НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Ўлчашлар ноаниқлиги нима?
2. Ўлчашлар ноаниқлигини А ва В тури бўйича баҳолаш.
3. А-турдаги стандарт ноаниқликни баҳолаш.
4. В-турдаги стандарт ноаниқликни баҳолаш.
5. Ноаниқликни ифодалаш ва баҳолаш қандай кетма-кетликда амалга оширилади?
6. Ўлчашлар ноаниқлигини баҳолаш босқичлари.
7. Ўлчашлар ноаниқлиги тўғрисидаги ҳисобот қандай тузилади?
8. Ўлчашлар ноаниқлигининг турлари ва уларнинг тафсилоти.
АДАБИЁТЛАР
1. Абдувалиев А.А., Латипов В.Б., Умаров А.С., и др. «Основы стандартизации, метрологии,
сертификации и управления качеством» - Т., НИИСМС, 2007. – 555 с.
2. Величко О.Н., Хакимов О.Ш., Латипов В.Б., и др. Прослеживаемость измерений:
нормативное обеспечение и основные компоненты – Т., O’zdavmatbuotliti, 2009. – 184с.
3. Походун А.И. Экспериментальные методы исследований погрешности и неопределенности
измерений. Уч. пособие. ИТМО, Санкт-Петербург – 109 с.
68
9-маъруза. Стандартлаштириш мақсади ва
асосий тушунчалари
Режа:
1. Стандартлаштириш мақсад ва вазифалари.
2. Асосий тушунча ва атамалар.
3. Стандартлаштиришнинг асосий тамойиллари.
4. Стандартлаштиришнинг усуллари.
1. Стандартлаштириш мақсад ва вазифалари.
Стандартлаштиришнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
- маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг (кейинги ўринларида маҳсулотлар деб юритила-
ди) аҳолининг ҳаѐти, саломатлиги ва мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфсизлиги, ресурсларни
тежаш масалаларида истеъмолчиларнинг ва давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
- маҳсулотларнинг ўзаро бир - бирининг ўрнини босишини ва бир-бирига монандлигини
таъминлаш;
- фан ва техника тараккиѐти даражасига, шунингдек, аҳоли ва халқ хўжалигининг
эxтиѐжларига мувофиқ маҳсулотларнинг сифати ҳамда рақобатбардошлигини ошириш;
- ресурсларнинг барча турларини тежашга, ишлаб чиқаришнинг техникавий-иқтисодий
кўрсаткичларини яхшилашга кўмаклашиш;
- ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш;
- табиий ва техноген фалокатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар юзага келиши, хавф-
хатарни ҳисобга олган ҳолда халқ хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлаш;
- истеъмолчиларни ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотлар номенклатураси ва сифати тўғри-
сидаги тўлиқ ва ишонарли ахборот билан таъминлаш;
- мудофаа қобилиятини ва сафарбарлик тайѐргарлигини таъминлаш;
- ўлчашларнинг ягоналигини таъминлаш;
Стандартлаштиришнинг асосий вазифалари:
- истеъмолчи ва давлатнинг манфаати йўлида маҳсулотнинг сифати ва номларига нисба-
тан энг мақбул талабларни қўйиш;
- давлат, республика фуқаролари ва чет эл эҳтиѐжи учун тайѐрланган маҳсулотга керакли
талабларни белгиловчи меъѐрий ҳужжатлар тизимини ва уни ишлаб чиқиш қоидаларини яра-
тиш, ишлаб чиқиш ва қўллаш, шунингдек ҳужжатлардан назорат қилиш;
- стандарт талабларининг саноати ривожланган чет мамлакатларнинг халқаро, минтақавий
ва миллий стандартлари талаблари билан уйғунлашувини таъминлаш;
- бир-бирига мослигининг барча (конструктив, электрик, электромагнитли, информацион,
дастурли ва бошқалар) турларини, шунингдек маҳсулотнинг ўзаро алмашинувчанлигини
таъминлаш;
- параметрик ва турлар ўлчови каторларини, таянч конструкцияларни, буюмларнинг кон-
структив жиҳатдан бир хил қилинган модуллашган блоки таркибий қисмларини аниқлаш ва
қўллаш асосида бирхиллаштириш;
- маҳсулот, унинг таркибий кисмлари, буюмлари, хом-ашѐ ва материаллар кўрсаткичлари
ва тавсифларининг келишиб олиниши ва боғланиши;
- материал ва энергия сиғимини камайтириш, кам чиқинди чиқарувчи технологияларни
қўллаш;
69
- маҳсулотнинг эргономик хоссаларига талабларнинг белгиланиши;
- метрологик меъѐр, қоида, низом ва талабларнинг белгиланиши;
- стандартлаштириш бўйича халқаро тажрибадан фойдаланишни кенг авж олдириш,
мамлакатнинг халқаро ва минтақавий стандартлаштиришда иштирок этишини кучайтириш;
- хорижий мамлакатларнинг талаблари Ўзбекистон Республикасининг халқ хўжалиги
эҳтиѐжларини қондиролган ҳолларда уларнинг халқаро, минтақавий ва миллий стандартларини
мамлакат стандартлари ва техникавий шартлари тариқасида тўғридан-тўғри қўллаш тажриба-
сини кенгайтириш;
- технологик жараѐнларга талабларни белгилаш;
- маҳсулотни стандартлаштириш ва унинг натижаларидан фойдаланиш соҳасида халқаро
ҳамкорлик қилиш юзасидан ишларни ташкил қилиш;
- техника-иқтисодий ахборотни таснифлаш ва кодлаш тизимини яратиш ва жорий қилиш;
- синовларни меъѐрий-техника жиҳатидан таъминлаш, маҳсулот сифатини сертифи-
катлаштириш, баҳолаш ва назорат қилиш;
2. Асосий тушунча ва атамалар.
Стандарт - бу кўпчилик манфаатдор томонлар келишуви асосида ишлаб чиқарилган ва
маълум соҳаларда энг мақбул даражали тартиблаштирилган йўналтирилган ҳамда фаолиятнинг
ҳар хил турларига ѐки натижаларига тегишли бўлган умумий ва такрор қўлланиладиган
қоидалар, умумий қонун-қоидалар, тавсиялар, талаблар ва усуллар, белгиланган ва тан олинган
идора томонидан тасдиқланган меъѐрий ҳужжатдир. Стандартлар фан, техника ва
тажрибаларнинг умумлаштирилган натижаларига асосланган ва жамият учун йўналтирилган
бўлиши керак.
Стандартлаштириш деганда мавжуд ѐки бўлажак масалаларга нисбатан умумий ва кўп
марта татбиқ этиладиган талабларни белгилаш орқали маълум соҳада энг мақбул даражада
тартиблаштиришга йўналтирилган илмий-техникавий фаолият тушунилади. Бу фаолият стан-
дартларни ва техникавий талабларни ишлаб чиқишда, нашр этишда ва татбиқ қилишда намоѐн
бўлади. Стандартлаштиришнинг муҳим натижалари одатда маҳсулот, жараѐн ва хизматларнинг
белгиланган вазифага мос келиши, савдодаги ғовларни бартараф қилиш ҳамда илмий-
техникавий ҳамкорликка кўмаклашишда намоѐн бўлади.
Стандартлаштириш объекти сифатида стандартлаштириладиган нарса (маҳсулот, жара-
ѐн, хизмат) тушунилади.
"Стандартлаштириш объекти" тушунчасини кенг маънода ифодалаш учун "маҳсулот, жа-
раѐн, хизмат" иборалари қабул қилинган бўлиб, буни ҳар қандай материалга, таркибий
кисмларга, асбоб-ускуналарга, тизимларга, уларни мослигига, қонун-қоидасига, иш олиб бориш
услубига, вазифасига, усулига ѐки фаолиятига тенг даражада дахлдор деб тушунмоқ лозим.
Стандартлаштириш ҳар қандай объектнинг муайян жиҳатлари (хусусиятлари) билан
чекланиши мумкин. Масалан, оѐк кийимга нисбатан ѐндашиладиган бўлса, унинг катта-
кичиклиги ва пишиклигини алоҳида стандартлаштириш мумкин.
Стандартлаштириш объекти сифатида хизмат – халққа хизмат қилишни (хизмат шартла-
рини қўшиб) ва корхона ҳамда ташкилотлар учун ишлаб чиқариш хизматини ўз ичига олади.
Стандартлаштиришнинг бошқа объектлари фаолиятининг бириктирилган соҳаларида Ўзбеки-
стон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш
қўмитаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Уйғунлаштирилган стандартлар (эквивалент стандартлар): Бир ва айни шу объектга те-
гишли бўлган ва стандартлаштириш билан шуғулланувчи турли идоралар томонидан тас-
диқланган стандартлар бўлиб, улар маҳсулотлар, жараѐнлар ва хизматларнинг ўзаро алмашуви-
ни, ушбу стандартларга мувофиқ такдим этиладиган ахборот ѐки синовлар натижаларининг
ўзаро тушунилишини таъминлайди.
Халқаро, минтақавий, миллий стандартлаштириш идоралари мавжуд.
Халқаро стандартлаштириш фаолиятида барча мамлакатларнинг тегишли идоралари эр-
кин ҳолда иштирок этиши мумкин.
70
Минтақавий стандартлаштириш деганда дунѐ миқѐсида биргина жуғрофий ѐки иқтисо-
дий минтақага қарашли мамлакатларнинг тегишли идоралари учун эркин ҳолда иштирок эти-
шлари мумкин бўлган стандартлаштириш тушунилади.
Миллий стандартлаштириш - бу муайян бир мамлакат доирасида ўтказиладиган стан-
дартлаштириш фаолиятидир.
Стандартлаштириш ҳар хил фаолият турлари ва унинг натижаларига дахлдор қоидалар,
умумий қонун-қоидалар ѐки тавсифларни ўзида қамраб олган меъѐрий ҳужжат ҳисобланади.
"Меъѐрий" ҳужжат атамаси стандартлар, техникавий шартлар, шунингдек умумий
кўрсатмалар, йўриқномалар ва қоидалар тушунчасини ҳам ўз ичига қамраб олади.
Стандартлаштириш мақсадлари кўп қиррали бўлиб, улар асосан қуйидагилардан иборат:
бирхиллаштириш (ҳар хилликни бошқариш), қўлланишлилик, мослашувчанлик, ўзароалма-
шувчанлик, соғлиқни сақлаш, хавфсизликни таъминлаш, ташқи муҳитни асраш, маҳсулотни
ҳимоялаш, ўзаро тушунишликка эришиш, савдодаги иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш ва
бошқалар. Бир мақсаднинг амалга ошишида бир вақтда бошқа мақсадларнинг ҳам амалга оши-
ши мумкин.
Стандартлаштиришда маҳсулотнинг вазифасига мувофиқлиги деганда белгиланган шаро-
итларда муайян вазифаларини буюм, жараѐн ѐки хизматлар томонидан бажариш қобилияти ту-
шунилади.
Мослашувчанлик эса, маълум шароитларда белгиланган талабларни бажариш учун но-
мақбул таъсир кўрсатмасдан маҳсулот, жараѐн ѐки хизматларни биргаликда қўлланишига
яроқлилиги деб тушунилади.
Ўзароалмашувчанлик – бир хил талабларни бажариш мақсадида бир буюм, жараѐн, хиз-
матдан фойдаланиш ўрнига бошқа бир буюм, жараѐн, хизматнинг яроқлилигидан иборат.
Ҳар хилликни бошқариш (унификатлаштириш ѐки бирхиллаштириш) деб, муайян
эҳтиѐжини қондириш учун зарур бўлган энг мақбул ўлчамларни ѐки маҳсулот, жараѐн ва хиз-
мат турларини танлашга айтилади.
3. Стандартлаштиришнинг асосий тамойиллари.
Стандартлаштириш бўйича умумий мақсад - бу маҳсулот сифати, процесслар ва
хизматлар бўйича Давлат ва истеъмолчиларнинг қизиқишларини қимоялашдир.
Стандартлаштиришнинг ушбу умумий мақсадидан келиб чиққан ҳолда унинг асосий
тамойилларини келтирамиз:
1. Системалик ва комплекслилик. Комплекслилик – бу мураккаб системадаги барча эле-
ментларнинг мувофиқлигидир.
2. Динамиклик ва стандартлаштиришнинг ўсувчанлиги. Стандартлар фан ва техникадаги
юз бераѐтган ўзгаришларга «адаптация», яъни мослашиши керак. Стандартлаштириш бўйича
халқаро ташкилоти «ИСО»нинг стандартлари ўсувчандир.
3. Стандартлаштиришнинг самарадорлиги – бу норматив ҳужжат қўлланилганда иқтисодий
ѐки ижтимоий самара беришидир, яъни стандартлаштиришга сарфланган бир сўмнинг ўн сўм
фойда келтиришидир.
4.Стандартларни ишлаб чиқишнинг устиворлиги бу устиворлик товар ва хизматларнинг
ўзаро мувофиқлиги, алмашувчанлиги ва хавфсизлигини таъминлашдир.
5. Уйғунлаштириш тамойили - бу халқаро савдода тўсиқ бўлмайдиган уйғунлашган стандарт-
ларни ишлаб чиқишдир.
6. Афзаллик тамойили. Бу тамойил афзалроқ сонлар қаторидан фойдаланишга асосланган
бўлиб, улардан буюм, ускуналарнинг номенклатурасини камайтиришда фойданилади.
4. Стандартлаштиришнинг усуллари:
1. Унификация:
а) системалаштириш;
б) классификация ѐки таснифлаш;
2. Симплификация;
3. Типизация ёки турларга ажратиш;
4. Селекция ёки танлаш;
71
5. Оптималлаш (оптимизация);
6. Агрегатлаш (агрегатирование)
• Унификация - стандартлаштириш шакли бўлиб, икки ѐки ундан ортиқ ҳужжатларни (техник
шартларни) бирлаштиришдир ва бу ҳужжат билан регламентланган буюмни истеъмолда ўзаро
алмаштириш мумкин бўлганлиги, албатта, назарда тутилган бўлиши керак.Бошқача қилиб
айтганда, унификация- бу бир хил функционал йуналишда бўлган бир турдаги деталъ ва
агрегатлар сонини рационал қисқартириш бўйича фаолиятдир. Маҳсулотни унификациялаш
коэффициенти Кп мавжуд бўлиб, у қуйидаги ифода билан келтирилади:
К
n
= n-n
0
/ n×100.
Бу ерда: n-буюмдаги деталлар сони бўлиб, унга стандарт, унификациялашган ҳамда
умуммашинасозлик, тармоқлараро ва тармоқда қўлланиладиган деталлар киради. n
0
-оптимал
деталлар сони;
а) системалаштириш- бу буюмлар, ҳодисалар ва тушунчаларни аниқ тартиб ва кетма-кетликда
жойлаш бўлиб, фойдаланишга қулай бўлган тизимни яратади. Масалан, бу тизимдан энцикло-
педик ва политехник маълумотномалар ва библиографияларда фойданилади. ОКП - общерос-
сийский классификатор промышленной и селъскохозяйственной продукции. Машиналарнинг
ўлчамлари ва параметрларини ҳамда уларнинг деталлари ва кисмлари системалаштириш учун
афзалроқ сонлар қатори фойдаланилади.
б) классификация- бу буюм, ҳодиса ва тушунчаларни класслар, разрядларга, уларнинг умумий
белгиларига боғлиқ ҳолда жойланишидир. Масалан, УДК - универсальная десятичная класси-
фикация гуманитар ва техникавий адабиѐтларни индекслар билан рубрикалашнинг халқаро ти-
зими сифатида қабул қилинган. Масалан, УДК62- техника, УДК621-умумий машинасозлик ва
электроника, УДК62,3- электротехника ва бошқалар.
• Симплификация - стандартлаштиришнинг шакли бўлиб, буюмларнинг тури ва бошқа турли
кўринишларининг микдорини қараѐтган вақтдаги мавжуд талабларгача камайтиришдир. Сим-
плификация объектларига ҳеч қандай техникавий мукаммаллаштиришлар киритилмайди.
• Типизация - бу кўп сонли ва кўп турдаги машина, прибор, инструмент ва бошқалардан ўз си-
фати бўйича рационал бўлган ва ўз тартибида умумий деталлар бўлганларини танлашдир.
Мақсади буюмларнинг кўпхиллигини ликвидация қилишдир.
• Стандартлаштириш объектларини танлаш (селекция). Бу ишлаб чиқаришнинг давом эт-
тирилиши мақсадга мувофиқ деб топилган конкрет объектларни танлаш.
• Оптимизация- бу оптимал бош параметрларни ҳамда сифат ва тежамкорликнинг бошқа бар-
ча кийматларини топишдир.
• Агрегатлаш - бу алоҳида унификациялашган стандарт узелларидан машина, прибор ва
жиҳозларни яратиш усулидир. Масалан, 15 та размерли мебель матлари ва 3 та размерли (ўл-
чамли) стандарт яшиклари. Бу элементларнинг турли комбинациялари - 52 кўринишдаги мебел
олиш имкониятини беради.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Стандартлаштириш мақсад ва вазифаларини айтиб беринг.
2. Стандарт ва стандартлаштириш нима?
3. Стандартлаштиришнинг асосий тамойиллари.
4. Стандартлаштиришнинг қандай усуллари мавжуд?
АДАБИЁТЛАР
1. Абдувалиев А.А., Алимов М.Н., Латипов В.Б. Межотраслевые системы стандартизации. –
Т., НИИСМС, 2008. – 284 с.
2. Абдувалиев А.А., Латипов В.Б., Умаров А.С., Алимов М.Н., ва б. «Стандартлаштириш,
Метрология, Сертификатлаштириш, Сифат.» – Т.: СМСИТИ, 2008. – 267 б.
72
3. Абдувалиев А.А., Латипов В.Б., Умаров А.С., и др. «Основы стандартизации, метрологии,
сертификации и управления качеством» - Т., НИИСМС, 2007. – 555 с.
4. Парпиев М.П., Туляганова Ш.А., Рахмонова Г.С. ―Metrologiya, standartlashtirish va
sertifikatlashtirish‖ fani bo’yicha virtual laboratoriya ishlariga uslubiy ko’rsatmalar. Т., ТАТУ,
2011. – 72 б.
5. К 013:2003. Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини
стандартлаштириш тизимини ривожлантириш концепцияси.
10-маъруза. Ўзбекистон Республикасининг
“Стандартлаштириш тўғрисида”ги ва «Техник жиҳатдан
тартибга солиш тўғрисида»ги қонунлари шарҳлари
Режа:
1. “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонун.
2. Стандартлаштириш бўйича давлат назорат органлари ва объектлари.
3. Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги қонун
шарҳлари.
1. Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонуни 1993
йил 28 декабрда қабул қилинган. Мазкур Қонунга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар
киритилган:
ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-Қонуни,
ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-Қонуни,
ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни
Қонун 4 та бўлим, 12 та моддадан иборат.
Стандартлаштиришнинг асосий мақсадлари (1-бўлим, 1-модда) қуйидагилардир:
маҳсулотлар, жараѐнлар, ишлар ва хизматларнинг (бундан буѐн матнда "маҳсулот" деб
юритилади) аҳолининг ҳаѐти, соғлиғи ва мол-мулкига, атроф муҳит учун хавфсизлиги,
ресурсларни тежаш масалаларида истеъмолчилар ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишдан;
маҳсулотларнинг
ўзаро
алмашинувчанлигини
ва
бир-бирига
мос
келишини
таъминлашдан;
фан ва техника тараққиѐти даражасига, шунингдек аҳолининг ҳамда халқ хўжалигининг
эҳтиѐжларига мувофиқ ҳолда маҳсулот сифатини ҳамда рақобат қила олиш имконини
оширишдан;
барча турдаги ресурслар тежалишига кўмаклашишдан, ишлаб чиқаришнинг техник-
иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашдан;
ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишдан;
табиий ва техноген фалокатлар ҳамда бошқа фавқулодда вазиятлар юзага келиш хавф-
хатарини ҳисобга олган ҳолда халқ хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлашдан;
истеъмолчиларни ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот номенклатураси ҳамда сифати
тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот билан таъминлашдан;
мудофаа қобилиятини ва сафарбарлик тайѐрлигини таъминлашдан;
ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш ишларини ўтказишнинг умумий
ташкилий-техник қоидаларини тартибга солиб турувчи давлат стандартлаштириш тизими
фаолият кўрсатади (1-бўлим, 2-модда).
Республикада стандартлаштириш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва таъмин-
лашни:
халқ хўжалиги тармоқларида - Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва
сертификатлаштириш агентлиги ("Ўзстандарт" агентлиги);
73
қурилиш, қурилиш индустрияси соҳасида, шу жумладан лойиҳалаш ва конструкциялашда
- Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ("Давархитектқурилиш"
қўмитаси);
табиий
ресурслардан
фойдаланишни
тартибга
солиш
ҳамда
атроф-муҳитни
ифлосланишдан ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилиш соҳасида - Ўзбекистон
Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (Давлат табиатни муҳофаза қилиш
қўмитаси);
тиббий мақсадлардаги маҳсулотлар, тиббий техника ашѐлари, дори-дармонлар соҳасида
ҳамда республика саноати ишлаб чиқараѐтган, шунингдек импорт бўйича республикага етказиб
берилаѐтган маҳсулотларда инсон учун зарарли моддалар миқдорини аниқлаш масалаларида -
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалга оширади.
Ушбу Қонунга мувофиқ давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида
стандартлар ва техник шартларни (бундан буен матнда "стандартлар" деб юритилади),
шунингдек ушбу Қонунни қўллашга доир йўриқномалар ва изоҳларни ишлаб чиқадилар,
тасдиқлайдилар, нашр этадилар.
"Ўзстандарт" агентлиги ушбу Қонунга мувофиқ стандартлаштириш ишларини
ўтказишнинг умумий қоидаларини, манфаатдор томонларнинг давлат бошқарув органлари,
жамоат бирлашмалари билан олиб борадиган ҳамкорликдаги ишининг шакл ва усулларини
белгилайди (1-бўлим, 3-модда).
"Ўзстандарт" агентлиги", "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза
қилиш қўмитаси ва республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ваколатлари доирасида
стандартлаштириш ишларини бажаришни бошқа ташкилотларга топширишга ҳақлидирлар.
Стандартларни
тасдиклаган
органлар
стандартларга
доир
тармоқ
ахборот
жамғармаларини ҳосил қиладилар ва юритадилар ҳамда манфаатдор истеъмолчиларни халқаро
(давлатлараро, минтақавий) стандартлар, Ўзбекистон Республикаси стандартлари, хорижий
мамлакатларнинг
миллий
стандартларига
доир
ахборотлар
билан,
шунингдек
стандартлаштириш соҳасидаги халқаро шартномалар, техник-иқтисодий ҳамда ижтимоий
ахборот давлат классификаторлари, стандартлаштириш қоидалари, нормалари ва тавсияларига
оид ахборотлар билан таъминлайдилар.
Стандартларни нашр қилиш ва қайта нашр этишни уларни тасдиқлаган органлар амалга
оширадилар.
Стандартлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва Ўзбекистон
Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир (1-бўлим, 4-модда).
Қорақалпоғистон
Республикасида
стандартлаштириш
соҳасидаги
муносабатлар
Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Башарти халқаро шартнома ѐки битимда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида
таърифланганидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома ѐки битим
қоидалари қўлланилади (1-бўлим, 5-модда).
Қонунда норматив ҳужжатларнинг тоифалари ва уларга қўйиладиган асосий талаблар (2-
бўлим, 6-модда) келтирилган.
Ўзбекистон Республикасида стандартлаштиришга доир қуйидаги тоифадаги норматив
ҳужжатлар қўлланилади;
халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар;
Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари;
тармоқ стандартлари;
техник шартлар;
корхона стандартлари;
хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари;
маъмурий-ҳудудий стандартлар.
Давлат ягона ва узлуксиз таълим тизимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилади.
Стандартлаштиришга
доир
норматив
ҳужжатлар
жумласига,
шунингдек
стандартлаштириш қоидалари, нормалари, техник-иқтисодий ахборот классификаторлари ҳам
74
киради. Мазкур ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қўллаш тартиби "Ўзстандарт" томонидан
белгиланади.
Халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар ва хорижий мамлакатларнинг миллий
стандартлари, шунингдек халқаро қоидалар ва нормалар Ўзбекистон Республикаси иштирок
этган шартнома ѐки битимларга мувофиқ қўлланилади. Ушбу стандартлар, қоидалар ва
нормаларни республика ҳудудида қўллаш тартибини "Ўзстандарт" ва давлат бошқарувининг
бошқа органлари ўз ваколатлари доирасида белгилайдилар. Улар халқаро савдо-сотиқ учун
ортиқча тўсқинликларни вужудга келтирмаслиги лозим.
Стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар ватанимиз ҳамда чет эл фан ва
техникасининг замонавий ютуқларига асосланган ва Ўзбекистон Республикасининг қонун
ҳужжатларига мувофиқ бўлиши лозим. Улар халқаро савдо-сотиқ учун ортиқча тўсқинликларни
вужудга келтирмаслиги лозим.
Норматив ҳужжатларсиз маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилишга йўл
қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикасининг манфаатлари ҳимоя қилинишини ва ишлаб чиқарилаѐтган
маҳсулотнинг рақобат қила олиш имконини таъминлаш учун асосли ҳолларда стандартларда
истиқболга мўлжалланган, анъанавий технологияларнинг имкониятларидан илдамлашган
дастлабки талаблар белгилаб қўйилади.
Истеъмолчиларга реализация қилинадиган маҳсулотга доир стандартлар ва уларга
киритилган ўзгартишлар "Ўзстандарт" органларида ҳақ олмасдан давлат рўйхатидан
ўтказилиши лозим. "Ўзстандарт" органларида рўйхатдан ўтган стандартлаштиришга доир
норматив ҳужжатлар давлат ахборот жамғармасини ташкил этади.
Маҳсулотнинг атроф-муҳит, аҳолининг ҳаѐти, соғлиғи ва мол-мулкига хавфсизлигини
таъминлаш учун, техникавий ва ахборот жиҳатдан маҳсулотнинг бир-бирига мос келиши ва
ўзаро алмашинувчанлигини, уларни назорат қилиш усуллари бирлиги ва тамғалаш бирлигини
таъминлаш
учун стандартларда белгиланадиган талаблар, шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган бошқа талаблар давлат бошқарув
органлари, хўжалик фаолияти субъектлари риоя этиш учун мажбурийдир.
Стандартларда маҳсулотни яратиш, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш шартномасига
киритилган, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўзга талаблар ҳам белгилаб қўйилиши
мумкин.
Импорт маҳсулот, башарти у Ўзбекистон Республикасида амал қилаѐттан
стандартларнинг мажбурий талаблар қисмига мувофиқлиги тасдиқланмаган бўлса, етказиб
берилиши ва белгиланган мақсадда ишлатилиши мумкин эмас.
Стандартлаштиришга
доир
норматив
ҳужжатларнинг
сертификатлаштиришда
қўлланилиши (2-бўлим, 7-модда) бўйича талаблар маълумотлар келтирилган бўлиб, амалдаги
қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотни
стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар сертификатлаштиришни амалга оширишда
риоя этиладиган талабларни, шунингдек ушбу талабларга мувофиқликни назорат қилиш ва
синаш усулларини ўз ичига олиши лозим.
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар маҳсулотнинг мазкур турини сертификатлаштириш
тизимида белгиланган қоида ва тартибларга мувофиқ қўлланилиши лозим.
Қонуннинг 3-бўлим 8 ва 9-моддаларида давлат назорати органларининг стандартларнинг
мажбурий талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширишлари ҳамда
давлат инспекторлари, уларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарликлари тўғрисида маълумотлар
келтирилган.
Стандартлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
тафсилотлари 3-бўлим, 10-моддада берилган бўлиб, ушбу Қонун қоидалари бузилишида айбдор
бўлган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек давлат бошқарув органларининг мансабдор
шахслари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши айтиб ўтилган.
Давлат йўли билан стандартлаштириш ва назорат қилишга доир ишларнинг молиявий
таъминоти бўйича 4-бўлим, 11-моддада қуйидагилар келтирилган.
Стандартлаштириш ва назорат қилишга доир ишлар, хусусан:
75
халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартларни, стандартлаштириш қоидалари,
нормалари ва тавсияларини ишлаб чиқиш ѐки ишлаб чиқишда иштирок этиш;
аниқ стандартлаштириш объектлари бўйича қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш,
шунингдек стандартларнинг таркибий ташкилий-техник ва умумтехник мажмуиларини ишлаб
чиқиш ва уларнинг амал қилишини таъминлаш;
техник-иқтисодий ахборот классификаторларини ишлаб чиқиш, улар тўғрисида расмий
ахборот тайѐрлаш ва нашр этиш, шунингдек уларни барча манфаатдор фойдаланувчиларга
юбориш;
стандартлаштириш бўйича умумдавлат аҳамиятига молик илмий-тадқиқот ва ўзга ишарни
олиб бориш;
стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини олиб
бориш;
стандартлар фондини, техник-иқтисодий ахборотлар классификаторларини, халқаро
(давлатлараро, минтақавий) стандартларни, стандартлаштириш қоидалари, нормалари ва
тавсияларини, хорижий мамлакатларнинг миллий стандартларини, шунингдек стандартларга
мувофиқлик белгиси билан тамғаланган маҳсулот ва хизматлар Давлат реестрини
шакллантириш ҳамда юритиш;
стандартлаштириш
соҳасида
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамаси
аниқлайдиган ўзга ишлар давлат йўли билан молиявий таъминланиши шарт.
Нашр қилинган (қайта нашр этилган) стандартларни, техник-иқтисодий ахборот
классификаторларини, маҳсулот ва хизматлар Давлат реестрига киритилган, стандартларга
мувофиқлик белгиси билан тамғаланган маҳсулот ва хизматларнинг нашр қилинган (қайта
нашр этилган) каталогини сотишдан белгиланган тартибда олинадиган маблағлар, шунингдек
ушбу Қонун қоидаларини бузганлик учун ундириладиган жарима маблағларининг Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда давлат назорати органларига
йўлланадиган қисми ҳам стандартлаштириш, стандартларнинг мажбурий талабларига риоя
этилиши устидан давлат назоратига доир ишларни молиявий таъминлаш манбалари бўлиши
мумкин.
Республика бюджети маблағларидан тўлиқ ѐки қисман таъминланадиган давлат
дастурларини ишлаб чиқишда маҳсулот сифатини норматив жиҳатдан таъминлаш бўлимлари
назарда тутилиши лозим.
Стандартлар қўлланилишини рағбатлантириш (4-бўлим, 12-модда).
Давлат
стандартларга,
шу
жумладан
истиқболга
мўлжалланган,
анъанавий
технологияларнинг имкониятларидан илдамлашган дастлабки талабларни ўз ичига олган
стандартларга мувофиқлик белгиси билан тамғаланган маҳсулотни ишлаб чиқарадиган хўжалик
фаолияти
субъектлари
иқтисодий
қўллаб-қувватланиши
ва
рағбатлантирилишини
кафолатлайди.
Маҳсулот ишлаб чиқаришни амалга ошираѐтган ва маҳсулотларни стандартларга
мувофиқлик белгиси билан тамғалаш ҳуқуқини олган хўжалик фаолияти субъектларини
иқтисодий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Dostları ilə paylaş: |