Materiallarning ombordagi va buxgalteriyadagi hisobi qanday tashkil qilinadi?
Xarid qilingan materiallar bo‘yicha QQSni hisoblash qay tartibda amalga oshiriladi?
Materiallar inventarizatsiyasi to‘g‘risida nimalarni bilasiz?
Tovar moddiy zahiralari va ularning moxiyati nimada?
Tovar moddiy zahiralari ahamiyati nimada?
Tovar – moddiy zahiralari qanday turkumlanadi?
Tovar moddiy zahiralari hisobining qanday vazifalari mavjud?
Materiallar harakati qaysi hujjatlar bilan rasmiylashtiriladi?
Shuningdek «Buxgalteriya hisobi » fanining amaliyot mashgulotlarida kompyuter dasturlaridan (, Audit IT,1S: Prof. Buxgalteriya, Buxgalteriya (VS), Balans, Micrasoft Excel, Micrasoft PowerPoint, Web Trust, SYS Trust), slaydlardan, multimediata’lim vositalaridan, INTERNET sahifalari va tizimlaridan foydalanish tavsiya etiladi.
Talabalarga ushbu fanni o‘zlashtirishda mavjud o‘quv adabiyotlaridan, elektron darslik, testlar majmuasi va boshqa manbalardan foydalanish tavsiya etiladi.
Mehnat va unga haq to`lash hisobi 1-amaliy mashg‘ulot Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни бухгалтерия ҳисоби 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» пассив счетида юритилади. Меҳнат ва унга ҳақ тўлаш ҳисоби корхонанинг ҳисоб тизимида марказий ўринлардан бирини эгаллайди ва у меҳнатнинг сон ва сифати, истеъмолга йўналтириладиган маблағлардан фойдаланиш устидан тезкор назоратни таъминлашга қаратилган.
Ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш, таътилга чиқариш ва ишдан бўшатиш корхона раҳбарининг буйруғи (фармойиши) билан расмийлаштирилади. Ходимларнинг ҳар бирига шахсий иш очилиб, унда меҳнат битими, меҳнат дафтарчаси, кадрларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа, маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг кўчирмаси, ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқнинг кўчирмаси сақланади.
Ишга қабул қилинган барча ходимлар иш жойларида табелга киритилиб, уларнинг ҳар бирига табел номери белгиланади. Бу табел номери кейинчалик шахсий таркибни ҳисобга олиш, бажарилган иш ва ҳисобланган иш ҳақи бўйича тузиладиган барча ҳужжатларга қўйилади. Ходимлар ишдан бўшаса ёки бошқа ишга ўтказилса, уларнинг табел номерлари икки йил ичида бошқа ходимларга берилмайди.
Ҳар бир ишга қабул қилинган ходимга корхона бухгалтериясида карточка-справка ёки шахсий счет очилиб, бу ҳужжатларга иш ҳақи тўғрисидаги ойлик маълумотлар ёзиб борилади. У маълумотлардан ўртача иш ҳақи миқдорини топиш учун фойдаланилади.