Термиз давлат университети «Ижтимоий-иқтисодий» факультети



Yüklə 1,16 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə1/12
tarix04.04.2020
ölçüsü1,16 Mb.
#30764
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
bozhxona ishi


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ  

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 

 

 

ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ 



 

 

«Ижтимоий-иқтисодий» факультети 

 

 

«М о л и я» кафедраси 



 

 

 

«БОЖХОНА ИШИ» 

 

фанидан 

 

М

М

А

А

Ъ

Ъ

Р

Р

У

У

З

З

А

А

Л

Л

А

А

Р

Р

 

 

 

 

М

М

А

А

Т

Т

Н

Н

И

И

 

 

 

 



Бакалавриатнинг 5340600-«Молия» таълим йўналиши учун 

 

 



 

 

 



 

 

 



 

 

 



 

 

 



 

 

Т е р м и з  -  2009 

 



1-мавзу: КИРИШ. Фаннинг предмети ва вазифалари. 



 

Режа: 

1. «Божхона иши» фанининг ўрганиш соҳаси. 

2.  «Божхона  иши»нинг  ривожланиши  ва  фаннинг    бошқа  иқтисодий  фанлар  билан 

ўзаро  алоқаси. 

3.  Божхона муносабатларини ифодаловчи атама ва тушунчалар. 

 

Таянч иборалар. 

Товарлар,  Ўзбекистон  товарлари,  чет  эл  товарлари,  ташувчи,  декларант,  божхона 

чегарасидан  олиб  ўтиш,  божхона  назорати,  божхона  таъминлови,  божхона  режими, 

дастлабки қарор, божхона расмийлаштируви, иқтисодий сиѐсий чоралар. 



 

1. «Божхона иши « фанининг  ўрганиш  соҳаси. 

  Мустақиллик  йилларида  мамлакатимиз  иқтисодиѐтида  ижтимоий-  сиѐсий 

ривожида  тарихий  ўзгаришлар  юз  бердики,  булар  натижасида  республикамиз  куч-

қудрати ва обрў-эътибори ортиб бормоқда. 

  Молиявий  барқарорликка  олиб  борувчи  йўлдан  изчил  илгарилаб  бориш 

натижасида  иқтисодий  ислоҳотларни  чуқурлаштариш,  иқтисодиѐтда  таркибий 

ўзгаришларни  амалга  ошириш,  реал  секторга  инвестицияларни  кўпайтириш, 

рақобатбардош  ва  экспортга  мўлжалланган  ишлаб  чиқаришни  барпо  этишга  қулай 

макроиқтисодий  шароитлар яратилди. Ўзбекистон хом-ашѐ  ўлкаси бўлган йиллар ортда 

қолди.  Энди  у  саноати  ва  қишлоқ  хўжалиги  ривожланган  мамлакатлар  қаторидан  жой   

олган.  

  Чет  эл  инвестицияларини  жалб  этишга  муҳим  аҳамият  берилмоқда.  Бунда  асосий 

эътибор  иқтисодиѐтнинг  устувор  йўналишларида  йирик  инвестиция      лойиҳаларини 

амалга оширишга қаратилмокда. қонун йўли билан бутун солиқ имтиѐзлари ва божхона 

енгилликлари  тизими  яратилдики,  бу  Ўзбекистон  бозорини  хорижий  инвестициялар 

учун  катта  имконият  яратмокда.  Макроиқтисодий  барқарорликни  таъминлаш  пул, 

кредит соҳаси ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш 

шунингдек  соғлиқни  сақлашни  ривожлантириш  ижобий  натижалар  бермокда. 

 

Ўзбекистоннинг  ички  ва  ташқи  сиѐсатини  олиб  боришда  божхона  иши  асосий 



ўринлардан бирини эгаллайди.  

Божхона иши  Ўзбекистон республикасининг божхона чегараси орқали товарлар ва 

транспорт  воситаларини  олиб  ўтиш,  бож  тўловларини  йуналтириш,  божхона 

расмийлаштируви  ва  божхона  назоратини  амалга  ошириш  тартиби  ҳамда  божхона 

сиѐсатини амалга оширишнинг бошқа воситаларидан иборатдир.  

  Ўзбекистон  Республикасида  ички  ва  ташқи  сиѐсатининг  таркибий  қисми 

ҳисобланувчи  божхона  сиѐсати  амалга  оширилади.  Божхона  сиѐсатининг  асосий 

мақсадлари  Республикамиз  божхона  ҳудудида  самарали  божхона  назоратини  ҳамда 

товар 


айирбошлашни 

тартибга 

солишни 

таъминлашдан, 

иқтисодиѐтнинг 

ривожланишини  рағбатлантиришдан,  ички  бозорни  ва  республикада  товар  ишлаб 

чиқарувчиларини  ҳимоялашдан  иборат.  Республикамизнинг  қурулиқдаги  ҳудуди, 

ҳудудий  ва  ички  сувлари  ҳамда  улар  устидаги  ҳаво  бўшлиги  божхона  ҳудудини  ва 



божхона  чегарасини  ташкил  этади.  Божхона  органлари    божхона  иши    вазифаларини 

ҳал  этиш мақсадида ҳуқуқни  муҳофаза   қилувчи  бошқа   органлар  ҳамда   давлатнинг   



 

ўзга органлари, корхоналар,  муассасалар, ташкилотлар  билан ўзаро  ҳамкорлик қилади. 



Давлат  органлари   ва  уларнинг   мансабдор  шахслари   божхона органлари  зиммасига  

юкланган  вазифаларни  ҳал  этишда кўмаклашишлари, шу  жумладан  бу  вазифаларни  

ҳал  этиш  учун  зарур шароитларни яратиб бериш орқали уларга кўмаклашишлари шарт. 

Божхона органлари  қонун ҳужжатларига  мувофиқ ўз  ваколатларига тааллуқли  айрим  

ҳаракатлар    ўз    назоратлари    остида    давлатнинг  бошқа  органлари,  корхоналар, 

муассасалар   ваташкилотлартомонидан бажарилишига рухсат беришга ҳақлидир. 

 

2. Божхона ишининг ривожланиши ва фаннинг бошқа иқтисодий фанлар билан 

ўзаро алоқаси. 

Ўзбекистон  республикаси  очиқ  бозор  иқтисодиѐтини  шакллантириш  йўлидан  олға 

қадам  ташлаб  бораркан,  ташқи  иқтисодий  алоқаларни  аста  сѐкинлик  билан 

эркинлаштириб бормоқда.  

Бу  мамлакат иқтисодий чегараларини ҳимоя этувчи ташкилотларни барпо этишни 

талаб этади. Ушбу вазифани ҳал этилишида божхона муҳим ўринни эгаллайди. Божхона, 

ички  бозорни  ҳимоялаш,  экспорт  ва  импортнинг  ривожланишига  кўмаклашиш, 

шунингдек  унга  тўғри  суғурта  қилишга  йўналтирилган  иқтисодий,  ташқи  савдо 

сиѐсатини ҳаѐтга тадбик этиш учун хизмат қилади. 

"Божхона иши " фани божхона ишини ташкил этиш, юклар, транспорт воситалари 

ва  йўловчилар  ҳаракатини  назорат  қилиш  қоидалари  билан  таништиради.  Туркистонда 

дастлабки божхона утган асрнинг охирида ташкил этилган эди. Унинг номи «Паттакесар 

божхонаси»  деб  аталиб,  у    мустабид  тузумнинг  дастлабки  йилларида    Термиз 

божхонасига  айлантирилди. 1958 йилда ҳалқаро авиоташиш кўпайганидан сўнг  Термиз 

божхонасига бўйсунувчи Тошкент божхона маскани жорий этилди. 1959 йил 14–апрелда 

собиқ  иттифоқ  ҳаво  транспорти  вазирлигининг  буйруғи  билан  божхона  маскани 

Тошкент  божхонасига  айлантирилди.  1984  йилда  Тошкент  божхонасининг  таркибида 

ҳарбий  юкларни  назорат  қилиш  бўйича  иккита  божхона  маскани  ташкил    этилди. 

Биринчиси Тошкент вилоятининг Тузел посѐлкасида, иккинчиси Фарғона шаҳрида. 1988 

йил  октябрда  Тошкент  божхонаси 

Ўзбекистон  республикаси  божхонасига 

айлантирилди.1989-1990  йилларда  республикамизнинг  барча  йирик  шаҳарларида 

божхоналар ташкил этилди. 

1991 йил 18-декабрда Ўзбекистон республикаси Президентининг фармонига биноан 

Ўзбекистон  Республикаси  Божхона  қўмитаси  ташкил  этилди  ва  Президентимизнинг 

1992  йил  8-августдаги  фармони  билан  Ўзбекистон  Республикаси  Божхона  қўмитасига 

айлантирилди.1994  йил  январида  Президентнинг  фармони  билан  ДБқ  тугатилди  ва  у 

ДСқ 


таркибидаги 

бош 


бошқармага 

айлантирилди.1997 

йил 

8-июлдаги 



Президентимизнинг  ПФ  1815–сон  «Ўзбекистон  Республикаси  Божхона  қўмитасини 

ташкил  этиш»  тўғрисидаги  фармонига  ва  Вазирлар  Маҳкамасининг    1997  30  июлдаги 

374-сонли  «Ўзбекистон  Республикаси  Давлат  божхона  қўмитаси  фаолиятини  ташкил 

этиш»  тўғрисидаги  қарорига  кўра  Республикамизда  ДБқ  ташкил  этилди.  1997  йил  26 

декабрда  божхона  кодекси  тасдиқланди.  1998  йил  1  мартдан  амалга  киритилди.  198 

моддадан иборат. 1997 йил 29 августдан  «Бож тарифи» қонуни  қабул қилинди ва 1998 

йил  1  январдан  амалга  киритилди.  35  моддадан  иборат.  «Давлат    божхона  хизмати 

тўғрисида» ги қонун 1997 йил 29 августда тасдиқланди ва кучга киритилди. 14 моддадан 

иборат.  


 

"Божхона иши " фани «Жаҳон иқтисодиѐти», «Ҳалқаро иқтисодий муносабатлар» ва 



бошқа фанларда кўриб чиқилган кўплаб атама ва тушунчаларни янада чуқурроқ англаш 

ва олинган билимларни бойитиш имконини беради. 

"Божхона  иши  "  фанида  унинг  мазмуни,  божхона  сиѐсати,  мақсад  ва  вазифалари, 

божхона  назорати  кабилар  ўрганилади.  Ўқув  жараѐни  рейтинг  тизими  асосида  ташкил 

этилиб,  жорий  баҳолаш  ҳар  бир  амалий  машғулотларда  амалий  сўровлар,    ўтказилган 

тестлар  натижасига  қараб  амалга  оширилади.  Оралиқ  баҳолаш  эса  мавзуларни  тўлиқ 

тушунчаларини  мазмунини  ифодаловчи  таянч  иборалардан  ѐзма  иш  олиш  натижаси 

билан  ҳал  этилади.  Талабаларга  ноанъанавий  дарсларни  ташкил  этилиши  фанни 

чуқурроқ ўзлаштиришига ѐрдам беради. 

Ушбу  фанни  ўзлаштиришда  қуйидаги  илғор  педагогик  технологияларнинг 

қўлланилиши зарур: 

1.Таянч иборалар ва сўз луғатларидан назорат ишини ташкил этиш

2.Божхона  муносабатларида  тўлдириладиган  юк  декларацияси    ҳужжатлари  билан 

яқиндан таништириш; 

Мавзулар  бўйича  кўргазмали  қуроллар,  слайдлар,  компьютер  дастурларидан  кенг 

фойдаланишдан иборат. 



 

3. Божхона муносабатларини ифодаловчи атама ва тушунчалар. 

  Божхона  ишини  олиб  боришда  божхона  муносабатларини  ифодаловчи  атама  ва 

тушунчалар кенг  қўлланилади.  Ўзбекистон Республикасининг божхона Кодексида улар 

келтирилиб ўтилган. 7-модда. Асосий тушунчалар 

  1)  товарлар  -  ҳар  қандай    кўчар  мол-мулк,  шу  жумладан  валюта    ва  валюта  

бойликлари,    электр,    иссиқлик    энергиялари  ва  энергиянинг  бошқа  турлари,  ушбу 

модданинг    4-бандида  қайд  этилган    транспорт  воситаларидан  бошқа  транспорт  

воситалари,    интеллектуал    мулк    объектлари,  олди-сотди  ѐки  айирбошлаш    объекти 

ҳисобланувчи  бажарилган ишларнинг,  кўрсатилган хизматларнинг натижалари

2)    Ўзбекистон    товарлари    -    Ўзбекистон    Республикасида      ишлаб  чиқарилган  

товарлар      ѐки    Ўзбекистон      Республикаси    ҳудудидаэркин  муомалага  чиқарилган 

товарлар; 

3) чет  эл товарлари  - ушбу  модданинг 2-бандида  кўрсатилмаган товарлар; 

4)  транспорт    воситалари  -    йўловчилар  ва    товарларни  ташиш 

учунфойдаланиладиган  воситалар,  шу  жумладан  контейнерлар  ва  бошқа    транспорт 

ускуналари: 

5)    товарлар    ва    транспорт    воситаларини    олиб  ўтувчи  шахслар  -товарлар    ва  

транспорт   воситаларининг  мулкдорлари,  уларнинг   сотиб олувчилари,  эгалари  ѐхуд  

улар    билан    ушбу    Кодексда  назарда  тутилган  ҳаракатларни  ўз    номидан  амалга  

ошириш  учун    қонун  ҳужжатларига  мувофиқ  етарли  бўлган  бошқача  тарзда  иштирок 

этувчи шахслар; 

6)    ташувчи    -    товарларни    амалда    олиб    ўтувчи    ѐхуд  транспорт  воситасидан 

фойдаланиш учун масъул шахс; 

7) декларант - товарларни  олиб  ўтувчи,  товарлар ва  транспорт воситаларини   ўз  

номидан декларацияловчи,  кўрсатувчи ва тақдим  этувчи шахс ѐки  товар олиб  ўтувчи 

шахс  номидан   иш   олиб бораѐтган божхона брокери: 

8)  божхона  чегарасидан  олиб  ўтиш  -  товарлар  ѐки транспорт воситаларини ҳар 

қандай  усулда,  шу  жумладан  ҳалқаро  почта    жўнатмаларини  юбориш,  қувур 



 

транспортидан ҳамда электр узатиш линияларидан  фойдаланиш йўли  билан  божхона  



ҳудудига    олиб    кириш  ѐки  олиб  чиқиш  ҳаракатларини  амалга  ошириш.    Шундай 

ҳаракатлар жумласига қуйидагилар киради: 

 

товарлар  ѐки   транспорт  воситалари   божхона  ҳудудига   олиб кирилганда,  шу  



жумладан  эркин  божхона  зоналари  ва  эркин  омборлар ҳудудидан олиб кирилганда - 

божхона чегарасидан амалда ўтиш; 

 

товарлар    ѐки    транспорт     воситалари  божхона   ҳудудидан   олиб чиқилганда,  



шу  жумладан  эркин  божхона  зоналари  ва  эркин  омборлар ҳудудига олиб чиқилганда 

- божхона декларациясини тақдим этиш ѐки  товар ѐхуд  транспорт  воситаларини  олиб  

чиқиш  мақсадини  амалга   оширишга бевосита қаратилган ўзга ҳаракатни бажариш; 

  9)  божхона  назорати  -  қонун  ҳужжатлари  ва  ҳалқаро    шартномаларга  риоя 

этилишини  таъминлаш    мақсадида  божхона  органлари    амалга  оширадиган  тадбирлар 

мажмуи; 


  10)  божхона    таъминлови  -  божхона  органлари    пломбалар,  мухрлар  босиш,  

рақамли,    ҳарфли    ва    бошқа    маркалар,    қиѐслаш белгилари  қўйиш, штамплар   босиш  

йўли    билан    амалга    оширадиган    товарлар    ва  транспорт  воситаларини,  бинолар  ва 

бошқа жойларни қиѐслаш воситаси; 

  11)  божхона  расмийлаштируви  -  товарлар  ва    транспорт  воситалари  устидан  

божхона    назоратини    таъминлаш    мақсадида  божхона  органларининг  мансабдор 

шахслари амалга оширадиган операциялар мажмуи

  12)  божхона  режими - Ўзбекистон  Республикасининг   божхона чегараси  орқали  

олиб  ўтиладиган  товарлар ва транспорт воситаларининг мақомини божхона мақсадлари 

учун белгиловчи қоидалар мажмуи; 

  13)    чиқишга    рухсат    бериш  -    божхона    органларининг      божхона 

расмийлаштирувидан  ўтган    товарлар  ѐки    транспорт  воситаларини    шахснинг    тўла 

ихтиѐрига бериши; 

  14)    шартли    чиқариб    юбориш  -  шахснинг  белгиланган  чеклашлар,  талаблар  ѐки  

шартларга  риоя    қилиш  мажбуриятларини    ўз  зиммасига    олиши  билан  боғлиқ  ҳолда 

товарлар  ва транспорт  воситаларини чиқариб юбориш: 

  15)    иқтисодий      сиѐсат    чоралари  -    товарлар      ва      транспорт  воситаларини  

Ўзбекистон  Республикасига  олиб  кириш   ҳамда   Ўзбекистон Республикасидан  олиб   

чиқишга    доир      чекловлар    бўлиб,      улар      квота  белгилашни,    лицензиялашни,  

шунингдек  республика иқтисодиѐтининг жахон хўжалиги  билан   ўзаро  ҳамкорлигини   

тартибга  солиб   турувчи  бошқа чораларни ўз ичига олади; 

  16)    дастлабки    қарор    -    товарнинг    таснифи,  унинг  бож  қиймати,  қайси 

мамлакатда тайѐрланганлиги, божхона тўловларининг миқдорига  ҳамда божхона  ишига  

оид  бошқа  масалаларга  тааллуқли бўлган божхона органи чиқарган қарор. 



Назорат саволлари. 

1. «Божхона иши» фанини ўрганишнинг долзарблиги нимада? 

2. Нега  Ўзбекистоннинг  ички  ва  ташқи  сиѐсатини  олиб  боришда  божхона  иши 

асосий ўринлардан бирини эгаллайди? 

3. «Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси» тушунчасига таъриф беринг. 

4. Божхона муносабатларини ифодаловчи атама ва тушунчаларга  қисқача тўхталиб 

ўтинг. 

5. Иқтисодий-сиѐсий чоралари қандай чекловларни назарда тутади? 



 

6. Мустақиллик  йилларида  «Ўзбекистон  товарлари»  тушунчасининг  мазмунан 



кенгайганлиги ҳақида нималар дея оласиз? 

7. «Божхона  иши»  фанининг  бошқа  иқтисодий  фанлар  билан  ўзаро  алоқасининг 

муҳим жиҳатлари нималарда? 

 

А д а б и ѐ т л а р: 

1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Т.1992 й. 

2. Ўзбекистон Республикасининг Божхона Кодекси. «Иқтисодиѐт ва ҳуқуқ дунѐси». 

Т.: 1998 й 

3. Каримов  И.А.  «Ўзбекистон  буюк  келажак  сари»  Тошкент.  «Ўзбекистон».  1998 

йил. 

4. Каримов  И.А.  «Ўзбекистон  иқтисодий  ислоҳотларни  чуқурлаштириш  йўлида». 



Тошкент. «Ўзбекистон», 1995 йил 

5. Каримов  И.А.  «Ўзбекистонинг  сиѐсий-ижтимоий  ва  иқтисодий  истиқболини 

асосий тамойиллари». Тошкент «Ўзбекистон» 1997йил. 

6. Каримов  И.А.  «Ўзбекистон  XXI  аср  бусағасида:  хавфсизликка  таҳдид, 

барқарорлик шартлари ва тараққиѐт кафолатлари». Тошкент. «Ўзбекистон»1998 йил. 

7. "Солик ва божхона хабарлари" газетаси. 2006 йил сонлари 

8. 8.www.customs.uz. 

9. 9.http: //www.soliq.uz. 

 

2-мавзу: ТОВАР ВА ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ БОЖХОНА ЧЕГАРАСИДАН 

ОЛИБ ЎТИШ ТАРТИБИ. БОЖХОНА РЕЖИМЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ. 

 

Режа 

1.  Товар ва транспорт воситаларини олиб кириш тартиби. 

2.  Божхона режимлари ва уларнинг моҳияти. 

3.  Импорт ва реимпорт божхона режимлари. 

4.  Экспорт ва реэкспорт божхона режимлари. 

5.  Транзит ва вақтинча олиб кириш, вақтинча сақлаш божхона режимлари. 

6.  Божхона омбори, эркин божхона зонаси божхона режимлари. 

7.  Эркин омбор ва бошқа божхона режимлари. 



 

1. Товар ва транспорт воситаларини олиб кириш тартиби. 

  Товарлар  ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасига  олиб кириш ва 

Ўзбекистон  Республикасидан  олиб  чиқиш  ҳуқуқи    барча  шахслар,    агар  қонун  

ҳужжатларида  бошқача    тартиб  назарда  тутилмаган    бўлса,      товарлар    ва      транспорт  

воситаларини      Ўзбекистон  Республикасига    олиб    кириш    ва    Ўзбекистон 

Республикасидан олиб чиқишда тенг ҳуқуқларга эгадирлар. 

 Товарлар  ва  транспорт  воситаларини  олиб  кириш ва олиб чиқиш тартиби қонун 

ҳужжатларида белгиланади. 

 Давлат    хавфсизлигини      таъминлаш,    жамоат      тартибини      сақлаш,  маънавият, 

инсон    ҳаѐти  ва    саломатлигини  сақлаш,    атроф  табиий    муҳитни  муҳофаза    қилиш,   

Ўзбекистон  Республикаси   ҳамда  бошқа   мамлакатлар ҳалқларининг бадиий, тарихий 

ва  археологик  бойликларини,  мулк    ҳуқуқини,  шу    жумладан    интеллектуал    мулк   

объектларига    бўлган    ҳуқуқни,      олиб  кирилаетган    товарларни    истеъмол  


 

килувчиларнинг    манфаатларини      ҳимоя  қилиш,  шунингдек  Ўзбекистон 



Республикасининг  бошқа  манфаатларидан    келиб  чиққан  ҳолда  Ўзбекистон 

Республикасининг қонун ҳужжатлари ҳамда  ҳалқаро шартномаларига  мувофиқ  айрим  

товарлар      ва    транспорт      воситаларини  Ўзбекистон  Республикасига  олиб  кириш  ва 

Ўзбекистон  Республикасидан    олиб  чиқиш  таъқиқланиши  мумкин.  Божхона    чегараси  

орқали  олиб  ўтиш  тақиқланган  товарлар  ва транспорт   воситалари,   агар Ўзбекистон   

Республикасининг қонун ҳужжатларида  ѐки  ҳалқаро  шартномаларида  бу  товарлар  ва   

транспорт воситаларини мусодара қилиш назарда тутилмаган бўлса, дарҳол  Ўзбекистон 

Республикасидан   ташқарига   олиб   чиқиб   кетилиши   ѐхуд  Ўзбекистон Республикаси 

ҳудудига қайтарилиши шарт. 

 Товарлар    ва    транспорт    воситаларини    олиб    чиқиб    кетишни    ѐки  қайтаришни 

олиб  ўтаѐтган  шахс  ѐхуд  ташувчи  ўз  ҳисобидан  амалга    оширади.  Товарлар    ва  

транспорт  воситалари  дарҳол  олиб  чиқиб  кетилмаган ѐки  қайтарилмаган  тақдирда  

улар    божхона    органига    қарашли  бўлган  омборга  вақтинча  сақлаш  режими  остида  

жойлаштирилади.    Сақлаш  муддати    уч  сутка  бўлади,    қонун    ҳужжатларида    назарда  

тутилган  ҳоллар бундан мустасно.  

 Товарлар    ва    транспорт    воситаларини    божхона    чегарасидан  олиб  ўтишдаги  

чекловлар  ҳалқаро  мажбуриятлардан,  ички бозорни ҳимоя қилиш зарурлигидан  келиб  

чиққан    ҳолда,    шунингдек    чет    давлатлар    ва    улар  иттифоқларининг    ҳуқуқни  

камситувчи    ѐки    Ўзбекистон      Республикасининг  манфаатларини    камситувчи    бошқа  

ҳаракатларига    жавоб  чораси  тариқасида  қонун  ҳужжатларига  мувофиқ  белгиланиши 

мумкин.      Кўрсатиб    ўтилган    чекловлар    жорий    этилиши    муносабати      билан 

товарларни олиб ўтаѐтган шахс ѐхуд ташувчи қиладиган ҳаражатлар  божхона органлари 

томонидан тўланмайди. 

   Товарлар  ва  транспорт  воситаларини  Ўзбекистон   Республикаси божхона  чегараси  

орқали  олиб  ўтиш  жойи  ва  вақтибожхона органлари томонидан белгиланади.  

 

Ўзбекистон  Республикасининг   божхона  чегараси   орқали   олиб ўтиладиган,  шу  



жумладан    товар    сифатида    олиб    ўтиладиган      транспорт  воситалари    божхона  

органлари    белгилайдиган    жойларда  тўхтатилади.    Бу  талаб  бажарилмаган    тақдирда, 

божхона  органлари транспорт  воситаларини  қонун  ҳужжатларида  назарда  тутилган  

тартибда    мажбурлаб      тўхтатишга  ҳақли.  Транспорт  воситаларини    тўхтатиб  туриш  

муддати  ва    жойи  божхона  органлари    томонидан    ташувчи    билан    биргаликда  

аниқланади.  Транспорт воситаларини  тўхтатиб  туриш  муддати   божхона  назорати  ва   

божхона расмийлаштируви  манфаатларига  зид  тарзда  қисқартирилиши мумкин эмас. 

 

Транспорт воситаларини тўхтатиб туриш жойларидан жўнатиб  юбориш божхона 



органининг  рухсати  билан  амалга  оширилади.      Транспорт      воситаларининг   

Ўзбекистон      Республикаси      божхона  чегарасидан    ўтиш    жойи    ва    вақти  ташувчи  

томонидан  тегишли  божхона органи билан келишиб олинади.  

 

Ўзбекистон    Республикаси    валютасини      ва    валюта      бойликларини  божхона  



чегараси  орқали  олиб  ўтиш  қонун ҳужжатларига мувофиқа амалга оширилади. 

 

Жисмоний   шахслар   нотижорат   мақсадлари   учун  мўлжалланган товарларни 



божхона  чегараси    орқали  қонун  ҳужжатларида    назарда  тутилган  соддалаштирилган, 

имтиѐзли тартибда олиб ўтишлари мумкин.   Товарларнинг  нимага  мўлжалланганлиги  

уларнинг хусусиятлари ва миқдорига,  товарларни  олиб   ўтиш  такрорланиб туришига 

қараб,  жисмоний  шахснинг      сафари      қандай      вазиятда      кечаѐтганлигини      ҳисобга   

олиб белгиланади.  


 

 



Божхона    тўловлари    бўйича    имтиѐзлар    берилиб,    шартли    чиқариб  юборилган 

товарлар    ва  транспорт    воситаларидан,  ана    шу  имтиѐзлар    нима  муносабат  билан 

берилган  бўлса,    улардан  фақат  шу  мақсадда,    ѐки  божхона  органининг    бошқа  

мақсадларда    берган    рухсати    билан    фойдаланишга    ва  уларни  тасарруф  этишга 

божхона    тўловларини  тўлашни  ҳамда  Божхона    Кодексида  ва  бошқа  қонун 

ҳужжатларида  назарда тутилган ўзга талабларни  бажаришни шарт қилиб қўйган ҳолда 

йўл қўйилади. 

 


Yüklə 1,16 Mb.

Dostları ilə paylaş:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin