Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati:
1. B.Ahmedov. “Amir Temur haqida hikoyalar”. Toshkent. Yozuvchi. 1998-
yil. 4-bet.
2. I.A.Karimov. “Tarixiy – xotirasiz kelajak yo‘q”. Toshkent. Sharq. 1998-yil.
9-16-bet.
3. Ziyodulla Muqimov. “Temur tuzuklari”. Samarqand. 2008-yil. 33-bet.
Наимова Азизапошшо Cаъдуллаевна
БухДУ тарих таълим йўналиши талабаси
Илмий раҳбар: Орзиев М.З.
БухДУ, Жаҳон тарихи, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
АМИР ТЕМУР ҲАРБИЙ ЮРИШЛАРИ ДАВРИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ
МУАММОСИНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАЖРИБАСИДАН
Аннотация:
Ушбу мақолада Амир Темурнинг ҳарбий сиёсатида озиқ-
овқат таъминоти масалалари таҳлил қилинган. Ушбу масала билан боғлиқ
тарихий воқеа-ҳодисалар ҳақида маълумот берилган.
Калит сўзлар:
Амир Темур, ҳарбий маҳорат, ов, Жета (Мўғулистон),
озиқ-овқат захираси, сарф-харажатлар.
-69-
Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳарбий маҳорати ўз даврида пароканда
бўлган Мовароуннаҳрни нафақат бирлаштириш балки, ташқи таҳдидларни
олдини олиб, мамлакатни иқтисодий ва ҳарбий нуқтаи-назардан қудратга
эришишига асос яратган. Ўзаро урушлар даврида харобага айланган мамлакат
аскарлари минглаб км. узоқликларга катта миқдордаги озиқ-овқат заҳираси
билангина бора оларди. Аммо, бу каби улкан харажатни дастлабки вақтларда
Мовароуннаҳр аҳолиси кўтара олмас, бинобарин, Амир Темур салтанати
иқтисодий қудратига путур етиши табиий бўлган. Аммо, Амир Темур ушбу
муаммони ҳарбий юришлар даврида нафақат ҳал қила олган, балки қўшинларни
жанговар қобилиятини ўсишига ҳам эришган.
Тарихий адабиётларда келтирилган маълумотларда, Амир Темур
Мўғулистонга бешинчи юриши вақтида (1376/77 йй) чўлда сув ва овқат
заҳираси тугаб қолган. Шунда, Чиғатой улуси аскарлари сурувли ов қилиш
орқали қулон, кийик, товушқон ва бошқа жониворларни овлаган[4, 62]. Бу эса
қўшинни озиқ-овқат билан таъминлабгина қолмасдан, уларни маҳоратини
оширишга, ўлжа кайфиятни кўтаришга хизмат қилган. Ҳарбий юришнинг
мувоффақичятли тугаши таъминланган. Шунингдек, 1390 йилги Жета
(Мўғулистон) ҳарбий юриш олти ойга чўзилган бўлиб, озиқ-овқат масаласи
юқоридаги каби ҳал қилинганлигига оид маълумотлар мавжуд[2, 129].
Амир Темур ва Мовароуннаҳ учун оғир кечган ҳарбий юришлардан бири
бу, шубҳасиз, Тўхтамишхонга қарши курашлар бўлган. Чунки, Олтин Ўрда
давлати мўғул сулолалари ичидаги энг қудратлиси бўлиб, Мовароуннаҳр учун
асосий таҳдидлардан бири бўлган. Тўхтамишхонга қарши юриш вақтида
ҳозирги Қозоғистоннинг Туғровут ҳудудида сурувли ов қилиш орқали озиқ-
овқат муаммосии ҳал қилинган[3, 150]. Бу катта жанг олдидан аскарларни машқ
қилдириш усулларидан бири ҳам бўлган дейиш мумкин.
1391 йилги Тўхтамишхон устига қилинган ҳарбий юриш даврида
Йўланчиқ (ҳозирги Қозоғистоннинг Жезқазған вилояти) ва Атоқабриғўй (ҳоз.
-70-
Қозоғ. Қустаной вилояти) орасида қўшин очарчилик ҳолатига тушиб қолган. Бу
вақтда аскарлар чўл ичида тўрт ойдан буён юрган бўлиб, озиқ заҳираси тугаган
бир қўйнинг нархи 100 кепакийга етган. Аскарларга саҳрода ёввойи товуқ
тухумлари, еса бўладиган ўтлар йиғиш буюрилган. Олтин Ўрда ҳудудларига
яқинлашилганда эса, 1391 йил 6 май куни қўшинга сурувли ов солиш буйруғи
берилган. Черик ўраб олган ер шу даражада катта бўлганки, икки кундан сўнг
ҳалқа торайиб келган. Асосан қулон, кийик, товушқон кўп овланган. Айниқса
кийикларни мўғуллар қундғай деган, дашт эли “бэлан” деган тури кўпроқ
овланган. Яздий бу кийик турини говмишдан каттароқ бўлишини ёзиб
қолдирган[2, 131]. Низомиддин Шомий ҳам бу сурувли ов ҳақида маълумот
бериб, катта ўлжа бўлганлигини, уларнинг семизини олиб, ориғини қўйиб
юборишларини таъкидлаган. Бироз муболағага берилиб, айрим оҳулар
катталикда буқадан қолишмаган[3, 156], – деган жумлаларни ҳам ишлатган.
Дамашқ шаҳрининг фатҳ этилиши жараёнида (1401 й) ҳам сурувли ов
қилинган бўлиб, ов ўлжалари кўп бўлганлигидан, жангчилар жониворларни
қўллари билан ҳам тутганликларини қайд этган[3, 302]. Амир Темсур етти
йиллик ҳарбий юришлардан қайтиш вақтида, Қорабоғда (1404 й) зиёфат ташкил
этиш мақсадида (аслида узоқ йўлда бошқа тўхтаб вақт йўқотмаслик), ов
уюштирганлиги, “
Саҳро жониворлари қонидан сабзазорларни лолазорларга
айлантирдилар
”, – деган жумла эса ов кўламини катта бўлганлигини кўрсатади.
Ов жараёнида, Амир Темур фармонига мувофиқ ҳар бир қўшин бўлинма ўзи
турган жойдан жирга (сурувли ов учун ҳалқа) олиб, жониворларни Ақдон
ерларига ҳайдаш буюрилган. Натижада катта миқдордаги жониворлар тор
ҳалқада қолиб кетиш оқибатида Ақдон ерларида мисли кўрилмаган ов
жониворлари тўпланган. Ов мўл бўлганлиги сабабли, саҳро йиртқичлари, турли
ўлаксахўрларга ҳам жониворлар қолдиқлари қолиб кетганлигини ифодаловчи
фикр-мулоҳазалар мавжуд[3, 369].
Ов қилиб озиқ заҳираси йиғишдан ташқари қурут, қаттиқ, қуритилган
гўшт каби маҳсулотлар ҳам мавжуд бўлган. Испания элчиси Гонсалес Руи де
-71-
Клавихо; Чиғатойларни ҳарбий сафарларда чидамли деб, нонсиз фақатгина сут
билан гўштни еб кун кўришини ёзган. Борида гўштни ҳаддан ташқари кўп
истеъмол қилишади, йўғида сувга қаттиқ қўшиб, қайнатиб ичиш билан
кифояланадилар. Бу овқатни улар қуйидаги йўсинда тайёрлашади. Улкан
дошқозонни сувга тўлдириб, сув обдон қайнагач, пишлоққа ўхшаб кетадиган
қаттиқни сиздириб тайёрланган сузмани, тоғорада илимлиқ сувда
чоғиштиришади ва дошқозонга ағдаришади. Бу сузма шу қадар нордонки,
таъми сиркага ўхшайди. Шундан кейин хамирни тола-тола қилиб кесишиб, уни
ҳам дошқозонга ташлашади. Хамир кесимлари қозонда бироз қайнатилгач,
оловни ўчиришади. Сўнг бу гўштсиз овқатни тоғораларга сузишиб, нонсиз
мазза қилиб ичишади. Бу уларнинг ҳар куни энг севимли истеъмол қиладиган
овқатидир. Ушбу ва бошқа овқатларни тайёрлар учун тайёр ўтин бўлмайди шу
сабабли ёқиш учун тезакдан фойдаланишган. Мен сизга баён этган таомни
“Пах” (қатиқли кесган ош) деб атайдилар[4, 136], – деган жумлаларни келтириб
ўтганлигини кўришимиз мумкин.
Амир Темурнинг амалга ошмаган Хитой ҳарбий юришига бир неча
йиллар пухта тайёргарлик кўрилган бўлиб, Шарқий Туркистондаги Юлдуз
воҳаси, ҳозирги Қирғизистон ҳудудидаги Ашпара атрофларида йўл бўйларида
ғалла экишни йўлга қўйилган ва бу ортга қайтиш давридаги озиқ маҳсулоти
заҳирасини тўлдириши лозим бўлган. Шунингдек, бўғоз туларни ҳам ўзлари
билан олиб кетганлар, чунки, уларнинг сути қўшинни овқат заҳираси билан
таъминлаши лозим эди[2, 294].
Хуллас, Амир Темур ва унинг ҳарбий юришлари даврида ҳарбий қўшин
учун сарф-харажатлар Мовароуннаҳр аҳолиси учун солиқ қийинчиликларини
туғдирмаслигига имкон қадар қатъий амал қилинган. Озиқ-овқат ва сарф-
харажатлар мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда ечими топилган. Бунга эса,
Амир Темурнинг донолиги, топқирлиги, узоқни кўра олиш салоҳияти билан
эришилган деб ҳисоблаш мумкин. Ушбу муаммони ўрганиш ва тадқиқ этиш эса
бугунги куннинг муҳим масалаларидан бири деб ҳисоблаймиз.
|