O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi o‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti



Yüklə 1,4 Mb.
səhifə115/121
tarix27.03.2023
ölçüsü1,4 Mb.
#90380
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   121
2 курс. 30-30 Комплекс

Мақсадга йўналтирувчи функция - ташкилотни маълум мақсадга олиб борувчи вазифаларни мужассамлаштиради.
Ташкилий функция - Ташкилот турли бўлимларидаги мавжуд имкониятлардан оптимал даражада фойдаланишдир.
Мақсадга йўналган фаолиятни амалга ошириш эса ташкилий функциялар орқали таъминланади. Умуман олганда назоратни амалга ошириш бошқарувнинг иккала функцияси учун ҳам умумий бўлган универсал хусусият бўлиб, у бошқарувнинг ҳар қандай жараёнида доимий қайта алоқани таъминлаб туради. Бошқарув фанидаги асосий тушунчалардан бири қайта алоқа тушунчаси бўлиб, бу ибора тузилманинг ўз мақсади сари интилиши қай йўсинда кетаётгани ва қандай жиҳатларни ўзгартириш, янада мукаммаллаштириш ҳақида маълумот олишни англатади.
1-чизма. Бошқарув функциялари ва унинг таркибий қисмлари

Бошқарувнинг икки асосий функциясини алоҳида талқин этиш жуда шартли бўлиб, аслида улар ажралмас ва ягона жараёнлардир.


Уларнинг ҳар бирига изоҳ берар эканмиз, шуни қайд этиш лозимки, раҳбарликнинг асосий мақсади, ушбу вазифалар ўртасида мутаносиблик ва уйғунликка эришиш ҳамда шу орқали ташкилот бутунлигини таъминлашдир.
Ташкилот бошқарувининг асосий функцияларидан яна қуйидаги хусусий функциялар келиб чиқади:

  • Режалаштириш функцияси:

Натижа кандай бўлиши ҳақидаги тасаввур, унга эришиш босқичлари ва услублар.
Асосий тамойили - бошқарувчи ва бошқарилувчи субъектларни мувофиқлаштириш.

  • Назорат этиш функцияси:

Ташкилот фаолияти, унинг фаолиятини таъминловчи маблағ ва русурслар ҳақидаги маълумотларни сақлаш, бошқарувнинг таъсирчанлиги ҳақидаги ахборотларга эга бўлиш. Назоратнинг асоси – ҳисоб-китобдир ҳамда назорат жараёнидаги реал фаолиятни режага солиштириб боришдан иборатдир.

  • Сиёсий-ҳуқуқий функция:

Ташкилот ходимларининг жамиятда қабул қилинган қонун ва ҳуқуқлар доирасида фаолият юритишларини назорат этади ва таъминлайди.
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   121




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin