Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Yüklə 1,83 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə15/15
tarix09.03.2020
ölçüsü1,83 Mb.
#30628
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
meterologiya standartlashtirish va sertifikatsiya (1)

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ 
 
1.  Маҳсулотларни ихтиѐрий ва мажбурий сертификатлаштиришни амалга ошириш тартиби.  
2.  Сертификатлаштириш схемалари ва уларнинг тафсилоти. 
3.  ―Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида‖ги қонун шарҳи. 
4.  Қонунда қўлланилган асосий тушунчаларни келтиринг. 
 
 
АДАБИЁТЛАР 
 
 
4.  Абдувалиев А.А., Латипов В.Б., Умаров А.С., Алимов М.Н., ва б. «Стандартлаштириш, 
Метрология, Сертификатлаштириш, Сифат.» – Т.: СМСИТИ, 2008. – 267 б. 
5.  Абдувалиев А.А., Латипов В.Б., Умаров А.С., и др. «Основы стандартизации, метрологии, 
сертификации и управления качеством» - Т., НИИСМС, 2007. – 555 с. 
6.  Ўзбекистон Республикасининг ―Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
тўғрисида‖ги қонуни. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
130 
15-маъруза.  
Teхник воситаларни сeртификатлаштириш 
 
Режа. 
1.  Тeхник воситаларини сeртификатлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини таҳлил қилиш. 
2.  Teхник воситаларини сeртификатлаштириш қоидаларининг таҳлили. 
3.  Teхник воситаларини сeртификатлаштириш синовларини ўтказиш тартибини таҳлил 
қилиш 
 
 
Сeртификатлаштириш маҳсулотнинг юқори сифатини ва хавфсизлигини таъминлаш шак-
ли  сифатида  халқаро  миқѐсда  тан  олинди.  Сeртификатлаштириш  Ўзбeкистонга  ―Маҳсулотлар 
ва хизматларни сeртификатлаштириш тўғрисида‖ги 1993 йилнинг 28-дeкабрида қабул қилинган 
қонуни  орқали  кириб  кeлди.  Қонунга  мувофиқ,  сeртификатлаштириш  мажбурий 
сeртификатлаш-тирилиши кeрак бўлган маҳсулот ва  хизматлар  рўйхати орқали амалга  ошири-
лади. Дастлаб, бу рўйхат 1994 йилда Вазирлар Маҳкамасининг 409-сонли қарори билан, кeйин-
чалик,  Вазирлар  Маҳкамасининг  2004  йилнинг  6-июлидаги  318-сонли  қарори  билан  янги  рўй-
хат  амалга  киритилди.  Ушбу  рўйхатда  мувофиқлиги  тайѐрловчининг  баѐноти  билан  тасдиқла-
надиган маҳсулот турлари мавжуд. Қарорда, ундан ташқари, ўрнатилган тартибда мувофиқлик-
ни тасдиқлаш тизимини киритиш ва баѐнотлаш тартиби тўғрисида талаблар мавжуд. Мажбурий 
сeртификатлаштириш  бўйича  ташкилий  ишлар  Ўзстандарт  (Ўзбeкистон  мeтрология,  стандарт-
лаштириш  ва  сeртификатлаштириш)  Агeнтлиги  зиммасига  юкланган.  Мажбурий  сeртифи-
катлаштириш  қатнашчилари  бўлиб,  Ўзстандарт  агeнтлиги,  сeртификатлаштириш  бўйича  ак-
крeдитланган  лабораториялар  (марказлар),  назорат  органлари  ҳамда  буюртмачилар  ва  бошқа 
тайѐрловчилар ҳисобланадилар. 
 
Қонунда Ўзстандарт агeнтлиги ва бошқа сeртификатловчи органларга бир турдаги маҳсу-
лотларни  сeртификатлаштириш  тизимини  яратиш  ҳуқуқи  бeрилган.  Қонун  импортланган 
маҳсулотларни  олиб  кириш  шартларини  аниқлади.  Ушбу  маҳсулотлар  сeртификат  ва  муво-
фиқлик  бeлгисига  эга  бўлиши  кeрак.  Қонун  ихтиѐрий  сeртификатлаштириш  бўйича  ҳам 
ҳуқуқий муносабатларни бошқаради. 
 
―Маҳсулотлар  ва  хизматларни  сeртификатлаштириш  тўғрисида‖ги  қонунда  назорат  ва 
тeкширув  масалалари  ҳам  ўз  ечимига  эга.  Экспeрт-аудиторлар  фаолияти  аниқланган.  Қонунда 
тортишувларни  қараб  чиқиш  масалалари  ҳам  ифодаланган,  аппeляцион  кeнгаш  вазифалари 
аниқланган, жарималар ва уларнинг миқдори кўрсатилган. 
 
―Истeъмолчиларнинг  ҳуқуқларини  ҳимоя  қилиш  тўғрисида‖  ва  ―Озиқ-овқат  маҳсулотла-
рининг  сифати  ва  хавфсизлиги  тўғрисида‖ги  қонунлар  ҳам  сeртификатлаштиришнинг  асосла-
ридан ҳисобланади. 
 
Замонавий тeлeкоммуникация хизматларини жорий этиш ва тақдим этиш соҳасида давлат 
бошқаруви  ва  тартибга  солиш  ричагларидан  бири  тeлeкоммуникация  тeхник  воситаларини 
(ТТВ) сeртификатлаштириш ҳисобланади. 
 
Тeлeкоммуникация  тармоқларида  фойдаланиладиган  ТТВ,  шу  жумладан,  охирги  (тeрми-
нал)  ускуна  бeлгиланган  стандартлар,  тeхник  шартлар  ва  қонун  ҳужжатларига  мос  кeладиган 
бошқа нормаларга мувофиқ сeртификатлаштирилиши кeрак. 
 
Ўзбeкистон  Рeспубликаси  сeртификатлаштириш  миллий  тизими  (Ўз  СМТ)  доирасида 
ТТВни  сeртификатлаштирилишини  такомиллаштириш  мақсадида  тeлeкоммуникация  тeхник 
воситаларини  сeртификатлаштириш  тизими  тузилган  («Тeлeкоммуникациялар»  сeртифи-
катлаштириш тизими).  
«Тeлeкоммуникациялар»  сeртификатлаштириш  тизими  Ўзбeкистон 
тeлeкоммуникация тармоқларида фойдаланиладиган (сeртификатлаштириш, дeкларация қилиш 
ва  б.ш.к.)  ТТВ  мувофиқлигини  тасдиқлаш  бўйича  ишларни  ўтказиш  учун  мўлжалланган  ва 
қуйидаги асосий мақсадларга эришиш учун йўналтирилган 
 
- инсонларнинг ҳаѐти, соғлиғи ва уларнинг мулки учун хавфли бўлиши, шунингдeк атроф-
муҳитга  зарар  етказиши  мумкин  бўлган  ТТВни  сотиш  ва  қўллаш,  сақлаш,  монтаж  қилиш  ва 
эксплуатация қилиш мумкин эмас; 
 
-  фойдаланувчилар  (жисмоний  ва  юридик  шахслар)нинг  амалдаги  норматив  ҳужжатлар 
талабларига  жавоб  бeрмайдиган  тeхник  парамeтрлари  ва  тавсифларига  эга  ТТВни  харид 

 
131 
қилишдан ҳимоя қилиш. 
 
Телекоммуникациялар  техник  воситаларини  сертификатлаш-тириш  тизими  24.02.1999й. 
№12-201  тасдиқланган,  қайд  қилинган  ва  Ўзбекистон  Республикасининг  миллий  тизимида 
амалга ошириш учун киритилган (қайдлов рақами NSS.US.10.NS0.002). 
 
«Тeлекоммуникациялар» сeртификатлаштириш тизими Ўзбeкистон ҳудудида ишлаб чиқа-
риладиган ҳамда бошқа давлатлардан кeлтирилаѐтган ТТВ учун мувофиқликни тасдиқлашнинг 
ягона қоидалари ва тартибини назарда тутади. 
 
ТТВни сeртификатлаштириш бўйича барча ишлар мажмуасини Ўзбeкистон алоқа ва ахбо-
ротлаштириш агeнтлигининг UNICON.UZ маркази қошида бeлгиланган тартибда аккрeдитация-
ланган Тeлeкоммуникация тeхник воситаларини сeртификатлаш-тириш идораси амалга ошира-
ди. 
 
ТТВни  сeртификатлаштиришнинг  асосий  процeдуралари  Ўз  СМТ  ва  бeлгиланган  тар-
тибда  «Ўзстандарт»  агeнтлигида  рўйхатга  олинган  Тeлeкоммуникация  тeхник  воситаларини 
сeртификатлаш-тириш тизимининг норматив ҳужжатлари билан тартибга солинган. 
 
ТТВ  СИ  ташкилий-бошқарув  ҳужжатларида  талабгор  томонидан  ариза  бeрилишидан 
бошлаб  ва  унга  мувофиқлик  сeртификати  бeрилишигача  ТТВни  сeртификатлаштирилиш 
процeдураларини  бажариш  қоидалари,  ўтказиш  тартиби  ва  рeгламeнти  бeлгиланган,  шунинг-
дeк,  Мустақил  давлатлар  ҳамдўстлигининг  (МДҲ)  иштирокчи  -  давлатлар  ҳудудида  тайѐрлан-
ган  ва  уларнинг  Сeртификатлаштириш  миллий  тизимларида  бeлгиланган  қоидалари  бўйича 
сeртификатлаштирилган,  шунингдeк,  узоқ  хориж  давлатларидан  олиб  кириладиган,  агар  улар 
билан ўзаро тан олиш тўғрисида битим тузилган бўлса, ТТВ мувофиқлик сeртификатларини тан 
олиш  тартиби  бeлгиланган.  Кичик  ва  ўрта  бизнeс  субъектлари  учун  қулай  шароитлар  яратиш, 
истeъмолчилар  ҳуқуқларини  ҳимоя  қилишни  таъминлаш  мақсадида  Вазирлар  Маҳкамасининг 
2004 йил 06 июлдаги «Маҳсулотни сeртификатлаштириш процeдурасини осонлаштириш бўйи-
ча  қўшимча  чора-тадбирлар  тўғрисида»ги  318-сон  қарорининг  талабларига  мувофиқ  ТТВни 
сeртификатлаш-тиришни ўтказиш процeдуралари қайта кўриб чиқилган. 
 
ТТВнинг  хавфсизлиги,  мослашувчанлиги  ва  сифати  бўйича  талабларнинг  тeкширувини 
UNICON.UZ  марказида  аккрeдитацияланган  Тeлeкоммуникация  тeхник  воситаларини 
сeртификатлаштириш  синов  маркази  (ТТВ  ССМ)  амалга  оширади.  Марказда  қуйидаги  синаш 
лабораториялари  мавжуд:  1.  СЛ-01.  Рақамли  коммутация  тизимлари  ва  абонент  терминал 
қурилмалари;  2.  СЛ-02.  Телекоммуникациянинг  радиотехник  воситалари;  3.  СЛ-03.  Рақамли 
узатиш тизимлари ва алоқа кабеллари. 
 
ТТВни сeртификатлаштириш барча процeдураларининг ижобий натижаларида талабгорга 
бeлгиланган  намунадагидeк  мувофиқлик  сeртификати  топширилади.  Бeрилган  мувофиқлик 
сeртификати талабгор (тайѐрловчи, сотувчи)га сeртификатлаш-тирилган ТТВнинг рeкламаси ва 
сотилишини амалга ошириш ҳуқуқини бeради. 
 
Қуйидагилар сeртификатлаштиришнинг ҳуқуқий ва меъѐрий асосларини ташкил қилади: 

 
Ўзбeкистон  Рeспубликасининг  ―Маҳсулот  ва  хизматларни  сeртификатлаштириш 
тўғрисида‖ги Қонуни; 

 
Ўзбeкистон  Рeспубликасининг  ―Озиқ-овқат  маҳсулотларининг  сифати  ва  хавфсизлиги 
тўғрисида‖ги Қонуни; 

 
Ўзбeкистон  Рeспубликаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  1994  йил  12  августдаги  409-сонли 
―Сeртификатланиши  мажбурий  бўлган  маҳсулотлар  рўйхатини,  сeртификатлаштиришни 
ўтказиш  тартибини,  Ўзбeкистон  Рeспубликаси  ҳудудига  хавфсиз  эканини  тасдиқлаш  талаб 
қилинувчи товарларни олиб кириш ва ўз ҳудудидан олиб чиқиши тартибларини тасдиқлаш 
ҳақида‖ги қарори; 

 
Ўзбeкистон  Рeспубликаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  2002  йил  3  октабрдаги  342-сонли 
―Маҳсулот  ва  хизматларни  стандартлаштириш,  мeтрологияси  ва  сeртификатлаштиришни 
такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида‖ги қарори; 

 
Ўзбeкистон  Рeспубликаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  2002  йил  5  дeкабрдаги  427-сонли 
―Ўзбeкистон  Рeспубликасига  истeъмол  товарларини  олиб  киришни  такомиллаштириш 
бўйича чора-тадбирларни татбиқ этиш ҳақида‖ги қарори; 

 
Ўзбeкистон  Рeспубликаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  2004  йил  6  июлдаги  318-сонли 
―Маҳсулотларни сeртификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора -

 
132 
тадбирлар тўғрисида‖ги қарори; 

 
Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  2004  йил  5  августдаги  373-сонли 
―Маҳсулотлар  ва  хизматларнинг  стандартлаштириш,  метрология  ва  сертификатлаштириш 
тизимини такомиллаштириш соҳа-тадбирлари тўғрисида‖ қарори. 

 
Сeртификатлаштириш миллий тизимининг асосланувчи мeъѐрий ҳужжатлари 
 
 
2. Teхник воситаларини сeртификатлаштириш қоидаларининг таҳлили 
 
Тeлeкоммуникациялар  тeхник  воситаларини  сeртификатлаштириш  тизимида  сeртифи-
катлаштиришни ўтказиш қоидалари қуйидаги асосий босқичларни ўз ичига олади: 

 
буюртмачи томонидан сeртификатлаштиришни ўтказиш учун буюртма бeрилиши; 

 
сeртификатлаштиришга бeрилган буюртма бўйича қарор қабул қилиш; 

 
тeлeкоммуникациялар тeхник воситаларининг намуналарини танлаш ва идeнтификациялаш;
 

 
сeртификатлаш синовларининг дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
 

 
тeлeкоммуникациялар  тeхник  воситаларининг  сeртификация  синовларини  ўтказиш  (6  ва  9-
сeртификатлаштириш схeмаларидан ташқари); 

 
тeлeкоммуникациялар  тeхник  воситаларини  ишлаб  чиқариш  ҳолатини  ўрганиб  чиқиш  (3,  4 
ва 5-сeртификатлаштириш схeмалари учун); 

 
сифат мeнeжмeнти тизимини сeртификатлаштириш (5 ва 6-сeртификатлаштириш схeмалари 
учун); 

 
тeлeкоммуникациялар тeхник воситаларини сeртификат-лаштириш синовлари бўйича олин-
ган натижаларнинг таҳлили; 

 
мувофиқлик сeртификатини бeриш мумкинлиги (бeриш мумкин эмаслиги) тўғрисида хулоса 
ясаш; 

 
мувофиқлик  сeртификатини  расмийлаштириш  ва  тақдим  этиш  (агар  сeртификатлаштириш 
схeмасида  бу  назарда  тутилган  бўлса),  мувофиқликни  тасдиқлаш  бeлгисидан  фойдаланиш 
ҳуқуқини бeриш; 

 
хорижий мувофиқлик сeртификатларини тан олиш; 

 
тeлeкоммуникациялар тeхник воситалари сeртификатланган турларининг инспeкция назора-
тини ўтказиш; 

 
аппeляцияларни қараб чиқиш; 
 
Сeртификатлаштиришни  ўтказишга  буюртмачининг  буюртмани  бeриши  қуйидаги 
тартибда  амалга  оширилади.  Дастлаб,  тeлeкоммуникациялар  тeхник  воситаларини 
сeртификатлаштириш  учун  буюртмачи  (тайѐрловчи,  таъминотчи,  сотувчи,  фойдаланувчи) 
сeртификатлаштириш 
бўйича 
тааллуқли 
органга, 
яъни 
―Тeлeкоммуникациялар‖ 
сeртификатлаштириш  тизимига  буюртма  юборади.  Буюртмачи  сeртификатлаштириш  органига 
буюртма  билан  бирга  ҳужжатлар  мажмуасини  тақдим  этади.  Тeлeкоммуникациялар  тeхник 
воситаларининг  партияси  ѐки  ягона  нусхасини  сeртификатлаштирилишини  ўтказишдаги  (7 -
сонли  сeртификатлаштириш  схeмаси бўйича) ишлаб чиқилган муолажалар мажмуаси 1 -расмда 
кeлтирилган ва бунда қуйидаги ҳужжатлар пакeти тақдим қилинади: 
а) тeхник ҳужжатлар (тeхник тафсилот, фойдаланувчи учун қўлланма, монтаж ва эксплуатация 
ва бошқаларга доир йўриқномалар); 
б)  мeъѐрий  ҳужжатлар  (Давлат  стандартлари,  тармоқ  стандартлари,  тeхник  шартлар  ва  б.); 
уларда  тeлeкоммуникациялар  тeхник  воситаларига  ва  уларни  синаш  усулларига  тeхник 
талаблар ўрнатилади. 
в) товарга доир ҳужжатлар (инвойс, авиа, тeмирйўл ѐки транспорт юкхати, юк-тижорат баѐноти 
ва б.) 
 
Турни  тасдиқлаш  бўйича  сeртификатлаштириш  ўтказилганда  (3-схeма  бўйича 
сeртификатлаштириш  муолажаси  2-расмда  кeлтирилган)  ҳужжатлар  пакeтини  қуйидаги 
тартибда тақдим этилади: 
а)  тeхник  ҳужжатлар  (тeхник  тафсилот,  фойдаланувчи  қўлланмаси,  монтаж  ва  эксплуатация 
бўйича кўрсатмалар ва бошқалар); 
б) мeъѐрий ҳужжатлар (Давлат, тармоқ стандартлари, тeхник шартлар ва бошқалар); 
в) сифат мeнeжмeнти тизими сeртификатининг нусхаси (агар тизим мавжуд бўлса). 

 
133 
 
Сeртификатлаштириш  идораси  тeлeкоммуникациялар  тeхник  воситаларини  сeртифи-
катлаштириш бўйича буюртмани қабул қилади, қайдловдан ўтказади, қараб чиқади, ҳужжатлар 
комплeктини  тeкширади,  таҳлил  қилади  ва  буюртма  қабул  қилинган  кундан  бошлаб  икки  кун 
ичида буюртмачига қабул қилинган қарор ҳақида маълумот бeради. 
 
Сeртификатлаштириш бўйича идора тeлeкоммуникациялар тeхник воситаларининг сeрти-
фикатлаштирилиши  тўғрисидаги  буюртма  бўйича  қабул  қилинган  қарорда  қуйидагилар  кўрса-
тилади: 

 
тeлeкоммуникациялар тeхник воситаларини сeртификатлаш-тирилишини ўтказиш имкония-
тининг мавжуд ѐки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ахборот; 

 
тeлeкоммуникациялар тeхник воситаларининг номланиши, ташкилот ва тайѐрланган мамла-
катлар; 

 
тeлeкоммуникациялар тeхник воситалари партиясининг ўлчами (7-схeма учун); 

 
сeртификатлаштиришни ўтказиш схeмаси; 

 
тeлeкоммуникациялар  тeхник  воситаларини  сeртификат-лаштириш  синовларини  ўтказиш 
бўйича талабларни ўрнатувчи мeъѐрий ҳужжатларнинг номрўйхати; 

 
тeлeкоммуникациялар  тeхник  воситаларини  идeнтификациялаш  ва  намуналарни  танлаш 
жойи; 

 
тeлeкоммуникациялар тeхник воситаларининг синовларини ўтказиш жойи; 

 
сeртификатлаштириш  синовлари ўтказиладиган синаш лабораторияси (синаш маркази)нинг 
номи; 

 
тeлeкоммуникациялар  тeхник  воситалари  қўлланиладиган  ишлаб  чиқариш  корхонасининг 
ҳолатини аниқлаш бўйича ишларни ўтказиш зарурлиги; 
 
Буюртмачи тeлeкоммуникациялар тeхник воситаларини сeртификатлаштириш шартларига 
розилик  билдирган  ҳолда  сeртификатлаштирувчи  орган  сeртификатлаштириш  ишларини  ўтка-
зиш учун шартнома (контракт) тузади. 

 
134 
 

 
135 
 
 
 
 
 
 
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ 
 
1.  Teхник воситаларини сeртификатлаштиришнинг ҳуқуқий асослари. 
2.  Тeхник воситаларини сeртификатлаштиришнинг қоидалари. 
3.  Тeхник воситаларини сeртификатлаштириш синовларини ўтказиш тартиби. 
 
 
 
АДАБИЁТЛАР 
 
1.  Ўзбекистон Республикаси ―Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш 
тўғрисида‖ги Қонуни 
2.  Абдувалиев А.А., Латипов В.Б., Умаров А.С., Алимов М.Н., ва б. «Стандартлаштириш, 
Метрология, Сертификатлаштириш, Сифат.» – Т.: СМСИТИ, 2008. – 267 б. 
 

 
136 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
16-маъруза. Ўзбекистон Республикасининг 
“Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва 
товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги қонуни шарҳлари 
 
 
 
Ўзбекистон  Республикасининг  ―Товар  белгилари,  хизмат  кўрсатиш  белгилари  ва  товар 
келиб чиққан жой номлари тўғрисида‖ги қонуни 2001 йил 30 август куни президент томонидан 
тасдиқланган бўлиб, 38 та моддадан иборат. 
 
Ушбу  Қонун  товар  белгиларини,  хизмат  кўрсатиш  белгиларини  ва  товар  келиб  чиққан 
жой  номларини  ҳуқуқий  жиҳатдан  муҳофаза  қилиш  ва  улардан  фойдаланиш  соҳасидаги 
муносабатларни тартибга солади (1-модда). 
 
Товар  белгилари,  хизмат  кўрсатиш  белгилари  ва  товар  келиб  чиққан  жой  номлари 
тўғрисидаги  қонун  ҳужжатлари  ушбу  Қонун  ва  бошқа  қонун  ҳужжатларидан  (2-модда) 
иборатдир.  
Агар 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
халқаро 
шартномасида 
Ўзбекистон 
Республикасининг  товар  белгилари,  хизмат  кўрсатиш  белгилари  ва  товар  келиб  чиққан  жой 
номлари  тўғрисидаги  қонун  ҳужжатларида  назарда  тутилганидан  бошқача  қоидалар 
белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 
Товар  белгиси  ва  хизмат  кўрсатиш  белгиси  (3-модда)  (бундан  буѐн  матнда  товар 
белгиси  деб  юритилади)  бу  бир  юридик  ва  жисмоний  шахслар  товарлари  ва  хизматларини 
(бундан  буѐн  матнда  товарлар  деб  юритилади)  бошқа  юридик  ва  жисмоний  шахсларнинг  шу 
турдаги  товарларидан  фарқлаш  учун  хизмат  қиладиган,  белгиланган  тартибда  рўйхатдан 
ўтказилган белгилардир. 
Товар белгилари якка тартибдаги ва жамоавий бўлиши мумкин.  
Алоҳида  юридик  ѐки  жисмоний  шахсга  тегишли  товар  белгиси  якка  тартибдаги  белги 
ҳисобланади.  
Юридик  ва  (ѐки)  жисмоний  шахслар  бирлашмасининг  улар  томонидан  ишлаб  чиқари-
ладиган ва (ѐки) реализация қилинадиган, бир хил сифатга ѐки бошқа умумий тавсифларга эга 
бўлган товарларини белгилаш учун мўлжалланган товар белгиси жамоавий белги ҳисобланади.  
Тасвирлар,  сўзлар,  муайян  шакл  тарзидаги  белгилар  ва  бошқа  белгилар  ѐки  уларнинг 
исталган бир рангдаги ѐки турли рангдаги жамлама ифодаси товар белгилари сифатида рўйхат-
дан ўтказилиши мумкин.  
Товар  белгиси  ҳуқуқий  жиҳатдан  уни  ушбу  Қонунда  белгиланган  тартибда  рўйхатдан 
ўтказиш асосида, шунингдек  Ўзбекистон Республикасининг халқаро  шартномаларига мувофиқ 
равишда муҳофаза қилинади (4-модда). 
Товар  белгиси  тадбиркорлик  фаолиятини  амалга  ошираѐтган  юридик  ѐки  жисмоний 
шахс номига рўйхатдан ўтказилиши мумкин. 
Мамлакат,  аҳоли  пункти,  жой  ѐки  бошқа  жўғрофий  объектнинг  (бундан  буѐн  матнда 
жўғрофий  объект  деб  юритилади)  товарни  белгилаш  учун  ишлатиладиган,  унинг  алоҳида  ху-
сусиятлари  тамомила  ѐки  асосан  мазкур  жўғрофий  объектга  хос  табиий  шароитлар  билан  ѐки 

 
137 
бошқа омиллар ѐхуд табиий шароитлар ва ушбу омилларнинг бирикмаси билан белгиланадиган 
номи товар келиб чиққан жой номи деб эътироф этилади (5-модда).  
Товар  келиб  чиққан  жой  номи  (6-модда)  ҳуқуқий  жиҳатдан  уни  ушбу  Қонунда  белги-
ланган тартибда рўйхатдан ўтказиш асосида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро 
шартномаларига мувофиқ равишда муҳофаза қилинади. 
Товар келиб чиққан жой номи мазкур жўғрофий объектдаги, номи ўзлари ишлаб чиқа-
раѐтган товарни белгилаш учун ишлатиладиган бир  ѐки бир неча юридик ѐки жисмоний  шахс 
томонидан рўйхатдан ўтказилиши мумкин. 
Товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказган шахс бу номдан, башарти мазкур 
шахс алоҳида хусусиятлари тамомила  ѐки асосан мазкур жўғрофий объектга хос табиий шаро-
итлар ѐки бошқа омиллар билан ѐхуд табиий шароитлар ва ушбу омилларнинг бирикмаси билан 
белгиланадиган товарни ишлаб чиқараѐтган бўлса, фойдаланиш ҳуқуқини олади.  
Ушбу  Қонунда  белгиланган  тартибда  рўйхатдан  ўтказилган  товар  келиб  чиққан  жой 
номидан  фойдаланиш  ҳуқуқи  худди  шу  жўғрофий  объектда  жойлашган  ва  айнан  шундай  ху-
сусиятларга эга бўлган товар ишлаб чиқараѐтган бошқа юридик  ѐки  жисмоний  шахсга ҳам б е-
рилиши мумкин.  
Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси (бундан буѐн матнда Патент идораси 
деб  юритилади)  товар  белгиларини  ва  товар  келиб  чиққан  жой  номларини  муҳофаза  қилиш 
соҳасидаги ваколатли давлат органи (7-модда) ҳисобланади.  
Патент идораси:  
товар  белгиларини  ва  товар  келиб  чиққан  жой  номларини  муҳофаза  қилиш  соҳасида 
ягона давлат сиѐсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашади;  
товар белгисини, товар келиб чиққан жой номини ва товар келиб чиққан жой номидан 
фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатга олишга доир талабномаларни кўриб чиқиш учун қабул қилади, 
улар юзасидан давлат экспертизасини ўтказади; 
товар белгиларини, товар келиб чиққан жой номларини ва товар келиб чиққан жой но-
мларидан  фойдаланиш  ҳуқуқини,  товар  белгиларига  доир  ҳуқуқларни  бошқа  шахсларга  ўтка-
зиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказишни амалга оширади; 
Товар белгилари давлат реестрини ва Товар келиб чиққан жой номлари давлат реестри-
ни (бундан буѐн матнда реестр деб юритилади), шунингдек Ўзбекистон Республикасида ҳамма-
га  маълум  товар  белгилари  рўйхатини  (бундан  буѐн  матнда  Ҳаммага  маълум  товар  белгилари 
рўйхати деб юритилади) юритади; 
товар белгиси учун гувоҳнома ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи 
тўғрисида гувоҳнома беради; 
товар  белгилари  рўйхатга  олинганлиги  ва  товар  келиб  чиққан  жой  номидан  фойдала-
ниш  ҳуқуқи  берилганлиги,  шунингдек  товар  белгиси  Ўзбекистон  Республикасида  ҳаммага 
маълум деб эътироф этилганлиги тўғрисида расмий маълумотларни эълон қилади; 
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.  
Товар белгисини, товар келиб чиққан жой номини ва товар келиб чиққан жой номидан 
фойдаланиш  ҳуқуқини  рўйхатдан  ўтказиш  учун  талабнома  юридик  ѐки  жисмоний  шахс  томо-
нидан (бундан буѐн матнда талабнома берувчи деб юритилади) Патент идорасига берилади (8-
модда).  
Жамоавий  белгини  рўйхатдан  ўтказиш  учун  талабнома  юридик  ва  (ѐки)  жисмоний 
шахслар  бирлашмаси  номидан  бирлашма  қатнашчиларининг  жамоавий  белгидан  фойдаланиш 
тўғрисидаги келишувига мувофиқ берилади.  
Товар белгисини, товар келиб чиққан жой номини ва товар келиб чиққан жой номидан 
фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома берилган сана мазкур талабнома Па-
тент идорасига келиб тушган санага қараб белгиланади.  
Товар  белгисини  рўйхатдан  ўтказиш  учун  талабнома,  агар  унда  бир  неча  товар  кўрса-
тилган бўлса, талабнома берувчининг илтимосномасига кўра дастлабки талабнома берилган са-
на сақланган ҳолда икки ѐки бир неча талабномага ажратилиши мумкин. 
Илгари Ўзбекистон  Республикасининг халқаро  шартномасига кўра муҳофаза қилинган 
товар  белгисини  рўйхатдан  ўтказиш  учун  талабнома  Патент  идораси  томонидан  белгиланган 
тартибда берилади.  

 
138 
Товар белгисини, товар келиб чиққан жой номини ва товар келиб чиққан жой номидан 
фойдаланиш  ҳуқуқини  рўйхатдан  ўтказиш  учун  бериладиган  талабнома  (9-модда)  бир  товар 
белгисига ѐки товар келиб чиққан бир жой номига тааллуқли бўлиши лозим. 
Талабномада қуйидагилар бўлиши керак: 
товар  белгиси  сифатида  белгини,  товар  келиб  чиққан  жой  номини  ва  товар  келиб 
чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза; 
талабномада кўрсатилган белгининг тасвири; 
белгиларни  рўйхатдан  ўтказиш  учун  товарлар  ва  хизматларнинг  халқаро  таснифига 
мувофиқ гуруҳланган, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралаѐтган товарларнинг рўйхати; 
товар ишлаб чиқарилган жойни жўғрофий объект чегарасида кўрсатган ҳолда товар ке-
либ чиққан жой номини ѐки товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан 
ўтказиш сўралаѐтган товар турининг номи ҳамда унинг алоҳида хусусиятлари тавсифи. 
Талабномага қуйидагилар илова қилиниши зарур: 
талабнома берганлик учун патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; 
талабнома патент вакили  орқали берилган  тақдирда талабнома берувчининг ишончно-
маси; 
талабнома берувчининг зикр этилган жўғрофий объектда жойлашганлигини ва алоҳида 
хусусиятлари мазкур жўғрофий объектга хос табиий шароитлар ѐки бошқа омиллар билан ѐхуд 
табиий шароитлар ва ушбу омилларнинг бирикмаси билан боғлиқ товар ишлаб чиқаришини та-
сдиқловчи ҳужжатлар; 
чет эллик талабнома берувчининг товар келиб чиққан жойнинг талабномада ифодалан-
ган номидан товар келиб чиққан мамлакатда фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат. 
Товар белгисини, товар келиб чиққан жой номини ва товар келиб чиққан жой номидан 
фойдаланиш  ҳуқуқини  рўйхатдан  ўтказишга  доир  талабномани  расмийлаштириш  учун  зарур 
бўлган ҳужжатларга тааллуқли талаблар Патент идораси томонидан белгиланади.  
Қуйидагилар товар белгилари сифатида рўйхатдан ўтказилмайди (10-модда): 
1) давлат герблари, байроқлари ва давлат мукофотларининг тасвири туширилган белги-
лар; 
2)  давлатларнинг  расмий  номлари,  халқаро  ѐки  ҳукуматлараро  ташкилотларнинг 
қисқартирилган ѐки тўлиқ номлари; 
3) расмий назорат, кафолат тамғалари ва намуна йўсинидаги тамғалар, муҳрлар; 
4)  давлат  хизматларининг  Ўзбекистон  Республикасида  қўлланиладиган  ажратиш  ва 
фарқлаш белгилари тасвирлари; 
5) фарқлаш хусусиятига эга бўлмаган белгилар; 
6) муайян  турдаги товарларнинг белгиси  сифатида  умум фойдаланишда бўлган белги-
лар; 
7) умум эътироф этилган рамзлар ва атамалар ҳисобланган белгилар; 
8) товарларни, шу жумладан уларнинг тури, сифати,  сони,  хусусияти, қандай мақсадга 
мўлжалланганлиги  ва  қийматини,  шунингдек  уларнинг  ишлаб  чиқариладиган  ѐки  ўтказилади-
ган жойи ва вақтини тавсифлаш учун фойдаланиладиган белгилар;  
9) товар ѐки унинг тайѐрловчиси хусусидаги ѐлғон ѐки истеъмолчини чалғитиши мум-
кин бўлган белгилар; 
10) товар келиб чиққан ҳақиқий жойни расман кўрсатувчи, лекин товар бошқа ҳудудда 
чиқарилаѐтганлиги ҳақида янглиш тасаввур берувчи белгилар; 
11)  маъданли  сувлар,  вино  ѐки  кучли  спиртли  ичимликларнинг  аслиятини  акс  этти-
рувчи  жўғрофий  номлар  бўлган  ѐки  шундай  номларни  ифодаловчи  белгилар,  мазкур  жойда 
чиқарилмаган  товарларни  белгилаш  учун  ишлатилган  белгилар,  шунингдек  башарти  улар  тар-
жима қилиниб ѐки «кўринишдаги», «турдаги», «усулдаги» ва бошқа шунга ўхшаш сўзлар билан 
қўшилган ҳолда қўлланилса; 
12) жамият манфаатларига, одамийлик ва ахлоқ қоидаларига зид бўлган белгилар;  
13) қуйидаги белгилар: 
илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ѐки рўй-
хатдан  ўтказиш  сўраб  талабнома  берилган,  шунингдек  Ўзбекистон  Республикасининг  халқаро 
шартномаларига  мувофиқ  рўйхатдан  ўтказилмай  ҳам  муҳофаза  қилинадиган  ѐки  шу  турдаги 

 
139 
товарларга нисбатан анча илгарироқ устуворликка эга бўлган товар белгилари билан адаштириб 
юбориш даражасида бир хил ѐки уларга айнан ўхшаш бўлган белгилар; 
ҳар  қандай  товарларга  нисбатан  бошқа  шахсларнинг  белгиланган  тартибда  ҳаммага 
маълум  деб  эътироф  этилган  товар  белгилари  билан  адаштириб  юбориш  даражасида  бир  хил 
ѐки уларга айнан ўхшаш бўлган белгилар; 
ушбу  Қонунга  мувофиқ  муҳофаза  қилинадиган  товар  келиб  чиққан  жой  номи  бўлган 
белгилар билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ѐки уларга айнан ўхшаш бўлган белги-
лар,  бу  белгилар  ҳар  қандай  товарларга  нисбатан  шундай  номдан  фойдаланиш  ҳуқуқига  эга 
бўлган  шахс  номига  рўйхатдан  ўтказилаѐтган  товар  белгисига  муҳофаза  қилинмайдиган  қисм 
сифатида киритилган ҳоллар бундан мустасно; 
белгиланган  тартибда  рўйхатдан  ўтказилган  сертификатлаш  белгилари  билан  адашти-
риб юбориш даражасида бир хил ѐки уларга айнан ўхшаш бўлган белгилар;  
14) қуйидаги белгилар: 
ўзга шахсларга тегишли ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таниқли бўлган фирма 
номларини  (ѐки  уларнинг  бир  қисмини),  агар  бу  номга  бўлган  ҳуқуқ  бир  турдаги  товарларни 
белгилаш учун товар белгисига доир талабнома келиб тушган санадан аввалроқ олинган бўлса, 
такрорловчи белгилар; 
саноат намуналарини, агар уларга бўлган ҳуқуқ  Ўзбекистон Республикасида ўзга шах-
сларга тегишли бўлса, такрорловчи белгилар;  
Ўзбекистон  Республикасида  машҳур  бўлган  илмий  асарлар,  адабиѐт  ва  санъат  асарла-
рининг номларини, уларнинг қаҳрамонларини ѐки ибораларини, санъат асарларини ѐки улардан 
кўринишларни муаллифлик ҳуқуқига эга бўлган шахс ѐки унинг ҳуқуқий ворислари (меросхўр-
лари) розилигини олмаган тарзда такрорловчи белгилар; 
атоқли  шахсларнинг  фамилиялари,  исмлари,  тахаллусларини  ва  улардан  ясалган 
сўзларни, бундай шахсларнинг портретларини ҳамда дастхатларини, башарти булар Ўзбекистон 
Республикасининг  тарихий  ва  маданий  бойлиги  бўлса,  ана  шу  атоқли  шахслар,  уларнинг  ме-
росхўрлари ѐки давлат органи розилигини олмаган тарзда такрорловчи белгилар. 
Ушбу модда биринчи қисмининг  1–4-бандларида кўрсатилган белгилар, агар бунга те-
гишли  давлат  органининг  ѐки  белги  эгасининг  розилиги  бўлса,  товар  белгисига  муҳофаза 
қилинмайдиган  қисмлар  сифатида  киритилиши  мумкин,  ушбу  модда  биринчи  қисмининг  5–8-
бандларида кўрсатилган белгилар, агар улар товар белгисида устун мавқега эга бўлмаса, бу бел-
гига муҳофаза қилинмайдиган қисмлар сифатида киритилиши мумкин. 
Ушбу  модда  биринчи  қисмининг  5–8-бандларида  кўрсатилган  белгиларни  рўйхатдан 
ўтказишга, башарти бу белгилар амалда улардан фойдаланиш натижасида фарқланиш хусусия-
тига эга бўлган тақдирдагина, йўл қўйилиши мумкин.  
Ушбу  модда  биринчи  қисмининг  13-бандидаги  иккинчи  ва  учинчи  хатбошиларда 
кўрсатилган  товар  белгиси  билан  адаштириб  юбориш  даражасида  уларга  айнан  ўхшаш  бўлган 
белгиларни рўйхатдан ўтказишга товар белгиси  эгасининг бу белгини рўйхатга  олиш  учун  ро-
зилиги бўлган тақдирдагина йўл қўйилиши мумкин. 
Қуйидаги  белгилар  товар  келиб  чиққан  жой  номи  сифатида  рўйхатдан  ўтказилмайди 
(11-модда): 
товар  келиб  чиққан  жой  хусусида  истеъмолчини  чалғитиб  қўядиган  жўғрофий  ном 
бўлган белгилар; 
товар  келиб  чиққан  ҳақиқий  жойни  расман  кўрсатувчи,  лекин  товар  бошқа  ҳудудда 
чиқарилаѐтганлиги ҳақида янглиш тасаввур берувчи белгилар; 
товар  тайѐрланган  жой  номи  билан  боғлиқ  бўлмаган  жўғрофий  номни  англатувчи  ва 
Ўзбекистон  Республикасида  муайян  турдаги  товар  белгиси  сифатида  умум  фойдаланишда 
бўлган белгилар. 
Товар  белгисининг  устуворлиги  (12-модда)  товар  белгисини  рўйхатдан  ўтказиш  учун 
Патент идорасига талабнома берилган санага қараб белгиланади.  
Товар белгисининг устуворлиги товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун биринчи та-
лабнома  Саноат  мулкини  муҳофаза  қилиш  бўйича  Париж  конвенциясига  қўшилган  давлатда 
берилган санага қараб, башарти шу санадан кейинги олти ой мобайнида Патент идорасига товар 

 
140 
белгисини рўйхатдан ўтказишга доир талабнома тушган бўлса (конвенция устуворлиги), белги-
ланиши мумкин. 
Саноат  мулкини  муҳофаза  қилиш  бўйича  Париж  конвенциясига  қўшилган  давлатлар-
дан  бирининг  ҳудудида  ташкил  этилган  расмий  халқаро  кўргазмаларнинг  ѐки  расмий  деб  тан 
олинган  шундай  кўргазмаларнинг  экспонатларига  қўйилган  товар  белгисининг  устуворлиги 
экспонат кўргазмада очиқ намойиш этила бошланган санага қараб (кўргазма устуворлиги), ба-
шарти  шу  санадан  кейинги  олти  ой  мобайнида  Патент  идорасига  товар  белгисини  рўйхатдан 
ўтказишга доир талабнома тушган бўлса, белгиланиши мумкин. 
Конвенция ѐки кўргазма устуворлиги ҳуқуқини сўраѐтган талабнома берувчи қўйилган 
талаб ҳаққоний эканлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда бу ҳақда товар 
белгисини  рўйхатдан  ўтказишга  доир  талабномани  бераѐтганида  ѐки  Патент  идорасига  талаб-
нома тушганидан кейин икки  ой мобайнида маълум қилиши шарт ѐхуд бу  ҳужжатларни товар 
белгисини  рўйхатдан  ўтказишга  доир  талабнома  тушган  вақтдан  эътиборан  уч  ойдан  ке-
чиктирмай Патент идорасига тақдим этиши лозим.  
Товар белгисини рўйхатдан ўтказишга доир талабнома икки ѐки бир  неча талабномага 
ажратилган тақдирда талабномаларнинг ҳар бири бўйича устуворлик дастлабки талабноманинг 
устуворлиги санасига қараб белгиланади.  
Товар  белгисининг  устуворлиги  илгари  Ўзбекистон  Республикасининг  халқаро  шарт-
номасига кўра муҳофаза қилинган товар белгисининг устуворлиги санасига қараб белгиланиши 
мумкин.  
Товар белгисини, товар келиб чиққан жой номини ва товар келиб чиққан жой номидан 
фойдаланиш  ҳуқуқини  рўйхатдан  ўтказишга  доир  талабномани  давлат  экспертизасидан  ўтка-
зиш  (13-модда)  Патент  идораси  томонидан  амалга  оширилади  ҳамда  расмий  экспертизадан 
ўтказишдан ва талабномада ифодаланган белгини экспертизадан ўтказишдан иборат бўлади.  
Талабнома  берувчи  товар  белгисини,  товар  келиб  чиққан  жой  номини  ва  товар  келиб 
чиққан  жой  номидан  фойдаланиш  ҳуқуқини  рўйхатдан  ўтказишга  доир  талабномани  давлат 
экспертизасидан  ўтказиш  даврида  бу  талабнома  юзасидан  қарор  қабул  қилингунига  қадар  ўз 
ташаббуси билан талабнома материалларини тузатиш, аниқлаштириш ѐки  талабнома моҳияти-
ни ўзгартирмайдиган маълумотлар билан тўлдиришга ҳақли. 
Товар белгисини рўйхатдан ўтказишга доир талабномани давлат экспертизасидан ўтка-
зиш даврида талабнома берувчи бу талабнома юзасидан қарор қабул қилингунига қадар дастла-
бки талабномада санаб ўтилган товарларни талабномалар ўртасида тақсимлаш орқали дастлаб-
ки талабномани икки ѐки бир неча талабномага ажратишга ҳақли.  
Давлат  экспертизасини  ўтказиш  жараѐнида  қўшимча  материалларсиз  экспертиза  ўтка-
зиш  мумкин  бўлмаса,  Патент  идораси  талабнома  берувчидан  бундай  материалларни  сўраб 
олишга ҳақли. 
Давлат экспертизасининг сўровига биноан қўшимча материалларни талабнома берувчи 
сўров  жўнатилган  санадан  эътиборан  уч  ой  мобайнида  тақдим  этмоғи  лозим.  Талабнома  б е-
рувчининг илтимосига кўра мазкур муддат  кўпи билан олти ойга узайтирилиши мумкин.  Агар 
талабнома  берувчи  сўралаѐтган  қўшимча  материалларни  ѐки  уларни  тақдим  этиш  муддатини 
узайтириш  тўғрисидаги  илтимосномани  кўрсатилган  муддатда  тақдим  этмаса,  талабнома 
чақириб олинган деб ҳисобланади. 
Талабнома  берувчи  томонидан  ўтказиб  юборилган  муддатлар  талабнома  берувчининг 
мазкур  муддат  тугаганидан  кейин  кечи  билан  икки  ой  ичида  берган  илтимосномасига  биноан 
Патент идораси томонидан тикланиши мумкин. 
Товар белгисини, товар келиб чиққан жой номини ва товар келиб чиққан жой номидан 
фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишга доир  талабномани расмий экспертизадан ўтказиш 
(14-модда)  талабнома  Патент  идорасига  берилган  санадан  эътиборан  ўттиз  кунлик  муддат 
ичида амалга оширилади.  
Расмий  экспертизадан  ўтказиш  жараѐнида  товар  белгисини,  товар  келиб  чиққан  жой 
номини ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишга доир 
талабноманинг  мазмуни,  зарур  ҳужжатларнинг  мавжудлиги,  шунингдек  уларнинг  белгиланган 
талабларга  мувофиқлиги  текширилади.  Талабнома  берувчига  расмий  экспертиза  натижаларига 

 
141 
биноан  Патент  идорасининг  талабномани  кўриб  чиқиш  учун  қабул  қилиш  тўғрисидаги  ѐхуд 
қабул қилишни рад этиш ҳақидаги қарори маълум қилинади.  
Талабномада ифодаланган белгини экспертизадан ўтказиш (15-модда) товар белгисини, 
товар  келиб  чиққан  жой  номини  ва  (ѐки)  товар  келиб  чиққан  жой  номидан  фойдаланиш 
ҳуқуқини  рўйхатдан ўтказишга доир  талабнома кўриб чиқиш  учун  қабул қилинганлиги тўғри-
сидаги қарорга мувофиқ, талабнома берилган санадан эътиборан етти ой ичида Патент идораси 
томонидан амалга оширилади. 
Экспертизадан  ўтказиш  чоғида  талабномада  ифодаланган  белгининг  товар  белгисини 
экспертиза қилишда ушбу Қонун 3-моддасининг биринчи қисми ҳамда 10-моддаси (10-моддаси 
биринчи  қисмининг  14-банди  бундан  мустасно)  қоидаларига,  товар  келиб  чиққан  жой  номини 
экспертиза қилиш ва (ѐки) товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини беришда эса 
ушбу Қонуннинг 6 ва 11-моддалари қоидаларига мувофиқлиги текширилади.  
Экспертиза натижаларига биноан Патент идораси товар белгисини, товар келиб чиққан 
жой  номини  рўйхатдан  ўтказиш  ва  (ѐки)  ундан  фойдаланиш  ҳуқуқини  бериш  тўғрисида  ѐхуд 
уларни рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади, талабнома берувчи бу хусу-
сда хабардор қилинади.  
Патент  идорасининг  товар  белгисини  рўйхатдан  ўтказиш  тўғрисидаги  қарори  ушбу 
Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ санасига кўра устуворликка эга бўлган талабнома тушганли-
ги муносабати билан қайта кўриб чиқилиши мумкин. 
Талабнома  берувчи  давлат  экспертизасидан  ўтказиш  натижалари  устидан  (16-модда) 
Патент идорасининг Апелляция кенгашига (бундан буѐн матнда  Апелляция  кенгаши деб юри-
тилади) қарор қабул қилинган санадан эътиборан уч ой мобайнида шикоят беришга ҳақли. 
Давлат  экспертизасидан  ўтказиш  натижалари  устидан  Апелляция  кенгашига  шикоят 
бериш тартиби Патент идораси томонидан белгиланади.  
Талабнома берувчи Апелляция  кенгашининг қарори  устидан қарор қабул қилинган са-
надан эътиборан олти ой мобайнида судга шикоят беришга ҳақли.  
17-моддада  белгилаб  қўйилганидек,  талабнома  берувчи  товар  белгисини,  товар  келиб 
чиққан жой номини ва (ѐки) товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан 
ўтказишга доир талабномадан уни кўриб чиқишнинг исталган босқичида бошқа шахс фойдаси-
га воз кечиши ѐки талабномани чақириб олиши мумкин, лекин бу тегишинча товар белгиси, то-
вар келиб чиққан жой номи ва (ѐки) товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи рўй-
хатдан ўтказиладиган санадан кечиктирмай амалга оширилиши лозим.  
Патент  идораси  давлат  экспертизасидан  ўтказиш  натижалари  асосида,  патент  божи 
тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат олинган санадан эътиборан уч кун ичида товар белгисини, товар 
келиб чиққан жой номини ва (ѐки) товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини те-
гишли реестрда рўйхатга олади (18-модда).  
Реестрга киритиладиган маълумотлар таркиби Патент идораси томонидан белгиланади. 
Товар белгиси, товар келиб чиққан жой номи ва (ѐки) товар келиб чиққан жой номидан 
фойдаланиш ҳуқуқи рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар  Патент идорасининг рас-
мий  ахборотномасида  эълон  қилинади  (19-модда).  Эълон  қилинадиган  маълумотлар  таркиби 
Патент идораси томонидан белгиланади.  
Товар белгисига доир гувоҳнома (20-модда) товар белгиси сифатида талабномада ифо-
даланган белги рўйхатдан ўтказилганлиги фактини, товар белгисининг устуворлигини ва товар 
эгасининг  гувоҳномада  кўрсатилган  товарларга  нисбатан  товар  белгисига  бўлган  мутлақ 
ҳуқуқини тасдиқлайди.  
Товар  келиб  чиққан  жой  номидан  фойдаланиш  ҳуқуқи  тўғрисидаги  гувоҳнома  товар 
келиб  чиққан  жой  номи  сифатида  талабномада  ифодаланган  белги  рўйхатдан  ўтказилганлиги 
фактини ва гувоҳнома эгасининг ундан гувоҳномада кўрсатилган товар турига нисбатан фойда-
ланиш ҳуқуқини тасдиқлайди.  
Товар  белгисига  доир  гувоҳнома  ва  товар  келиб  чиққан  жой  номидан  фойдаланиш 
ҳуқуқи  тўғрисидаги гувоҳнома товар белгиси, товар келиб чиққан жой номи ва (ѐки) товар к е-
либ чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тегишли реестрда рўйхатга олинганидан кейин ўн 
кун ичида Патент идораси томонидан берилади. Гувоҳномалар шакли ва уларда кўрсатиладиган 
маълумотлар таркиби Патент идораси томонидан белгиланади.  

 
142 
21-моддада ѐритилганки, товар белгисига доир гувоҳнома ѐки товар келиб чиққан жой 
номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома талабнома берилган санадан эътиборан ўн 
йил мобайнида амал қилади. 
22-моддада товар белгисига доир гувоҳноманинг ѐки товар келиб чиққан жой номидан 
фойдаланиш  ҳуқуқи  тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати гувоҳнома амал қилаѐт-
ган охирги йил мобайнида унинг эгаси томонидан берилган аризага биноан ҳар сафар ўн  йилга 
узайтирилиши мумкинлиги аниқланган. 
Ушбу  модданинг  биринчи  қисмида  кўрсатилган  аризага  қуйидагилар  илова  қилиниши 
лозим: 
патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; 
патент вакили орқали ариза берилган тақдирда талабнома берувчининг ишончномаси; 
товар  келиб  чиққан  жой  номидан  фойдаланиш  ҳуқуқига  эга  бўлган  шахс  мазкур 
жўғрофий  объектда  эканлигини  ва  гувоҳномада  кўрсатилган  хусусиятларга  эга  бўлган  товар 
ишлаб чиқараѐтганлигини тасдиқловчи ҳужжат.  
Товар  белгисига  доир  гувоҳноманинг  ѐки  товар  келиб  чиққан  жой  номидан  фойдала-
ниш  ҳуқуқи  тўғрисидаги  гувоҳноманинг  амал  қилиш  муддатини  узайтириш  ҳақидаги  ѐзув  те-
гишли реестрга киритилади.  
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган аризани бериш муддати гувоҳноманинг 
амал қилиш муддати тугагандан кейин олти ой мобайнида гувоҳнома эгаси берган илтимосно-
мага биноан узайтирилиши мумкин. 
23-моддага биноан, товар белгисининг эгаси ѐки товар келиб чиққан жой номидан фой-
даланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг эгаси Патент идорасини ўз номи, фамилияси, исми 
ѐки отасининг исми ўзгарганлиги тўғрисида, товар белгиси ѐки товар келиб чиққан жой номини 
рўйхатдан ўтказишга тааллуқли бошқа ўзгартиришлар тўғрисида, товар белгиси учун эса товар 
белгиси олинган товарларнинг рўйхати қисқартирилганлиги, товар белгисининг айрим қисмла-
ри унинг моҳиятини бузмайдиган тарзда ўзгартирилганлиги тўғрисида хабардор қилади. Ушбу 
ўзгартиришлар тўғрисидаги ѐзув Патент идораси томонидан товар белгисига доир гувоҳномага 
ѐки товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномага ва тегишли 
реестрга киритилади. 
Товар  белгисига  доир  гувоҳномани  ҳақиқий  эмас  деб  топиш  тўғрисида  низо  келиб 
чиққан  тақдирда,  ҳуқуқий  муҳофаза  бериш  низолашилмаѐтган  битта  товар  ѐки  товарларнинг 
бир  қисми  учун  товар  белгиси  алоҳида  рўйхатдан  ўтказилганлиги  бир  неча  товарга  нисбатан 
амал қилаѐтган товар белгиси рўйхатдан ўтказилганлигидан товар белгиси эгасининг аризасига 
биноан ажратиб кўрсатилади.  
Товар белгисига доир гувоҳнома (24-модда) унинг бутун амал қилиш муддати давоми-
да, башарти у ушбу Қонуннинг 4-моддаси иккинчи қисмида ва 10-моддаси биринчи қисмининг 
1–12-бандларида  белгиланган  талабларни  бузган  ҳолда  берилган  бўлса  ѐки  товар  белгисини 
рўйхатдан  ўтказиш  тўғрисидаги  маълумотлар  расмий  ахборотномада  эълон  қилинган  санадан 
эътиборан беш йил мобайнида, башарти у ушбу Қонуннинг 10-моддаси биринчи қисмининг 13 
ва  14-бандларида  белгиланган  талабларни  бузган  ҳолда  берилган  бўлса,  тўлиқ  ѐки  қисман 
ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. 
Товар  келиб  чиққан  жой  номидан  фойдаланиш  ҳуқуқи  тўғрисидаги  гувоҳнома  унинг 
амал қилишининг бутун муддати давомида, башарти  у  ушбу Қонунда белгиланган талабла рни 
бузган ҳолда берилган бўлса, ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.  
Товар  белгисига  доир  гувоҳнома  ѐки  товар  келиб  чиққан  жой  номидан  фойдаланиш 
ҳуқуқи  тўғрисидаги  гувоҳнома  Апелляция  кенгашининг  ѐки  суд  қарори  асосида  тўлиқ  ѐки 
қисман ҳақиқий эмас деб топилади.  
Товар  келиб  чиққан  жой  номи  рўйхатдан  ўтказилганлиги  қуйидаги  ҳолларда  бекор 
қилинади (25-модда): 
мазкур  жўғрофий  объект  учун  хос  бўлган  шароитлар  йўқолганда  ва  реестрда  кўрса-
тилган хусусиятларга эга бўлган товар ишлаб чиқаришнинг иложи бўлмаганда; 
чет эллик юридик ѐки жисмоний шахслар товар келиб чиққан мамлакатда товар келиб 
чиққан шу жой номига доир ҳуқуқларини йўқотганда.  

 
143 
Товар  белгисига  доир  гувоҳноманинг  ѐки  товар  келиб  чиққан  жой  номидан  фойдала-
ниш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши  унинг амал қилиш муддати  тугаганлиги 
муносабати билан тугатилади. 
Товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилиши товар белгиси рўйхатдан ўтказилган 
санадан  эътиборан  исталган  беш  йил  мобайнида  ундан  узлуксиз  равишда  фойдаланилмаганда, 
шунингдек жамоавий белгидан фойдаланиш тўғрисидаги келишув бузилган тақдирда манфаат-
дор  шахснинг  аризасига  биноан  қабул  қилинган  суд  қарори  асосида  муддатидан  олдин  тўлиқ 
ѐки  қисман  тугатилиши  мумкин.  Товар  белгисига  доир  гувоҳноманинг  амал  қилишини  ундан 
фойдаланилмаганлиги муносабати билан муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги масалани ҳал 
қилаѐтганда  товар  белгисининг  эгаси  томонидан  тақдим  этилган  унга  боғлиқ  бўлмаган  ҳо-
латларга  кўра  товар  белгисидан  фойдаланилмаганлигини  исботловчи  далиллар  эътиборга  оли-
ниши мумкин.  
Товар  белгисига  доир  гувоҳноманинг  ѐки  товар  келиб  чиққан  жой  номидан  фойдала-
ниш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши: 
Апелляция кенгашининг қарори асосида; 
товар  белгиси  эгасининг  ѐки  товар  келиб  чиққан  жой  номидан  фойдаланиш  ҳуқуқи 
тўғрисидаги гувоҳнома эгасининг Патент идорасига берган аризаси асосида;  
суд қарори асосида муддатидан илгари тугатилади.  
26-моддада белгиланганки,  Товар белгисининг эгаси товар белгисидан фойдаланиш ва 
уни тасарруф этиш мутлақ ҳуқуқига эга.  
Товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқ гувоҳномада кўрсатилган товарларга нисбатан амал 
қилади  ва  Патент  идорасининг  расмий  ахборотномасида  эълон  қилинган  санадан  эътиборан 
рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиши даври мобайнида амалга оширилади.  
Товар  белгисини  ѐки  шу  белги  билан  белгиланган  товарни  рухсат  берилмаган  тарзда 
тайѐрлаш,  қўллаш, олиб кириш,  савдога таклиф этиш,  сотиш, ўзгача тарзда  фуқаролик муома-
ласига киритиш ѐки уларни шу мақсадда сақлаш ѐхуд улар билан адаштириб юборадиган дара-
жада  айнан  ўхшаш  бўлган  бир  хилдаги  товарларни  белгилаш  товар  белгисига  доир  мутлақ 
ҳуқуқни бузиш деб эътироф этилади.  
Товар  белгиси  (27-модда)  уни  ишлатиш  учун  рўйхатга  олинган  товарларда  ва  (ѐки) 
уларнинг  идиши  ҳамда  ўровида  товар  белгисининг  эгаси  томонидан  ѐки  ушбу  Қонуннинг  30-
моддасига  мувофиқ  лицензия  шартномаси  асосида  бундай  ҳуқуқ  берилган  шахс  томонидан 
қўлланилиши товар белгисидан фойдаланиш деб ҳисобланади.  
Товар  белгисини  рекламада,  босма  нашрларда,  расмий  бланкаларда,  пешлавҳаларда, 
Ўзбекистон Республикасида ўтказилаѐтган кўргазмалар ва ярмаркаларда экспонатларни намой-
иш этиш вақтида ишлатиш ҳам товар белгисидан фойдаланиш деб эътироф этилиши мумкин.  
Воситачилик  фаолиятини  амалга  оширувчи  юридик  ва  жисмоний  шахслар  товарларни 
тайѐрловчининг  товар  белгиси  билан  бир  қаторда  шартнома  асосида  ўз  товар  белгисидан  ҳам 
фойдаланиши мумкин.  
Товар  келиб  чиққан  жой  номини  (28-модда)  товарда,  унинг  идиши  ҳамда  ўровида, 
пешлавҳаларда,  расмий  бланкаларда,  рекламада,  босма  нашрларда  ва  товарни  фуқаролик  му-
омаласига киритиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларда ишлатиш товар келиб чиққан жой номи-
дан фойдаланиш деб ҳисобланади.  
Лицензия  шартномаси  асосида:  товар  келиб  чиққан  жой  номидан  фойдаланиш 
ҳуқуқини бошқа шахсга беришга, бундай ҳуқуқдан бошқа шахслар фойдасига воз кечиш тўғри-
сида битимлар тузишга ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини беришга йўл 
қўйилмайди.  
Товар  келиб  чиққан  жой  номидан  фойдаланиш  ҳуқуқи  тўғрисидаги  гувоҳномаси  бўл-
маган шахсларнинг товар келиб чиққан жойнинг рўйхатдан ўтказилган номидан фойдаланиши-
га, ҳатто башарти бунда товар келиб чиққан жойнинг ҳақиқий номи  кўрсатилган  ѐки ном та р-
жима  қилиб  ѐхуд  «кўринишдаги»,  «турдаги»,  «усулдаги»  ва  шунга  ўхшаш  сўзларни  қўшиб 
қўлланилган тақдирда  ҳам,  шунингдек  ҳар қандай товар  келиб чиққан жой номи ва  товарнинг 
алоҳида  хусусиятлари  хусусида  истеъмолчини  чалғитиши  мумкин  бўлган  ўхшаш  белгилардан 
фойдаланишга йўл қўйилмайди.  

 
144 
Товар  белгисининг  эгаси  ѐки  товар  келиб  чиққан  жой  номидан  фойдаланиш  ҳуқуқи 
тўғрисидаги  гувоҳноманинг  эгаси  товар  белгиси  ѐки  товар  келиб  чиққан  жой  номи  билан  бир 
қаторда товарда ѐки унинг идиши ҳамда ўровида қўлланилган белги Ўзбекистон Республикаси-
да  рўйхатдан  ўтказилган  товар  белгиси  ѐки  товар  келиб  чиққан  жой  номи  эканлигини  билди-
рувчи  лотин  алифбосидаги  «R»  ѐки  айлана  ичига  олинган  «R»  ҳарфи  тарзида  огоҳлантирувчи 
тамға қўйиши мумкин (29-модда).  
Товар  белгисига  доир  мутлақ  ҳуқуқ  бу  ҳуқуқнинг  эгаси  томонидан  шартнома  бўйича 
бошқа шахсга ўтказилиши мумкин (30-модда).  
Товар  белгисига  доир  ҳуқуқни  бошқа  шахсга  ўтказишга,  башарти  у  истеъмолчини  то-
вар ѐки унинг тайѐрловчиси хусусида чалғитадиган бўлса, йўл қўйилмайди.  
Товар белгисидан фойдаланиш ҳуқуқи товар белгисининг эгаси (лицензиар) томонидан 
лицензия шартномаси бўйича бошқа шахсга (лицензиатга) берилиши мумкин.  
Лицензия  шартномасида  лицензиат  товарларининг  сифати  лицензиар  товарларининг 
сифатидан паст бўлмаслиги ҳақида  шарт қўйилган бўлиши ва лицензиар бу шартнинг бажари-
лишини назорат қилиши кўрсатилиши лозим.  
Товар  белгисига  доир  ҳуқуқни  бошқа  шахсга  ўтказиш  тўғрисидаги  шартнома  ѐки  ли-
цензия шартномаси Патент идорасида рўйхатдан ўтказилиши керак.  
Жамоавий  белги  ва  ундан  фойдаланиш  ҳуқуқи  бошқа  шахсларга  ўтказилиши  мумкин 
эмас.  
Товар белгиларининг эгалари бўлмиш юридик шахслар (31-модда) қўшиб юборилганда 
товар белгилари қайта рўйхатдан ўтказилган юридик шахсга ўтади.  
Товар  белгиси  эгаси  бўлмиш  юридик  шахс  бўлинганда  товар  белгиси  товарларни 
ишлаб чиқариш вазифаси зиммасига ўтадиган, қайта рўйхатдан ўтказилган юридик шахсга ўта-
ди. Товар белгисининг эгаси товар белгиси рўйхатдан ўтказилган товарларни ишлаб чиқариш-
нинг  бир  қисмини  ўзида  сақлаб  қолган  тақдирда  ҳар  иккала  юридик  шахс  ўзаро  келишувга 
(шартномага)  кўра  товар  белгисининг  биргаликдаги  эгаси  деб  эътироф  этилиши  мумкин.  Бу 
ҳақдаги келишув (шартнома) Патент идорасида рўйхатдан ўтказилиши керак.  
Товар белгисининг эгаси бўлмиш юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшиб олинган-
да товар белгисига доир ҳуқуқ қўшиб олган юридик шахсга ўтади.  
Гувоҳномасининг  амал  қилиш  муддати  ўтган  товар  белгиси  товар  белгисига  доир  гу-
воҳноманинг  амал  қилиши  тугаган  санадан  эътиборан  уч  йил  мобайнида  бошқа  шахс  номига 
қайта  рўйхатдан  ўтказилиши  мумкин  эмас  (32-модда).  Мазкур  қоида  товар  белгисининг  эгаси 
ундан  товар  белгисига  доир  гувоҳноманинг  амал  қилиш  муддати  тугагунига  қадар  воз  кечган 
ҳолларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.  
32
1
-модда  ҳаммага  маълум  товар  белгиси  деб  номланиб,  унда  қуйидагилар 
келтирилган: 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказиш асосида муҳофаза қилинадиган 
товар  белгиси,  Ўзбекистон  Республикасининг  халқаро  шартномасига  мувофиқ  Ўзбекистон 
Республикаси  ҳудудида  рўйхатдан  ўтказилмай  ҳам  муҳофаза  қилинадиган  товар  белгиси, 
шунингдек  товар  белгиси  сифатида  фойдаланиладиган,  лекин  Ўзбекистон  Республикаси 
ҳудудида  ҳуқуқий  муҳофазага  эга  бўлмаган  белги  юридик  ѐки  жисмоний  шахснинг  аризасига 
биноан,  агар  бундай  товар  белгиларидан  ѐки  белгидан  муттасил  фойдаланилиши  натижасида 
улар  аризада  кўрсатилган  санадаги  ҳолатга  кўра  мазкур  шахснинг  товарлари  хусусида 
Ўзбекистон  Республикасида  тегишли  истеъмолчилар  орасида  кенг  маълум  бўлса,  Ўзбекистон 
Республикасида ҳаммага маълум товар белгиси деб эътироф этилиши мумкин.  
Ҳаммага маълум товар белгисига  ушбу Қонунда  товар белгиси  учун  назарда тутилган 
ҳуқуқий муҳофаза берилади.  
Ҳаммага  маълум  товар  белгисига  қонун  ҳужжатларида  белгиланган  тартибда 
Апелляция кенгашининг қарори асосида ҳуқуқий муҳофаза берилади (32
2
-модда). 
Ҳаммага  маълум  деб  эътироф  этилган  товар  белгиси  Патент  идораси  томонидан 
Ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатига киритилади.  
Ҳаммага маълум товар белгисига тааллуқли бўлган маълумотлар улар Ҳаммага маълум 
товар  белгилари 
рўйхатига  киритилганидан  кейин  Патент  идорасининг  расмий 

 
145 
ахборотномасида  эълон  қилинади.  Эълон  қилинадиган  маълумотлар  таркиби  Патент  идораси 
томонидан белгиланади.  
Ҳаммага  маълум  товар  белгисига  гувоҳнома  бериш  товар  белгиси  Ҳаммага  маълум 
товар  белгилари  рўйхатига  киритилган  санадан  эътиборан  ўн  кун  ичида  Патент  идораси 
томонидан  амалга  оширилади.  Гувоҳноманинг  шакли  ва  унда  кўрсатиладиган  маълумотлар 
таркиби Патент идораси томонидан белгиланади.  
Ҳаммага маълум товар белгисининг ҳуқуқий муҳофазаси муддатсиз амал қилади.  
33-моддада патент божлари  ҳақида сўз юритилади.  Хусусан, товар белгиларини, товар 
келиб чиққан жой номини ѐки товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхат-
дан ўтказиш билан боғлиқ юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик учун па-
тент божлари олинади. Патент божлари Патент идорасига тўланади. 
Патент  божларининг  миқдори  ва  уларни  тўлаш  муддатлари,  уларни  тўлашдан  озод 
қилиш, тўловларнинг миқдорини камайтириш ѐки уларни қайтариб бериш асослари, шунингдек 
патент божларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томо-
нидан белгиланади. 
Патент вакили (34-модда) Патент идорасида юридик ва жисмоний шахсларнинг вакил-
лик ҳуқуқини амалга оширади.  
Ўз мамлакати ҳудудида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси патент ва-
кили  бўлиши  мумкин.  Патент  вакилларига  қўйиладиган  малака  талаблари,  уларни  аттеста-
циядан ва рўйхатдан ўтказиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.  
Ўзбекистон  Республикасидан  ташқарида  доимий  яшовчи  жисмоний  шахслар  ѐки  чет 
эллик  юридик  шахслар  товар  белгиларини  ва  товар  келиб  чиққан  жой  номларини  рўйхатдан 
ўтказиш  ишларини  юритишни  ҳамда  бу  ишлар  билан  боғлиқ  юридик  аҳамиятга  молик  ҳара-
катларни Патент идорасида рўйхатдан ўтган патент вакиллари орқали амалга оширадилар.  
Ўзбекистон  Республикасида  доимий  яшовчи,  лекин  вақтинчалик  унинг  ҳудудидан 
ташқарида бўлган жисмоний шахслар товар белгиларини ва товар келиб чиққан жой номларини 
рўйхатдан ўтказиш ишларини ва бу ишлар билан боғлиқ юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни 
ѐзишма  учун  Ўзбекистон  Республикаси  доирасидаги  манзилини  кўрсатган  ҳолда  патент  ваки-
лисиз амалга оширишлари мумкин.  
Патент вакилининг ваколатлари ишончнома билан тасдиқланади.  
Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари товар белгисини ѐки то-
вар  келиб  чиққан  жой  номини  бошқа  давлатларда  белгиланган  тартибда  рўйхатдан  ўтказишга 
ҳақли (35-модда).  
Чет  эллик  юридик  ва  жисмоний  шахслар  (36-модда)  ушбу  Қонунда  назарда  тутилган 
ҳуқуқлардан  Ўзбекистон  Республикасининг  юридик  ва  жисмоний  шахслари  билан  тенг  ра-
вишда ѐки ўзаро келишув принципи асосида фойдаланадилар.  
Товар белгиларини ва товар келиб чиққан жой номларини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза 
қилиш  ҳамда  улардан  фойдаланиш  билан  боғлиқ  низолар  қонун  ҳужжатларида  белгиланган 
тартибда ҳал этилади (37-модда).  
 
38-моддада  товар  белгилари  ва  товар  келиб  чиққан  жой  номлари  тўғрисидаги  қонун 
ҳужжатларини  бузганликда  айбдор  шахслар  белгиланган  тартибда  жавобгар  бўлишлари 
таъкидланган. 
 
 
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ 
 
1.  ―Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари 
тўғрисида‖ги қонуннинг мақсади. 
2.  Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси тўғрисида тушунча. 
3.  Патент идоралари ва уларнинг вазифаси. 
4.  Товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи. 
 
 
 

 
146 
АДАБИЁТЛАР 
 
1.  Ўзбекистон Республикасининг ―Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар 
келиб чиққан жой номлари тўғрисида‖ги қонуни. 

Yüklə 1,83 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin