Fanidan O’quv-uslubiy majmua


ўртача таннарх ёки АВЕКО усули



Yüklə 5,37 Mb.
səhifə147/235
tarix25.12.2023
ölçüsü5,37 Mb.
#195382
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   235
UMK БУХ ХИС 2023 TAYYOR

ўртача таннарх ёки АВЕКО усули – материалларнинг умумий қийматини уларнинг миқдорига бўлиб, олинган ўртача нархлар асосида ҳисобдан чиқариш;

  • ФИФО усули – (ўртача чамаланган баҳолар бўйича биринчи тушум- биринчи чиқим) ишлаб чиқаришга биринчи келиб тушган партиядаги нархлар билан ва кейинги партиядаги нархлар навбатма-навбат ҳисобдан чиқариб борилади;

  • ЛИФО усули- (ўртача чамаланган баҳолар бўйича, охирги тушум-биринчи чиқим) материаллар ишлаб чиқаришда даставвал охирги партия нархлари бўйича пастдан юқорига қараб ҳисобдан чиқарилади.

    Материаллар ҳисобини ташкил этишда қуйидаги асосий вазифалар бажарилиши лозим:

    • материал қийматликларни жойларида сақлаш ва улардан барча босқичларда фойдаланиш устидан назорат қилиш;

    • материаллар ҳаракати бўйича барча операцияларни тўғри ва ўз вақтида ҳужжатлаштириш;

    • уларни тайёрлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни аниқлаш ва акс эттириш; сақлаш жойлари ва баланс моддалари бўйича сарфланган материаллар ва уларнинг қолдиқларини ҳақиқий таннархини ҳисоблаш;

    • белгиланган заҳира нормаларига риоя қилиш устидан назорат қилиш, ортиқча фойдаланилмайдиган материалларни аниқлаш, уларни сотиш;

    • материал юборувчилар билан ҳисоб-китобларни ўз вақтида олиб бориш, йўлдаги ва фактурланмаган материаллар устидан назорат қилиш.

    4.2. Материалларнинг ҳаракатини расмийлаштириш ва уларнинг синтетик ҳисобини ташкил этиш


    Одатда материалларни омборга экспедитор олиб келади ва унга корхона раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган, муҳрланган (М-2-шакл ва М-2а-шакл) ишончнома ёзиб берилади ҳамда (М-2б-шакл) махсус дафтарга қайд қилинади.


    Экспедитор томонидан материаллар омборга топширилишда моддий жавобгар шахс томонидан кирим ордери (М-4 шаклидаги кирим ордери) ёзилади.
    Агар материаллар мол юборувчининг омборидан автотранспорт билан марказлашган ҳолда олиб келинса, тўрт нусхада товар-транспорт накладнойи (М-5 -шакл ва М-6- шакл) тузилади:

    • мол харид қилувчига – кирим ордерини ўрнига материалларни киримга олиш учун;

    • мол юборувчига – материал қийматликларини ҳисобдан чиқариш учун;

    • автотранспорт хайдовчиларига иш ҳақи ҳисоблаш учун;

    • банкка топшириш учун.

    Тўлов ҳужжатларисиз келиб тушган материалларни мол юборувчининг ҳужжатлари билан солиштирган вақтда аниқланган (сон, сифат) тафовутларни расмийлаштиришда материалларни қабул қилиш тўғрисида далолатнома (М-7-шакл) тузилади. Далолатнома икки нусхада тузилади:

    • биринчиси – кам ёки ортиқча чиққан материаллар суммасини счетларда акс эттириш учун бухгалтерияга топширилади;

    • иккинчиси – даъво расмийлаштириш, ортиқча чиққан материаллар бўйича қўшимча тўлов талабномаси юбориш тўғрисида мол юборувчиларга хабар бериш учун маркетинг бўлимига топширилади. Далолатнома тузилган бўлса кирим ордерини тузиш шарт эмас. Кирим ордерлари материаллар келиб тушган куни тузилади.

    Материалларни ишлаб чиқаришга жўнатиш, хўжалик эхтиёжига ишлатиш, хўжалик фаолиятида ишлатилмайдиган ортиқча материалларни четга сотишда лимит-забор карталар (М-8-шакл ва М-9-шакл), тўлов накладнойлари билан расмийлаштирилади.
    Материалларнинг ҳаоакати 1000- «Материаллар» синтетик счет бўйича очилган иккинчи тартибли счетларда уларнинг аналитик ҳисоб маълумотлари бўйича тўлиқ маълумотлар ҳисобга олинади. Материалларнинг қолдиғи ва кирими счетнинг дебетида, сарфланиши – ФИФО ва AVEKO усуллари ёрдамида ҳақиқий таннарх суммасида акс эттирилади.
    Материаллар ҳаракатининг ҳисоби ой давомида ягона ҳисоб баҳосида юритилади, ой тугагач фоизи ва транспорт-тайёрлов харажатлари ёки фарқи ҳисоблаб чиқилгандан сўнг ҳақиқий таннархда ҳисобга олинади.
    Шундай қилиб, қабул қилинган материалларнинг ҳақиқий таннархини ташкил этувчи маълумотлар бухгалтерия ҳисобининг турли журнал-ордерларида (1, 3, 6, 7, 10/1, 13) акс эттирилади ва Бош дафтарда эса жамланади.
    Фойдаланилган ва четга жўнатилган материалларнинг ҳақиқий таннархи 10 ва 10/1 журнал-ордерларида ва Бош дафтарда акс эттирилади.
    Материалларни сотиб олиш ва тайёрлаш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар 1510 - «Материаллар тайёрлаш ва сотиб олиш» счетида ҳисобга олинади. Бу счетнинг дебетида материалларни сотиб олиш қиймати, тайёрлаш ва материалларни корхонага етказиб келиш харажатлари ҳисобга олинади.
    Дт 1510,
    Кт 2310, 6010, 4200, 4800 счетларда ҳисобга олинади.
    Ҳақиқий қабул қилинган материалларнинг ҳисоб қийматига
    Дт 1000 счетнинг тегишли счети,
    Кт 1510 счет.
    Бунда сотиб олинган ва тайёрланган материалларнинг ҳақиқий таннархи билан қабул қилинган материалларнинг ҳисоб баҳоси (режа, шартнома таннархи, ўртача сотиб олиш қиймати ва б.) орасидаги фарқи 1610 - «Материаллар қийматидаги фарқлар» счетида ҳисобга олинади.
    1610 - счетнинг дебетида йиғилган фарқлар суммаси белгиланган тартибда ишлаб чиқариш счетларининг дебетига ҳисоб баҳосида ёзилган материаллар қийматига мутаносиб ўтказилади. Бунда қуйидагича бухгалтерия ёзуви амалга оширилади:
    Дт 2010,2310,2510 счетлар,
    Кт 1610 счет.
    ФИФО ёки AVEKO усулида баҳолаш қўлланилганда материал қийматликлар ҳақиқий таннарх бўйича баҳоланади. Бунда 1610 «Материаллар қийматидаги фарқлар» счети қўлланилмайди.



    Yüklə 5,37 Mb.

    Dostları ilə paylaş:
  • 1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   235




    Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
    rəhbərliyinə müraciət

    gir | qeydiyyatdan keç
        Ana səhifə


    yükləyin