Жами
20
18
12
Ҳулоса ўрнида: бугунги кунда ёшларга билим беришимизда давлатимиздаги муқобил
энергия турлари, заҳиралари ҳамда уларнинг тежамкорлигини таъминлашда кузатиладиган
иқтисодий самарадорлик ҳамда табиий бойликларимизни сақланиш вақтини узайтиришга
хизмат қилишини тушунтиришимиз даркор.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати
1. М. Очилов «Янги педагогик технологиялар» / қўлланма. - Қарши: Насаф, 2000 й.
2. Н.Саидахмадов, М. Очилов «Янги педагогик технология моҳияти ва замонавий
лойиҳаси». - Т.: ХТБ РТМ, 1999 й.
ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ТЕХНОЛОГИЯ В ПРАКТИКЕ ОБУЧЕНИЯ ФИЗИКЕ В
ВОЕННОМ ВУЗЕ
Салимов Шоолим Музаффарофич (
salimovshoolim@yahoo.com
)
Военно–технического института НГ РУз
Довольно часто преподаватели встречаются с ситуацией, когда учащиеся, имея в целом
положительную установку на учение, не проявляют в достаточной степени самостоятельную
познавательную активность.
В связи с тем, что у многих учащихся в силу ряда объективных причин исчезло
стремление к получению образования, возросло чувство собственного достоинства и
самосознания, у преподавателей возникает желание отойти от скучных, шаблонных приёмов
преподавания, от сковывающих учебный процесс рамок инструкций, найти новые методы
обучения и воспитания, созвучные сегодняшнему дню, побуждающие учащихся к активности,
зажигающие интерес к знаниям.
Мы часто говорим, что урок – основная форма организации обучения. При этом мы чётко
знаем, что нужно дать на уроке, ведь перед нами всегда программа и учебник. И поэтому всё
чаще задумываемся не над тем, что изучать, а как преподнести учащимся материал.
Постепенно мы пришли к выводу, что центральной фигурой на уроке является учащийся,
то есть учащий сам себя, а преподаватель – только помощник. Значит, надо сделать так, чтобы
курсант стал учить сам себя и помогать учиться своим товарищам. А основной путь обучения,
ведущий к успеху – сотрудничество и сотворчество преподаватели с курсантами. К знаниям
нужно идти через интерес, нужно учить работать, учить поиску, исследованиям. В выборе
методов, мы думаю, надо отталкиваться от курсанта; иметь в виду: то, что нравится
преподавателям, курсантам часто неинтересно.
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
206
Урок, во-первых, должен быть продуман во всех деталях, чтобы они логично следовали
друг за другом, а учащиеся понимали, почему, что и зачем они делают на занятии.
Во-вторых, всё, что преподаватель говорит, желательно воплощать в какие–то зримые
образы, поэтому полезно придерживаться принципа: «Лучше один раз увидеть, чем сто раз
услышать».
В-третьих, учащихся надо подготовить к пониманию и осознанию темы урока, а не писать
её на доске заранее. Целесообразность изучения материала должна осознаваться постепенно, а
не навязываться в начале занятия, когда курсанты к восприятию её не готовы.
В-четвёртых, на уроке должно быть интересно, ведь без эмоций, без переживаний ум не
напрягается. Интерес возникает там, где преподавателю удаётся заразить своей
эмоциональностью, подобранным дидактическим материалом и умением его преподнести.
«Расскажи – и я забуду, Покажи – и я запомню, Вовлеки – и я пойму.»
Интерес–один из инструментов, побуждающий учащихся к более глубокому познанию
предмета, развивающий их способности. Значит, в основе этого лежит идея учения без
принуждения, основанная на достижении успеха, на переживании радости познания, идея
дифференциации и индивидуализации обучения.
Для воспитания и развития интереса к предмету нужно начать реализацию идеи учения
без принуждения с начала учебного года, в которых внимание учащихся нестойкое. Именно
там возникает необходимость переключаться с одного вида деятельности на другой, именно в
этот период надо учить с интересом.
Главная задача урока: обеспечить развитие каждого курсанта, создав условия для
самостоятельного труда с максимально возможной производительностью для каждого из
присутствующих в группе. Важно чтобы курсант знал, в чём должен заключаться его
собственный конечный результат обучения на данном уроке, и видел, как его можно достичь.
А это невозможно без интереса к делу, без разнообразия форм урока и видов работы на уроке,
без их связи с жизнью.
Учение непременно должно быть активным: курсант умеет привлечь к делу собственную
любознательность, своё желание во всём найти смысл.
Руководствуясь принципами личностно–ориентированного обучения, учитываю
способности и интересы учащихся, старайтесь развить творческие способности и в конечном
итоге научить каждого. При этом важно определить «зону актуального развития» курсанта и
умело осуществить его перевод в «зону ближайшего развития». Основная педагогическая
задача здесь–помочь курсанту стать свободной, творческой и ответственной личностью в
будущем; помочь ему найти своё индивидуальное место в жизни. Поэтому на всех занятиях
надо уделят внимание на созданию атмосферы доброжелательности и комфортности,
уважительного отношения к личности курсанта. Создавать условия, когда каждый имеет
собственный взгляд на проблему, высказывает свои гипотезы, не боясь ошибиться. Поощряйте
у учащихся нестандартность мыслей, стремление знать больше, серьёзное отношение к
учебному процессу. Используйте проблемные ситуации в исследовательской деятельности
учащихся, так как это позволяет формировать у учащихся представление о характере и логике
научного поиска, его трудностях и закономерностях. Они также дают возможность
формировать опыт соответствующей деятельности, что будет способствовать развитию
интуиции, воображения, умения нестандартно мыслить на основе системы научных знаний.
Заключение
можно
сказать
что,
современные
педагогические
технологии
предусматривает облегчение выполнения исследовательской работы и решения нестандартной
задачи, способствует созданию адаптивной образовательной среды, учит общаться,
дискутировать, развивает кругозор, даёт возможность проявить личные качества, развивает
логику.
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
207
ТАЛАБАЛАР МУСТАҚИЛ БИЛИМ ОЛИШИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА
РИВОЖЛАНТИРИШ.
Қодирова Н.Т. Ражабов Э.Э.
Тошкент Фармацевтика институти
elmurod-1009@mail.ru
Олий ўқув юртларида ўқитишнинг асосий вазифаларидан бири талабаларнинг ўқув
фаолиятини шакллантириш ва ривожлантиришдан иборатдир. Ўз вақтида тўғри
шакллантирилган фаолият талабаларнинг таьлим олишдаги муваффақиятларини таьминловчи
шартлардан биридир. Шунинг учун ҳам амалий дарс жараёнида талабаларнинг ўқув
фаолиятини шакллантириш ва ривожлантириш методикасини такомиллаштириш масалалар
ечиш таьлими самарадорлигини оширишнинг ҳозиргача етарлича фойдаланилмай келаётган
имкониятларидан биридир. Талабалар ўқув фаолиятини шакллантириш ва ривожлантиришнинг
турлича жиҳатлари таниқли педагог ва психологларнинг ишларида, илмий изланишларида ўз
аксини топган. Меҳнат қилиш, ўқиш-ўрганиш инсон фаолиятининг асосий турлари
ҳисобланади ва инсон умрининг муайян даврида улардан бири юқори даражада бўлади. Ҳар
қандай фаолият, уни ташкил этувчи ҳатти ҳаракатлар тизими ҳақидаги умумлашган мавҳум
тасаввурлардан иборатдир. Талабалар учун уларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш
муҳимдир, бунда ўқитувчи ўзининг бутун педагогик маҳоратини ишга солиши лозимки, унда
талаба ўзини ҳар томонлама кўрсатишга интилсин. Психолог С.Рубинштейн фикрига кўра, якка
ҳолда талабалар қобилиятини ривожлантиришнинг энг асосий омилларидан бири, бу шахснинг
ижодий мустақил ўқув фаолиятидир. Мустақил ўқув фаолиятида талаба ўз билимларини
кўрсата олади. Ўқиш ўрганиш давомида янгиликлар ярата олади. Мустақил ўқув фаолиятида
бажарган турли йўналишдаги топшириқларни ўқитувчи томонидан текширилиб, талабада
ижодий, илмий хислатлар борлигини англаш мумкин, ҳамда унинг қобилияти қайси йўналишда
эканлигини аниқлаб, уни ривожлантиришга яқиндан ёрдам бериш лозим. Шундан талабанинг
мустақил масала ечишига эьтибор берайлик. Масалалар ечиш тушунчаси психологияда
фаолият орқали тушунилади. Талабаларнинг фикрлаш қобилияти, уни таҳлил қилишга,
масалани қисмларга бўлиб ишлашга, мантиқий хулоса чиқаришга,изланувчанликка
йўналтиради. Фикрлаш фаолиятига режалаштириш ва баҳолаш киради. Фикрлаш масалалар
ечишнинг обьекти ҳисобланади. Бу фаолият масала шартига қараб, маьлум ва номаьлумларни
ва улар орасидаги боғланишларни очиб беради ҳамда масаланинг тўғри ечимини топишга
йўллайди. Фикрлашда фаолият мақсади турли гуруҳларга ажратилади. Энг муҳими
режалаштириш ҳисобланади, бу масалалар ечиш жараёнида берилган катталиклардан
фойдаланиб, масалани ечишга қадар бўлган фаолият йиғиндисидир. Масалаларни уларнинг
моҳиятига кўра иккитурга ажратиш мумкин:
1) ижодий масалалар
2) ижодий бўлмаган масалалар.
Ижодий масала талабани мустақил фикрлашга, мантиқан ўйлашга,
масаланинг мазмунини тўла тўкис тушуниб олишга ундайди. Бу типдаги масалалар бошқа
типдаги масалалардан мураккаблик даражаси билан ажралиб туради. В.Г.Разумовскийнинг
таькидлашича,талаба учун номаьлум бўлган масала-ижодий масаладир. Ижодий масалани
ечиш жараёнида талаба мустақил фикрлаганда масала шарти, талаби ва ечими услубларини
бир-биридан ажратмасликлари лозим. Талаба мустақил равишда масала ечиши учун олдин
ечилган масалаларга мурожаат қилади, агар уни аниқ жавоблар қоноатлантирмаса, янги ечиш
услубини қидиради, бу масала шартини ўзгартириб, мақсадга аниқлик киритади. Ижодий
масала ижодий бўлмаган масаладан шу билан фарқ қиладики, талаба мустақил ишлаш
жараёнида ўзи учун янги бўлган натижаларга эришади, натижада фикрлаш янгилиги пайдо
бўлади. Ижодий масалаларни ечишда янги билимларни ҳам олдиндан эгаллаш керак бўлади.
Ҳар бир мустақил фикрлаш йўли билан ечилган масала муаммоли мазмунни ўз ичига олади.
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
208
Мустақил фикрлашга қаратилган масалалар ижодий масалалар деб қаралади. Талабаларнинг
мустақил ўқув фаолиятини ривожлантиришда фикрлаш кўникмасини шакллантириш, уларни
дарсга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида, қизиқарли масалаларни танлашга алоҳида
эьтибор бериш лозим. Танланган масалалар аниқ бир тизимни ташкил қилиши ва аниқ бир
мақсадга йўналтирилиши керак. Шунинг учун мустақил фикрлаш кўникмасини
шакллантиришга қаратилган айрим мавзуга ва бобга оид масалаларни танлашга алоҳида
аҳамият бериш зарур. Масалаларнинг мазмуни ўқитишнинг мақсад ва вазифаларидан келиб
чиқиши, ДТС талабларига мослиги, масаланинг қўйилиши аниқ ва реал бўлиши, талаба эса
аниқ илмий билимга ва амалий кўникмага эга бўлиши керак. Шуни алоҳида қайд қилиш
керакки, агар танланган масалалар тизими, шунингдек ҳар бир масала қуйидаги талабларга
жавоб берса, бундай масалани тарбиявий ва таьлимий бир-бири билан боғлиқлигини аҳамияти
салмоқли бўлади:
1. Талабалар масалани мустақил еча олиши учун қандай билимларга эга бўлиши.
2. Масала талаба учун қизиқарли бўлиши.
3. Масалада қандай тарбиявий ва илмий аҳамиятга эга бўлиши.
4. Масалалар бир-биридан қандай фарқланишини билиш.
5. Ҳар бир масала аниқ мақсадга эга бўлиши.
6. Ўқитувчи талабага қандай даражада ёрдам беришини билиши.
7. Талаба ижодий изланиб масалаларни ечишда қандай ютуқларга эришганлигини
билиши.
8. Масалаларнинг билиши.
Амалий методлар ичида масалалар ечиш муҳим ўрин эгаллайди. Назарий билимларни
амалда қўллай олиш- бу онглилик ва мустақил билим олишнинг юқори кўрсаткичидир. Ҳатто
ўқув материалларини онгли формал бўлмаган ҳолда ўзлаштирганда ҳам билимларни қўллай
олиш маҳорати ўз-ўзидан пайдо бўлмайди.Бунга махсус ўқув машғулотлар керак бўлади.
Масалалар ечишда қўйиладиган асосий мақсад, талабалар асосий қонуниятларни чуқурроқ
тушунсинлар, уларни ажрата олсинлар ва амалий масалалар ечишга қўллай олсинлар. Дарс
давомида ҳар бир мавзуни ўрганишда демонстрацион эксперимент, лаборатория ишлари ва
бошқа кўринишдаги ўқув машғулотлари режалаштирилгани сингари масалалар ечиш орқали
ҳам аниқ режалаштириш лозим. Масалаларни танлашда методикага мос келадиган аниқ
системани ташкил этиш ва ўқитишнинг маьлум мақсадларига жавоб бериши лозим.
Режалаштириш маьлум мавзулар бўйича машғулотга тайёрланиб,ўқитувчи масалалар
танлайди, уларни ечиш кетма-кетлигини аниқлайди. Танланган масалалар қатор талабларга
жавоб бериши лозим. Масалада оддийдан аста-секин мураккаблашиб бориши, ҳар бир
масалани танлашда ўқитувчи мўлжаллаган мақсадни амалга ошириши муҳимдир. Ҳар бир
танланган масала талабалар билимини оширишга, катталиклар орасидаги боғланишни
тушунишни чуқурлаштириши, билимларни амалиётга қўллашга ўргатиши шулар жумласига
киради. Мустақил масалаларни ечишни ўрганишда қуйидаги босқичларни амалга ошириш
мақсадга мувофиқдир:
1. Масала шартини ўрганиш, формула ва қоидаларни қўллаш.
2. Тегишли формулаларнинг тўғрилигини аниқлаш.
3. Изланаётган катталикларнинг сон қийматини топиш.
Талабаларни масалалар ечишга ўргатишда, масала мазмунини муҳокама қилиш давомида
расм, чизма, схемаларга эьтибор бериш керакки, у масалани тўлақонли ечишга ёрдам беради.
Масалаларни ечишда натижани чиқаришга одатланиш керак. Масала шартида берилган
катталиклар бир хил бирликларда берилмаган бўлиши мумкин, уларни бир хил бирликлар
системасига келтириш керак бўлади.
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
209
ЗАМОНАВИЙ ФИЗИКА ТАЪЛИМИДА ТАЛАБАЛАР МУСТАҚИЛ ИШЛАРИНИ
ТАШКИЛ ҚИЛИШ
О. Химматкулов, Тошкент давлат техника университети
Ҳозирги замон мутахассислари амалий касбий фаолиятлари учун зарур бўлган чуқур ва
кенг кўламдаги билим ва кўникмаларга эга бўлишларидан ташкари мустакил фикрлаш,
қарорлар қабул қилиш қобилятларига, фаол ҳаётий позицияларга эга ҳар томонлама етук
бўлишлари талаб этилади. Юқори малакали кадрларни тайёрлашда талабаларда мустақил
ишлаш кўникмаларини шакллантириш катта аҳамиятга эга. Шу муносабат билан талабалар
мустақил ишларини замонавий таълим талаблари асосида ташкил қилиш, талабалар ижодий
қобилятларини ўстириш, уларнинг янги билимларни эгаллашга бўлган қизиқиш ва
интилишларини орттириш таълим сифати ва самарадорлигини оширишда муҳим рол ўйнайди.
Таълим жараёнида талабалар билимларни мустақил равишда эгаллашга ўрганишлари керак,
чунки улар учун айнан щу йўл билан олинган билимлар нисбатан мустаҳкамроқ бўлади. Ҳаётий
тажриба ва педагогик кузатишлар охирги йилларда бошланғич босқич талабаларида мустақил
фаолият ва ишлаш кўникмаларининг етишмаслигини кўрсатмоқда. Иккинчи томондан, масалан
физика фани бўйича ўқув материалларининг ҳажми икки баравар ошди, уларни ўрганиш учун
зарур вақт эса деярли шунчага қисқарди. Шу муносабат билан талабаларнинг мустақил ишлари
учун ажратиладиган вақт кўпайтирилди. Шу нуқтаи назардан талабаларни мустақил фаолият
ва ишларга ўргатиш, уларнинг мустақил ишларини рационал ва тўғри ташкил қилиш педагог
ходимлардан бу масалага жиддий ва ижодий ёндашишларини тақозо қилади.
Педогогик тадқиқотларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, тўғри ташкил қилинган фаол
мустақил фаолиятгина бўлажак мутахассис шахси ва касбий маҳоратининг ривожига шароит
яратади ва ёрдам беради. Чунки талабалар мустақил ишларни бажарганларида ҳар томонлама
эркин бўладилар, топшириқларни бажариш учун қулай вақт, вазият, керакли воситаларни
ўзлари танлаш ва бажарган ишларини ўзлари назорат қилиш имкониятига эга бўладилар.
Талабаларнинг мустақил ишларини ташкил қилишда қуйидаги омилларга эътибор бериш
мақсадга мувофиқ бўлади. Талабаларнинг мустақил ишлари ўқитувчининг доимий раҳбарлиги
остида олиб борилиши лозим. Бунда ўқитувчи ўз маслаҳатлари билан керакли йўлланмалар,
кўрсатмалар бериб боради. Мустақил ишлаш учун керакли ўқув - услубий материалларнинг ва
улардан фойдаланиш имкониятларининг мавжудлигини таьминлаш зарур. Бу материаллар ёзма
ёки электрон версия шаклларида бўлиши мумкин. Талабалар мустақил ишларини ташкил
қилишда ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш катта аҳамиятга эга.
Ҳозирги замон физика таълимида талабаларнинг мустақил ишлари ўқув жараёнининг
ажралмас қисми бўлиб қолмоқда. Физика фани бўйича ташкил қилинадиган мустақил ишлар
айрим жиҳатлари билан ажралиб туради. Чунки мустақил ишлар машғулотларнинг барча
турлари, яъни, маъруза, амалий масала ечиш ва лаборатория машғулотлари бўйича олиб
борилиши керак. Замонавий физика фани жуда тез ривожланиб, илмий маьлумотлар ва
эгалланиши лозим бўлган янги билимлар ҳажми кескин ошиб бормоқда. Фан янгиликларининг
ўқув дастурлари ва қўлланмаларида ёритилиши эса аксинча, орқада қолмоқда. Шундай
шароитда мустақил ишларнинг аҳамияти янада ортади.
Маъруза машғулотлари бўйича мустақил иш мавзуларини танлашда ўқув дастурига
киритилган анъанавий мавзулардан ташқари иқтидорли ва ўз билимларини кенгайтиришни
хохлаган талабалар учун физика фанининг ҳозирги замон муаммо ва ютуқларига бағишланган
мавзуларни ҳам рўйхатга киритса бўлади. Мустақил иш сифатида замонавий физика
муаммоларини ўзида акс эттирадиган мавзуларни талабалар эътиборига ҳавола қилиш мумкин.
Масалан, ночизиқли муҳитлардаги тўлқин жараёнлари, солитонлар, тўққизинчи вал, ҳар хил
мухитлардаги турбулентлик жараёнлар, суюқликлардаги, атмосферадаги ва қуёш плазмасидаги
турбулент оқимлар, мувозанатдан йироқ динамик тизимлар, диссипатив тизимлардаги ўз-
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
210
ўзидан ташкилланиш ҳодисалари, атомларнинг кластер ҳолати, углерод нано-найчалари,
фуллеренлар ва уларнинг амалда қўлланиш истиқболлари, ярим ўтказгичли наноструктуралар,
квант нуқталар, иплар ва ўралар, квант Холл эффекти, бутун ва каср сонли Холл эффекти, икки
ўлчовли электрон тизимлар, макроскопик квант эффектлари, ўта оқувчанлик, квант
информатикаси, квант компютерлари, квант криптографияси ва телепортацияси, фундаментал
ўзаро таьсирлар, майдоннинг умумий назарияси, олам эволюцияси, катта портлаш, кенгайиб
бораётган Олам модели, қолдиқ нурланишлар, юлдузлар эволюцияси, оқ карликлар, нейтрон
юлдузлар, пулсарлар, қора туйниклар, ҳаёт ва тафаккур пайдо бўлишини ҳозирги замон физика
фани тасаввурлари асосида изоҳлаш ва бошқалар шулар жумласидандир.
Мустақил ишларни талабалар реферат ёки илмий маъруза кўринишида тайёрлашлари ва
бу ишларни махсус ташкил қилинган кичик илмий семинар ёки анжуманларда маъруза
қилишлари мумкин. Бу тадбирлар талабаларда илмий изланиш кўникмаларини
шакллантиришга ёрдам беради. Агар танланган мавзу кенг кўламдаги муаммо ва масалаларни
қамраб олса, ушбу мавзуга тегишли мустақил ишларни талабалар кичик гуруҳларда жамоа
бўлиб бажаришлари ва уларни тақдимот (презентатция) кўринишида топширишлари ҳам
мумкин. Бу ҳолда мустақил иш ҳақиқий ижодий фаолият сифатида намоён бўлади. Чунки ишни
бажаришда интерфаол муҳит юзага келади. Муҳокама натижасида талабалар ўз нуқтаи
назарини очиқ баён қилиш, баҳс-мунозара ўзаро фикр алмашиш воситаси орқали янги
маълумот ва билимлар билан бир-бирларини бойитиш имкониятига эга бўладилар.
Масала ечиш машғулотларида талабалар мустақил ишларини аудиторияда ва уйда
бажарадиган мустақил ишларга ажратилади. Масала ечиш назарий билимларни
мустаҳкамлашда энг самарали усул ҳисобланади. Шунинг учун масала ечиш дарсларида
талабалар фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Агар масалани ўқитувчи ёки бирор яхши
ўзлаштирадиган талаба ёзув тахтасида ечса кўпчилик талабалар "пассив"(фаол бўлмаган)
кузатувчи ҳолатида бўладилар. Талабаларни фаоллаштириш учун керакли мавзуга
бағишланган ва олдиндан ҳар бир талаба учун тайёрланган бир неча масалалардан иборат
тарқатма материал вариантларидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун дастлаб ўқитувчи
мавзуга бағишланган умумий кўрсатмаларни қисқача баён қилиб, бир неча масалаларни намуна
сифатида ечиб кўрсатади. Қолган вақтда эса талабаларга мустақил иш вариантлари
тарқатилади. Талабалар "фаол иш" ҳолатига ўтадилар. Вариантлар талабалар еча олишлари
мумкин бўлган енгилроқ масалалардан ва юқорироқ балларга даъвогар талабаларга
мўлжалланган ва фикрлашни талаб қиладиган нисбатан қийинроқ масалалардан тузилган бўлса
мақсадга мувофиқ бўлади. Натижада талабаларнинг бандлиги таъминланади. Уларда
ўқитувчига савол билан мурожат қилиш зарурати пайдо бўлади. Ўқитувчи саволларга жавоб
бериб талабаларнинг мустақил ишларини бошқариб ва назорат қилиб туради.
Лаборатория машғулотларида талабаларнинг кўпроқ мустақил ишлашлари учун вазият ва
шароит яратилса олинган натижаларни мустақил равишда таҳлил ва мулоҳаза қилиш ва
уларнинг илмий ва амалий аҳамиятини англаш қобилятлари ривожлантирилса уларда олган
билимларини амалиётга мустақил қўллаш кўникмалари тезроқ шаклланади.
Dostları ilə paylaş: |