Тасдиқлайман тдси стоматология факультети


комбинирланган даволовчи тагликлар таркиби



Yüklə 1,75 Mb.
səhifə25/60
tarix01.01.2022
ölçüsü1,75 Mb.
#50663
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   60
2 5197475791885044195

комбинирланган даволовчи тагликлар таркиби:

  • Одонтотроп воситалар – кальций гидроксид, фторидлар, кальций глицерофосфат, гидроксиаппатитлар ва б.

  • Яллиғланишга қарши воситалар – глюкокортикоидлар, ностероид воситалар.

  • Антимикроб воситалар – хлоргексидин, метронидазол, лизоцим, натрий гипохлорид, этоний малҳами.

  • Протеолитик ферментлар – профезим, стоматозим, имозимаза ва б.

  • Pulpomixine малхами– дексаметазон ва антибиотиклар (фрамицетин ва полимиксин) таркибли. Дексаметазон – яллиғланишга қарши, пульпадаги шиш, томирларнинг эзилиши ва ишемиясини тез бартараф этади. Антибиотиклар – патоген микроорганизмларга қарши курашади. 1-3 кунга қўйилади.

Davolovchi tagliklarga qo’yiladigan talablar.

Даволовчи тагликлар учун ишлатилувчи ашелар ќуйидаги

хусусиятларга эга бўлишлари керак:

-тиш пульпасига салбий таъсир кўрсатмаслиги;

-одонтотроп, антимикроб ва яллиѓланишга ќарши таъсирларга эга бўлиши;

-епкич дентиннинг герметик епилишини таъминлай олиши зарур.

Даволовчи тагликларнинг асосий вазифаси пульпа яллиғланишини камайтириб, унинг физиологик ҳимоясини ошириш мақсадида дентин кўприкчаларини ҳосил қилиши лозим. Бу мақсадда энг кўп қўлланиладиган ашёлар (эвгинол ва кальций гидроксид) бир бирини ўрнини боса олмайди ва битта препарат таркибида биргаликда бўлмайди.

Эвгинол пульпа ялиғланишида юзага келган ноқулайликни, камайтиради.бу финол бирикма паст кислотали хусусиятга эга бўлиб, паст концентрацияда тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Юқори концентрацияда кимёвий қўзғалиш кузатилади. Эвгинол тутувчи баъзи стоматологик ашёлар эвгинол рух оксиди билан реакциясига асосланиб (рух оксид эвгинол) бунинг натижасида стоматологик цементлар, тагликлар ва асослар яратилган. Тагликлар қўйилгандан сўнг бир неча кун кам миқдорда эвгинол ажралиб чиқади. Шунинг учун бундай тагликлар авваллари чуқур кариоз кавакларда қўлланилган. Ҳозирги кунда унча чуқур бўлмаган кариоз кавакларда модифицирлашган полимер шишаиономер цементлар қўлланилмоқда.





  1. Yüklə 1,75 Mb.

    Dostları ilə paylaş:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   60




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin