Устамалар ва қўшимча тўловлар- тарифли тизимида қўлланиладиган, ходимнинг иш ҳақини тариф ставкаси миқдорида назарда тутилмаган турли хил омилларни ҳисобга олган ҳолда индивидуаллаштириш имконини беришдир.
Бу билан улар, ходимнинг тажрибасини, унинг узоқ узлуксиз меҳнат стажини, касбий маҳоратини, хорижий тилларни билишини, у томонидан бажарилаётган ишларнинг муҳимлилик даражасини, меҳнатга муносабатини, меҳнатнинг юқори жадаллигини (масалан, ходимнинг йўқлигида касбни, лавозимни, вазифаларни бажаришни биргаликда олиб бориш) ёки одатий бўлмаган шароитларда ишларни бажаришни (кечки пайт, иш вақтига қўшимча равишда, дам олиш ёки байрам кунлари ва ҳоказо) ҳисобга олиш имконини беради. Устамалар ва қўшимча ҳақларнинг алоҳида турлари қонунчилик билан кўрсатиб ўтилган ва иш берувчи ходимга уларни қонунчилик билан ўрнатилганидан кам бўлмаган миқдорда тўлашни кафолатлашга мажбур (кечки пайт ишлаганлиги учун, узоқ муддат хизмат қилганлиги учун ва ҳоказо). Бошқа устама ва қўшимча ҳақлар ички меъёрий ҳужжатлар билан кўрсатиб ўтилади ҳамда уларнинг миқдори ва белгилаш шартлари одатда жамоа шартномаси билан аниқланади.
Меҳнатга вақтбай асосида ҳақ тўлаш Меҳнатга вақтбай асосида ҳақ тўлашда ходимларга иш ҳақи уларнинг ҳақиқатда ишлаган вақтидан ва лавозим маошидан (тариф ставкасидан) келиб чиққан ҳолда белгиланади. Иш ҳақи, шу ойдаги ҳамма иш кунини ишлаб бериш шарти билан тўлиқ тўланади. Лавозим маоши - бу тўлиқ ишлаб берилган ой учун иш ҳақи миқдори.
Раҳбар ва хўжаликни бошқарувчи ходимларнинг, навбатчи ходимларнинг (чилангарлар, сантехниклар, электриклар), таъмирловчи ҳамда машиналарга хизмат кўрсатувчи ишчиларнинг ва ҳоказоларнинг меҳнатлари вақтбай асосида тўланади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг оддий вақтбай шаклида - иш ҳақи миқдорини ҳисоблашнинг асоси қилиб ходимлар жадвалига мувофиқ бўлган тариф ставкаси ёки лавозим маоши олинади. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг саотбай ва кунбай шаклларини, вақтбай тизимининг турли хиллари сифатида ажратадилар. Иш ҳақи миқдорини аниқлашда, соатлик (кунлик) иш ҳақи ставкасини ҳақиқатда ишланган соат (кун)га кўпайтириб топилади.
Одатда, меҳнатга ҳақ тўлашнинг бундай шакллари, корхонанинг ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг ўриндошлик асосида ишловчи шахсларига нисбатан қўлланилади.