1 O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi



Yüklə 5,01 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə7/91
tarix28.11.2023
ölçüsü5,01 Kb.
#166827
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   91
12789 1 492CE21AA8C996084180736D503611FEDEC6B091

Foydalanilgan adabiyotlar: 
1. Аҳмедов Б. Амир Темур дарслари. – Т.: Шарқ, 2000. 
2. Бердимуродов А. Гўри Амир мақбараси – Т., 1996. 
3. Руи Гонсалес де Клавихо.
Амир Темур саройига саёҳат кундалиги 
(1403-1406 йиллар). Профессор Очил Тоғаев таржимаси. – Т.: O‘ZBEKISTON 
HMЖ, 2010. 
 
Орзиев Маҳмуд Зайниевич 
БухДУ, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
Зайниев Комрон Маҳмуд ўғли 
Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси
 
АМИР ТЕМУР ДАВЛАТИ ВУЖУДГА КЕЛИШИДА БУХОРО 
ВОҲАСИНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ 
Аннотация: 
Ушбу мақолада Амир Темур фаолиятининг дастлабки 
даврларида юз берган воқеаларнинг Бухоро воҳасига боғлиқ жиҳатлари таҳлил 


-15- 
этилган. Шунингдек, ўша давр сиёсий муносабатларининг баъзи чигал 
масалаларининг ечими келтириб ўтилган. 
Калит сўзлар: 
Бухоро шаҳри, Амир Темур, Илёсхўжа, Мохон, Амир 
Ҳусайн, Али Ясавурий, Қарши жанги.
 
Бухоро барча тарихий даврларда муҳим сиёсий-ижтимоий ва маданий 
жараёнлар марказида турган шаҳарлардан бири сифатида маълум. Айниқса, 
Амир Темур ва темурийлар даври тарихини ўрганишда Бухоронинг ўрни ва 
роли беқиёс аҳамиятга эгадир. Тарихий адабиётлардаги маълумотлар таҳлили 
шуни кўрстадики, мўғуллар истилоси ва ҳукмронлиги даврида Бухоро шаҳри 
бир неча маротаба вайрона аҳволга келган бўлиб, Амир Темур ҳокимият 
тепасига келгунга қадар Бухоронинг сўнгги бор вайрон этилиши 1316 йилда 
қайд қилинганлигининг гувоҳи бўлинади[3, 57]. Мўғуллар даврида бир неча 
бор вайрон этилса-да, Бухоро шаҳри ҳамиша карвон йўллари марказида 
эканлигиги ва аҳолисининг машаққатли меҳнати эвазига Мовароуннаҳрнинг 
савдо-сотиқ, деҳқончилик, ҳунармандчилик соҳалари ривожланган, иқтисодий, 
сиёсий ва маданий жиҳатдан марказий шаҳарларидан бири бўлиб қолаверган.
Амир Темурнинг сиёсий фаолияти бошланишидан токим вафотига қадар 
бўлган даврга оид маълумотларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, соҳибқирон 
Бухорога алоҳида ҳурмат билан қараганлиги билан боғлиқ маълумотлар барча 
ўша давр адабиётларида келтириб ўтилади. Бунга асос сифатида Амир 
Темурнинг онаси Тегина Бегим Моҳ асли Бухородан бўлганлиги, унинг отаси 
ўз замонасининг обрўли ва руҳоний-диндор кишиларидан бўлган Убайдулло 
ибн Маҳмуд ал-Маҳбубий эканлиги келтириб ўтилади[12, 3]. Шу боис Бухорога 
Амир Темурнинг эҳтироми бўлакча бўлган дейишга тўла асослар мавжуд. 
Амир Темурнинг ҳокимият тепасига келиш жараёнида ўзаро курашларда 
Бухоро бир неча бора тилга олинади. Масалан, Амир Темурнинг Илёсхўжадан 
ажралиб Бухоро томонларга кетишига, Илёсхўжанинг золимларча бошқаруви 
сабаб бўлганлиги қайд этилган[6, 107]. Амир Темурнинг ҳокимият учун кураш 


-16- 
бошлаши жараёнларининг дастлабки босқичидаёқ у тутган сиёсатни Бухоро 
аҳолиси қўллаганлигини кўрсатади. Шунингдек, М.Иванин маълумотларида 
Амир Кулолнинг Илёсхўжадан қочиб келган Амир Темурга бехавотирроқ 
бўлган Хоразм чўлларига кетишни маслаҳат берганлиги келтириб ўтилган[4, 
117]. Бухоро ҳамиша Амир Темурга нисбатан мойил бўлса-да, ҳали Илёсхўжа 
(мўғуллар) ҳукумронлиги кучли эканлигидан далолат беради. Ҳ.Вамбери Амир 
Темурнинг Илёсхўжа билан жанжаллашиб, Бухорога, сўнг чўлга чиқиб 
кетишини, “
Бухоро ва Хива мамлакатлари орасидаги Ҳазар денгизигача 
чўзилган чўлга йўналди
”, – тарзида келтириб ўтади[2, 31]. Шарафиддин Али 
Яздий маълумотларида, Илёсхўжадан мағлуб бўлган Амир Темур ва Ҳусайнлар 
чекингач, Амир Темур хотинини Бухорзиндон деб номланган Бухоро вилоятига 
қарашли кент (қишлоқ)га яширганлиги келтириб ўтилади[5, 28]. Бу Амир 
Темурнинг сиёсий фаолиятида Бухоро алоҳида ўрин тутганлигидан далолат 
беради. 
Мўғуллар таъқибидан қочиб юрган кезлари Амир Темурнинг Мохонда 
Алибек зиндонига тушиб қолиши ва бу ердан қутилиши хусусида турли-туман 
маълумотлар мавжуд. Тутқунликдан қутилиб чиққанидан сўнг, Амир 
Темурнинг Бухоро томонга йўл олиши, бу ерда уни қўллаб-қувватловчилар 
етарлича топилишидан далолат беради. Шунингдек, Амударё бўйига келганда 
Амир Темурнинг опаси Бухородан юборган ёрдамни олиши ҳам тарихий 
адабиётларда келтириб ўтилади[9, 56]. Бу Бухорода мўғулларга қарши кучли 
норозилик мавжудлигини, аҳоли табақасидан қатъий назар мамлакат тинчлиги 
ва осудалиги учун курашувчи кишини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини 
кўрсатади. 
“Темур тузуклари”да ҳам Амир Темурнинг Мохонда Алибек зиндонида 
ётганлиги, тутқунликда қутилганидан кейин Бухоро томонга йўл олгани ва 
Бухоро атрофларига 200 одамини тарқатгани, хотини Ўлжой туркон оғони ҳам 
Бухоро қишлоқларидан бирига яширганлиги, бундан ташқари 48 кун 
Самарқандда опасининг уйида яшириниб ётгандан сўнг, Самарқанддан қочиб 


-17- 
Хоразм томонга йўл олиши ва Ачиғи деган Амударё бўйидаги жойда Бухорода 
қолдирган одамлари келганлиги, уларнинг сони минг киши эканлигига оид 
маълумотлар келтирилади[11, 23-24]. Демак, Бухоро аҳолиси Амир Темурнинг 
мамлакатни бирлаштириш, ташқи ҳужумлар, вайронагарчилкиларни тугатиш 
учун олиб бораётган курашларида доимий равишда уни қўллаб-қувватлаганлар. 
Амир Темурнинг ҳокимият тепасига келишида бухороликларнинг ҳам маълум 
маънода ҳиссаси мавжуд деб айтиш мумкин. 
Мўғулларни Ўрта Осиёдан ҳайдаб чиқариш жараёни сўнгги босқичида 
содир бўлган сарбадорлар қўзғолони ва кейинчалик уларнинг етакчилари амир 
Ҳусайн томонидан қатл этилиши тарихий манбаларда тилга олиб ўтилади. 
Амир Темурнинг қатъий аралашуви натижасида қўзғолончи етакчилардан 
Мавлонзодагина қутқариб қолинган бўлиб, академик В.В. Бартольд Абдураззоқ 
Самарқандий маълумотларига таяниб, уни Бухоро зодагонларидан эканлигини 
таъкидлаб ўтган[1, 371].
Амир Темурнинг яқин кишилари, сафдошлари орасида бухороликлар ҳам 
талайгина бўлиб, манбаларда Маҳмудшоҳ Бухорий, Али Ясавурий каби 
саркардаларининг келиб чиқиши Бухородан бўлганлигига оид маълумотлар 
сақланиб қолинган. Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асаридаги 
маълумотларда, Амир Темурнинг ҳокимият учун курашлари даврида унинг 
яқин кишилари орасида Сюрғотмиш Ўғлон, Довудбек Дуғлат (Амир Темурнинг 
синглиси Қутлуғ Туркон оғонинг турмуш ўртоғи), Жаку Барлос, Муаййид 
Арлот (Амир Темурнинг синглиси Ширинбек оғанинг турмуш ўртоғи, Сари 
Буға Жалоир, Баҳодир Қипчоқ, Оқ Буғалар қаторида Маҳмудшоҳ Бухорийлар 
ҳам тилга олиб ўтилади. Шунингдек, Маҳмудшоҳ Амир Ҳусайнга қарши 
курашлар даврида Бухородан солиқ йиғиб олиш учун Амир Темур томонидан 
юборилганлиги ҳам манбаларда қайд этиб ўтилган[5, 46-49]. Аммо, 
Муйиниддин Натанзийнинг ёзишича, Маҳмудшоҳ Бухорога келгач, Ясовур 
қабиласига таяниб, Амир Темурга тўпланган маблағларни олиб бормайди. 
Қаршини амир Мусо ва амир Ўлжойтулар эгаллагандан сўнг Амир Темур 


-18- 
Бухорога йўл олади. Маҳмудшоҳ Бухорий ва Али Ясавурийлар уни яхши кутиб 
олади. Шундай бўлса-да, Амир Темурнинг ҳамроҳлари уларга ишонмайди. 
Аббос баҳодир, Ҳожи Сайфиддинлар Амударёдан ўтиб, Мохон томонга 
кетадилар. Бироз фурсатдан сўнг Амир Темур ҳам улар олдига йўл олади. 
Маҳмудшоҳ ва Али Ясовурийлар ҳам курашда мағлуб бўлгач, улар ҳам Мохон 
томонга Амир Темур ҳузурига борадилар[7, 79]. 
Амир Ҳусайнга содиқ амирлар томонидан Бухоро қамал қилиниб, Амир 
Темур тарафдорлари билан жанглар олиб борилган бўлиб, ҳийла ишлатиб 
Бухоро эгалланган. Бухородаги Амир Темурнинг тарафдорлари бўлган Али 
Ясавурий ва Маҳмудшоҳлар амир Ҳусайнга қарши курашларда мағлубиятга 
учраганларидан сўнг Амударёдан ўтиб, Мохонга Амир Темур ҳузурига 
борганлар[5, 50]. Юқорида келтирилган маълумотлардан Бухоро воҳаси 
аҳолиси Амир Темурнинг мамлакатни бирлаштирув сиёсатини қўллаб-
қувватлаган мазмундаги хулосага келиш мумкин. Айрим тарихий адабиётларда 
Амир Темур Маликшоҳ Бухорийни Қарши жангида Амир Ҳусайнга садоқатли 
бўлган амир Мусони енгганидан кейин, Бухоро солиғини олиб келиш учун 
юборганлиги ҳам қайд этиб ўтилган[10, 123]. Тарихий адабиётларда Бухоро 
учун олиб борилган жанг қайд этилмаса-да, Қаршида Амир Темурнинг ғалабаси 
ўз-ўзидан Бухоро бошқарувининг ҳам Амир Темурга ўтишини англатиши 
келтириб ўтилган[8, 429]. 
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Амир Темурнинг мўғулларга қарши 
кураш жараёни ва Мовароуннаҳрда марказлашган давлат тузиш учун 
курашлари жараёнида Бухоро муҳим аҳамият касб этган бўлиб, ушбу тарихий 
жараёнларни манба ва адабиётлар таҳлили орқали ўрганиш бугунги тарих фани 
олдидаги айрим муаммоли масалаларга жавоб топишда ёрдам беради. 

Yüklə 5,01 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   91




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin