Fanidan O’quv-uslubiy majmua


Материалларнинг омбор хўжалиги ҳисоби ва уларни инвентаризация қилиш тартиби



Yüklə 5,37 Mb.
səhifə149/235
tarix25.12.2023
ölçüsü5,37 Mb.
#195382
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   235
UMK БУХ ХИС 2023 TAYYOR

4.4. Материалларнинг омбор хўжалиги ҳисоби ва уларни инвентаризация қилиш тартиби


Материалларни омборда ва бухгалтерияда ҳисобга олиш тартиби материаллар ҳисобини юритиш усулига боғлиқ. Материаллар ҳисобининг прогрессив ва оқилона усули бўлиб оператив – бухгалтерия (сальдо) усули ҳисобланади. Шунингдек моддий-жавобгар шахсларнинг ҳисоботлари ёрдамида сон-сумма усулидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Оператив-сальдо усулининг асосий тамойиллари қўйидагилардан иборат:

  • омбордаги сон ҳисобини оперативлиги ва тўғрилиги моддий жавобгар шахслар томонидан юритиладиган омбор ҳисобининг карточкаларига асосан аниқланади;

  • бухгалтерия ҳодимлари томонидан материаллар ҳаракати ва материалларни омбордаги ҳисоби бўйича операцияларни тўғри хамда ўз вақтида расмийлаштириш устидан узлуксиз назорат бевосита омборда олиб борилади;

  • материалларнинг натура шаклидаги ҳақиқий қолдиғини жорий омбор ҳисоби маълумотлари билан солиштириш ҳуқуқи бухгалтерларга берилади;

  • номенклатура рақамлари бўйича материаллар ҳаракатининг ҳисобини фақат пул ўловчида ҳисоб баҳоси ва ҳақиқий таннархи бўйича юритилади;

  • омбор ҳисоби (сон) маълумотларини бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан узлуксиз текшириб борилади.

Материаллар ҳисобини оператив-сальдо усулида юритиш омбордаги материаллар ҳисобини фақат сон-нав бўйича юритишни назарда тутади. Бу ҳисоб М-12 шаклдаги материалларни омбор ҳисоби карточкалари шаклида юритилади.
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ишончлилигини таъминлаш мақсадида корхона ўз мулки ва молиявий мажбуриятларини инвентаризация қилади. 4 ва 19-сонли БҲМСларига мувофиқ товар-материал қийматликларнинг инвентаризацияси қуйидаги ҳолларда ўтказилиши мумкин:

  • ҳисобот йилининг 1 октябридан кейин инвентаризация ўтказилмаган бўлса, йиллик бухгалтерия ҳисоботини тузишдан олдин;

  • моддий-жавобгар шахслар алмашилганда ва табиий офатлар рўй берганда;

  • бухгалтерия ва омбор ҳисоби орасида фарқ вужудга келганда;

  • ўғирлик ёки хиёнаткорлик аниқланганда, шунингдек, қийматликлар нобуд бўлганда – шу фактларнинг аниқланиши бўйича дарҳол;

  • товар-материал қийматликлар қайтадан баҳоланганда;

  • корхона тугатилганда ёки қайтадан ташкил этилганда.

Инвентаризация жараёнида қуйидагилар текширилади:

  • товар-материал қийматликларнинг бутлиги;

  • уларнинг тўғри сақланиши, жўнатилиши, тарози ва ўлчов инструментларини ҳолати;

  • материал қийматликлар ҳаракати ва қолдиғини ҳисобга олиш тартиби.

Инвентаризация натижасида аниқланган фарқлар барча ҳолларда ҳам таққослаш қайдномалари билан расмийлаштирилади ва ҳақиқий таннарх бўйича баҳоланади. Ортиқча чиққан қийматликлар операцион даромад ва тушумларни кўпайтириш йўли билан киримга олинади:
Дт 1010 «Материаллар счетининг тегишли счетлари,
Кт 9390 «Бошқа операцион даромадлар» счети.
Инвентаризация ўтказиш натижасида аниқланган моддий бойликларнинг ҳар қандай камомади 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счети орқали расмийлаштирилади. Мисол: дейлик, корхонада баланс қиймати 180000 сўмлик хом ашё ва материаллар етишмаслиги аниқланди. Ушбу камомад суммаси қуйидаги ёзув билан расмийлаштирилади:
Д-т 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» - 180000 сўм,
К-т 1010 Хом ашё ва материаллар счети - 180000 сўм.
Ушбу камомаднинг табиий камайиш меъёри 15 фоиз бўлиб, 27000 сўмни ташкил этган бўлса, материал ресурсларининг табиий камайиш нормаси доирасидаги камомади ва нобудгарчилиги материал харажатлари таркибига киритилиб маҳсулот таннархига қуйидаги ёзувлар билан ўтказилади:
Д-т 2010, 2310, 2510 ва бошқа счетлар - 27000 сўм,
К-т 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» - 27000 сўм.
Табиий камайиш меъёридан ортиқ камомад, навлар орасидаги кам, кўп чиқишларни акс эттиргандан сўнг, бозор баҳосида камомадга ўтказилади.
Бизнинг мисолимизда табиий камайиш меъёридан ортиқ камомад 153000 сўмни (180000 - 27000) ташкил этади.
Фараз қилайлик ушбу камомадни бозор баҳосида, яъни 225000 сўм қилиб ундириб олишга қарор қилинди. Бу вақтда қуйидагича ёзув берилади:
Д-т 5910 «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» - 225000 сўм,
К-т 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» - 225000 сўм.
Бозор баҳосида ундириб олинадиган камомад суммаси тегишли айбдор шахс зиммасига ўтказилганда қуйидагича расмийлаштирилади:
Д-т 4730 «Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» -225000 сўм,
К-т 5910 «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» - 225000 сўм.
Камомаднинг баланс қиймати билан айбдор шахслардан ундириб олинадиган қиймати орасидаги фарқи фойдани 45000 сўмни (225000-180000) ташкил этиб, қуйидаги ёзув билан расмийлаштирилади:
Д-т 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» - 45000 сўм,
К-т 9320 “Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда” - 45000 сўм.
Корхоналарда материалларнинг камомади ва нобудгарчилиги бўйича аниқ айбдор аниқланмаса, улар 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счетига ўтказилади ва қуйидагича расмийлаштирилади:
Дт 9430 «Бошқа операцион харажатлар» 180000 сўм,
Кт 5910 «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» - 180000 сўм.

Yüklə 5,37 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   235




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin