1-жадвал. Маҳсулотнинг штрихли кодланиши учун айрим давлатларнинг EAN коди.
Давлат
Коди
Давлат
номи
Давлат
коди
Давлат
номи
Давлат
коди
Давлат
номи
93
90-91
779
54
380
789
50
599
759
400-440
489
520
57
729
Австралия
Австрия
Аргентина
Бельгия ва Люк-
сембург
Болгария
Бразилия
Б. Британия
Венгрия
Венесуэла
Германия
Гонконг
Греция
Дания
Исроил
539
569
84
80-83
529
690
850
750
87
94
70
590
560
460-469
888
Ирландия
Исландия
Испания
Италия
Кипр
Хитой
Куба
Мексика
Нидерландия
Я.Зеландия
Норвегия
Польша
Португалия
Россия
Сингапур
383
00-09
869
64
30-37
859
780
73
76
860
880
45-49
478
Словения
АҚШ ва Канада
Туркия
Финляндия
Франция
Чехия
Чили
Швеция
Швейцария
Югославия
Жанубий Кореа
Япония
Узбекистан
1-расм. 13 разрядли EAN коди.
103
2-расм. 8 разрядли EAN коди.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Соҳавий стандартлаштириш тизимининг мақсад ва вазифалари.
2. Соҳавий стандартлаштириш тизимининг асосий тамойиллари.
3. Соҳавий стандартлаштириш тизимининг устувор йўналишлари.
4. Маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни стандартлаштириш.
5. Маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни кодлаш.
6. Штрих-кодлар ва улардан фойдаланиш.
АДАБИЁТЛАР
1. Абдувалиев А.А., Латипов В.Б., Умаров А.С., Алимов М.Н., ва б. «Стандартлаштириш,
Метрология, Сертификатлаштириш, Сифат.» – Т.: СМСИТИ, 2008. – 267 б.
2. К 013:2003. Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини
стандартлаштириш тизимини ривожлантириш концепцияси.
3. Ўзбекистон Республикаси ―Стандартлаштириш тўғрисида‖ги қонуни.
104
13-маъруза. Сертификатлаштириш бўйича
асосий тушунчалар ва сертификатлаштиришнинг
ҳуқуқий асослари
Режа.
1. Сертификатлаштириш бўйича асосий тушунча ва атамалар.
2. “Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги қонун шарҳлари.
3. Сертификатлаштиришнинг ҳуқуқий асослари ва миллий тизим.
1. Сертификатлаштириш бўйича асосий тушунча ва атамалар.
Сертификатлаштириш маҳсулот сифати ва хавфсизлигини таъминлаш шаклларидан бири
сифатида бутун дунѐда тан олинган. Сертификатлаштириш учун сертификатлаштириш
объектлари ва субъектларига ягона талабларни белгилаган меъѐрий ҳужжатлар мавжуд бўлиши
шарт.
Атамалар ва таърифларнинг бирлилиги қўйилган вазифаларни тушуниш ва
сертификатлаштириш процедураларини муваффақиятли ўтказиш учун аҳамиятлидир.
Ўзбекистон Республикасида халқаро стандарт ИСО/МЕК 2:1996 "Стандартлаштириш ва
ѐндош фаолият турлари. Умумий луғат" асосида яратилган O’z DSt 5.5:1999 "Ўз СМТ. Асосий
атамалар ва таърифлар" ва сифат менежменти тизимлари бўйича O’z DSt ISO 9000:2002 амалда
қўлланилмоқда.
Ишлаб чиқариладиган турли хил маҳсулотлар муайян сифат кўрсаткичларига жавоб
бериши керак. Сифат кўрсаткичлари эса маълум белгиланган талабларга мувофиқ келиши
лозим. Мувофиқлик ўз навбатида, маълум стандартга ѐки бошқа меъѐрий ҳужжатларга мос
келишини талаб этади. Мувофиқликни эса сертификатлаштириш мумкин.
―Сертификат‖ сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, ―тўғри тайѐрланган‖ деган маънони
билдиради.
Сертификатлаштириш – бу керакли ишончлилик билан маҳсулотнинг муайян стандартга
ѐки техникавий ҳужжатга мувофиқлилигини алоҳида, холис деб тан олинган идора томонидан
тасдиқланадиган фаолиятдир.
Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг қўлланмасида «сертификатлаштириш»
атамасининг қуйидаги изоҳи берилган:
– сертификатлаштириш дейилганда маҳсулот, технологик жараѐн ва хизматларни
сертификатлаштиришда (мувофиқликни сертификатлаштириш) учинчи томоннинг қатнашиши
тушунилади;
Сертификатлаштириш деганда, маҳсулот (буюм, товар) ѐки хизмат муайян стандартга ѐки
техникавий шартларга мувофиқ келишини тасдиқлаш мақсадида ўтказиладиган фаолият
тушунилиб, ушбу фаолият натижасида маҳсулот (буюм, товар)нинг сифати ҳақида
истеъмолчини ишонтирадиган тегишли ҳужжат - сертификат берилади.
Сертификатлаштиришнинг миллий тизими - давлат миқѐсида амал қиладиган
сертификатлаштириш ўтказишда ўз тартиб ва бошқарув қоидаларига эга бўлган тизим.
Мувофиқлик сертификати - сертификатланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга
мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган
ҳужжат.
Мувофиқлик белгиси - муайян маҳсулот ѐки хизматнинг аниқ стандартга ѐки бошқа
норматив ҳужжатга мос эканлигини кўрсатиш учун маҳсулотга ѐки кўрсатилган хизматга доир
ҳужжатга қўйиладиган, белгиланган тартибда рўйхатга олинган белги.
Бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш тизими – айни бир хил стандартлар ва
қоидалар қўлланиладиган муайян маҳсулотлар, ишлар ѐки хизматларга тааллуқли
сертификатлаштириш тизими.
Синов лабораториясини аккредитлаш – синов лабораториясининг (марказининг) муайян
маҳсулот синовини ѐки муайян синов турини амалга оширишга доир ваколатларнинг нуфузли
орган томонидан расмий эътироф қилиниши.
Сертификатлаштириш органи – сертификатлаштиришни ўтказувчи орган.
105
Синаш – бу ўрнатилган муолажага мувофиқ ҳолда бир ѐки бир нечта характеристикани
аниқлаш.
Синаш лабораторияси – синашларни ўтказадиган лаборатория.
Аккредитлаш тизими – Аккредитлашни ўтказиш учун процедуралар ва бошқарувнинг ўз
қоидаларига эга бўлган тизим.
Аккредитлаш – Процедура бўлиб, унинг воситасида ваколатли идора шахс ѐки идоранинг
муайян ишни бажариш ҳуқуқига эга эканлигини расмий тан олади.
Аккредитлаш бўйича идора – Аккредитлаш тизимини бошқарувчи ва аккредитлашни
ўтказувчи идора.
Инспекция текшируви – сертификатлаштириш ва аккредитлашда ўрнатилган талабларга
мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида сертификатлаштирилган маҳсулот, сифат ѐки ишлаб
чиқаришни бошқариш тизимлари,
сертификатлаштириш бўйича идоралар, синаш
лабораториялари (марказлари) нинг фаолиятини такрорий баҳолаш процедураси.
Сифат – Ўз тафсилотлари мажмуининг талабларга мувофиқлик даражаси.
Сифат менежменти тизими – Сифатга нисбатан ташкилотга раҳбарлик қилиш ва
бошқариш учун менежмент тизими.
Сифат соҳасидаги сиѐсат – юқори раҳбарият томонидан ифодаланган сифат соҳасида
ташкилотнинг умумий мақсад ва фаолият йўналиши.
Ташкилий тузилма – Масъуллик, ваколатлик ва ўзаро муносабатларнинг ходимлар
ўртасида тақсимланиши.
Манфаатдор томон – ташкилотнинг фаолиятидан ѐки ютуқларидан манфаатдор шахс ѐки
гуруҳ.
Жараѐн – Кириш ва чиқишларни қайта ўзгартирувчи ўзаро боғлиқ ва ўзаро таъсир этувчи
фаолият турларининг мажмуи.
Процедура – Фаолиятни ѐки жараѐнни амалга оширишнинг ўрнатилган усули.
Кузатувчанлик – Кузатилаѐтганнинг тарихи, қўлланилиши ѐки жойлашган ўрнини
кузатиш имкони.
Мувофиқлик – Талабни бажариш.
Номувофиқлик – Талабни бажармаслик.
Синаш – Ўрнатилган процедурага мувофиқ маҳсулотнинг бир ѐки бир нечта характери-
стикаларини аниқлаш.
Таҳлил – Кўрилаѐтган объектнинг яроқлилиги, адекватлилиги (айнан бир хиллиги),
натижавийлигини аниқлаш ѐки белгиланган мақсадларга эришиш учун амалга ошириладиган
фаолият.
Аудит – Аудит гувоҳномасини олиш ва аудитнинг келишилган мезонларини бажариш
даражасини аниқлаш мақсадида уларни беғараз баҳолаш мунтазам, мустақил ва
ҳужжатлаштирилган жараѐни.
Аудит дастури – Муайян вақт даврига режалаштирилган ва муайян мақсадга эришишга
йўналтирилган бир ѐки бир нечта аудитлар мажмуи.
Компетентлик (ваколатлилик) – ўз билим ва куникмаларини қўллай олиш қобилияти.
Мувофиқлик атамаси маҳсулот жараѐн, хизматга белгиланган барча талабларга риоя
қилишни ўз таркибига олади. Мувофиқликнинг учта кўриниши – мувофиқлик баѐноти,
мувофиқликни аттестатлаш, мувофиқликни сертификатлаштириш мавжуддир. Мувофиқлик
баѐноти деб таъминотчининг маҳсулот, жараѐн ва хизматларнинг аниқ бир стандартга ѐки
бошқа меъѐрий ҳужжатга тўла-тўкис мувофиқлиги ҳақида масъулиятни ўз зиммасига
олганлигини баѐн этишига айтилади. Бу атамани сўнгги вақтларда «ўз-ўзини
сертификатлаштириш» тушунчаси билан алмашилаѐтгани қайд қилинмоқда. Ўз-ўзини
сертификатлаштириш деганда маҳсулот ишлаб чиқарувчи томон бутун масъулиятни ўзига
олган ҳолда сертификатлаштиришни ўзи ўтказади ва маҳсулотнинг керакли даражада
сифатлилиги ҳақидаги кафолатни ўз устига олади. Бундай сертификатлаштириш фаолиятини
ўз-ўзини сертификатлаштириш деб юритилади.
Мувофиқликни
аттестатлаш
дейилганда
учинчи
томон
тарафидан
«синов
лабораториясининг баѐноти» тушунилиб, маълум намуна маҳсулотга бўлган талабларни
106
белгиловчи маълум стандартлар ѐки бошқа ҳужжатлар билан мувофиқ эканлигини баѐн
этилиши тушунилади.
Яна бир зарур атамаларидан бири «сертификатлаштириш тизими» бўлиб, у қуйидагича
таърифланади: «Сертификатлаштириш тизими – мувофиқликнинг сертификатлаштириш
фаолиятини ўтказиш учун иш тартиби қоидаларига ва бошқаришига эга бўлган тизимдир.»
«Сертификатлаштириш тизими» атамасидан ташқари, сертификатлаштириш схемаси
киритилиб, у қуйидагича таърифланади: «Мувофиқликнинг сертификатлаштирилишини
ўтказишдаги учинчи томон фаолиятининг таркиби ва тартиби».
Сертификатлаштириш тизимларида қатнашувчи учта тушунча тўғрисида тўхталиб ўтамиз:
сертификатлаштириш тизимидан фойдаланиш деганда, ушбу тизимнинг қоидаларига мувофиқ
гувоҳнома
талабларига
берилган
сертификатлаштиришдан
фойдаланиш
имконияти
тушунилади.
Сертификатлаштириш тизимида қатнашувчи деб, ушбу тизимнинг қоидаларига биноан
фаолият
кўрсатадиган,
лекин
тизимни
бошқариш
имкониятига
эга
бўлмаган
сертификатлаштириш идораси тушунилади.
Сертификатлаштириш тизими аъзоси деганда, ушбу тизимнинг қоидаларига биноан
фаолият кўрсатадиган ва тизимни бошқаришда қатнашадиган сертификатлаштириш идораси
тушунилади.
Сертификатлаштириш
икки
хил
бўлади,
булар
мажбурий
ва
ихтиѐрий.
Маҳсулотни у ѐки бу сертификатлаштиришга оидлиги, унинг ташқи муҳитга, инсон сало-
матлигига таъсири асосий мезон ҳисобланади. Ана шунинг учун ташқи муҳитга, инсон сало-
матлигига таъсир кўрсатувчи маҳсулотлар албатта, мажбурий сертификатлаштиришга мансуб
бўлади, қолган маҳсулотларнинг сертификатлаштирилиши эса ихтиѐрийдир.
Мажбурий сертификатлаштириш деганда, сертификатлаш-тириш ҳуқуқига эга бўлган
идора томонидан маҳсулот, жараѐн, хизматининг стандартлардаги мажбурий талабларга
мувофиқлигини тасдиқлаш тушунилади.
Ихтиѐрий сертификатлаштириш деганда ишлаб чиқарувчи (бажарувчи), сотувчи
(таъминловчи) ѐки истеъмолчи ташаббуси билан ихтиѐрий равишда ўтказиладиган
сертификатлаштириш тушунилади.
107
Ҳозирги шароитда ташқи мамлакатлар билан савдони, мамлакатлараро иқтисодий
алоқаларни, фан ва техника ривожланиши учун ҳамда чиқарилаѐтган маҳсулотлар сифатини
яхшилаш, уларнинг рақобатдошлик қобилиятни ошириш учун мунтазам равишда синовлардан
ўтказиш эҳтиѐжи ортиб бормоқда. Синовларни кўпинча учинчи томон деб аталувчи шахс ѐки
ташкилот амалга оширади. У кўриладиган масалада қатнашаѐтган томонлар одатда таъминлов-
чининг (биринчи томон) ва харидорнинг (иккинчи томон) манфаатларини ҳимоя қилиб, мут-
лақо мустақил равишда иш кўрадилар. Учинчи томон тарафидан қилинадиган
сертификатлаштириш ишлаб чиқарувчиларнинг ишончига сазовор бўлмоқда.
2. “Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги қонун шарҳлари.
“Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида‖ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган бўлиб 4 та боб ва 23 та
моддадан ташкил топган.
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасида маҳсулотлар, хизматлар ва бошқа объектларни
(матнда бундан кейин «маҳсулотлар» деб юритилади) сертификатлаштиришнинг ҳуқуқий,
иқтисодий ва ташкилий асосларини; шунингдек сертификатлаштириш иштирокчиларннинг
ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилаб беради.
Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилган: сертификатлаштириш миллий тизими,
маҳсулотларни сертификатлаштириш, мувофиқлик сертификати, мувофиқлик белгиси, бир
турдаги маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) сертификатлаштириш тизими, синов
лабораториясини аккредитация қилиш.
Қонуннинг 2-моддасида сертификатлаштиришнинг мақсад ва вазифалари санаб ўтилган.
3-моддасида эса сертификатлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, 4-моддада халқаро
шартномалар ва битимлар, 5-моддада эса Ўзбекистон Республикасининг сертификатлаштириш
органлари тўғрисида маълумотлар берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Давлат
стандартлаш, метрология ва сертификация маркази (матнда бундан кейин «Узстандарт» деб
юритилади) Ўзбекистон Республикасининг миллий сертификатлаштириш органидир.
«Ўзстандарт» мазкур Қонунга мувофиқ:
сертификатлаштириш соҳасида давлат сиѐсатини амалга оширади, сертификатлаштириш
ўтказиш юзасидан умумий қоидаларни белгилайди, улар тўғрисида расмий ахборотлар эълон
қилиб боради;
сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш дастурларининг лойиҳаларини ишлаб
чиқади ҳамда уларни Ҳукумат муҳокамасига тақдим этади;
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамаси
билан
келишган
ҳолда
сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларига қўшилиш тўғрисида қарорлар қабул қилади,
шунингдек сертификатлаштириш натижалари ўзаро эътироф этиш тўғрисида битимлар тузади,
сертификатлаштириш масалалари бўйича бошқа давлатлар билан ўзаро муносабатларда ва
халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради;
мажбурий равишда сертификатланадиган маҳсулотларнинг рўйхатини белгилайди;
бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш органларини ва синов лабораторияла-
рини (марказларини) аккредитация қилади;
сертификатланган маҳсулотларнинг, аккредитация қилинган сертификатлаштириш
органлари ва синов лабораторияларининг (марказларининг), экспертларнинг Давлат реестрини
108
юритади;
бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитация қилинган органлар ва
синов лабораториялари (марказлари) сертификатлаштириш қоидаларига риоя этиши устидан ва
сертификатланган маҳсулотлар устидан давлат текшируви ва назоратини амалга оши ради;
қонун ҳужжатларининг нормалари бузилганлиги» учун мувофиқлик сертификатларн ва
мувофиқлик белгиларини бекор қилади ҳамда амал қилишини тўхтатиб қўяди,
сертификатлаштириш органларининг аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни
бекор қилади, синов лабораторияларининг (марказларининг) фаолиятини тугатади.
«Ўзстандарт»нинг сертификатлаштириш соҳасидаги фаолиятини молиявий таъминлаш
манбаи - давлат бюджети маблағи, шунингдек «Ўзстандарт» кўрсатаѐтган хизмат учун
олинадиган ҳақдан иборат.
Бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитация қилинган органлар:
бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш тизимларини тузадилар ва уларнинг
амал қилишини таъминлайдилар;
сертификатлаштиришни ташкил этадилар ва ўтказадилар;
миллий мувофиқлик сертификатларини расмийлаштирадилар, берадилар ѐки чет эл
мувофиқлик сертификатларини эътироф этадилар;
сертификатланган маҳсулотлар устидан назоратни амалга оширадилар.
Синов лабораторияларини (марказларини) ва сертификатлаштириш органларини
аккредитация қилиш билан боғлиқ сарф-харажатларни аризачи қоплайди.
Тегишли сертификатлаштириш тизими белгилаган тартибда аккредитация қилинган синов
лабораториялари (марказлари) муайян маҳсулотларнинг синовини ѐки муайян синов турини
амалга оширадилар ҳамда сертификатлаштириш мақсадлари учун баѐнномалар берадилар.
«Ўзстандарт» ўз вазифаларининг бир қисмини бир турдаги маҳсулотларни
сертификатлаштириш органларига ва синов лабораторияларига (марказларига) ўтказишга
ҳақлидир.
Қонуннинг 6-моддасида сертификатлаштириш объектлари ва субъектлари шарҳланган.
Маҳсулотлар (шу жумладан дастурий ва бошқа илмий-техникавий маҳсулотлар),
хизматлар, шунингдек сифат тизимлари сертификатлаштириш объектлари ҳисобланади.
«Ўзстандарт» ва давлат бошқарувининг бошқа органларн, «Ўзстандарт» томонидан
аккредитация қилинган ѐки эътироф этилган, сертификатлаштириш органлари, синов
лабораториялари
(марказлари),
мулк
шаклидан
қатъи
назар,
маҳсулоти
сертификатлаштирилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, жисмоний
шахслар сертификатлаштириш субъектлари ҳисобланадилар.
Сертификатлаштириш субъектлари - юридик шахслар сертификатлаштириш миллий
тизими доирасида сертификатлаштириш тизимлари тузишлари мумкин. Юридик шахсларнинг
сертификатлаштириш тизимлари «Ўзстандарт» белгилаган тартибда давлат рўйхатидан
ўтказилиши шартлиги белгилаб қўйилган.
Қонуннинг 2-боби 7-8-9-моддалардан иборат бўлиб, 7-модда мувофиқлик сертификати ва
мувофиқлик белгисига бағишланган.
Маҳсулотнинг
белгиланган
талабларга
мувофиқлиги
тасдиқлангани
тақдирда
сертификатлаштириш органи мувофиқлик сертификати беради, тайѐрловчн ана шу сертификат
асосида мувофиқлик белгисини ишлатиш ҳуқуқига эга бўлади.
Сертификатлаштириш тизимида фойдаланиладиган мувофиқлик сертификатларининг,
аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг намуналари, миллий мувофиқлик
белгисининг шакллари ва ҳажмлари «Ўзстандарт» томонидан тасдиқланади.
Мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик белгилари, сертификатлаштириш органлари ва
синов лабораторияларининг (марказларининг) аккредитация қилинганлик тўғрисидаги
гувоҳномалари «Ўзстандарт» томонидан белгиланган тартибда Давлат реестридан ўтказилиши
шарт.
Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилмаган мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик
белгилари, сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларининг (марказларининг)
аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномаларн ҳақиқий эмас.
Мувофиқлик сертификатидан, мувофиқлик белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини ҳамда
109
сертификатлаштириш
органлари
ва
синов
лабораторияларининг
(марказларининг)
аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномаларини аризачи бошқа юридик ѐки
жисмоний шахсга бериши ман этилади.
8-моддада эса сертификатлаштириш фаолиятига лицензия бериш тўғрисида, яъни бир
турдаги маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитация қилинган органлар ва синов
лабораторияларн (марказлари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаб қўйган
тартибда бериладиган лицензия асосида мувофиқлик сертификати берадилар ва
сертификатлаштириш мақсадида синов ўтказиши, лицензия шартномалари тузиш тартибини
«Ўзстандарт» белгилаши, маҳсулотларни сертификатлаштириш вақтида аризачига мувофиқлик
сертификатини ѐки мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқи аккредитация қилинган тегишли
сертификатлаштириш органи билан тузилган битим асосида берилиши таъкидланган.
Қонуннинг 9-моддасида эса сертификатлаштириш тўғрисида ахборот, шу жумладан
«Ўзстандарт» тайѐрловчиларни (ижрочиларни), сотувчиларни, истеъмолчиларни ва бошқа
манфаатдор шахсларни сертификатлаштиришнинг амалдаги тизимлари, уларнинг органлари,
синов лабораториялари (марказлари), экспертлар тўғрисида, шунингдек мувофиқлик
сертификатлари, мувофиқлик белгилари ва уларни қўллаш қоидалари тўғрисида хабардор этиб
бориши кўрсатилган.
Сертификатлаштириш органлари аризачига унинг талабига биноан маҳсулотни
сертификатлаштириш учун керакли ахборотни беришлари шарт.
Аризачи сертификатлаштириш органининг талабига биноан сертификатлаштириш билан
боғлиқ ахборотни тақдим этиши шарт, тижорат сири ҳисобланган маълумотлар бундан
мустасно.
Маҳсулотларни мажбурий ва ихтиѐрий сертификатлаштириш тўғрисидаги қонун
талаблари 10-11-12-моддаларда баѐн қилинган. Хусусан, мажбурий сертификатлаштиришни
ўтказиш ишларини ташкил этиш «Ўзстандарт» зиммасига ѐки унинг топшириғига биноан
бошқа сертификатлаштириш органларига (уларни албатта аккредитация қилган ҳолда)
юклатилади.
Сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотларнинг рўйхатини Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.
Одамларнинг ҳаѐти, соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига ҳамда
атроф-муҳитга зарар етказиши мумкин бўлган маҳсулотларни тайерлаш, улардан фойдаланиш,
уларни ташиш ѐки сақлаш хавфсизлигини таъминловчи талаблар бўлмаган тақдирда давлат
бошқарувининг тегишли органи бундай талабномаларни кечиктирмай ишлаб чиқиши ва амалга
киритиши шартлиги кўрсатилган.
11-моддада мажбурий сертификатлаштиришни ўтказиш шартлари келтирилган бўлиб,
мажбурий сертификатлаштириш норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ маҳсулот
хусусиятини аниқлаш учун уни синашни, сертификатланган маҳсулот устидан давлат
текшируви ва назорати ўрнатишни ўз ичига олади.
Синовлар аккредитация қилинган синов лабораториялари (марказлари) томонидан
тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган усулларда, бундай ҳужжатлар бўлмаган тақдирда
эса тегишли сертификатлаштириш органлари ишлаб чиққан усулларда амалга оширилади.
Мажбурий сертификатлаштириш ишлари учун аризачи қонун ҳужжатларида белгилаб
қўйилган тартибда ҳақ тўлайди.
Аризачи ўз маҳсулотини мажбурий сертификатлаштиришдан ўтказишга сарфлаган
маблағлар суммаси шу маҳсулот таннархига қўшилади.
Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган, аммо мувофиқлик сертификатига эга
бўлмаган маҳсулотни тарғиб қилиш ман этилган.
12-моддада мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотларга қўйиладиган
талаблар тафсилоти берилган бўлиб, мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган
маҳсулотлар қуйидаги ҳолларда:
сертификатлаштиришга тақдим этилмаган бўлса;
сертификатлаштириш талабларига мувофиқ эмаслиги сабабли сертификатлаштиришдан
ўтмаган бўлса;
агар сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ѐки унинг амал қилиши тўхтатиб
110
қўйилган (бекор қилинган) бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиниши
мумкин эмаслиги;
Қонунга хилоф тарзда мувофиқлик белгиси босилган маҳсулотларни реализация қилиш
ман этилиши ѐритилган.
13-модда
тайѐрловчиларнинг
(тадбиркорларнинг)
маҳсулотларни
мажбурий
сертификатлаштириш
вақтидаги
мажбуриятларига
бағишланган.
Бунда
мажбурий
сертификатлаш-тирилиши лозим бўлган маҳсулотларни реализация қилувчи тайѐрловчилар
(тадбиркорлар):
мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотни сертификатлаштиришга
тақдим этишлари;
сертификатланган маҳсулотни сертификатлаш органларининг ўзи ѐки улар эътироф этган
органлар берган сертификат мавжуд бўлган тақдирдагина реализация қилишлари ва унинг
норматив ҳужжатлар талабларига мос бўлишини таъминлашлари;
сертификатланган маҳсулотни, башарти, у норматив ҳужжат талабларига мувофиқ
келмаса, шунингдек сертификатнпнг амал қилиш мудати тугаган ѐхуд унинг амал қилиши
сертификатлаштириш органининг қарори билан тўхтатиб қўйилган ѐки бекор қилинган бўлса,
реализация қилишни тўхтатиб қўйишлари ѐки тугатишлари;
мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотни сертификатлаштирувчи ва
сертификатланган маҳсулотни назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари ўз
ваколатларини монеликсиз бажаришлари учун шароит яратишлари;
сертификатланган маҳсулот ишлаб чиқаришнинг техникавий ҳужжатларига ѐки
технология жараѐнига киритилган ўзгартишлар ҳақида сертификатлаштириш органини
белгиланган тартибда хабардор этишлари;
илова қилинган техник ҳужжатда маҳсулот мувофиқ келиши лозим бўлган
сертификатлаштириш тўғрисидаги маълумотларни ҳамда норматив ҳужжатларни кўрсатишлари
ва бу маълумотлар истеъмолчи (харидор, буюртмачи) эътиборига етказилишини
таъминлашлари шарт эканлиги регламентланган.
Қонунинг 14-моддасида хориждан олиб келинадиган ва хорижга олиб чиқиб кетиладиган
маҳсулотларни мажбурий сертификатлаштириш тартиби берилган.
Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон
Республикасига етказиб бериш учун тузиладиган контрактлар (шартномалар) шартида
маҳсулотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи, «Ўзстандарт»
томонидан берилган ѐки эътироф этилган мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик
белгилари бўлиши назарда тутилиши кераклиги;
Миллий мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгилари ѐки бошқа давлатларнинг
«Ўзстандарт» томонидан эътироф этилган мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик
белгилари аризачи (маҳсулот етказиб берувчи) томонидан божхона назорати органларига юкка
тааллуқли божхона декларацияси билан биргаликда тақдим этилади ва улар маҳсулотни
республика ҳудудига олиб киришга рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар ҳисобланиши;
Четдан олиб келинаѐтган маҳсулотнинг хавфсиз эканлигини тасдиқловчи ҳужжати
бўлмаган тақдирда божхона назорати органлари бу хусусда «Ўзстандарт»ни хабардор этадилар
ҳамда маҳсулотни сертификатлаштиришдан ўтказиш ѐки чет эл сертификатини эътироф этиш
тўғрисидаги масала сертификатлаштириш миллий тизими қоидаларига мувофиқ ҳал этилгунга
қадар
бу
маҳсулотни
четдан
олиб
киришни
тақиқлаб
қўйилиши
ҳамда
Сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси
ҳудудидан олиб чиқиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгила ши
кўрсатилган.
Мажбурий сертификатлаштириш ишларининг давлат томонидан молиявий таъминоти 15-
моддада ўз аксини топган.
Қуйидаги ишлар:
сертификатлаштиришни ривожлантиришнинг истиқболларини, уни ўтказиш қоидалари ва
тавсияларини ишлаб чиқиш;
сертификатлаштириш соҳасида расмий ахборотлар билан таъминлаш;
халқаро (минтақавий) сертификатлаштириш ташкилотлари ишида қатнашиш ҳамда чет эл
111
миллий сертификатлаштириш органлари билан биргаликда ишлар ўтказиш;
сертификатлаштириш юзасидан халқаро (минтақавий) қоидалар ва тавсиялар ишлаб
чиқиш ҳамда уларни ишлаб чиқишда қатнашиш;
сертификатлаштириш юзасидан умумдавлат аҳамиятига молик илмий-тадқиқот ишлари иа
бошқа ишлар олиб бориш;
сертификатлаштириш қоидаларига риоя этилиши устидан ҳамда сертификатланган
маҳсулот устидан давлат текшируви ва назорати олиб бориш ишлари давлат томонидан
молиявий таъминланиши кўрсатиб ўтилган.
16-модда мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя этилишини давлат томонидан
текширилиши ва назорат қилиниши, тайѐрловчиларнинг (тадбиркорларнинг, сотувчиларнинг,
ижрочиларнинг), синов лабораторияларининг (марказларининг), сертификатлаштириш
органларининг мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя этишлари устидан ҳамда
сертификатланган маҳсулот устидан давлат текшируви на назоратини «Ўзстандарт»нинг давлат
инспекторлари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган
тартибда ва шартларда амалга оширишлари кўрсатилган.
Қонуннинг 17-18-19-моддалари ихтиѐрий сертификатлаштиришга доир маълумотлар
билан тўлдирилган.
Ҳар қандай маҳсулот норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ эканлигини
тасдиқлаш учун у юридик ва жисмоний шахснинг ташаббуси билан ихтиѐрий
сертификатлаштиришдан ўтказилиши мумкинлиги;
Ихтиѐрий сертификатлаштиришни «Ўзстандарт» белгилаб қўйган тартибда аккредитация
қилинган
юридик
ва
жисмоний
шахслар
амалга
оширишга
ҳақлилиги
ҳамда
сертификатлаштириш қоидалари ва тартибини белгиловчи ихтиѐрий сертификатлаштириш
тизимларини аккредитация қилинган органлар «Ўзстандарт» билан келишган ҳолда белгилаши
таъкидланган.
4-бобдаги 20-21-моддаларда низоларни қараб чиқиш, сертификатлаштириш туғрисидаги
қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликка оид қонун шартлари белгиланган.
Мазкур Қонунни қўллаш билан боғлиқ низолар суд томонидан Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда қараб чиқилиши;
Сертификатлаштириш натижаларидан норози бўлган тақдирда манфаатдор томон
«Ўзстандарт»нинг Шикоятларни қараб чиқиш кенгашига мурожаат этишга ҳақлилиги;
Шикоятларни қараб чиқиш кенгаши тўғрисидаги низомни «Ўзстандарт» ишлаб чиқиши ва
тасдиқлаши;
«Ўзстандарт»нинг Шикоятларни қараб чиқиш кенгаши сертификатлаштириш органлари
ва синов лабораторияларининг (марказларининг) қарорлари устидан берилган шикоят
аризаларини қараб чиқиши; шикоят аризалари икки ҳафта ичида кўриб чиқилиши;
«Ўзстандарт»нинг, Шикоятларни қараб чиқиш кенгашининг қарорлари устидан Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда Олий судга ѐки Олий хужалик
судига шикоят қилиш мумкинлиги баѐн қилинган.
22-моддада сертификатлаштириш органларининг ва синов лабораторияларининг (марказ-
ларининг) жавобгарлиги тавсифланган.
Сертификатлаштириш органи:
мувофиқлик сертификатини асоссиз ва қонунга хилоф тарзда берганлик учун;
аризачига нисбатан қонунга хилоф хатти-ҳаракатлар қилганлик учун;
аризачининг тижорат сири ҳисобланган маълумотларни ошкор этганлик учун,
аккредитация қилинган синов лабораторияси (маркази) сертификатлаштириш органига
синовларнинг натижалари ҳақида нотўғри маълумот берганлик учун жавобгар бўлиши;
Сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари (марказлари) мазкур моддада
айтиб ўтилган хатти-ҳаракатлар натижасида аризачига етказилган зарарнинг ўрнини қонун
ҳужжатларида белгилангаи тартибда тўла ҳажмда қоплашлари шартлиги белгиланган.
23-моддада тайѐрловчиларнинг тадбиркорларнинг) мажбурий сертификатлаштириш
қоидаларини бузганлик учун жавобгарлиги, шу жумладан,
тайѐрловчилар (тадбиркорлар):
маҳсулотларни мувофиқлик сертификатисиз, шунингдек қонунга хилоф тарзда
112
мувофиқлик белгиси тамғаси босилган маҳсулотни реализация қилганлик учун;
мувофиқлик сертификати бўлмаган маҳсулотларни тарғибот қилганлик учун;
«Ўзстандарт»нинг ѐки у ваколат берган органларнинг кўрсатмасига биноан реализация
қилиш тўхтатиб ѐки тақиқлаб қўйилган маҳсулотларни реализация қилганлик учун жавобгар
бўлиши;
Мажбурий
сертификатлаштириш
қоидаларини
бузганлик
учун
тайѐрловчилар
(тадбиркорлар) «Ўзстандарт» ѐки у ваколат берган сертификатлаштириш органларининг
тақдимномаси асосида суднинг қарори билан давлат бюджети ҳисобига реализация қилинган
маҳсулот қиймати миқдорида жарима тўлаши;
Тайѐрловчилар (тадбиркорлар) истеъмолчи ѐки буюртмачига етказилган зарарларнинг
ўрнини қонун ҳужжатларнда белгиланган тартибда тўла ҳажмда қоплашлари шартлиги
таъкидланган.
Dostları ilə paylaş: |