ўқув адабиётларни танқидий таҳлил қилиш ва уларни тил ўрганаётганлар эҳтиёжига кўра (билим даражаси ва ёши ва ҳоказо) танлаши;
ўқув материалларини яратиш учун мақсад, вазифа ва кутилаётган натижаларини тўғри белгилай олиши;
таълим мақсадларига кўра интернет таълим сайтларидан унумли фойдалана билиши;
турли аутентик материалларни (газета, журналлар, телевидение ва радио материалларидан ва ҳ.к.) танлаш ва улар асосида тегишли вазифалар ишлаб чиқа олиши;
ўқув адабиётлари жумладан, дарсликларга эҳтиёж сезилган вақтда турли ёрдамчи ўқув материаллари ва ресурслардан унумли фойдалана билиши;
ёрдамчи материаллар жумладан, кўргазмали, тарқатма материаллар, аудио ва видео материаллар ярата олиш малакаларига эга бўлиши лозим.
“Тилбўйича билимларни баҳолаш турлари ва мезонлари” модулибўйича:
билим ва кўникмаларни баҳолашнинг асосий тамойиллари;
тест турлари, турли таълим йўналишлари хусусиятларига мос муқобил баҳолаш турларини таҳлил қилиши;
назорат турлари ва шаклларининг миллий ва халқаро тизимларини билиши;
билимни баҳолаш учун мезон белгилай олиши ва баҳолаш жараёнини тўғри режалаштириш бўйича билимларни ўзлаштириши;
баҳолаш мезонларини танқидий таҳлил қилиши ва баҳолаш мезонларини яратиш малакаларини эгаллаши керак.
“Турлиёшдагиларгачеттилиниўқитиш”модули бўйича:
турли ёш гуруҳларининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаши;
турли ёш гуруҳларида қўлланиладиган ўқитиш методлари, ўқув материаллари,
дарсни олиб бориш ва баҳолашдаги ўхшашлик ва тафовутларни таҳлил қилиши;
ёш гуруҳига мос равишда дарсларни режалаштириши ва олиб бориши;
ўқув материалларини ёш тафовутларини эътиборга олган ҳолда ўзгартириши, мослаштириши ва янгиларини яратиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
“Махсусйўналиш(соҳа)лардачеттилиниўқитиш”модули бўйича: - тил ўрганаётганлар касбий йўналиши ва эҳтиёжларига қараб чет тилини ўқитиш методлари ва ёндашувларни танлаши;
йўналиш хусусиятларидан келиб чиқиб чет тили дастурларини тузиши;
ўқув материаллларини соҳа ёки йўналиш хусусиятига кўра танлаши ва мослаштириши;
турли соҳа вакилларига чет тилини ўқитиш малака ва кўникмаларини эгаллаши лозим.