Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Алмашлаб экиш майдонларини жойлаштириш



Yüklə 1,36 Mb.
səhifə17/23
tarix16.12.2019
ölçüsü1,36 Mb.
#29943
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23
ЕТЛ.ЯНГИСИ

Алмашлаб экиш майдонларини жойлаштириш.

Алмашлаб экиш майдонларини жойлаштириш пахтачилик массивларида сабзавот ем-хашак алмашлаб экиш майдонини жойлаштиришдан бошланади. Бу алмашлаб экиш учун улардаги экинларнинг кўп меҳнат талаб қилишини, бир гектар ердан олинадиган маҳсулот миқдори кўплигини ва бу ерларга нисбатан кўпроқ минерал ва органик ўғит ишлатилишини ҳисобга олиб, транспорт харажатларини камайтириш мақсадида ер майдонини қишлоқларга яқин жойлардан ажратиш керак.

Бу алмашлаб экиш массивларида етиштирилган ем-хашак фермаларга келтирилиши ва уларни узоқ масофага ташиш ўнғайсиз эканлигини ҳисобга олиб, уларни чорвачилик фермалари яқинига жойлаштириш керак.

Боғлар, узумзорлар, теракзорлар, тутзорлар ва сабзавот-ем-хашак алмашлаб экиш майдонлари жойлаштириб бўлингандан кейин, қолган ҳамма ерларга асосий тармоқ экинлари учун ташкил қилинадиган алмашлаб экиш майдонлари жойлаштирилади. Бу алмашлаб экиш майдонларига тупроғи унумдор, сув билан яхши таъминланган ерлар билан бир қаторда янги ўзлаштирилган ерлар ҳам киритилади. Ўзлаштириладиган ерларга Ҳайдалма ерга айлантириладиган яйловлар, пичанзорлар ва бошқа кам даромад берувчи ер турлари, лойиҳада бузиш мўлжалланган уйлар, иншоотлар, йўллар, ариқлар зовурлар ва ҳакозолардан бўшайдиган ерлар киради.

Пахтачилик алмашлаб экиш майдонларига шакли ихчам, далалари катта ва тўғри шаклли, дала ишлари механизациялашга қулай, сув билан яхши таъминланган ер бўлаклари ажратилади. Ҳар бир алмашлаб экиш майдони битта ариқдан сув ичиши керак.

Вилт касаллиги замбуруғлари билан зарарланган, шўрланган ва ер ости сувлари сатҳига яқин жойлашган ерларда таркибида пахта камроқ бўлган алмашлаб экиш жорий қилинади. Унга 1:2:1:2:1:2, 2:4:2, 2:3:2:2:1, 2:3:2:1:1 кўринишларидаги алмашлаб экишлар киради.

Алмашлаб экиш майдонларини жойлаштиришда уларнинг ичида далаларни

жойлаштириш талабларини ҳам ҳисобга олиш керак. Ер ва алмашлаб экиш турлари, уларнинг майдонлари аниқланиб, жойлаштириб бўлгандан кеийн

натижалари 18- ва 19- жадвалларга ёзилади.




      1. Ер турлари ва алмашлаб экиш майдонларини жойлаштиришнинг иқтисодий асослаш.

Ер турлари ва алмашлаб экиш майдонларини жойлаштиришни иқтисодий асослашда ҳам ўзлаштириладиган ерларнинг аниқ майдонлари, қурилиши зарур инженерлик иншоотларининг ҳажми аниқ бўлмагани учун фақат йиллик харажатлардан фойдаланиш мумкин.

17-жадвал

Ер турлари ва алмашлаб экиш майдонлари тупроғи тавсифи.


Ер турлари

ва алмаш-лаб экиш майдон-лари



Алмашлаб экиш таркиби

Майдони,

га


Массив марказлари-дан узоқлиги, км

Ихчамлик

массив маркази номи

ўртача

масофа


Ер бўлак-лари сони

Майдон

чўзиқлиги



1

2

3

4

5

6

7

I - ечим

Боғлар

2.1.4.6.7.7

405.8

Келес

3

5




узумзор

1.4.6.7.1.7

34.7

Келес

3

5




Терак

4.7.5.2.1.7

347.8

Келес

3

5

20.5

тутзор

1.2.3.4.5.6

69.6

Келес

3

5

17.5

П-Б-Д

1:2:1:2:1:2

112.9

Келес

3

5




СОК

1:1:1:2

69.6

Келес

3

5




II – ечим

Боғлар

2.1.4.6.7.7

405.8

Хасанбой

8

5




узумзор

1.4.6.7.1.7

34.7

Хасанбой

8

5

20.5

Терак

4.7.5.2.1.7

347.8

Хасанбой

8

5

17.5

тутзор

1.2.3.4.5.6

69.6

Хасанбой

8

5




П-Б-Д

1:2:1:2:1:2

112.9

Хасанбой

8

5




СОК

1:1:1:2

69.6

Хасанбой

8

5




Ер турлари ва алмашлаб экиш майдонларини жойлаштириш билан боғлиқ асосий йиллик харажатларга қуйидагилар киради: юкларни ташишда сарф бўладиган транспорт харажатлари; ишчиларни далаларга олиб боришга ва олиб келишга қилинадиган транспорт харажатлари; қишлоқ хўжалик машиналари-нинг даладан далага ўтиш билан боғлик харажатлар.

18-жадвал



Ер турлари ва алмашлаб экиш майдонини ташкил этиш

Ер турлари ва алмашлаб экиш майдонлари

Майдони, га

Тупроқ турлари

Тупроқларнинг шурланиш даражаси

Буз тупроқ

Ўтлоқи тупроқ

Ўтлоқи ботқоқ тупроқ

Шўрланмаган

Ўртача шўрланган

Кўчли шўрланган

I-ечим

Боғлар

5.8

20.3

27.3

28.4

-

Ўр.шўр

-

Узумзор

69.6

23.2

21.7

24.7

-

Ўр.шўр

-

Терак

-

-

-

-

-

-

-

тутзор

11.6

3.8

4.9

2.

-

Ўр.шўр

-

П-Б-Д

112.9

37.6

49.2

26.1

Шўрланмаган

-

-

СОК

69.6

23.2

26.8

19.6

шўрланмаган

-

-

II-ечим

Боғлар

5.8










-

Ўр.шўр




Узумзор

69.6










-

Ўр.шўр




Терак

-

-

-

-

-

-

-

тутзор

11.6










-

Ўр.шўр




П-Б-Д

112.9










Шўрланмаган

-




СОК

69.6










Шўрланган

-




Ҳар хил алмашлаб экишларда бир гектар ерга тўғри келадиган юк миқдори ҳар хил бўлади. Масалан: 1:2:4:1:2 таркибида пахта-беда-дон алмашлаб экиши учун пахта ҳосилдорлиги 30 га/ц, дон ҳосилдорлиги 40 га/ц бўлганда 1 гектар ерга тўғри келадиган юк миқдори

У=0,5х15+0,1x23+0,1x70+0,3x12=20,4 га/т.

1:2:1:2:1:2 схемада: У=0,4х15+0,1x23+0,1x70+0,3x12=18,9 га/т.

2:4:2 схемада: У=0,4х15+0,1x23+0,1x70+0,2x12=17,7 га/т.

Сабзавот озуқа алмашлаб экишида 1:1:1:2 схемада: У=0,1х92+0,1x56+0,1x82+0,2x47=32,4 га/т.

Бир гектарга тўғри келадиган юк миқдори ҳамма алмашлаб экиш майдонлари бўйича ва ер турлари бўйича аниқланади, кейин ечимлар бўйича юкларни ташиш бўйича қилинадиган транспорт харажатлари аниқланади ва натижаси 20-жадвалга ёзилади.

Ишчиларни иш жойига олиб бориш ва оолиб келиш учун қилинадиган харажатлар 9-ифода ёрдамида аниқланади. Бир га ер ҳисобига қилинадиган меҳнат сарфи ер турлари ва алмашлаб экиш майдонлари буйича ҳар хил бўлади. Ер турлари ва экинлар учун қилинадиган ўртача меҳнат сарфи 9-иловада келтирилган. Алмашлаб экиш майдонлари бўйича ўртача меҳнат сарфи ҳисоблаш йўли билан аниқланади.

19-жадвал

Лойиҳа ечимлари бўйича юкларни ташиш учун қилинадиган харажатлар миқдори


Ер турла-ри ва ал-машлаб экиш май-донлари

Алмашлаб экиш

1 га ерга тўғри келадиган юк, т

Юкнинг умумий миқдори, т (3х4)

Ўртача масофа

км


1 т/км хаки

сўм


Юкларни ташиш харажатла-ри, минг сўм

5х6х7/1000



Таркиби

(схемаси)



Май-дони,

га


1

2

3

4

5

6

7

8

I-ечим

Боғлар

-

58

986

57188

3

1000

1715640

Узумзор

-

69.6

1183.2

82350.7

3

24705210

Терак

-

-

-

-

-

-

Тутзор

-

11.6

-

-

-

-

П-Б-Д

2:1:4:6:7

69.6

3480

242208

3

7266240

СОК

3:4:6:7:2:1

112.9

903.2

101971.3

3

3059139

Масалан, пахта билан беда алмашлаб экилганда пахта ҳосилдорлиги га 30 ц, беда ҳосилдорлиги га 40 ц, биринчи йилда, га 150 ц 2-3 йилда; дон (буғдой) га 40 ц бўлса:

1:2:4:1:2 схемада: Д=0,5х93+0,1х6+0,1х23+0,3х7=51,5 одам кунга.

1:2:1:2:1:2 схемада:Д=0,4х93+0,1х6+0,1х23+0,3х7=42,2 одам кунга.

2:4:2 схемада: Д=0,4х93+0,1х6+0,1х23+0,2х7=41,5 одам кунга.

Сабзавот, ем-хашак алмашлаб экилганда:

Д=0,2х206+0,1х190+0,2х174+0,2х15= 98 одам кунга.

Ишчиларни ташиш учун қилинадиган харажатларни аниқлашда 1 км гача бўлган масофадаги ер турлари ва алмашлаб экиш майдонларини ҳисобга олмаслик керак. Бундай яқин масофага ишчиларни ишга автомашинада олиб бориш самара бермайди.

20-жадвал

Ечимлар буйича ишчиларни ташишга кетадиган харажатлар




Ер турла-ри ва ал-машлаб экиш майдонла-ри номи

Алмашлаб экиш таркиби

Майдони

га


Меҳнат сарфи, одам, кун

ўртача масофа

км


Автомаши-нанинг 1 км юриш ҳақи

сўм


Ишчиларни ташиш харажатлари минг сўм

1 гек-тарга

жами

1

2

3

4

5

6

7

8

1 ечим

П-Б-Д

2:1:4:6:7

112.9

60

-

3

903.2

55141.6

СОК

3:4:6:7:2:1

69.6

90

-

3

3480




Жами



















55141.6

2 ечим

П-Б-Д

4:2:1:6:7:3

112.9

60

-

8

903




СОК

1:3:7:2:5

69.6

90

-

8

3480

73522.09

Жами



















73522.09

21-жадвал

Транспорт харажатлари (ечимлар бўйича)


Транспорт харажатлари тури

Транспорт харажатлари миқдори

1-ечим

2-ечим

Юкларни ташиш

4595131.2

6126841.6

Ишчиларни ташиш

55141.6

73522.09

Жами:

4650272.8

6200363.7


4.3. Тўртинчи бобнинг баённомасини ёзиш тартиби.

IV БОБ.Массив ер турлари таркибини белгилаш ва алмашлаб экишни ташкил қилиш


  1. Ер турлари таркиби ва майдонларини аниқлаш.

  2. Ер турларини жойлаштириш.

  3. Алмашлаб экиш турларини, сонини ва уларнинг майдонларини аниқлаш.

  4. Алмашлаб экиш майдонларини жойлаштириш.

  5. Ер турлари ва алмашлаб экиш майдонларини жойлаштириш лойиҳасини

иқтисодий асослаш.

Лойиҳани хаётга тадбиқ қилиш билан боғлиқ харажатларни аниқлаш (ечимлар бўйича). Келтирилган харажатларни аниқлаб, лойиҳанинг манбаи ечимини танлаш.



V БОБ. АЛМАШЛАБ ЭКИШ ҲУДУДИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

Алмашлаб экиш майдони ҳудудини ташкил қилишнинг вазифаси ҳар бир ер бўлаги унумдорлигидан тўла фойдаланишга, барча қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил олишга, тупроқ унумдорлигини доимий равишда ошириб боришга, фан, техника ютуқларини ва илғор агротехника усулларини ҳар бир ер бўлаги хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тадбиқ қилишга ҳудудий шароит яратиб беришдан иборат. Шу билан бир қаторда яратилган ҳудудий шароит суғоришни тўғри


ташкил қилишни ва қишлоқ хўжалик техникасидан унумли фойдаланишни таъминлаши, меҳнатни илмий асосда ташкил қилишга имкон яратиши, суғориш

тармоқларининг фойдали иш коэффициентини ошириш йўли билан сув сарфини камайтириши керак.

5.1. ТОПШИРИҚ МАЗМУНИ


  1. Суғориш далаларини (пайкалларини) лойиҳалаш.

  2. Алмашлаб экиш далаларини жойлаштириш.

  3. Бригада ва фермер хўжаликларини жойлаштириш.

  4. Дала йўлларини жойлаштириш.

  5. Иҳота дарахтларинижойлаштириш.

  6. Дала шийпонларини жойлаштириш.

  7. Алмашлаб экиш майдонларини ҳудудини ташкил қилиш лойиҳасини иқтисодий асослаш.

  8. Тушунтриш хати

5.2. Топшиқни бажариш тартиби ва услубияти

5.2.1. Суғориш далаларини лойиҳалаш

Суғориладиган деҳқончилик ҳудудларида дала ишлари суғориш далаларида (пайкалларда) олиб борилади. Шунинг учун ҳам ишлаб чиқариш жараёнини интенсивлаш, механизациялаш ва автоматлаштириш суғориш далаларини майдонлари бўйича оптимал, шакли бўйича қулай ва ихчам қилиб лойиҳалашни талаб қилади.

Суғориш далаларини лойиҳалаш мавжуд ирригация ва мелиорация тармоқларини қайта қуриш, янгидан ташкил қилинаётган хўжаликларда эса бу

уларни лойиҳалаш билан бирга олиб борилади.

Ушбу услубий қўлланмада ирригация ва мелиорация тармоқларини лойҳалашнинг тўла услубияти берилмаган. Бу масалалар бўйича тўла маълумотни талаба «Қишлоқ хўжалик мелиорацияси» кафедраси томонидан тайёрланган услубий қўлланмалардан олиши мумкин.

Суғориш далаларини (пайкалларни) лойиҳалашда тупроқнинг механик таркиби ва шўрланиш даражаси, сизот сувларининг чуқурлиги ва шўрланиш даражаси, далаларнинг майдони тенглиги ва тупроғининг бир хиллиги ҳамда суғориш тармоқларининг жойлашуви ҳисобга олинади.

Суғориш далаларини тўғри бурчакли тўртбурчак ёки шунга яқин бўлган шаклларда лойиҳалаш керак. Бунда дала узунлигининг энига нисбати кам шўрланган ва шўрланмаган ерларда 1:2,2–1:3,0, шўрланган ерларда, 161,8 – 162,6 орасида лойиҳаланиши керак. Ушбу оралиқларда суғориш далаларидаги

ҳар йилги фойдасиз харажатлар миқдори минимал бўлади.

Суғориш далаларининг оптимал майдонлари очиқ суғориш ва мелиорация тармоқлари лойиҳаланганда шўрланмаган ва кам шўрланган ерларда сизот сувлари сатҳи ер юзасидан 2–3 м паст бўлганда 16–36 гектарни шўрланган жойларда сизот сувлари сатҳи ер юзасидан 1–2 м паст бўлса ва тупроқнинг механик таркиби оғир бўлса 7–10 гектарни, механик таркиби ўртача бўлса 11–16 гектарни, агар механик таркиби енгил бўлса 16–23 гектарни ташкил қилади. Ёпиқ дренажлар лойиҳаланганда суғориш далаларининг оптимал майдонлари 30–36 гектардан иборат бўлади.



1-Расм: Кам шўрланган ерларда ариқ ва зовурларнинг жойлаштирилган чизмаси



2


- Расм:Шўрланмаган ерларда ариқларнинг жойлаштирилган чизмаси

Шартли белгилари: Дренаж ва зовурлар


Ариқлар

3- Расм: Шўрланган ерларда ариқ ва зовурларнинг жойлаштирилган чизмаси.




4- Расм:Кучли шўрланган ерларда ариқ ва зовурларнинг жойлашти-рилган чизмаси.

5 Расм.Бўйлама суғориш усули.

6- Расм: Кўндалангига суғориш усули.

1. Ариқ.


2. Дала ариқчаси.

3. Дала дренажи.

4. Зовур.

5. Ёпиқ қувур (2–расмда сифон).

6. Ариқдан сув оладиган юмшоқ қувур (шланг).

7. Эгатлар.

8. Гидрантлар.

Суғориш далаларини лойиҳалашда дала чегаралари вазифасини

бажарадиган ариқ ва зовурларнинг ҳар хил жойлашуви 1,2,3 ва 4 расмларда

келтирилган.

1 расмдаги ҳолат асосан шўрланган сув ва сизот сувлари сатҳи ер юзасига яқин бўлган ерларда қўлланилади. Бунда дренажлар орасидаги масофа ернинг шўрланиш даражасига, тупроқнинг механик таркибига ва сизот сувларининг сатҳига боғлиқ.

2 расмдаги ҳолат кучли шўрланган, сизот сатҳи юқори ерларда ва шоличилик хўжаликларида кенг қўлланилади.

3 расмдаги ҳолат кам шўрланган, сизот сувлари ер сатҳидан анча паст

жойлашган ерларда қўлланилади.

4 расмдаги ҳолат шўрланмаган ерларда ва тоғ олди ҳудудларида кенг қўлланилади.

Суғориш даласи майдони қабул қилинган суғориш усулига мосланиши ва техниканинг унумли ишлашини таъминлаши керак.

Ҳозирги вақтда эгат олиб суғоришнинг икки хил усули (5 -6 расмлар) қўлланилади: узунасига ва кўндалангига. Бу усулларни танлаш асосан ернинг нишаблигига боғлиқ. Кичик нишабликда (0,005 гача) узунасига суғориш усули, катта нишабликда (0,005 дан ката) эса кўндалангига суғориш усули қўлланилади.

Талаба суғориш далаларини лойиҳалаб бўлгандан кейин 23-жадвални тўлғазади.

Лойиҳаланган суғориш далалари (пайкаллар) майдонлари 9-иловада келтирилган жадвалга туширилади.

5.2.2 Алмашлаб экиш далаларини жойлаштириш

Алмашлаб экиш далаларини жойлаштириш хўжаликда ирригация ва мелиорация тармоқларини қайта қуриш лойиҳаси билан боғлиқ ҳолда ўтказилади. Далаларнинг сони ва майдонлари алмашлаб экиш учун ажратилган ҳудудларнинг майдонларига ва уларда қишлоқ хўжалик экинларини алмашлаб экиш бўйича қабул қилинган қоидага мувофиқ белгиланади.



Суғориладиган ҳудудларда алмашлаб экиш далаларини жойлаштириш жараёнида қўйидагича уч ҳолни учратиш мумкин:

  1. алмашлаб экиш даласи бир неча суғориш далаларидан ташкил топади, яъни



  1. алмашлаб экиш даласи битта суғориш даласидан ташкил топади



  1. битта суғориш даласи ҳудудида бир неча алмашлаб экиш даласини жойлаштириш мумкин

Юқорида келтирилган биринчи усул асосан йирик майдонли, бригадалараро ташкил қилинган алмашлаб экишларда, иккинчи усул эса бригадаларда ташкил қилинган, майдонлари нисбатан кичик бўлган алмашлаб экишларда қўлланилади. Учинчи усул эса асосан майдонлари жуда кичик бўлган фермер ва деҳқон хўжаликлари ерларида ташкил қилинадиган кам далали алмашлаб экишларда учрайди.

Алмашлаб экиш далаларини жойлаштиришда қатор масалалар ўзининг тўғри ечимин топиши шарт. Бу масалаларнинг асосийлари қўйидагилар ҳисоб-ланади: далалар майдонлари ва уларнинг тенглиги; далаларнинг тупроққа ва ер рельефига нисбатан жойлашуви; далаларни ирригация, мелиорация ва йўл тар-моқлари, қишлоқлар ва бошқа хўжалик марказлари жойлашувини ҳисобга ол-ган ҳолда жойлаштириш; далаларни суғориш шароити; алмашлаб экиш далала-ри таркибига янги ўзлаштириладиган ерларни қўшиш тартиби; далаларни алмашлаб экиш майдони ҳудудини ташкил қилишнинг бошқа масалалари билан боғлиқ ҳолда жойлаштириш.



Yüklə 1,36 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin