Mundarija kirish nazariy qism



Yüklə 1,88 Mb.
səhifə11/12
tarix22.10.2023
ölçüsü1,88 Mb.
#159869
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
1 naychali manometrlar 182

2. II-BOB. AMALIY QISM
Босим халқаро бирликлар системасида паскаль (Па) билан ўлчанади. Бироқ ҳозирги кунга қадар, шунингдек кгс/см2, мм.сув.уст, мм.сим.уст, ва бар билан ўлчашлардан фойдаланиш мумкин. Бу бирликлар ва паскаль ўртасида қуйидаги нисбатлар мавжуд:
1 кгс/см2=98 066,5 Па;
1 мм вод. ст.-9,80665 Па;
1 мм рт. ст. = 133,322 Па;
1 бар=105 Па.
Босим ва босимлар фарқини ўлчаш учун энг кенг тарқалган асбоблар бу турли ҳилдаги суюқликли ва деформацион (пружинали) асбоблардир.
Суюқликли босим ўлчаш асбобларининг ишлаш принципи ўлчанаётган босимнинг (босим ўзгаришининг) суюқлик устунининг гидростатик босими билан мувозанатлашишига асосланган. Суюқлик устунининг босими устуннинг баландлиги, оғирлик кучининг зичлиги ва тезланиши билан аниқланади, шу сабабли суюқликли манометрлар билан босим ўлчашдаги хатоликлар суюқлик устунининг баландлигини ўлчашдаги, зичликни аниқлашдаги хатоликлар билан боғлиқ. Зичлик эса географик кенглик ва денгиз сатҳидан баландлик билан белгиланадиган оғирлик кучининг тезланиши ва температурага боғлиқ.
Босим ўлчаш билан боғлиқ масалаларни ечиш учун [2] ҳажмдаги маълумотлар етарлидир. Суюқликли босим ўлчаш асбобларининг асосий формуласи қуйидагичадир:
Δр = hρg.
Бу формулага кўра ўлчанаётган ортиқча босим ёки босим ўзгариши Δρ Билан идишлардаги суюқликнинг зичлиги ρ ва ҳар икки идишдаги сатҳ h ўртасидаги фарқ ўртасида боғлиқлик ўрнатилади.
Бу формуладан осонлик билан h ни ҳисоблашдаги хатолар ёки градуировкада қабул қилинган g қиймати ва ρ қийматларининг четга оғиши оқибатида рўй бериши мумкин бўлган хатоликлар учун ифодалар олиш мумкин. Масалаларни ечишда олинаётган катталикларнинг ўлчамини диққат билан кузатиб бориш зарур. Масалан, агар юқоридаги формулада h ни м га, ρ ни кг/м3 га, g ни м/с2 га қўйилса, унда Δρ Па ўлчамига эга бўлади.
Пружинали асбобларнинг ишлаши принципи босим кучи таъсирида турли эластик элементларнинг деформацияси ёки уларнинг кучини ўлчашга асосланган. Пружинали асбобларнинг кўрсатмаларига атроф муҳит температураси таъсир кўрсатиши мумкин. Чунки атроф муҳит температурасининг ўзгариши сезгир элементлар ва узатувчи механизмнинг хусусиятлари ўзгаришини юзага келтириши мумкин.
Босим ўлчаш асбоблари орасида кучланиш компенсацияси принципи бўйича ишлайдиган чиқиш сигнали унификациялашган (бир хилга келтирилган) асбоблар босим, сийракланиш, босим фарқи ва шу кабиларни ўлчаш учун кенг қўлланилади.
Куч компенсацияли асбоблар юзасидан масалалар ечишда шуни аниқ тасаввур этиш керакки, бу асбобларнинг кинематик схемасидаги статистик режимда бирламчи ўзгартиргич томонидан ҳаракатланадиган таянчга таъсир кўрсатадиган кучланиш ва ҳудди шу таянчга тескари алоқа қурилмаси (электрик ёки пневматик) томонидан таъсир кўрсатадиган кучланиш ўртасида мувозанатлашиш рўй беради.
Бу кучланишлар алоҳида элементларнинг маълум кучланиши ва алкалар нисбати бўйича осонлик билан ҳисоблаб чиқарилишлари мумкин.
XULOSA

Yüklə 1,88 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin