Fanidan O’quv-uslubiy majmua


Меҳнатга ҳақ тўлашнинг комиссион шакли -



Yüklə 5,37 Mb.
səhifə157/235
tarix25.12.2023
ölçüsü5,37 Mb.
#195382
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   235
UMK БУХ ХИС 2023 TAYYOR

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг комиссион шакли - корхонанинг ташқи иқтисодий хизмати, сотиш бўлими ишчиларига, реклама агентларига ва шу кабиларга қўлланилади.
Ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлашни, уларнинг фаолият натижаларига мувофиқлаштирадиган комиссион шаклининг кўп турлари мавжуд. Аниқ бир усулни танлаш корхона қандай мақсадларни мўлжаллаётганлигига, шунингдек бозор ҳамда сотилаётган товар хусусиятларига ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади.
Масалан, агар корхона умумий сотиш ҳажмини энг юқори даражага етказишга интилаётган бўлса, у ҳолда одатда, комиссионлар сотиш ҳажмига нисбатан белгиланган фоиз кўринишида ўрнатиланади.

Меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисоби


21-сон БҲМСда корхона ходимларига иш ҳақининг барча турлари: мукофотлар, ёрдам пуллари, ишлаётган нафақахўрларга нафақалар ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар бўйича жорий қарздорликлар ҳисобини юритиш учун 6710 "Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар" ва 6720 "Депонентлаштирилган иш ҳақи" ҳисобварақлар мўлжалланган.
6710 "Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар" ҳисобварағининг кредитида ҳисобланган меҳнат ҳақи, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ёрдам пуллари ва бошқа шунга ўхшаш суммалар, ҳисобварақнинг дебетида - ҳисобланган иш ҳақидан ушланмалар акс эттирилади.
6720 "Депонентлаштирилган иш ҳақи" ҳисобварағида олинмаган иш ҳақлари бўйича ишчиларга қарзлар акс эттирилади.
Депонентлар билан ҳисоблашишлар ҳисоби, берилмаган иш ҳақи реестри маълумотлари асосида тўлдириладиган депонентлаштирилган иш ҳақи китобида юритилади.
6710 "Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар" ва 6720 "Депонентлаштирилган иш ҳақи" ҳисобварақлари таҳлилий ҳисоби, корхонанинг ҳар бир ишчиси бўйича ишчи ва хизматчилар шахсий ҳисобварақдан (Т-54 ва Т-54а шакллар) фойдаланган ҳолда юритилади.
Эски ҳисобварақлар режаси ва 21-сон БҲМСининг, ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқа муомаларлар юзасидан ҳисоблашишлар ҳисобварақлари ва проводкалари ўртасидаги аҳамиятли фарқлар қуйидагилар:
- ходимларга меҳнат ҳақини тўлаш бўйича берилган бўнакларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган 4210 "Меҳнатга ҳақ тўлаш учун берилган бўнаклар" актив ҳисобварағи, шунингдек бошқа бўнакларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган 4220 "Хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар", 4230 "Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар" ва 4290 "Ходимларга берилган бошқа бўнаклар" актив ҳисобварақлари алоҳида ажратиб чиқарилган;
- ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзларини ҳисобга олиш учун мўлжалланган актив ҳисобварақлар алоҳида ажратиб чиқарилган, жумладан: 4710 "Ходимларнинг қарзга берилган товарлар бўйича қарзлари" ҳисобварағи, 4720 "Ходимларга берилган заёмлар (қарзлар) бўйича қарзлари" ҳисобварағи, 4730 "Ходимларнинг моддий зарарни қоплаш бўйича қарзлари" ҳисобварағи, 4790 "Ходимларнинг бошқа қарзлари" ҳисобварағи;
- ўз вақтида берилмаган ва депонентлаштирилган иш ҳақини ҳисобга олиш мақсадида 6720 "Депонентлаштирилган иш ҳақи" пассив ҳисобварағи алоҳида ажратиб чиқарилган;
- шунингдек таъсисчиларнинг устав капиталига қарзларини ҳисобга олиш 4610 "Муассисларнинг устав капиталига бадаллар бўйича қарзлари" ҳисобварағи ва таъсисчилар олдида қарзларни ҳисобга олиш 6610 "Тўловга дивидендлар" ва 6620 "Чиқиб кетган муассисларга уларнинг улушлари бўйича қарзлар" ҳисобварақлари ажратиб чиқарилган.
Ҳар йилги ва қўшимча таътилларга ҳисобланган суммалар ҳисобот ойининг иш ҳақи фондига фақатгина ҳисобот ойига тўғри келадиган таътил кунлари бўйича суммалар миқдорида киритилади. Таътилнинг бир қисми келгуси ойга ўтган тақдирда, ушбу кунлар учун тўланган таътил суммаси ҳисобот ойида берилган бўнак тариқасида ҳисобга олинади ва 4290 "Ходимларга берилган бошқа бўнаклар" ҳисобварағининг дебетида ва 5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари" ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади. Келгуси ойда ушбу сумма меҳнатга ҳақ тўлашнинг фондига киритилади ва 4290 "Ходимларга берилган бошқа бўнаклар" ҳисобварағи билан корреспондентланган ҳолда 6710 "Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар" ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади.

Yüklə 5,37 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   235




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin