Fanidan O’quv-uslubiy majmua



Yüklə 5,37 Mb.
səhifə152/235
tarix25.12.2023
ölçüsü5,37 Mb.
#195382
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   235
UMK БУХ ХИС 2023 TAYYOR

1.2. Тариф коэффициентлари
2009 йил 1 августдан бошлаб бюджетдан молиялаштириладиган муассасасалар, ташкилотлар ва корхоналарнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ЎзР ВМнинг 2006 йил 26 октябрдаги 218-сонли Қарори билан тасдиқланган Ягона тариф сеткаси (ЯТС)га асосан амалга оширилади. У ўз ичига 23 тариф разрядини олади ва тариф коэффициентлари орқали турли хил разряддаги иш ва ишчилар (малака) ўртасидаги меҳнатга ҳақ тўлаш нисбатини намоён этади.
2009 йил 1 августдан бошлаб ягона тариф сеткаси бўйича бошланғич (нолинчи) разряднинг минимал миқдори ойига 33645 сўмни ташкил қилади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф СЕТКАСИ

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари
0

Тариф коэффициентлари
1,000

22

9,830

1.3. Малакавий-тариф маълумотномалари
Тариф-малака маълумотномалари - ходим малакасига қўйиладиган талаблар кўрсатилган асосий иш турларининг тўлиқ тавсифномаларидир. Улар бажарилаётган иш оғирлигини аниқлашда ва унга мос разрядни белгилашда ягона мезонга амал қилиш имконини беради.
Ҳозирги вақтда 1985 йилда тасдиқланган иш ва ишчи касбларнинг Ягона тариф-малака маълумотномалари (ЯТММ) қўлланилмоқда. У корхона, ташкилотнинг қайси бир тармоққа мансуб эканлигидан қатъий назар, тегишли ишлаб чиқаришлар мавжуд бўлган ва унда кўрсатилган ишлар амалга ошириладиган ишлаб чиқариш турлари бўйича тузилган.
ЯТММда ишларнинг тавсифи ва уни бажарувчи ходимларга қўйиладиган талаблар келтирилади. Маълумотномада ҳар бир касб бўйича малака разрядларининг сони кўрсатилаган, уларнинг ҳар бири учун уч бўлимдан иборат: "Иш тавсифи", "Билиш шарт", "Иш намуналари" малака тавсифномалари ишлаб чиқилган.
Маълум даражада оғир бўлган ишларни бажараётган (ёки бажара оладиган) ишчига разряд белгилаш масаласи, унга қўйиладиган талабларни ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади.
Шунга ўхшаш маълумотнома - Хизматчилар лавозимлари малака маълумотнома (ХЛММ) - мутахассислар ва хизматчиларнинг лавозимий мажбуриятлари ва малака талабларини аниқлаш учун хизмат қилади.

Yüklə 5,37 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   235




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin