-73-
инсонларнинг қўрқоқлик ёки хиёнат қилиши, шунингдек, Амир Темур ҳузурига
айғоқчиларнинг элчи, савдогар, дин уламоси қиёфасида
кириб келиши асло
кечирилмаган. Хиёнат қилганлар шубҳасиз жазосини олганлиги тарихий
адабиётларда кўплаб келтириб ўтилганлигини кўришимиз мумкин. Ҳатто,
“Темур тузуклари”да ҳам хиёнат ва қўқрқоқлик қилишни кечирмаслик
маслаҳати берилган бўлиб, бундай шахслар набиралар ёки қавм-қариндошлар
бўлишса ҳам, уларни маошларидан маҳрум қилиб дарвеш ҳолатига солишга
оид кўрсатма мавжуд[4, 144]. Бу эса яқин қариндошларнинг ҳам ўз манфаати
йўлида давлат ва жамиятга хиёнати кечирилмас гуноҳ эканлигига ишора бўлиб
ҳисобланади.
Амир Темур қўшинлари ичида айниқса, қўрқоқлик қилганлар қаттиқ
жазоланган, уларни сазойи қилиш одати бўлганлигини манба ва адабиётлардаги
маълумотлар тасдиқлайди. Жумладан, Амир Темурнинг Хоразмга 1372 йилги
биринчи ҳарбий
юриш даврида, аскарларга қамал қилинган Кат қалъаси
хандақларидан ўтиш буюрилган. Аммо, Амир Темурнинг лашкарбошиларидан
бўлган Кўча Малик қўрқоқлик қилиб, хандаққа тушмаган. Низомиддин Шомий
маълумотларида ушбу қўрқоқлик учун Кўча Малик дарра билан жазоланган,
шундан сўнг, эшак думига боғлаб Самарқандга юборилган[3, 91]. Эшакнинг
думига боғланиш каби сазойи қилиш одатини ҳозирча биз тарихий
адабиётларда учратмадик. Аммо, бундай қилинишининг асосий сабаби эл-юрт
олдида шарманда қилиш ва аскарлар орасида тушкунликни олдини олишга
қаратилган, деб ҳисоблаш мумкин.
Жанг майдонидаги қўрқоқлик учун жазонинг кенг қўлланилган
тури бу
сазойи қилиш бўлган, деб хулоса қилиш учун асослар етарли. Тарихий
адабиётларда бу хусусда кўплаб маълумотлар келтирилган. Жумладан, 1387
йилда Ўтрор яқинидаги Чукалак деган жойда содир бўлган жангда Амир
Темурга итоат этувчи айрим аскарлари мўғуллардан қўрқиб чекинган.
Уларнинг ҳам жазоси сазойи қилиш бўлиб, Амир Темур бу аскарларни
соқолини қирқиб, юзига упа ва йанглик(?) суртиб, шаҳарни кездирган[2,
-74-
118]лигига оид маълумотларни Шарафуддин Али Яздий келтириб ўтганлигини
кўриш мумкин.
Юқори мартабали амир ва бекларнинг жангоҳдан қўрқиб қочиши,
айниқса, шармандали бўлиб, бундай шахсларга ҳатто, ўлим жазоси
тайинланган. “Зафарнома” асарининг муаллифи Шарафуддин Али Яздий, 1399
йилда гуржилар (грузин)лар билан жанг вақтида Мироншоҳнинг бекларидан
Хўжа Абдулло Аббос ва Муҳаммад Қазағонлар қўрқиб қочганлигини ёзиб
қолдирган. Шунингдек, ушбу қўрқоқлик учун жазо сифатида Амир Темурнинг
ҳукми, қўрқоқларни ясоқ асосидаги қонунлар билан, яъни таёғ
билан урушни
буюрган. Барчадан олдин қочишни бошлаган Ямин Ҳамза Апардий бўлганлиги
учун, яъни қочишни ташаббускори бўлганлиги боис, уни қатл этишни буюрган.
Аммо, шаҳзодалар унинг гуноҳини сўрагандан сўнг, унга ҳам таёқ билан уриш
орқали жазолаш одати қўлланилган. Бундан ташқари беклардан қўшимча жазо
сифатида 300 тадан от олинган[2, 227]. Кўриниб турибдики, оддий аскарлар ва
беклар, амирларнинг қўрқоқлик қилиб жанг майдонидан қочиши мартаба ва
унвонга мувофиқ турлича жазоланган, айрим ҳолларда бу қатл этиш билан
якунига етган, деб хулоса қилиш мумкин.
Амир Темур салтанатида бўлган Испания элчиси Р.Г. Клавихо ҳам бу
хусусда ўз фикр-мулоҳазаларини келтириб ўтган бўлиб, унда: “
Жиноят қилган
ҳар қандай кимсага кимлигидан қатъий назар шафқат қилинмаган. Кичик бир
жиноят учун катта-кичик амалдорларга жазо тайинланади. Жазо асосан
жарима шаклида бўлган. Айбдорлар катта миқдорда жарима тўлаганлар.
Амалдорлардан жуда бой ва тўқ яшаганларидан катта пул ундирилган. Бу пул
ҳар йили ўтказиладагиган байрамларда сарфланади
[1, 190]”, – деб келтирган.
Шунингдек, Клавихо бу пулни нақд 100 хачирга юк бўлишига оид
маълумотларни ҳам келтириб ўтган. Эҳтимолки, бу
пул етти йиллик уруш
даврида тўпланган ҳам бўлиши мумкин. Шунингдек, бу пулларни жангдан
қўрқиб қочганлардан олинганлигини ҳам Клавихо аниқ кўрсатмаган.
-75-
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Амир Темур ҳукмронлиги даврида
нафақат давлат ва жамиятда қатъий тартиб интизом ўрнатилган, балки қўшин
орасида ҳам интизом қатъий бўлиб, бу келажакда мамлакат тинчлиги ва
фаровонлигини таъминлаган. Амир Темур даврида
турли жиноятлар ва ички
урушларнинг тугатилишига жиноят ва жазо институтларининг адолатли ва
бенуқсон ишлаши сабаб бўлган деб ҳисоблаш мумкин.
Dostları ilə paylaş: