JK 16-moddasi 1-qismiga ko‘ra, jazo va boshqa huquqiy ta’sir
choralari aybdorga nisbatan faqat sud tomonidan qo‘llanadi. Jinoiy
javobgarlikning mazmuni sud javobgarligini ham o‘z ichiga oladi.
«Jinoyat sodir etganlikda ayblanayotgan har bir shaxsning ishi sudda
qonuniy tartibda, oshkora ko‘rib chiqilib, uning aybi aniqlanmaguncha u
aybdor hisoblanmaydi. Sudda ayblanayotgan shaxsga o‘zini himoya qilish
uchun barcha sharoitlar ta’minlab beriladi» (Konstitutsiyaning 26-
moddasi)
1
. Bundan tashqari, Konstitutsiya qoidalariga asoslangan JPK 12-
moddasiga muvofiq, jinoyat ishlari bo‘yicha odil sudlovni faqat sud
amalga oshiradi. Shu sababli bu norma jinoyat-huquqiy ahamiyatga ega
bo‘lmay, faqat jinoiy-protsessual ahamiyatga ega deyish noto‘g‘ri bo‘ladi.
Konstitutsiya ham JPK singari jinoiy javobgarlikning muhim belgisi
bo‘lgan jazoning sud tomonidan qo‘llanilishini qayd etgan. Shu
jumladan, JK 16-moddasi 1-qismida ushbu qoida jinoiy javobgarlikning
eng muhim belgisi qilib belgilangan.
Sud tomonidan ayblov hukmining chiqarilishi (uning qonuniy kuchga
kirishi) jinoiy javobgarlikni yuzaga keltiruvchi formal tarkibning oxirgi
belgisi hisoblanadi. Bu holat formal va moddiy ahamiyatga ega.
Formal ahamiyatga egaligi – jinoyat qonuni jinoiy javobgarlikni
jinoyat sodir etgan shaxsni aybdor deb topilishi bilan bog‘laydi.
1
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси: Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий
Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган. (2002 йил 27 январда ўтказилган
умумхалқ референдуми натижаларига кўра ҳамда унинг асосида Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24
апрелда қабул қилинган Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси XVIII, XIX, XX,
XXIII бобларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар қиритилган. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11
апрелда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 89-моддасига, 93-
моддасининг 15-бандига, 102-моддасининг иккинчи қисмига тузатишлар киритилган. Ўзбекистон
Республикасининг 2008 йил 25 декабрда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси 77-моддасининг биринчи қисмига ўзгартириш киритилган. Ўзбекистон Республикасининг 2011
йил 12 декабрда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 90-моддасининг
иккинчи қисмига тузатиш киритилган. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 16 апрелда қабул қилинган
Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 32, 78, 93, 98, 103 ва 117 моддаларига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритилган. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 апрелда қабул қилинган Қонуни билан
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 80-моддасининг 4-бандига, 81-моддасининг еттинчи қисмига,
83-
моддасига, 93-моддаси биринчи қисмининг 13 ва 14- бандларига, 107-моддасининг биринчи қисмига, 110-
моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига, 111-моддасига ўзгартишлар ва қўшимча киритилган. Ўзбекистон
Республикасининг 2017 йил 31 майда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси 80-моддасининг 5 ва 12-бандларига, 93-моддаси биринчи қисмининг 13-бандига ҳамда 108, 109-
моддаларига ўзгартишлар киритилган. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 августда қабул қилинган
қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 99 ва 10-моддаларига ўзгартишлар киритилган.) –
Т.: “Ўзбекистон”, 2017. – 7 б.
135