Internet saytlari 1. www.economics.ru 2. www.norma.uz Materiallar hisobi 1-amaliy mashg‘ulot Материалларни баҳолашда қуйидаги усуллар фойдаланилади:
эркин бозор (шартнома) ёки давлат томонидан тартибга солинадиган (прейскурант) улгуржи баҳолар. Бу нарх товар жўнатиш шартномаларини тузишда корхона томонидан мустақил белгиланади ва мол юборувчи ва мол олувчи билан ҳисоб – китоблар олиб боришда мол юборувчининг тўлов ҳужжатларида кўрсатилиб молнинг сотиш нархи шаклида фойдаланилади;
номенклатура ҳисоб баҳоси бўйича. Бу сотиб олинган (тайёрланган) материалларнинг режа таннархи, ўртача сотиб олиш нархлари бўлиши мумкин. Барча ҳолларда ҳам баҳо асосида шартнома ёки прейскурант баҳолари бўлиб, устига режалаштирилган (ҳисобланган) транспорт – тайёрлов харажатларини қўшиб белгилайди. Бу баҳолар мавжуд материалларни ва уларнинг ҳаракатини жорий ва оператив ҳисобга олишда қўлланилади. Ҳисоб баҳоси бўлиб режа ёки шартнома баҳолари ҳисобланади.
4 – БҲМС 9 -бандига биноан «Материал харажатлари» элементида акс эттириладиган сотиб олинадиган материал қийматликларининг хақиқий баҳоси (қиймати) қуйидагилардан ташкил топади:
хизмат кўрсатиш харажатлари ва заҳираларни сотиб олиш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар.
Маркетинг хизматлари ва завод омборларини асраш харажатлари материаллар таннархига киритилмайди ва улар давр харажатларига ўтказилади.
Жорий ҳисобда шартнома баҳоларидан фойдаланилса, ҳақиқий таннархга етказиб қўйиш учун ой охирида транспорт – тайёрлов харажатларининг суммаси ва фоизи чиқарилади.
Режа нархлар қўлланилган ҳолларда ҳар ойда ҳақиқий таннархни режадан фарқ суммаси ва фоизи аниқланади. Бу кўрсаткич материаллар тайёрлаш жараёнига баҳо бериш имкониятини яратади.
Транспорт тайёрлов харажатлари ёки режа нархдан фарқи материалларнинг ҳар бир номенклатура рақами бўйича эмас, балки материаллар гуруҳлари бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Асос қилиб материалларнинг ой бошига қолдиғи ва уларнинг ой давомидаги кирими олинади.
Ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқариладиган материалларнинг ҳақиқий таннархини аниқлашда баҳолашнинг қуйидаги усулларидан фойдаланилади: