(2)
Унга резистордаги кучланишнинг тушган қиймати ва резистордан ўтган токнинг қиймати
қўйилади. Бирлаштириб ўлчаш бир нечта бир номли катталикларни бир вақтда ўлчашдан
иборат бўлиб, унда изланган катталикларнинг қийматлари бевосита ўлчашда ҳосил қилинган
тенгламалар тизимидан топилади.
Масалан: Учбурчак усулида уланган резисторларнинг қаршилигини ўлчаш-бунда учбурчакнинг
турли учларидаги қаршиликлар ўлчанади ва уч ўлчов натижалари асосида резисторларнинг
қаршиликлари аниқланади.
Биргаликда ўлчаш деб, бир вақтда икки ѐки бир неча турли номли катталикларни уларнинг
орасидаги функционал боғланишларни, муносабатларни топиш учун олиб борилган ўлчашларга
айтилади ва бунда тенгламалар системаси ечилади.
F (x
1,
x
2,
x
3
………,x
n
′
,x
1
′
,x
2
′
, x
3
′
,…..x
m
′
)=0
F (x
1,
x
2,
x
3
………,x
n
′ ′
, x
1
′ ′
,x
2
′ ′
, x
3
′ ′
,…..x
m
′′
)=0
F (x
1,
x
2,
x
3
………,x
n
, x
1
(n)
,x
2
(n)
, x
3
(n)
,…..x
m
(n)
)=0 (3)
x
1,
x
2,
x
3
,x
n
- номаълум катталиклар
x
1
′
,x
2
′
, x
3
′
,x
m
′
; x
1
′ ′
,x
2
′ ′
, x
3
′ ′
,…..x
m
′ ′
; x
1
(n)
,x
2
(n)
, x
3
(n)
,…..x
m
(n)
- ўлчанган катталик қиймати.
Биргаликда ўлчашга мисол: Резистор қаршилигининг ҳароратга боғлиқлигини аниқлаш.
R
t
=R
0
(1+At+Bt
2
)
(4)
3 та турли ҳароратда резистор қаршилиги ўлчанади ва учта тенгламали система тузилади, ула р-
дан R , А ва В боғланиш параметрлари топилади.
Ўлчаш усуллари
Бевосита баҳолаш усули
Ўлчов билан таққослаш усули
Дифферен
циал усул
Ноль
усули
Ўрнига
қўйиш
усули
Мос кел-
тириш
усули
Қарши
қўйиш
усули
33
R
0
- 20 С даги қаршилик;
А, В – температура коэффициенти;
t – атроф-муҳит ҳарорати.
Ўлчаш принципини ва воситасини белгилаб берадиган усуллар ўлчаш усули деб аталади.
Ўлчашларда қўйидаги усуллардан фойдаланилади.
1 – бевосита, яъни тўғридан-тўғри баҳолаш усули.
2 – Ўлчов билан таққослаш қўйидаги усулларни ўз ичига олади.
а – дифференциал (айирмали) усул.
б – ноль (компенсацион) усул
в – ўрнига қўйиш усули
г – мослаштириш усули (мос келтириш).
Бевосита баҳолаш усули – бу усулда катталикнинг қиймати ўлчов асбобининг саноқ қурилма-
сидан бевосита аниқланади.
Масалан: Ток кучи амперметр билан, кучланиш вольтметр билан ўлчанади, лекин аниқлиги
юқори эмас. кўрсаткичли асбоблар шу усул асосига кўрилган.
Ўлчов билан таққослаш усули:
а) дифференциал усул ѐки айирмали усул – бу усул ўлчанаѐтган ва маълум катталикларнинг
айирмасини ўлчашни характерлайди, яъни катталиклар орасидаги фарқ ўлчаш асбобига таъсир
кўрсатади.
5.4-расм. Дифференциал усул чизмаси.
Агар Х= Х
0
+ ∆ ва ∆=0 бўлса дифференциал усул «нол» усулга айланади.
Бу усул ўлчов асбобларини текширишда кенг қўлланилади. Унча аниқ бўлмаган ўлчаш
асбобларидан фойдаланилганда ҳам юқори аниқликда натижалар олиш имкони мавжуд.
Масалан: Ток ва кучланиш ўлчов трансформаторларида. Электрўлчов техникасида кенг фойда-
ланиладиган ўзгарувчан ва ўзгармас ток кўприкларининг иши шу усулга асослангандир.
б) ноль усули ўлчашларда юқори аниқликни таъминлайди.
Масалан: Электр қаршиликни кўприқ ѐрдамида ўлчаш.
Ноль мувозанатлаш усулда ўлчанаѐтган катталик ўлчов билан таққосланади, аммо улар ораси-
даги айирма қиймати маълум бўлган катталикни ўзгартириш усули билан нолга келтирилади.
Ўлчов
Ўлчана-
ѐтган
катталик
Ўлчаш
асбоби
34
5.5-расм. «0» Усул чизмаси.
в) қарши-қўйиш усули.
Ўлчанаѐтган ва қиймати маълум катталик бир вақтда таққослаш асбобига таъсир кўрсатади ва
бу таъсир ѐрдамида бу катталиклар орасидаги муносабат тиқланади.
5.6-расм. Қарши қўйиш усули.
г) ўрнига қўйиш усули-дастлаб ўлчаш курилмасига параметри номаълум бўлган ўлчанаѐтган
элемент ўланади ва асбобнинг кўрсатиши ѐзиб олинади. Кейин эса бу элемент ўрнига бошқа
маълум параметрли элемент уланади ва унинг қиймати ўлчаш асбобининг дастлабки кўрсатки-
чига тенглашгунча ўзгартирилади. Бу ҳолда ўлчанган ва маълум катталик қийматлари бир-
бирига тенг бўлади.
5.7- расм. Ўрнига қўйиш усули билан
тўртқутблининг параметрларини ўлчаш чизмаси.
д) мослаштириш ѐки мос келтириш усулида ўлчанган катталикнинг қиймати сигнал белги ва
бошқа хусусиятларнинг мос келиши билан аниқланади.
Барча ўлчашлар аналог-узлуксиз ва узлукли ўлчашларга бўлинади.
Г
Тўрт
қутбли
ДК
Даража
кўрсаткич
СМ
Сўниш магазини
Ўлчов
Ўлчана-
ѐтган
катталик
Ўлчаш
асбоби
Ўлчов
Ўлчана-
ѐтган
катталик
Ўлчаш
асбоби
35
Аналог-узлуксиз ўлчашда ўлчанаѐтган катталикнинг қиймати узлуксиз равишда қайд
қилинади.
Узлукли-дискет ўлчашида эса ўлчашлар натижаси фақат айрим вақт моментларда қайд
қилинади.
3. Ўлчаш хатоликларининг классификацияси
Ўлчаш хатоликлари қуйидагича классификацияланади:
1. Хатоликлар намоѐн бўлиши характерига кўра (мунтазам, тасодифий ва қўпол хатоликлар);
2. Сонли ифодаланиш усулига кўра (абсолют, нисбий ва келтирилган хатоликлар);
3. Кириш катталигининг вақт бўйича ўзгариш характерига кўра (статик ва динамик);
4. Ўлчанаѐтган катталикка боғлиқлигига кўра (аддитив ва мультипликатив);
5. Атроф-муҳит параметрларининг таъсирига кўра (асосий ва қўшимча).
Мунтазам хатолик дейилганда, фақат битта катталикни қайта-қайта ўлчаганда ўзгармас
бўлиб қоладиган ѐки бирор қонун бўйича ўзгарадиган ўлчаш хатолиги тушунилади. Улар аниқ
қиймат ва ишорага эга бўлади, уларни тузатмалар киритиш йўли билан йўқотиш мумкин.
Катталикни ўлчаш натижасида олинган қийматга мунтазам хатоликни йўқотиш мақсадида
қўшиладиган қиймат тузатма деб аталади.
Хатоликлар:а) инструментал (ўлчаш асбоблари);
б) ўлчаш усули;
в) субъектив (ноаниқ ўқиш);
г) ўрнатиш;
д) услубий хатоликларга бўлинади.
Инструментал хатолик дейилганда, қўлланилаѐтган ўлчаш асбоблари хатоликларга боғлиқ
бўлган ўлчаш хатоликлари тушунилади, бу хатолик тузатма киритиш усули билан йўқотилади.
Техник ўлчаш асбобларининг инструментал хатоликларини йўқотиб бўлмайди, чунки бу
асбоблар тузатмалар билан таъминланмайди. Ўлчаш усули хатолиги, дейилганда усулнинг та-
комиллашмаганлиги натижасида келиб чиқадиган хатолик тушунилади. Бу хатолик ўлчаш во-
ситаси, хусусан, ўлчаш қурилмаси, баъзида эса, ўлчаш натижаси хатоликларини баҳолашда
эътиборга олиниши лозим. Субъектив хатоликлар – кузатувчининг шахсий хусусиятларидан
масалан, бирор сигнал берилган пайтни қайд қилишда кечикиш ѐки шошилишдан, шкала бир
бўлими чегарасида кўрсатувни нотўғри ѐзиб олишдан, паралаксандан ва ҳоказолардан келиб
чиқади. Ўрнатиш хатолиги – ўлчаш асбоби кўрсаткичининг шкала бошланғич белгисига
нотўғри ўрнатилиши натижасида ѐки ўлчаш воситасини эътиборсизлик билан, масалан, верти-
кал ѐки горизонтал бўйича ўрнатилмаслиги натижасида келиб чиқади. Ўлчаш методикаси хато-
ликлари катталикларни ўлчаш шартлари методикаси билан боғлиқ бўлган ва қўлланаѐтган ўл-
чаш асбобларига боғлиқ бўлмаган хатоликлардан иборат. Айниқса, аниқ ўлчашларни бажа-
ришда ўлчаш натижасини мунтазам хатоликлар анчагина бузиши мумкин.
Тасодифий хатолик дейилганда, фақат, битта катталикни қайта-қайта ўлчаш мобайнида
тасодифий ўзгарувчи ўлчаш хатолиги тушунилади. Бу хатолик борлигини фақат битта
катталикни бир хил синчковлик билан қайта-қайта ўлчангандагина сезиш мумкин.
Агар ҳар бир ўлчаш натижаси бошқаларидан фарқ қилса, у ҳолда тасодифий хатолик
мавжуд бўлади. Шу хатоликларни баҳолаш эҳтимоллар назарияси ва математик статистика
назариясига асосланган бўлиб, улар ўлчаш натижаси ўлчанаѐтган катталикнинг ҳақиқий
қийматига яқинлашиш даражасини баҳолаш методларини, хатолик эҳтимолий чегарасини
баҳолаш имконини беради, яъни натижани аниқлаш, бошқача айтганда, ўлчанаѐтган
катталикнинг ҳақиқий қийматига анчагина яқин қийматини топиш ва бир каррали кузатиш
натижасини топиш имконини беради.
Ўлчашнинг қўпол хатолиги дейилганда, берилган шартлар бажарилганда кутилган
натижадан тубдан фарқ қиладиган ўлчаш хатолиги тушунилади.
Юқорида айтилгандек ўлчаш натижаси ҳеч қачон абсолют аниқ ѐки физик катталикнинг
асл қийматига тенг бўлмайди. Бунга кўп омиллар сабаб бўлади.
Агар хатолик ўлчанаѐтган катталикнинг ўлчов бирликларда ифодаланган бўлса, бундай
хатолик абсолют ѐки мутлақ хатолик дейилади.
ΔА=А
ўлч
– А
хақ.
(5)
36
Амалда ўлчашнинг нисбий хатолигидан кўп фойдаланилади. Нисбий хатолик-абсолют
хатоликнинг ўлчанаѐтган катталикнинг ҳақиқий ѐки ўлчанаѐтган қийматга нисбатидир.
100%
*
A
A
A
100%
*
A
δ
ХАК
ХАК
УЛЧ
ХАК
A
.
(6)
Ўлчаш воситаларининг хатоликлари қуйидагилардир:
1. Абсолют хатолик.
2. Нисбий хатолик.
3. Келтирилган хатолик.
Ўлчаш асбобининг абсолют хатолиги деб, асбобнинг кўрсатиши билан ўлчанаѐтган
катталикнинг ҳақиқий қиймати орасидаги фарққа айтилади.
хак
улч
A
A
A
.
(7)
Бунда хатоликлар мусбат ѐки манфий ишора билан катталикнинг бирликларида ифодала-
нади.
Абсолют хатоликнинг катталикнинг ҳақиқий қийматига нисбати нисбий хатолик деб ата-
лади ва % ларда ифодаланади
%
100
хак
A
A
.
(8)
Амалда келтирилган хатолик деб, номланган, яъни абсолют хатолик асбобнинг ўлчаш
чегарасига бўлган нисбатидан фойдаланилади. Хатолик қиймати ўлчаш асбоби аниқлигини,
демак, ўлчаш натижасини ҳам характерлайди
%
100
*
Aном
A
.
(9)
Ўлчашлар аниқ бўлиши учун хатолиги кичик асбоблардан фойдаланилади. Баъзан
катталикнинг ҳақиқий қийматини топиш учун асбоб кўрсатиши тузатиш коэффициентига
кўпайтирилади
А
ХАҚ
= КА
ном
.
(9а)
Келтирилган хатолик γ
кел
-асбобнинг аниқлик классини К
а.к
характерлайди.
Ўлчанаѐтган катталикка боғлиқлиги ҳисобга олинган ҳолда хатоликлар аддитив (абсолют)
хатолик ва мультипликатив хатоликларга ажратилади.
Аддитив хатолик ўлчанаѐтган катталикка боғлиқ эмас, мультипликатив хатолик эса
ўлчанган катталикка пропорционалдир.
Аддитив хатолик ―0‖ нинг хатолиги, мультипликатив хатолик эса сезгирлик хатоси деб
айтилади. Амалда ўлчаш воситаси иккала хатоликни ўз ичига олади.
Агар хатоликнинг қиймати диапазон бўйича доимий бўлса, ўлчаш воситасининг бундай
хатоси аддитив дейилади. Агар ўлчаш воситаси фақат аддитив хатоликка эга бўлса, унда асбоб-
нинг хатолиги абсолют хатолик билан нормаланади. Мультипликатив хатолик ўлчанаѐтган кат-
таликка боғлиқ ҳолда чизиқли равишда ўсиб боради, шунга кўра, нисбий қиймат диапазонда
доимий бўлиб қолади. Шунинг учун бу хатолик нисбий хатолик тарзида нормалаштирилади.
Мультипликатив хатолик ночизиқли элементли курилмаларда пайдо бўлади. Масалан:
АЧТ нинг ўлчашида мультипликатив хатолик пайдо бўлади.
Кўрсаткичли асбоблар учун нисбий хатолик 0,5-6 % фоизни ташкил қилади.
Ўлчаш воситалари статик ѐки динамик иш тартибида ишлатилиши мумкин.
Статик тартибида ўлчанаѐтган катталик вақт бўйича ўзгармайди. Динамик режимида
ўлчанаѐтган катталик вақт бўйича ўзгаради. Шунга кўра, улар ўлчаш воситаларининг статик
хатолиги ва динамик тартибидаги хатолиги деб юритилади.
37
Атроф-муҳит параметрларининг таъсирига кўра хатоликлари.
Асосий хатоликлар: Ҳарорат, босим, намлик.
Қўшимча хатоликлар: ҳарорат, таъминлаш кучланиши, электр тармоқ кучланиши ва
халақитлар, магнит майдони кучланганлиги, атмосфера босими, ҳавонинг нисбий намлиги.
Ўлчаш воситаси ўлчаш ўтказилаѐтган занжир билан ўзаро таъсирлашади. Ўлчаш воситаси ва
электр занжирининг бир-бирига таъсири усулий хатоликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.
5.8-расм. Идеал ўлчаш воситасини реал ўлчаш воситасига
айлантирувчи омиллар
a
1
– асбоб шовқини ва унинг элементларининг эскириши
a
2
– ишлаб чиқаришда параметрларнинг четланиши
a
3
– атроф-муҳит параметрларининг таъсири
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Ўлчаш воситаларининг турлари.
2. Ўлчаш воситаларининг метрологик характеристикалари нима?
3. Ўлчаш усуллари ва уларнинг классификацияси.
4. Ўлчаш хатоликлари нима?
5. Ўлчаш хатоликларининг турлари ва уларни бартараф қилиш.
АДАБИЁТЛАР
1. Парпиев М.П., Каримова У.Н. ―Электррадио ўлчашлар‖ фанидан маърузалар матни.
Т:ТАТУ, 2003.-75 б.
2. Абдувалиев А.А., Латипов В.Б., Умаров А.С., Алимов М.Н., ва б. «Стандартлаштириш,
Метрология, Сертификатлаштириш, Сифат.» – Т.: СМСИТИ, 2008. – 267 б.
Идеал
ЎВ
Идеал
ЎВ
Реал ЎВ
∆=У
реал
– У
идеал
;
а
1
а
2
а
3
Х
Х
У
У
У= КХ
Ўлчаш натижаси
У идеал = КХ;
У
реал
= КХ + f( a
1
, a
2
,..,а
n
);
∆=
f ( a
1
, a
2
, a
3…
a
n
)
38
6-маъруза. Стандарт намуналар,
ўлчашларни бажариш методикаси ва
меъѐрий ҳужжатларнинг экспертизаси
Режа:
1. Модда ва материалларнинг таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналари.
2. Ўлчашларни бажариш методикаси.
3. Меъѐрий ҳужжатларнинг экспертизаси.
1. Модда ва материалларнинг таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналари.
Стандарт намуналар (СН) Ўзбекистон ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизими
(ЎзЎБТТ) нинг таркибий қисми ҳисобланади.
Ўлчаш бирлилигини таъминлаш мақсадларида СН қуйидагилар учун қўлланилади:
ўлчаш воситалари (ЎВ) ни қиѐслаш, калибрлаш, метрологик аттестатлаш, даражалаш,
шунингдек уларни синашда, шу жумаладан турини тасдиқлаш мақсадида метрологик
тафсилотларини текшириш учун;
ЎБМ ни метрологик аттестатлаш;
ЎБМ дан фойдаланиш жараѐнида уларнинг хатоликларини ўзларида ўрнатилган
алгоритмларга мувофиқ текшириш;
метрологик текширувнинг бошқа турлари учун қўлланилади. Ўлчашларнинг баъзи турлари-
да СН текшириш схемаси таркибига эталон (Ўлчашлар намунавий воситаси) сифатида ки-
риши ва мос қиѐслаш схемасида ўрнатилган тартибда бирликнинг ўлчамини узатиш учун
қўлланилиши мумкин.
СН тан олиш даражаси ва қўлланиш доирасига қараб қуйидаги тоифаларга ажралади:
– давлатлараро СН (ДАСН);
– давлат (сертификатлаштирилган) СН (ДССН);
– ишлаб чиқарувчининг СН (КСН).
Давлат (сертификатлаштирилган) стандарт намуналари қуйидагича белгиланади:
Oz DSN – O’zbekiston davlat standart namunasi.
Ишлаб чиқарувчининг стандарт намуналари учун:
O’z ICHSN – O’zbekiston ishlab chiqaruvchining standart namunasi
Турли тоифадаги СН қўлланиш доираси:
- ДАСН ва ДСН учун сертификатлаштирилган стандарт намуна (ССН) Ўзбекистон халқ хўжа-
лигининг барча соҳаларида, шу жумладан, агар СН турининг тавсифида эслатиб ўтилмаган бўл-
са, давлат метрологик текширув ва назорати қўлланиладиган соҳада ҳам қўлланилади;
- ишлаб чиқарувчининг стандат намунаси (ИЧСН) Ўзбекистон халқ хўжалигининг барча соҳа-
ларида, давлат метрологик текшируви ва назорати соҳасидан мустасно, қўлланилади.
ИЧСН ни қўлланиш соҳаси СН ни қўлланишга оид гувоҳномада ѐки йўриқномада эслатиб
ўтилади.
СН ваколатли идора томонидан тасдиқланган (тан олинган) дан кейин ўз вазифаси бўйича
қўлланишга рухсат этилади.
Ўзбекистон давлат метрологик текширув ва назорат соҳасида Ўзстандарт Агентлиги
берган сертификатга эга СН ѐки "ДАСН" ѐки "ДССН" (русча "МСО" ѐки "ГСО") белгилари
бўлган СН, 1992-йилгача чиқарилган ва ўз кучини йўқотмаган СН ни қўлланиш рухсат этилади.
Хорижда ишлаб чиқарилган, импорт бўйича келтириладиган СН қўлланишга белгиланган
тартибда рухсат этилади.
Халқаро ва ҳудудий ташкилотларда яратилган СН, агар бу ишда Ўзбекистон қатнашган ва
(ѐки) СН ни тан олишга қўшилгаи бўлса, бундай СН уни тан олишда кўрсатилган шартларга
мувофиқ қўлланилади.
СН учун метрологик тафсилотлар ўрнатилган бўлиши лозим, бундай тафсилотлар СН ни
яратиш ва чиқаришга ҳужжатларда меъѐрланади.
СН ни яратиш ва чиқариш ҳужжатларида уларнинг муайян турлари учун техник
топшириқлар (ТТ) ва техник шартлар (ТШ) да қуйидаги метрологик тафсилотлар меъѐрланади:
а) СН нинг аттестатланадиган тафсилотининг аҳамияти;
39
б) аттестатланадиган қийматнинг хатолиги (ноаниқлиги);
в) СН материалининг бир жинсли эмаслиги натижасида содир бўладиган хатолик
(ноаниқлик);
г) СН нусхасининг яроқлилик муддати;
д) ташқи омилларнинг таъсир даражаси.
СН тафсилотларининг қийматлари СН ни аттестатлаш жараѐнида ўрнатилади ва турининг
тавсифномаси, шунингдек СН нусхасининг сертификати (гувоҳномаси) да ҳам келтирилади.
СН нинг сертификати (гувоҳномаси) да келтириладиган метрологик тафсилотларнинг
қийматлари СН тўпининг ҳар нусхасига, ѐки СН нинг муайян нусхасига оид бўлади. Бу
қийматларининг ўзи СН нусхасининг СН ни қўлланиш бўйича ҳужжатларда ўрнатилган,
қўлланиш процедурасига мувофиқ фойдаланиладиган ҳар қандай қисмга ҳам тааллуқли бўлади.
СН нинг яроклилик муддати юқори чегараси чекланмайди.
Агар яроқлилик муддати ўрнатилмаган ѐки СН нинг яроқлилик муддати 10 йилдан ортиқ
бўлса, бу ҳолда СН нинг метрологик тафсилотлари 10 йилда камида бир марта текширилади,
текшириш тартиби СН ни қўлланиш бўйича йўриқномада ѐки бундай процедурани
белгилайдиган алоҳида ҳужжатда кўрсатилади.
СН ни ишлаб чиқиш (яратиш) асосий босқичлари:
а) аттестатлаш дастури ва (ѐки) методикасининг лойиҳасини ўз ичига олган СН га техник
топшириқни ишлаб чиқиш;
б) техник топшириқни метрологик экспертиза қилиш, келишиш ва тасдиқлаш;
в) СН ни тайѐрлаш бўйича илмий-тадқиқот ва экспериментал ишларни ўтказиш;
г) аттестатлаш дастури ва (ѐки) методикасига мувофиқ СН нинг метрологик ва техник тафси-
лотларини ўрнатиш;
д) СН га ҳужжатларни ишлаб чиқиш, СН ни ишлаб чиқишга оид ҳисоботни расмийлаштириш,
СН серияли ѐки кичик серияли ишлаб чиқариладиган бўлса, техник шартлар (ТШ) ишлаб
чиқилади;
е) СН ни ишлаб чиқишга оид ҳужжатларни метрологик экспертиза қилиш;
ж) СН ни тасдиклаш ва рўйхатдан ўтказиш.
СН ни ишлаб чиқишга техник топшириқни яратувчи ташкилот тузади ва тасдиқлайди.
Давлат метрологик текширув ва назорати соҳасида қўлланишга мўлжалланган СН ни
яратишга ТТ Ўзбекистон Стандарт намуналар Бош маркази - СМС ИТИ ѐки Ўзстандарт
Агентлиги билан келишиши лозим.
Рўйхатга олишда давлат стандарт намуналарига ўлчаш воситалари давлат реестрининг
"Стандарт намуналар" бўлимидаги иккита рақамдан иборат номер берилади. Бу икки рақамдан
нуқта билан ажратилган тўртта рақамли рўйхатга олиш номери ва икки нуқта билан ажратилган
тасдиқлаш йили кўрсатилади (ХХ.ХХХХ:ХХХХ).
Масалан, O’z DSB 03.0179:2002.
Ишлаб чиқарувчиларнинг стандарт намуналарини рўйхатга олишда уларга корхоналар ва
ташкилотлар Умумдавлат таснифлагичи бўйича КТУТ кодининг саккизта рақамидан иборат
номери берилади. Бу рақамлардан нуқта билан ажратилган тўртта рақамли рўйхат номери ва
қўш нуқта билан ажратилган тасдиқлаш йили ѐзилади (ХХХХХХХХ.ХХХХ:ХХХХ).
Масалан, O’z IChSN 00934175.0009: 2001.
Хорижда ишлаб чиқарилган импорт бўйича келтирилган, Ўзбекистонда тан олинган ва
қўлланишга рухсат этилган ѐки халқаро ва ҳудудий ташкилотлар доирасида ишлаб чиқарилган
ва Ўзбекистонда тан олинган СН ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилади, бунда уларга
рўйхатга олинган номер берилади, қавслар ичида эса ишлаб чиқарган мамлакат ѐки ташкилот
томонидан берилган рўйхат номери кўрсатилади.
Масалан:
- Россиянинг стандарт намунаси
O’z DSN 03.0693:1999 (ГСО 1639-93 П);
- Украинанинг стандарт намунаси:
O’z DSN 03.0719:1999 (ДСЗУ 022.36-96);
- DORFNER фирмасида (Германия) тайѐрланган стандарт намуна
O’z DSN 03.0178:2002 (42161/1/14937/1/99; РВК 6652FЗ).
40
Ўзстандарт Агентлиги рўйхатга олинган СН тўғрисидаги ахборотни СН сертификатининг
хос реестрига киритади.
Моддалар ва материаллар таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналарини яратиш, тас-
диқлаш (тан олиш), рўйхатга олиш, чиқариш ва қўлланишга умумий талаблар, шу жумладан
қиѐслаш газли аралашма (аттестатланган аралашмалар бундан мустасно) учун талаблар Ўз РСТ
8.018-97 да белгиланган.
Стандарт намуналар ДМН ва Текширувининг объекти бўлиб ҳисобланади [13-модда].
Бугунги кунда модда ва материалларнинг таркиби ва хоссаларини аниқлаш билан боғлиқ
бўлган ўлчашлар кенг тарқалган ва бу ўлчашлар халқ хўжалигининг кўп соҳаларида асосий
ролни ўйнайди. Бунда 100 минглаб модда ва материаллар ўлчаш объекти бўлади. Ўлчанаѐтган
катталик 1-10
-9
-99,9999 % чегарада ўзгариши мумкин. Модда ва материалларнинг таркибини
ўлчашда бирликларнинг ўлчамини сақлаш ва узатишнинг асосий инструменти бўлиб стандарт
намуналар ҳисобланади. Стандарт намуна - "СН" бу ўрнатилган тартибда тасдиқланган
моддаларнинг намунаси сифатида ўлчаш воситасидир.
СН лар каталикларнинг ўлчамларини такрорлаш ва саклаш учун мўлжалланган. Улардан
ўлчашлар бирлилигини таъминлаш мақсадида фойдаланилади. Стандарт намуналарга қуйидаги
белгилашлар киритилган:
O’z DSN Ўз. давлат стандарт намунаси
O’z KSN Ўз. корхонасининг стандарт намунаси
O’z DSN 04.XXXX:XXXX
O’z DSN 04.0879:2008
"СН" – хатолигининг шаҳодатланган қиймати, "абсолют" ва "нисбий" хатолик тарзида
нормаланади.
Стандарт намуналарга қўйиладиган талаблар O’z DST 8.004:1999 Ўзбекистон
Республикаси ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизими. Таркибнинг модда ва материал
хоссаларининг стандарт намуналари. да ўрнатилган.
Агар стандарт намуна Ўзбекистонда тайѐрланган бўлса, унга тури тасдиқланганлиги
тўғрисида 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга сертификат берилади.
Dostları ilə paylaş: |