Fanidan O’quv-uslubiy majmua


Меҳнатга ҳақ тўлашнинг аккорд шакли -



Yüklə 5,37 Mb.
səhifə156/235
tarix25.12.2023
ölçüsü5,37 Mb.
#195382
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   235
UMK БУХ ХИС 2023 TAYYOR

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг аккорд шакли - бутун иш ҳажми (йиғиндиси) учун иш ҳақи миқдорини белгилайди ва аккорд топшириқларини бажариш муддатларини қисқартирганлик учун мукофотлашни ўз ичига олади. Бунда ишларнинг умумий қиймати, ишлаб чиқариш меъёрий вақтлари ва баҳолари асосида аниқланади. Бригадага бутун асосий ва ёрдамчи ишлар йиғиндиси назарда тутилган аккорд топшириғи топширилади. Топшириқда иш бошланиши ва тугаш вақти, шунингдек иш ҳақи ва мукофотлар қиймати иш сифати эътиборга олинган ҳолда кўрсатилади. Муддатидан илгари бажарилган ҳолларда, мукофот миқдори олдиндан маълум бўлади. Аккорд тизими ишлаб чиқариш даври узоқ муддат давом этадиган ишларда ва қурилишга ихтисослашган, автотранспорт ташкилотларида қўлланилади.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз тизими


Тарифсиз тизими - ишчининг иш ҳақи миқдори ҳар доим бўлимнинг ёки корхонанинг якуний иш натижаларига боғлиқ бўлиб, иш ҳақининг умумий фонди шу натижаларга мувофиқ равишда аниқланишидир.
Тарифсиз тизимини қўллаганда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори, иш берувчининг ёки корхона мулкдорларининг имкониятлари ҳисобга олинган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш учун йўналтирилган маблағ ҳажмидан келиб чиқиб аниқланади. Бунда ишчига, фақатгина, унинг ойлик иш ҳақи миқдори (иш вақти меъёри тўлиқ ишлаб берилган ва меҳнат меъёри бажарилган ҳолларда) амалдаги қонунчилик билан белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан паст бўлмаслиги кафолатланади.
Тарифсиз тизимлар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1. ўзгарувчан маошлар тизими,
2. меҳнатга ҳақ тўлашнинг комиссион шакли.
Ўзгарувчан маошлар тизими
Ўзгарувчан маошлар тизими - маҳсулотни ишлаб чиқариш топшириқларини бажаришда ишчилар меҳнат натижаларига (меҳнат унумдорлигининг ортиши ёки пасайиши, маҳсулот (иш, хизмат) сифатининг ошиши ёки пасайиши, меҳнат меъёрларини бажариши ёки бажармаслиги ва ҳоказо) боғлиқ ҳолда, тариф ставкаси (лавозим маоши)га даврий ўзгартиришлар амалга оширишга асосланишидир.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг комиссион шакли

Yüklə 5,37 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   235




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin