3.
|
IV. Фан ўқитилишининг натижалари (шаклланадиган компетенциялар)
Фанни ўзлаштириш натижасида талаба:
Чет тилини ўрганиш жараёнлари модули бўйича:
чет тилини ўрганиш борасидаги назарияларини амалда қўллай олиши;
тил ўрганиш ва ўқитиш методлари, ёндашувлар ва усуллар ҳақида зарурий билимларни ўзлаштириши;
чет тилини ўрганиш ҳақидаги тушунчалар, методлар ва моделларни ўз амалий тажрибаларида, яъни муҳокама, топшириқ ва муаммоли вазиятларда қўллашни билиши лозим.
Тил сатҳ (ярус)ларини ўқитишга коммуникатив ёндашув модули бўйича:
грамматика, фонетика ва лексикани коммуникатив ёндашув асосида ўқитишнинг афзалликлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиши ва ўрганишга мўлжалланган материалларни таҳлил қила олиши;
тил ўрганаётган ўқувчи ва талабаларнинг хатоларини тузата олиши;
грамматика, фонетика ва лексикани ўқитишга мўлжалланган коммуникатив ўқув материалини ярата олиши керак.
“Тил кўникмаларини интеграллашган ҳолда ўқитиш” модули бўйича:
интеграллашган тил кўникмаларини амалда қўллаш (маъно-мазмун асосида ўрганиш, топшириқлар асосида ўрганиш, лойиҳалар билан ишлаш);
мулоқотга йўналтирилган услуб орқали ўқиш, тинглаш, ёзиш ва гапириш кўникмаларини ривожлантириш ва интеграллашган тарзда ўқитиш услуб ва предметлари бўйича кўникма ва малакаларга эга бўлиши керак.
“Аудиторияда ўқитувчи нутқи” модули бўйича:
чет тили ўқитувчисига хос тил кўникмаларини амалий тарзда қўллаш;
чет тилида кўрсатмалар бериш, маълумот олиш ва дарсни бошқариш;
дарс жараёнида она тилидан фойдаланиш ўринлари;
чет тилида дарс олиб боришнинг зарур ижтимоий, шахсий ва ташкилий масалалари;
аудиторияда ҳаракатланиш, мос овоз ва оҳангда гаплашиш малакаларини
|
|
эгаллаши лозим.
“Дарсни режалаштириш” модули бўйича:
ўқув дастурини ўрганиб, таҳлил қилиш ва дарсни режалаштиришда унга таяниши;
дарсни режалаштиришга таъсир кўрсатувчи омиллар (ўқувчилар билим даражаси ва ёши, эҳтиёжлари, вақт, ўқувчилар сони ва ҳ.к. ) ни баҳолай олиши;
таълим мақсадларига биноан дарснинг тегишли тузилмасини танлай олиши;
дарснинг турли босқичлари (дарс бошланиши, асосий ва якуний қисми) учун тегишли вазифаларни танлай олиши ва уларни бир -бирига боғлаш, изчилликни таъминлаши;
турли ёрдамчи ўқув материаллари ва ресурсларни (масалан, техник воситалар, кўргазмали қуроллар) танлаши;
интернетдаги тайёр дарс режаларини танқидий таҳлил қилиши;
|
Dostları ilə paylaş: |