116
фарзандлари) ва 2 % бир (
эр-хотин) авлодли, деб жавоб беради.
Бугун кўп
авлодли оилалар айрим чекка, қишлоқ жойларида
учрайди. Шунинг учун баъзи тадқиқотчилар бундай оилага ва
ундаги авлодлараро муносабатларга ноѐб этнографик манба
сифатида қарашади. Бир ва икки
авлодли оилаларнинг асосан
шаҳарларда учраши замонавий кўп қаватли уйларнинг
кўпаѐтгани билан боғлиқлиги билан изоҳланади.
Катта ва кекса авлоднинг бўлгани оилага ва унда кечадиган
авлодлараро муносабатларга таъсир этади.
Бунинг сабаблари
турличадир:
- оилавий
анъаналарни,
айниқса
авлодлараро
муносабатлар узлуксизлигини таъминлаш ва асраш;
- инсонпарварлик тамойилларига амал қилиш;
- инсон ҳуқуқлари талабларига риоя этиш;
- иқтисодий омиллар;
- болалар,
неваралар,
чеваралар
тарбияси
билан
шуғулланиш;
- катта авлод олдидаги бурчларни адо этиш;
- ѐш авлоднинг ижтимоийлашуви кабилардир.
Оилавий
муносабатлар
нафақат
оила
муҳитида,
шунингдек, кенг ижтимоий ҳуқуқий маконда инсон ҳуқуқлари ва
эркинликларига
оид
нормалар
сифатида
Ўзбекистон
Республикасининг Конституциясида аниқ белгилаб берилганлиги
устувор аҳамиятга молик.
Авлодлараро муносабатларни бундай ижтимоий ҳуқуқий
нормалар билан белгилаб қўйиш анъаналарни рад этмайди, балки
ижобий характерга эга алоқаларни
давлат ва жамият томонидан
ҳимоя қилишга ѐрдам беради.
Amaliy topshiriqlar:
1. Oilaning hayot sikli va o‗z-o‗zini saqlash.
2. Oila tuzilishi, hajmi, avlodlar soniga ko‗ra turlari.
3. Oila shajarasi.
4. Oilada avlodlararo munosabatlar iyerarxiyasi
5. Oilada
avlodlararo ziddiyalar
117
6. Oilaviy munosabatlarda hissiy bog‘liqlikni o‗rnatilganligi
Dostları ilə paylaş: