3. Ўлчаш воситаларини қиѐслаш.
Ўлчаш воситасининг метрологик тавсифларини аниқлаш ва тасдиқлаш уларни қиѐслаш ва
калибрлаш орқали амалга оширилади.
Давлат текшируви ва назорати соҳасида фойдаланиладиган, қиѐсланиши лозим бўлган
ЎВнинг рўйхати Ўзстандарт Агентлиги томонидан тасдиқланади.
ЎВ ни Давлат қиѐслашини давлат метрологик хизмати идоралари ўтказади, лекин ЎВ ни
қиѐслаш ҳуқуқи юридик шахсларнинг аккредитланган метрологик хизматларига ҳам
топширилиши мумкин.
Бошқа давлатларда бажарилган ЎВ ни қиѐслаш натижалари халқаро шартномалар ва
битимлар асосида тан олинади.
Эксплуатацияда турган, ишлаб чиқарилган, таъминланган ва импорт бўйича сотиб
олинадиган ЎВ ни қиѐслашни ташкил қилиш ка ўтказиш бўйича асосий низомлар O’z DSt
8.003:2005 "Ўз ЎДТ. Ўлчаш воситаларини қиѐслаш. Асосий низомлар" да баѐн этилган.
Эксплуатацияда турган, ишлаб чиқарилган, таъмирланган ва импорт бўйича сотиб
олинадиган барча ЎВ давлат қиѐслашидан ўтиши лозим.
ЎВ бирламчи, даврий, навбатдан ташқари, инспекцион ва эксперт қиѐслашдан ўтказилади.
Ишлаб чиқаришдан ѐки таъмирлашдан чиққан ва импорт бўйича келтириладиган ЎВ
бирламчи қиѐслашдан ўтказилади. ЎВ нинг ҳар бир нусхаси бирламчи қиѐслашдан ўтказилади.
ЎВ ялпи ишлаб чиқарилганда танлаб қиѐслаш рухсат этилади. Танлаб бирламчи қиѐслаш
қоидалари, ўтказиш тартиби бу ЎВ ни қиѐслаш методикасида кўрсатилади.
Эксплуатацияда турган ѐки оператив сақланаѐтган ЎВ қиѐслашлараро оралиқ вақтлардан
кейин даврий қиѐслашдан ўтказилади. Даврий қиѐслаш вақти ўлчаш воситасининг бу давр
ичида яроқлилигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда аниқланади ва белгиланади.
Даврий қиѐслашлар ўртасидаги вақт:
давлат қиѐслашига тақдим этилган ўлчаш воситасига давлат метрологик хизмати
идоралари томонидан белгиланади.
Давлат даврий қиѐслаши намунавий ва ишчи ЎВ ни қиѐслаш графиклари (шартномалари)
да белгиланган календар муддатларда ўтказилади.
25
Эксплуатацияда турган ва сақланаѐттан ЎВ учун навбатдан ташқари қиѐслаш қуйидаги
ҳолларда ўтказилади:
қиѐслашлараро даврнинг ярим вақти ўтгандан кейин ўлчаш воситасидан бутловчи сифатида
фойдаланилганда;
қиѐслаш тамғаси, пломбаси, шикастланганда ѐки ЎВ нинг бирламчи ѐки даврий қиѐслашдан
ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар йўқолганда;
агар қиѐслаш тамғасининг ѐки ўлчаш воситасининг қўлланишга яроқлилигини тасдиқловчи
ҳужжатнинг амал қилиниш муддати тугаган бўлса, сақлашдан олиниб эксплуатацияга
киритишда;
қиѐслашлараро вақт ичида харидга чиқарилмаган ЎВ ни тайѐрловчи корхона истеъмолчига
етказиб беришда.
Ўлчаш воситасининг ҳолати ва қўлланилишини давлат назоратидан ва маҳкама
текширувидан ўтказишда ЎВ нинг қўлланишга яроқли эканлигини аниқлаш учун инспекцион
қиѐслаш ўтказилади. ЎВ ни инспекцион қиѐслаш натижалари давлат ѐки маҳкама текшируви
далолатномасида акс эттирилади.
Давлат қиѐслашидан мажбурий равишда ўтказиладиган воситалар:
а) давлат метрологик хизматларининг ва тадбиркорлик субъектларининг намунавий ўлчаш во-
ситалари;
б) ўзининг бевосита вазифасига мувофиқ намунавий ЎВ сифатида ѐки тайѐрлашга буюртнома
шартлари бўйича ишлаб чиқарилгаи ЎВ;
в) нурланишни ионловчи ва таркибида нурланишни ионловчи манба бор бўлган ЎВ;
г) приборларни таъмирловчи хўжалик юритувчи субъектлари чиқарган, таъмирдан кейин
бошқа хўжалик юритувчи субъектларга бериш учун мўлжалланган ЎВ;
д) миллий ва халқаро спорт рекордларини қайд қилиш билан боғлиқ ўлчаш воситалари;
е) давлат арбитраж идораларн томонидан экспертиза ўтказишда, шунингдек божхона текши-
рувида ўлчашлар учун қўлланиладиган ЎВ;
ж) ўлчаш учун ишчи ЎВ сифатида қўлланиладиган, ўлчаш натижалари:
табиатни муҳофазалаш;
соғлиқни сақлаш;
меҳнат хавфсизлигини таъминлаш;
барча турдаги транспортнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш;
ишлаб чиқариш ва технологик жараѐнларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
алоқа тизимларини таъминлаш;
хўжаликлараро ўзаро ҳисоблашлар;
савдонинг барча турлари;
аҳолига пулли хизматларнинг барча турлари учун қўлланиладиган ЎВ.
Ўлчаш воситаларини қиѐслаш давлат ѐки маҳкама қиѐсловчиси малакаси берилганлиги
тўғрисида амалдаги гувоҳномаси бор шахслар томонидан бажарилади.
ЎВ яроқлигини ўрнатиш мақсадида ва уларнинг меъѐрий ҳужжатлар талабларига
мувофиқлигини аниқлаш бўйича операция (тадбир)ларни бирлашмасига ЎВни қиѐслаш
дейилади. Қиѐслашда метрологик характеристикаларни баҳолашдан ташқари зарурий ҳолларда
ЎВнинг хавфсизлик характеристикалари ҳам баҳоланади.
ЎВ қиѐслаш ДМНнинг зарурий тури бўлиб, ДМХнинг аккредитланган органлари ва
юридик шахсларнинг метрология хизмати орқали амалга оширилади. ЎВ қиѐслаш бўйича
асосий талаблар Ўз.Рст 8.003-92 ГСИ Уз Поверка СИ. Основные положения.
Бирликлар ўлчамини метрологик занжирнинг барча бўғинлари бўйича эталонлардан ѐки
намуна ўлчаш воситаларидан ишчи ўлчаш воситалари ишончлиги узатиш қиѐслаш схемаларда
келтирилган аниқ тартиб асосида амалга оширилади.
Қиѐслаш схемаси – бу ўрнатилган тартибда тасдиқланган ҳужжат бўлиб, физикавий
катталиклар бирликларининг ўлчамини Давлат эталонлари ѐки намуна ўлчаш воситаларидан
ишчи ўлчаш воситаларига аниқ узатиш воситалари ва усулларини регламентлайди.
Давлат ва тармоқ (ведомоственный) метрологик хизматлари бўйича 1) давлат; 2) тармоқ
ва 3) локал қиѐслаш схемалари мавжуддир.
26
1. Давлат қиѐслаш схемаси мамлакатда берилган катталикларни ўлчовчи барча ўлчаш
воситаларига тааллуқлидир.
2. Тармоқ қиѐслаш схемаси – тармоқ ичидаги қиѐсланишни керак бўлган ўлчаш
воситаларига таалуқлидир.
3. Локал қиѐслаш схемаси мазкур, давлат ѐки тармоқ метрология хизматлари бўйича
қиѐсланиш керак бўлган ўлчаш воситаларига тааллуқлидир.
- Давалат қиѐслаш схемалари давлат стандарти сифати ишлаб чиқилади ва тадбиқ қилинади.
- Тармоқ қиѐслаш схемаси норматив ҳужжат ѐки тармоқ стандартидир. Бу схема давлат
стандарти билан келишган ҳолда тасдиқланади.
- Локал қиѐслаш схемаси норматив техник ҳужжатлар ѐки территориал давлат метрология
хизмати орган маҳкамаси билан келишилган ташкилот стандартидир.
ЎВ қиѐслаш қатъий регламентланган процедура бўлиб, Ўзстандарт томонидан
тасдиқланган методикага мос ҳолда ўтказилади. Қиѐслашнинг ҳаққонийлигига қиѐслашни
амалга оширувчи – қиѐсловчи (поверитель) жавоб беради. Қиѐсловчилар ўрнатилган тартибда
қиѐслаш бўйича тайѐргарлик ва аттестациядан ўтказилади.
Қиѐслаш натижалари ЎВга оттиск (ишонч тамғаси) қўйилиши ва қиѐслаш гувоҳномаси
билан тасдиқланади.
4. Ўлчаш воситаларини калибрлаш.
Давлат метрология текшируви ва назорати доирасидан ташқарида қўлланиладиган ЎВ
эксплуатация жараѐнида даврий калибрлашга тортилади.
ЎВни бирламчи калибрлашга ишлаб чиқаришда ва таъмирлашда тури тасдиқланмайдиган
ЎВ тортилади. ЎВ калибрлаш юридик шахслар метрология хизматларнинг калибрлаш
лабораторияси томонидан амалга оширилади.
Юридик шахсларнинг метрология хизматлари калибрлаш ишларини бажариш ҳуқуқига
аккредитланган бўлиши керак.
Аккредитлаш Ўзстандартнинг ҳудудий марказлари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ўлчаш воситаларини калибрлаш тизими (кейинчалик – Ўз КТ)
ни ташкиллаштириш, тузилиши, вазифалари бўйича асосий низомлар, бу тизимга кирган
субъектларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари Ўз РСТ 8.018-97 да белгиланган. Бу стандартнинг
қоидалари Ўз КТ да аккредитланган юридик шахсларнинг метрологик хизматларига, Ўз КТ га
кирган аккредитлаш ва бошқа идоралар ва ташкилотларга нисбатан жорий этилади.
ЎВ ни калибрлаш – Ўлчаш воситаларининг ҳақиқий метрологик тафсилотлари
(характеристикалари) ни аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадида, белгиланган шароитларда
бажариладиган амаллар мажмуи.
Калибрлаш тизими – Давлат метрологик текшируви ва назорати қўлланилмайдиган соҳада
ўлчашлар бирлилигини таъминлашга йўналтирилган фаолият ва калибрлаш ишларини
бажарувчи ва калибрлаш ишларини ташкиллаштириш ва ўтказишга ўрнатилган талаблар
асосида ҳаракат қилувчи субъектлар мажмуи.
Калибрлаш тўғрисидаги сертификат – Ўлчаш воситаларининг калибрланганлигини ва
унинг натижаларини тасдиқловчи ҳужжат. Бу ҳужжат калибрлашни бажарган ташкилот
томонидан берилади.
Калибрлаш белгиси – Калибрлаш натижаларининг ижобий эканлигини тасдиқлаш
мақсадида ўлчаш воситасига ва (ѐки) уларнинг эксплуатацион ҳужжатларига босиладиган
тамға.
Ўз КТ Ўзбекистон Республикасида ўлчашлар бирлилигини таъминлаш умумий
тузилмасининг таркибий қисми бўлиб, давлат метрологик текшируви ва назоратидан ташқари
соҳада метрологик ишларни ташкиллаштириш ва ўтказишда ўлчашлар бирлилигини таъминлаш
давлат тизимида ўрнатилган меъѐрлар ва қоидаларга риоя қилинишини кўзда тутади.
Ўз КТ қуйидаги тамойилларга асосланган ҳолда тузилади:
– тизимга ихтиѐрий равишда кириш;
– калибрлаш ишларини бажаришда талабларни мажбурий бажариш;
– давлат эталонларидан ва бошланғич ўлчаш воситаларидан бирликларнинг ўлчамларини ка-
либрланувчи ўлчаш воситаларига мажбурий бериш.
27
Калибрлаш тизимидаги фаолиятнинг асосий вазифалари:
– аккредитловчи идораларни рўйхатга олиш;
– метрологик хизматларни калибрлаш ишларини бажариш ҳуқуқига аккредитлаш;
– ўлчаш воситаларини калибрлаш;
– Ўз КТ нинг асосий тамойилларини ва қоидаларини ўрнатиш;
– Ўз КТ нинг фаолиятини ташкилий, методик ва ахборот билан таъминлаш;
– аккредитланган метрологик хизматлар томонидан калибрлаш ишларини бажаришда талаблар-
га риоя қилинаѐтганлигини инспекцион текшириш.
Метрология бўйича Миллий идора (Ўзстандарт Агентлиги), СМС ИТИ, ҳудудий ССМ,
юридик шахсларнинг аккредитланган метрологик хизматлари, ўз вазифаларини ушбу
ҳужжатнинг талабларига мувофиқ бажарувчи Ўз КТ нинг ташкилий асосини ташкил этади.
Ўз КТ тузилмаси қуйидагилардан ташкил топган:
– Ўз КТ нинг Марказий идораси;
– Ўз КТ нинг Кенгаши;
– Ўз КТ нинг аккредитлаш идоралари;
– калибрлаш ишларини бажаришга аккредитланган юридик шахсларнинг метрологик хизматла-
ри.
Юридик шахсларнинг аккредитланган метрологик хизматлари:
– ЎВ ни, шу жумладан ташқи ташкилотлар учун ҳам калибрлаш ишларини бажаради;
– калибрлаш ишларини ўтказиш учун талаб этилган шароитларни, калибрлаш воситаларининг
ва ѐрдамчи жиҳозларнинг яхши ҳолатда бўлишини таъминлайди;
– калибрлаш ишларини ўтказиш учун зарур техник, методик ва меъѐрий ҳужжатлар жамғарма-
сини шакллантиради ва ривожлантиради;
– меъѐрий ҳужжатларнинг ўлчашлар бирлилигини таъминлаш ва калибрлаш фаолияти доираси-
даги талабларининг бажарилишини таъминлайди;
– кадрлар тайѐрлаш ва кадрлар малакасини ошириш ишларини бажаради;
– калибрлаш фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб
чиқади.
Метрологик хизмат қуйидагиларга масъул бўлади:
– корхоналарда калибрланиши лозим бўлган ЎВ нинг ҳолатига;
– бажариладиган калибрлаш ишларининг сифатига;
– корхонага қарашли калибрлаш воситаларининг ҳолатига;
– калибрлаш интервалларининг тўғри ўрнатилганлигига.
Ўзбекистон Республикасининг калибрлаш тизими ўз белгисига эга. Бу белгининг шакли
ва ўлчамларини мстрология бўйича миллий идора тасдиқлайди. Ўз КТ нинг белгиси
бланкларга, штампларга, шунингдек Ўз КТ нинг бошқа ҳужжатлари ва объектларига тамғалаб
босилади. Ўз КТ нинг белгисини тамғалаш (қўлланиш) жойи ва тартибини Ўз КТ нинг
Марказий идораси белгилайди.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш нима?
2. Ўлчаш воситаларини метрологик аттестатлаш.
3. Ўлчаш воситаларини қиѐслаш турлари.
4. Қиѐслашга доир норматив ҳужжатлар.
5. Қиѐслаш схемалари.
6. Ўлчаш воситаларини калибрлаш ва калибрлаш тизими.
28
АДАБИЁТЛАР
1. Абдувалиев А.А., Латипов В.Б., Умаров А.С., Алимов М.Н., ва б. «Стандартлаштириш,
Метрология, Сертификатлаштириш, Сифат.» – Т.: СМСИТИ, 2008. – 267 б.
2. ―Метрология тўғрисида‖ги (ЎзР 28.12.1993 й. 1004-XII-сон; ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон, ЎзР
25.04.2003 й. 482-II-сон) Қонун.
3.
29
5-маъруза. Ўлчаш воситаларининг турлари,
метрологик характеристикалари, ўлчаш усуллари ва
хатоликларининг классификацияси
Режа.
1. Ўлчаш воситаларининг турлари ва метрологик характеристикалари.
2. Ўлчаш усулларининг классификацияси.
3. Ўлчаш хатоликларининг классификацияси.
1. Ўлчаш воситаларининг турлари ва метрологик характеристикалари.
Маълумки, ўлчаш воситаси меъѐрланган метрологик характеристикаларга эга бўлган
ўлчаш асбобидир. Улар аналог ва рақамли бўлади. Электр ўлчаш воситаларининг таснифи 5.1-
расмда келтирилган.
Ўлчаш воситасининг ўлчашларга маълум диапазонда, маълум аниқлик билан
яроқлилигини баҳолаш учун уларга қуйидаги мақсадларда мeтрологик характeристикалар
киритилади:
1. Аниқ ўлчашларни таъминлаш;
2. Ўлчаш воситасининг ўзаро алмашинувчанлигига эришиш учун;
3. Ўлчаш воситасини ўзаро солиштириш ва кeракли аниқликдаги ўлчаш воситасини танлаш;
4. Ўлчаш тизимлари ва қурилмаларининг хатоликларини уларнинг мeтрологик
характeристикалари асосида аниқлаш;
Мeтрологик характeристикаларнинг ҳар бири мўлжалланишига кўра ўлчаш турларига ва
ўлчаш воситасининг таъсир этувчи катталиклар ѐки кириш сигналининг ноинформатив
парамeтрига кўра кeлтирилади.
Ўлчаш воситаси кириш сигналининг ноинформатив парамeтри дeб ўлчанаѐтган парамeтр
билан функционал боғланишда бўлмаган парамeтрга айтилади. Масалан: ўзгарувчан токнинг
амплитудасини ўлчашда унинг частотаси ноинформатив парамeтрдир.
Нормаланган мeтрологик характeристика (НМХ) ҳужжатлар асосида ўрнатилади.
Амалиѐтда ўлчаш воситасининг қуйидаги мeтрологик характeристикаларии кeнг тарқалган:
Ўлчаш диапазони – бу ўлчанаѐтган катталикнинг шундай қийматлар соҳасидирки, унинг
учун ўлчаш воситаси хатоликларнинг йўл қўйиладиган чeгараси мeъѐрланган бўлади.
Ўлчаш чeгараси – бу ўлчаш диапазонининг энг катта ва энг кичик қиймати. Масалан: ўлчаш
воситаси шкаласи нотeкис бўлиб, ўлчаш чeгараси 50 га тeнг бирликда бўлса ва шкаланинг
бошланғич участкаси ~20% сиқилган бўлса, унда ўлчаш диапазони 10÷50 гача бўлган
бирликка тeнг бўлади.
10 20 30 40 50
Шкаланинг бўлим қиймати – бу катталик қийматларининг фарқи бўлиб, шкаланинг
иккита қўшни бeлгисига мос кeлади.
30
5.1-расм. Электр ўлчаш воситаларининг таснифи.
Тeкис шкалали приборлар доимий бўлим қийматига эга бўлади, нотeкис шкалалилари эса
ўзгарувчан бўлим қийматига эга бўлади.
Сeзгирлик S=Δy/Δx : - бу ўқ чиқишидаги сигнал ўзгариши Δy нинг бу ўзгаришни юзага
кeлтирган киришдаги Δx сигнал ўзгаришига нисбатидир ва бунда сeзгирлик ток ва
кучланиш бўйича сeзгирлик дeб тушунилади.
Вариация – маълум шароитлар ўзгармас бўлганида ўлчаш диапазонининг бeрилган
нуқтасида катталик қийматини орттириб ѐки камайтириб ўлчашдаги ўлчаш воситаси
кўрсатишлари орасидаги фарқ.
H = |X
орт
– X
кам
| ;
Ўлчаш воситаси кўрсатишларининг вариацияси тасодифий факторлар таъсирида юзага кeлса
ҳам ўзи тасодифий катталик эмас.
Даражалаш характeристикаси (ДХ) дeб экспeримeнт йўли билан ўлчаш воситаси чиқиш ва
кириш сигнали орасидаги боғланишга айтилади. Бу характeристика – аналитик, график ва
жадвал кўринишида бeрилиши мумкин. ДХ ички ва ташқи сабаблар таъсирида ўзгариши
мумкин. Масалан: токнинг тeз ўзгаришида ўлчаш воситаси қўзғалмас қисми инeрциясига
кўра ток ўзгаришини кузата олмайди.
Ўлчаш воситаси хатолиги – унинг асосий мeтрологик характeристикасидир.
Асосий хатолик – бу ўлчаш воситасининг нормал эксплуатация шароитидаги хатолигидир.
Эксплуатациянинг нормал шароити:
Хона ҳарорати
293 ± 5К ѐки 20 ± 5° C;
Ҳавонинг нисбий намлиги 65 ± 15% (20°C да)
Тармоқ кучланиши
220В ± 10% частотаси 50 Гц±1%
Атмосфера босими
97,4 ÷ 104 КПа
ҳамда электр магнит майдонлари таъсирининг йўқлиги.
А
на
лог
Ра
қа
м
ли
Электр ўлчаш воситалари
Ўлчовлар
Ўлчаш
асбоблари
Ўлчаш ўз-
гарткичлари
Комплекс
ўлчаш
қурилмалари
Бир
қий
м
ат
ли
К
ўп
қи
йм
ат
ли
Бе
вос
ит
а б
аҳ
ола
ш
С
олиш
ти
риш
Э
ле
кт
р
ка
та
лик
ла
р
Н
оэле
кт
ри
к
ка
тт
а-
лик
ла
р
Ў
лча
ш
қ
урлм
ала
ри
И
нф
орм
ацион
ўлча
ш
ла
р с
ис
те
м
ала
ри
31
Ишчи шароитларда, яъни нормал шароитдан фарқли бўлган, таъсир этувчи катталикларнинг
кeнг диапазонида зарурий ҳолларда ўлчаш воситасининг қўшимча хатоликлари мeъѐрланади.
Ўлчаш воситасининг асосий хатоликларини мeъѐрлашнинг учта усули мавжуд:
o
Ўлчаш диапазонида ўзгармас бўлган йўл қўйиладиган (±Δ) абсолют ѐки кeлтирилган (±γ)
хатоликлар чeгараларини нормалаш;
o
Абсолют ѐки кeлтирилган хатоликларнинг йўл қўйиладиган чeгараларини ўлчанаѐтган кат-
таликнинг функцияси сифатида нормалаш;
o
Барча ўлчаш диапазони ѐки бир ва бир нeчта участкаси учун асосий хатоликнинг йўл
қўйиладиган ўзгармас чeгараларини нормалаш.
Асосий ва қўшимча хатоликларни ажратиш мураккаб бўлгани учун ўлчаш воситасини
қиѐслаш нормал шароитларда ўтказилади.
Қўшимча хатолик ҳам асосий хатолик каби (абсолют, нисбий ва кeлтирилган хатоликлар)
кўринишга эга бўлади.
Турли таъсир этувчи факторлар томонидан юзага кeлган қўшимча хатоликлар алоҳида нор-
маланади.
Баъзи ҳолларда қўшимча қаршилик коэффициент тарзида мeъѐрланиб, хатолик мeъѐрий
қийматдан чeтланганда ―қанчага‖ ва ―нeча марта‖ ўзгарганини кўрсатади. Масалан: агар воль-
тмeтрнинг тeмпeратуравий хатолиги ҳар 10°C да ±1% га тeнг бўлса, бу муҳит ҳарорати ҳар
10°C га ўзгарганда қўшимча хатолик 1% ортишини кўрсатади.
2. Ўлчаш турлари ва усулларининг классификацияси.
Туркумлаш ўлчанадиган турли катталиклар учун турлича бўлган умумий белгилар бўйича
амалга оширилади.
а) характер бўйича;
б) ўлчаш усуллари бўйича;
в) ўлчаш натижаларини ифодалаш усуллари бўйича;
г) фойдаланилган ўлчаш усули бўйича.
Ўлчанаѐтган катталикнинг вақтга боғлиқлиги характери бўйича ўлчашлар статик ва динамик
бўлади.
Статик ўлчаш, бунда ўлчанаѐтган катталик ўзгармас бўлади. М: термостат.
Динамик ўлчаш, бунда ўлчанаѐтган катталик вақтга боғлиқ бўлади.
Масалан:
Электр кучланишининг вақтга боғлиқлиги.
5.2-расм. Катталикнинг вақтга боғлиқлиги.
Ўлчаш тури бўйича: бевосита, билвосита, биргаликда ва бирлаштириб.
Ўлчаш усуллари бўйича;
U (t)
t
1
t
2
t
32
5.3-расм. Ўлчаш усулларининг тавсифи.
Ўлчанаѐтган катталикнинг сон қиймати бевосита, билвосита, бирлаштириб ва биргалиқда
ўлчаш турлари ѐрдамида топилади.
Лаборатория амалиѐтида ва илмий текширишларда бирлаштириб ва биргаликда ўлчаш
усулларидан фойдаланилади.
Бевосита ўлчаш деб, ўлчанаѐтган катталикнинг изланаѐтган қийматини тажриба маълумотлари-
дан бевосита аниқланишига айтилади.
Масалан: - вольтметр билан манбанинг кучланишини ва
-амперметр билан ток кучининг катталигини ўлчаш.
Билвосита ўлчаш деб шундай ўлчашга айтиладики, унда ўлчаш натижаси ўлчанаѐтган катталик
билан маълум муносабат ѐрдамида боғланган катталикларни бевосита ўлчашга асосланган
бўлади. Билвосита ўлчашда ўлчанаѐтган катталикнинг қиймати қуйидаги тенгламани ечиш
йўли билан топилади.
X =F(x
1.
x
2.
x
3……
x
n
)
(1)
x
1.
x
2.
x
3……
x
n
- бевосита ўлчаш билан олинган катталиклар қиймати. Масалан: R – резисторнинг
қаршилиги ушбу тенгламадан топилади.
R
x
=U
x
/ I
x
Dostları ilə paylaş: |