Fanidan O’quv-uslubiy majmua


Меҳнатга ҳақ тўлашнинг мукофотли вақтбай шаклида-



Yüklə 5,37 Mb.
səhifə154/235
tarix25.12.2023
ölçüsü5,37 Mb.
#195382
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   235
UMK БУХ ХИС 2023 TAYYOR

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг мукофотли вақтбай шаклида- тариф ставкаси (маоши) бўйича иш ҳақидан ташқари, ишчиларни мукофотлаш ҳақидаги корхонада ишлаб чиқилган қарор, жамоа шартномаси ёки корхона бошқарувчиси буйруғи (фармойиши) асосда қўшимча равишда, маълум миқдор ва сифат кўрсаткичларига эришгани учун мукофот тўланади. Мукофотлаш ойлик ёки ундан узоқроқ муддат (чораклик) иш натижалари асосида амалга оширилиши мумкин.
Меҳнатга ишбай асосида ҳақ тўлаш
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шаклида - иш ҳақи ҳақиқатда бажарилган иш (тайёрланган маҳсулот) учун, бир бирлик ишга тўланадиган амалдаги нархлар бўйича ҳисобланади. Меҳнатга ишбай асосида ҳақ тўлаш, меҳнатни ташкил этиш усулига боғлиқ ҳолда индивидуал ва жамоавий (бригада)ларга бўлинади.
Меҳнатга ишбай асосида ҳақ тўлашнинг индивидуал шаклида, ишчини унинг меҳнати учун мукофотлаш, тўлиқ индивидуал равишда ишлаб чиқилган маҳсулотлар сони, унинг сифати ва ишбай баҳосига боғлиқ.
Меҳнатга ишбай асосида ҳақ тўлашнинг жамоавий (бригада) шаклида, бутун бригаданинг иш ҳақи ҳақиқатда бажарилган иш ҳажми ва унинг баҳосини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Бригададаги ҳар бир ишчининг иш ҳақи эса, бутун бригада томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига ҳамда ишчининг умумий ҳажмдаги иш миқдори ва сифати улушига боғлиқ бўлади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимиси, иш ҳақи ҳисоблашнинг усулига боғлиқ ҳолда қуйидагиларга бўлинади:
- тўғри ишбай; - ишбай-мукофот; - ишбай-прогрессив; - билвосита; - аккорд.
Тўғри ишбай шакли - иш ҳақи, ўрнатилган ишбай нархлар бўйича ҳақиқатда бажарилган иш (тайёрланган маҳсулот)га мувофиқ аниқланади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай-мукофот шакли - меҳнатга ишбай асосида ҳақ тўлашнинг нисбатан кўп тарқалган тизимидир. Ишбай-мукофот шаклида, тўғри ишбай баҳолардаги иш ҳақидан ташқари, қўшимча равишда ўрнатилган кўрсаткичларни (иш сифати, шошилинчлилиги, мижозлар томонидан асосланган шикоятларнинг йўқлиги ва ҳоказо) бажарганлиги ёки ошириб бажарганлиги учун мукофот ҳисобланади. Мукофотлар ишбай иш ҳақи бўйича ҳақиқатда ишлаб берилган вақт учун ҳисобланади.

Yüklə 5,37 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   235




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin