва
ташкилотлар томонидан зарурий ҳолларда ―Бош метрология хизмати‖ ѐки ―Асос метрология
хизмати‖ шаклида очилиши мумкин.
Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизимининг меъѐрий-ҳуқуқий асоси бўлиб
Ўзбекистонда ўлчовлар бирлилигини таъминлаш Давлат системасининг ҳужжатлар комплекси
ҳисобланади.
Бу комплекс таркибига халқаро, давлатлараро ва миллий меъѐрий ва услубий ҳужжатлар
киради. Бу ҳужжатлар ўлчашлар бирлилигини таъминлаш бўйича қанча, меъѐрий ва ишларни
бажариш тартибини аниқлайди, бу эса Давлатнинг ишлаб чиқариш ва иқтисодий
интеграциясига ва савдодаги тўсиқларни бартараф қилинишга имкон беради.
"Ўзстандарт" агентлигининг марка-
зий аппарати
Ҳудудий стандартлаштириш ва
метрология бошқармалари
(СМБ) 14 бўлинма
Республика синов ва
сертификатлаштириш
маркази*
Стандартлаштириш, метроло-
гия ва сертификатлаштириш
илмий-тадқиқот институти
Ҳудудий синов
ва сертификатлаштириш марказлари*
Ахборот-маълумотлар марка-
зи*
Миллий эталонлар
маркази
Метрология хизматлари кўрсатиш мар-
кази*
* Молиялаштириш хўжалик фаолияти-
дан олинадиган ўз маблағлари ҳисобига
амалга оширилади.
Штрихли кодлаштириш маркази*
1-расм. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги
("Ўзстандарт" агентлиги)нинг ташкилий тузилмаси.
13
Бош директор
Стандартлаштириш, метрология ва сертифи-
катлаштиришни ривожлантириш бўйича Идора-
лараро кенгаш
Бош
директор ўринбосари
Бош
директор ўринбосари
Бош
метролог
Аккредитация ва ин-
спекция назорати
бошқармаси
(5 киши)
Стандартлаштириш,
давлат назоратини
мувофиқлаштириш ва
ахборот технологияла-
рини жорий этиш
бошқармаси
(9 киши)
Мувофиқликни тас-
диқлаш соҳасидаги тех-
ника сиѐсати ва сифат
тизимларини жорий
этиш бошқармаси
(5 киши)
Метрология бошқармаси
(4 киши)
Алкоголли маҳсулот-
лар сифати бўйича
давлат инспекцияси
(5 киши)
Халқаро муносабатлар
шўъбаси
(2 киши)
Мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар
Молия-иқтисодиѐт
бошқармаси
(5 киши)
Ҳудудий стандарт-
лаштириш ва метроло-
гия бошқармалари
Республика синов ва
сертификатлаштириш
маркази
Миллий эталонлар мар-
кази
Юридик маслаҳатчи
(1 киши)
Стандартлаштириш,
метрология ва сертифи-
катлаштириш илмий-
тадқиқот институти
Штрихли
кодлаштириш маркази
Метрология
хизматлари кўрсатиш
маркази
Умумий бўлим
(3 киши)
Ахборот-маълумотлар
маркази
Ходимларнинг чекланган жами сони - 56 киши,
шу жумладан: бошқарув ходимлари - 43 киши;
хизмат кўрсатувчи ходимлар - 8 киши; техник ходимлар - 5 киши.
2-расм.Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва
сертификатлаштириш агентлиги ("Ўзстандарт" агентлиги)
марказий аппаратининг тузилмаси.
14
Бошлиқ
Бошлиқ ўринбосари
Аккредитация қилинган
ҳамда аттестациядан
ўтказилган органлар ва
лабораторияларни назо-
рат қилиш бўлими
Бухгалтерия
Стандартлаштиришва
стандартлар устидан
давлат назорати бўлими
Умумий бўлим
Алкоголли маҳсулотлар
сифати бўйича инспек-
торлар
Метрологик назорат ва
ўлчовларнинг ягоналиги
таъминланишини назо-
рат қилиш бўлими
Ходимларнинг чекланган жами сони - 188 киши,
шу жумладан: бошқарув ходимлари - 145 киши,
хизмат кўрсатувчи ходимлар - 24 киши,
техник ходимлар - 19 киши.
3-расм. Ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари (СМБ)нинг
намунавий тузилмаси.
15
Директор
Директорнинг илмий ишлар
бўйича ўринбосари
Илмий котиб
(1 киши)
Молия-иқтисодиѐт
бўлими
(2 киши)
Стандартлаштириш,
классификациялаш ва код-
лаштириш бўлими
(4 киши)
Малака ошириш мар-
кази*
Умумий бўлим
(1 киши)
Сертификатлаштириш бўли-
ми
(3 киши)
Метрология, терминология
ва таржималар бўлими
(4 киши)
Ходимларнинг чекланган жами сони –
23 киши,
шу жумладан: бошқарув ходимлари –
18 киши,
хизмат кўрсатувчи ходимлар - 3 киши,
техник ходимлар - 2 киши.
* Молиялаштириш хўжалик фаолиятидан олинадиган ўз маблағлари ҳисобига амалга оши-
рилади.
4-расм. Стандартлаштириш, метрология ва
сертификатлаштириш илмий-тадқиқот
институтининг тузилмаси.
Директор
Эталонларни сақловчилар
(4 киши)
Бухгалтерия
(1 киши)
Ходимларнинг чекланган жами сони - 8 киши,
шу жумладан: бошқарув ходимлари - 6 киши,
хизмат кўрсатувчи ходимлар - 1 киши,
техник ходимлар - 1 киши.
5-расм. Ўзбекистон Республикаси миллий эталонлар
марказининг тузилмаси.
16
2. Ўзбекистон Республикаси “Метрология тўғрисида”ги қонуни шарҳлари.
Ўзбекистон республикасининг ―Метрология тўғрисида‖ги қонуни 28.12.1993 й. қабул
қилинган бўлиб, мазкур қонунга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:
ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни, ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни.
Қонун 5 та бўлим ва 21 та моддадан ташкил топган бўлиб, 1-бўлим умумий қоидаларга
бағишланган. 1-моддада метрологиянинг асосий тушунчалари келтирилган. 2-моддада
метрология тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва Ўзбекистон Республикасининг
ўзга қонун ҳужжатларидан иборатлиги ва Қорақалпоғистон Республикасида метрология
соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам
тартибга солиниши белгиланган. 3-моддада халқаро шартномада ѐки битимда Ўзбекистон
Республикасининг метрология тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан ўзгача қоидалар
белгиланган бўлса, халқаро шартнома ѐки битим қоидалари қўлланиши таъкидланган.
Қонуннинг 4-моддасида метрологияга оид фаолиятни давлат томонидан бошқаришни
метрология бўйича миллий орган - "Ўзстандарт" агентлиги амалга ошириши ва "Ўзстандарт"
ваколатига:
метрология соҳасида ягона давлат сиѐсатини амалга ошириш, метрологияга оид
фаолиятни минтақалараро ва тармоқлараро мувофиқлаштириш;
миллий эталонларни яратиш, тасдиқлаш, сақлаш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг
халқаро даражада солиштиршшшини таъминлаш қоидаларини белгилаш;
ўлчов воситалари, усуллари ва натижаларига қўйиладиган умумий метрологик талабларни
аниқлаш;
давлат метрология текшируви ва назоратини амалга ошириш;
метрология масалалари бўйича норматив ҳужжатларни, шу жумладан давлатнинг бошқа
бошқарув органлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида
мажбурий кучга эга бўлган норматив ҳужжатларни қабул қилиш;
метрология соҳасида илмий ва муҳандис-техник кадрлар тайѐрлаш;
Ўзбекистон Республикасининг метрология соҳасидаги халқаро шартномаларига риоя эти-
лиши устидан назоратни амалга ошириш;
метрология масалалари бўйича халқаро ташкилотлар фаолиятида қатнашиш;
Ўзбекистон Республикасининг ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш
тизими фаолият олиб бориши ва ривожланишини ҳамда унинг халқаро ўлчов тизими ва бошқа
мамлакатларнинг ўлчовлар тизимлари билан уйғунлашувини таъминлаш;
истеъмолчилар ҳуқукларини, фуқароларнинг соғлиғи ва хавфсизлигини, атроф муҳитни
ҳамда давлат манфаатларини нотўғри ўлчов натижаларининг салбий оқибатларидан муҳофаза
қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириши кўрсатилган.
Қонуннинг 4-1-моддасида ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга оид,
метрология нормалари ва қоидаларини белгиловчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
мажбурий кучга эга бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказишни
"Ўзстандарт" агентлиги амалга ошириши, Ўзбекистон Республикасининг корхоналари,
ташкилотлари, давлат бошқарув органлари, юридик шахслар бирлашмалари метрология
соҳасидаги давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган доирадан ташқаридаги
нормалар ва қоидаларни белгилайдиган, ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга
оид,
"Ўзстандарт"
агентлиги
томонидан
тасдиқланган
норматив
ҳужжатларни
аниқлаштирадиган ва уларга зид бўлмаган норматив ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида
ишлаб чиқишлари ҳамда тасдиқлашлари мумкинлиги келтирилган.
Қонуннинг 2-бўлимидаги 5-, 6-, 7-, 8-моддаларда физик ўлчам бирликлари, уларнинг
эталонлари, ўлчов воситалари ва ўлчовларни бажариш услубиѐтлари ҳақида сўз юритилган. 5-
моддада Ўзбекистон Республикасида Халқаро ўлчамлар тизими (СИ)нинг физик ўлчам
бирликларини белгиланган тартибда қўллашга йўл қўйилиши, физик ўлчам бирликларининг
номи, белгиси, уларни ѐзиш ва қўллаш қоидалари "Ўзстандарт"нинг тақдимномасига биноан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Халқаро ўлчамлар тизимига киритилмаган ўлчамларни
қўллашга рухсат бериши мумкинлиги, ҳамда ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш чоғида
контракт шартларига мувофиқ физик ўлчамларнинг ўзга бирликлари ҳам ишлатилиши
17
мумкинлиги баѐн этилган. Қонуннинг 6-моддасида физик ўлчамларнинг бирликлари эталонлар
воситасида сақланиши ва қайта тайѐрланиши, эталонларни яратиш, тасдиқлаш, сақлаш ва
қўллаш тартибини "Ўзстандарт" белгилаши айтиб ўтилган. Фойдаланишда бўлган ўлчов
воситалари ўлчов натижаларининг қонунлаштирилган бирликларда белгилаб қўйилган
аниқликда бўлишини таъминлаши ва қўллаш шартларига мос келиши лозимлиги ва техника
воситаларини ўлчов воситаларига мансуб деб топиш мезонини "Ўзстандарт" белгилаши 7-
моддада асосланган. Ўлчовларни бажариш услубиѐтлари ўлчов натижаларининг хатоликларини
баҳолашни ўз ичига олиши ва ўлчов ўтказишнинг мавжуд шароитларида белгилаб қўйилган
аниқликни таъминлаши лозимлиги, ўлчовлар белгиланган тартибда аттестация қилинган
ўлчовларнинг бажарилиш услубиѐтларига мувофиқ ҳолда амалга оширилиши лозимлиги,
ўлчовларни бажариш услубиѐтларини ишлаб чиқиш ва метрологик аттестация қилиш
тартибини "Ўзстандарт" белгилаши 8-моддада ўрнатилган.
Қонуннинг 3-бўлимида Ўзбекистон Республикаси метрология хизматларига доир (9- 10-
11-моддалар) маълумотлар келтирилган. Ўзбекистон Республикаси метрология хизмати давлат
метрология хизматидан ва юридик шахсларнинг метрология хизматларидан таркиб топиши 9-
моддада, "Ўзстандарт" бошчилик қиладиган давлат метрология хизматига Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги давлат метрология хизмати органлари кириши,
давлат метрология хизмати органлари давлат метрология текшируви ва назоратини, шунингдек
фаолиятнинг бошқа турларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши 10-
моддада таъкидланган. Юридик шахсларнинг метрология хизматлари (11-модда) зарурат
бўлган ҳолларда ўлчовларнинг ягона бирлигини таъминлаш бўйича ишларни бажариш ва
метрология назоратини амалга ошириш учун тузилиши, юридик шахслар метрология
хизматларининг ҳуқуқ ва бурчлари давлат метрология хизмати органлари билан келишиб
олинган низомлар билан белгиланиши кўрсатилган.
Қонуннинг 4-бўлимида давлат метрология текшируви ва назоратига доир талаблар
ўрнатилган бўлиб, бу бўлим 12-19-моддаларни ўз ичига олади. Ушбу моддалар қуйидагиларга
бағишланган:
12 - модда. Давлат метрология текшируви ва назоратини ўтказиш тартиби.
13 - модда. Давлат метрология текшируви ва назорати объектлари.
14 - модда. Давлат метрология текшируви ва назорати тадбиқ этиладиган доиралар.
15 - модда. Давлат метрология текшируви ва назорати турлари.
16 - модда. Ўлчов воситаларининг турларини тасдиқлаш.
17 - модда. Ўлчов воситаларини текширувдан ўтказиш.
18 - модда. Ўлчов воситаларини тайѐрлаш, реализация қилиш ва уларнинг ижараси билан
шуғулланиш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолиятига лицензия бериш.
18-1 - модда. Метрология ишлари ва хизматларини амалга ошириш ҳуқуқи билан таъминлаш
учун юридик ва жисмоний шахсларни аккредитация қилиш.
19 - модда. Метрология нормалари ва қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик .
Қонуннинг 5-бўлими метрология ишларини молиявий таъминлашга бағишланган бўлиб,
20-модда давлат томонидан албатта молиявий таъминлаш ва 21-модда метрологик ишлар ва
хизматлар учун хақ тўлаш масалаларини қамраб олган. 20-моддада давлат томонидан
қуйидагилар:
метрологияни ривожлантириш истиқболларини ишлаб чиқиш;
метрология соҳасида расмий ахборотлар билан таъминлаш;
метрология бўйича халқаро, минтақавий ташкилотларнинг ишида қатнашиш ва метроло-
гия бўйича чет эл миллий хизматлари билан ишлар бажариш;
метрология бўйича халқаро, минтақавий нормалар ҳамда қоидаларни ишлаб чиқиш ва
ишлаб чиқишга қатнашиш;
метрология соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
метрология бўйича умумдавлат аҳамиятига молик илмий-тадқиқот ва ўзга ишларни ўтка-
зиш;
ўлчовларнинг ягона бирлигини таъминлашга доир "Ўзстандарт" агентлиги томонидан та с-
диқланадиган норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
18
физик ўлчам бирликларининг этолонларини ва ўта аниқ намунавий ўлчов воситаларини
ишлаб чиқиш, такомиллаштириш, ясаш, сақлаш, қўллаш, сотиб олиш ва асраш, шунингдек
уларнинг халқаро даражада солиштирилишини таъминлаш;
моддалар ва материаллар таркиби ҳамда ҳоссаларининг стандарт намуналарини, шунинг-
дек моддалар ва материалларнинг физик константалари ҳамда хоссаларига оид стандарт справ-
ка маълумотлари ишлаб чиқиш ва жорий этиш давлат тизимларини ривожлантиришга доир
ишлар;
давлат метрология текшируви ва назоратига доир ишлар албатта бюджетдан молиявий
таъминланиши шартлиги келтирилган.
Метрология ишлари ва хизматлари учун ҳақ тўлаш 21-моддада ўз аксини топган бўлиб,
ўлчов воситаларини синаш, текширувдан ўтказиш, ўлчовларнинг бажарилиш услубиѐтларини
аттестация қилиш, норматив ва техник ҳужжатларни метрологик экспертиза қили ш, техник
жиҳатдан асослилиги ҳамда белгиланган метрология нормалари ва қоидаларига мувофиқлигини
баҳолаш, ўлчовларнинг бажарилиш сифатини баҳолаш бўйича юридик ҳамда жисмоний
шахсларга кўрсатилаѐтган метрология ишлари ва хизматлари учун, шунингдек метрология
фаолиятининг давлат томонидан молиялаштириш соҳасига кирмайдиган турлари учун
манфаатдор шахслар томонидан ҳақ тузиладиган шартномаларнинг шартларига мувофиқ
тўланиши кўрсатилган.
Dostları ilə paylaş: |