|
|
səhifə | 3/36 | tarix | 24.09.2023 | ölçüsü | 0,56 Mb. | | #147949 |
| portal.guldu.uz-LАBОRАTОRIYA ISH (1)
LАBОRАTОRIYA ISH –3
40%-li pomidor pastasi tayyorlash va uning sifatini baholashni o’rganish.
Концентрланган томат махсулотлари. Томатни кайта ишлаш. Томат пастаси ва томат пастаси, соуси ишлаб - чикариш.
Концентрланган томат махсулотлари алохида озик-овкат рационининг асосий кисимларидир. Уларни томадди, сабзавот, балик ва консервалар ишлаб - чикариш ва уммумий овкатланиш корхоналарида 1,2 овкатлар тайёрлаш соус, гарнир сифатида фойдаланилади.
Буларга турли микдорда курук моддаси бор томат пюрелари - 12,15, 20 ва томат паста 25,30,35 ва 40% хамда томат соуслари мисол була олади. Буларни ичида энг куп ишлаб чикариладигани 30% томат паста.
Томат - паста ва томат - пюреси. Хом - ашё: узининг юкори озуквийлий киймати билан томатлар консерва саноатининг асосий хом - ашёси хисобланади. Унда канд, органик кислота, витамин С, каратин, ликопин, В гурух витаминлари, аминокислоталар, полисахаридлар ва бошка киммати моддалар бор.Кулда терилган хом - ашёда 4-9,5% курук модда булиб, уртача 6%. Курук моддани энг куп кисми кандга 2,5 - 4,5%, 0,4 - 0,6:, органик кислотага тегишли. Шакарни кислотага нисбати 6-8 атрофида булиб, 0,6-1% ни ташкил этади. Унда витамин С куп. Томатда уртача (100г/мг) витамин С-25, ликопин 6-8, каратин 0,06 - 1,2, В6-0,10, В1-0,06, В2-0,04, биотин - 1,2 ва ниацин - 0,53 микдорида бор. 0,5- 0,8% микдордаги минерал моддаларга макроэлементлардан калий ва ммкроэлементлардан темир куп.
Полисахаридлар томатда клетчатка, пектин, геллицелюлоз ва крахмал куринишда бўлади. Пишган томатда тукималарни боглаб турувчи протопектин, эрувчан пектинга утади. У 0,05 - 0,03% микдорда йигилади.
Протопектин 0,1%, клетчатка 0,2 - 0,8%, крахмал 0,3%, гелицеллюлоз 0,1-,2% гача бўлади. Механизация йули билан терилган хом - ашёларда кулда тетилганга караганда механик захарланишга чидамли. Шу туфайли темирда прогресив йигиш ва ташиш технологиялари куллаш имкониятлари тугилган булса, иккинчида томатда 1,5 % эримайдиган курук моддаларни клетчатка, протопектин, пентоназа, лигнинни купайтириш конценртланишни кийинлаштради. Шунинг учун жараённи тугри олиб бориш учун курук моддаси эримайдиган ва эрийдиган томатлар нисбати 3 атрофида булиши керак. Механизациялашган териш учун мулжаланган томатлар массаси 2 марта кичина (40 - 50 г) органик кислотларар микдори паст, лекин рН юкори 4,2 дан 4,7 гача бўлади, ликопин микдори куп, ранги тиникдир. Канд ва курак модда микдори буйича улар кулда терилгандан колишмайди.
Мехазациялашган теримда микроб ифлосланиши 10 - 100 марта ортик.
Хом - ашёни йигиб олиш ва сақлаш. Механизацилашган теримни 70 - 80% тинганда бошланади. Бунда узи юрар комбайин СКТ - 2, транспорт плантформаси - ПТ- 3,5, яшлик поддан билан ёки соматвалли трактор билан прицепи 2ПТС-4М парда фойдаланилади. Комбайин томатларни шохи билан кесиб олади ва томатузгич билан ажратади ва сортловчи конвейерга тушиб у ерда кук, кизил килиб ажратилади ва яшик подонларга солинади. Уни трактор комбайини билан бир текисда олиб борилади.
Концентрланган томат махсулоти ишлаб чикариш учун яроксиз томатлар 30% ни ташкил этади ва уларни тузлар, маринадлар сабзавот тулдиргичи консервалари учун ишлатилади. Сортланган пишган томатлар сунги дефектли меваларни олиб ташлашга узатилиб, сунгра душда ювилади. Ювишда 1кг томат учун 2 - 3дм3 сув сарфлайди. Майдалаш ва дастлабки эзиш: томатларни майдалаш майдалагич - уруг ажратгичларда амалга оширилади. Майдаланган томат массалар резурвуарларга йигилиб, шнекли насос билан протирка машинасига узатилади. Протирка машинасидан олдин киздирилгандан утади. Киздиргич бугли тез булиб, унинг трубасида пульпа тезлиги 0,7-0,9 м/с майдаланган массада протопектин эрувчан пектинга утиши учун киздириб, унда чикинди чикиши камаяди. Масса уч бугинли протиркадан утказилиб, биринчисини диаметри I - 1,2, II - 0,8, III - 0,4 мм.Майдаланган массани протиркалашдан олдин температураси 60 - 900С. У махсулот сифатига таъсир этади. Совук услуб билан кайта ишлашда масса температураси 60 - 670С ушлаб турилиб, бунда кизил рангли тайёр махсулот олинади. Бунда чикинди микдори хом - ашё тури буйича 5-8% ни ташкил этади. Иссиқ услубда 80-900С кайта ишлаш олиб борилиб, чикинди 4-6% ни ташкил этади. Чикиндиларни намлиги пресслашдан сунг 65-3%ни ташкил этиши керак.Томат массасини потокда стерилизация килиш машинада терилган хом - ашёни кайта булмаган РН (4,0-4,7) курсаткич микроорганизмларни ривожланиши учун яхши шароит яратади. Уларни йук килиш учун пиширишдан олдин юкори температурадаги ишлов кузда тутилган бунда 1250С гача киздирилади 70 секунд ушлаб турилиб, сунгра 850С гача совутилади. Бунда температура параметрини назорат килиш зарур. Чунки кейинги технологик жараёнларда уларни йук килиш имконияти булмайди. Томат массасини куритиш. Консентрланган томат махсулотларини томат массасидан намликни буглатиб олинади. Томат пастаси тайёрлаш учун ишлатиладиган массада эрувчан курук моддани эримайдиганига нисбатан 6,5 га тенг булиши керак. Паста булса 30% томат паста олиш кийин ва уни томат пюреси олиш учун узатилади. Томат пюресини пишириш: 12,15,20% томат пюреси олиш учун очик типдаги буглатувчи аппаратлар ишлатилади. Бу аппаратни корпусини ичида киздирувчи земявик шаклдаги камера булиб, унга 0,008 - 0,12 МПа буг беради. 90-950С ли томат массаси аппаратга устидан солиниб, тайёр махсулот пастидан чикариб олинади. Курук модда талаб буйича 2-3% га кам булганда куйиш тухтатиб, курук модда стандарт талабга етгунча киздиради. Тайёр махсулотни олишда буг беришни тухтатиб змеевинка сув беради ва бунда унинг устида куйинди булмайди. Агар змевик устида нагар булиб колса, иссиқлик утказиш ёмонлашади, пишириш даври чузилади, сифат пасаяди. Пишириш вакти курук модда микдорига караб 25-50 мин.га тенг.Буглатиб юборилган намлик микдори куйидаги формула билан хисобланади.
W = 6 (I- m1/m2)
бунда,
6 - консентрлашга тушган масса микдори
m1/m2 - курук моддаларни бошлангич ва сўнгги курсаткичи.
Томат пастасини пишириш: томат пастаси олиш учун вакуум буглатиш аппаратидан фойдаланилади. Бунда икки корпусли булиб, биринчи паст температурада куюлтирилади. (460С), иккинчисида эса температура юкори булиб, 60-830С атрофида бўлади. Бу аппаратлар унумдорлиги (единство - 23 т/с хом - ашёга) юкори киздириш, кадоклаш, стерилизация: кадоклашдан олдин таомат пастани ёки пюрени трубали иссиқлик алмаштиргичларда, Вниилкоп, шнекли киздиргичда киздиради. Агар томат паста ёки пюре пастеризация килинса, кадоклашдан олдин температура 90-93-20С булиши керак.
Томатлар
|
Ювиш
|
Инспекция
|
Майдалаш
|
Кизитиш
|
Уруг, пустни ажратиш ва протирка
|
Пишириш
|
Киздириш
|
Кадоклаш
|
Беркитиш
|
Сберилизация ва совутиш
|
Банкаларни ювиш
|
Банкаларни куритиш
|
Этикеткалаш
|
Омборхонага.
|
Кадоклашда иссиқ куйиш хам мумкин. Унда купрок 10дм3 ли идишларга куйилади. Агар томат пастани ош тузи кушиб консерваланса уни 850С гача киздирилади, аралаштилиб 8 - 10% ош тузи кушади, 58- 20С гача совутади. Тузланган томат паста 27,32,37% ли ишлатилади. 1литрли идишда ишлаб чикилса 10 - 35 мин 1000С да стерилизация килинади. Сунгра 40 - 20С гача тез совутади. Агар томат пастага туз кушилган булса уни курук модда микдоридан чикариб ташлаб хисобланади ва буни куйидаги формула асосида амалга оширилади:
m = (100 - C)*m / 100
бунда,
m- пастадаги курук моддалар микдори %
С - пастага кушилган ош тузи микдори %
Томат соуслари: томат соуслари ишлаб чикаришда асосий хом - ашё томат пюреси ва пастаси хисобланади. Бунда томат пюресини ёки пастасини тайёрлаб олиб, козонга солиб киздирилади ва курук моддаси 18-19% булганда эланган шакар, туз кушади. Кайнатиш охирида зираворлар экстракти, майдаланган саримсок, уксус эссенцияси кушади. Агар томат соусларини стерилизация килинмаса 1т тайёр махсулот учун 0,5 кг сорбин кислотаси кушади. Томат соуси пишириш вакти 45 мин дан ортмаслиги, консентрланган томат махсулотларидан ишлавб чикарилган 15-20 мин да тайёрлаш зарур.Томат соусларини физик - кимёвий курсаткичлари буйича курук моддаси 15 - 38% гача, ош тузи микдори 1,5 - 2,5% кислоталилик 0,6 - 1,9%.
Dostları ilə paylaş: |
|
|