Toshkent moliya instituti m. S. Hojiyev, I. I. Meliyev, S. A. Djumanov moliyaviy hisobot auditi



Yüklə 5,01 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə90/111
tarix27.12.2023
ölçüsü5,01 Kb.
#199664
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   111
МОЛИЯВИЙ ХИСОБОТ АУДИТИ DARSLIK

8.1-rasm. Taqdimnoma xat
94
Shuningdek, 580-son “Yozma taqdimnomalar” nomli xalqaro audit standarti va 
boshqa auditga oid normativ-huquqiy hujjatlarda mazkur taqdimnoma xatning 
standart shakli tavsiya etilmaganligi sababli amaliyotda xat mazmuni va shakli 
94
Muallif tomonidan tuzilgan 
“Grant Thornton” аудиторлик
ташкилоти раҳбари Н.Каримовга
“UZKABEL” АЖ раҳбари томонидан
 
ТАҚДИМНОМА ХАТ 
 
Мазкур тақдимнома хат сиз ўтказаётган “_________________” хўжалик юритувчи субъектнинг ______ йил 31 
декабрида тугаган ҳисобот даври бўйича ____________ санадаги биз билан тузилган №___ сонли мажбурий аудит 
ўтказиш тўғрисидаги аудиторлик шартномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятига доир қонун 
ҳужжатлари ва аудитнинг халқаро стандартларига асосан бизнинг молиявий ҳисобот тўғрисида адолатли ва ишончли 
хулосани шакллантириш мақсадида юборилаяпти. 
Биз Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятига оид қонун ҳужжатлари ва аудитнинг халқаро стандартларига 
мувофиқ тузилган аудиторлик шартномасининг шартларида баён этилган барча мажбуриятларимизни тўлиқ бажардик.
Хусусан, Сизга, Биз томонимиздан молиявий ҳисобот тўғрисида ишончли ва адолатли фикр шакллантиришга хизмат 
қилувчи текширилаётган ҳисобот даврига оид қуйидаги ахборотлар акс эттирилган ҳужжатлар тақдим этилди: 
- Хўжалик юритувчи субъектнинг ташкилий-ҳуқуқий ва ташкилий таркибига доир ахборотлар(хўжалик юритувчи 
субъектни рўйхатга олиш тўғрисидаги ҳужжатлар, хўжалик юритувчи субъект устави, хўжалик юритувчи субъектнинг 
ишлаб чиқариш ва ташкилий тузилмаларини тартибга солувчи ҳужжатлар, унинг филиаллари ва шуъба жамиятлари 
тўғрисидаги ахборотлар акс эттирилган ҳужжатлар); 
- Хўжалик юритувчи субъектнинг таъсис ҳужжатларидан, шунингдек бошқа муҳим юридик ҳужжатлардан 
кўчирмалар ёки нусхалар(хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсатини ва унга ўзгартиришлар киритишни тартибга 
солувчи ҳужжатлар, кузатув ва (ёки) ижроия органлари акциядорлар йиғилишларининг ёхуд хўжалик юритувчи 
субъектнинг бошқа шу сингари бошқарув органлари мажлислари баённомалари); 
- Хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими фаолиятига оид 
ҳужжатлар(инвентаризация далолатномалари, ички аудитнинг йиғма ҳисоботлари, ички назорат жараёнида аниқланган 
камчиликлар ва уларни бартараф этишга оид амалга оширилган чора-тадбирлар ҳужжатлари, аудитор 
маслаҳатчиларининг ички ҳисоботлари); 
- Хўжалик юритувчи субъектда амалга оширилган муомалалар ва улар бўйича бухгалтерия счётлари қолдиқлари 
тўғрисидаги ахборотлар акс эттирилган ҳужжатлар(хўжалик юритувчи субъект билан тузилган шартномалар ёки 
битимлар); 
- Хўжалик юритувчи субъект фаолияти (бизнеси)нинг йўналишлари ва муҳим кўрсаткичлари таҳлили тўғрисидаги 
ахборотлар акс эттирилган ҳужжатлар(жорий ва келгуси давр учун тузилган бизнес-режалар, сметалар, лойиҳалар); 
- Хўжалик юритувчи субъектни аудиторлик текширувидан ўтказилиши муносабати билан бошқа аудиторлик 
ташкилотлари, экспертлар ва учинчи шахслар билан олиб борилган ёзишмаларининг нусхалари(аввалги давр солиқ 
текширувлари материаллари ва суд даъволари бўйича ахборотлар акс эттирилган ҳужжатлар); 
- Хўжалик юритувчи субъект билан аудит жараёнида юзага келган масалалар, шу жумладан, аудит ўтказиш 
шартлари бўйича учрашувлар вақтидаги ёзишмалар ёки муҳокама ёзувларининг нусхалари(хўжалик юритувчи субъект 
раҳбарияти ва ижрочи ходимлари билан суҳбатлардан олинган маълумотлар, хўжалик юритувчи субъектнинг асосий 
ишлаб чиқариш бўлимлари ва омборларини текширишдан олинган ахборотлар); 
- Хўжалик юритувчи субъектдан олинган тасдиқлаш хатлари(масъул шахслар бўйича тушунтириш ва тилхатлари); 
- Хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ва бошқа молиявий ҳужжатларидан нусхалар(молиявий, статистик ва 
ички тузилмавий ҳисоботлар). 
Биз томонимиздан текширилаётган давр бўйича молиявий ҳисобот тузилган санадан кейин юз берган муомалалар 
бўйича молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ очиб беришни талаб қиладиган барча воқеаларга 
тузатишлар киритилди ёки улар мазмуни очиб берилди. Хўжалик юритувчи субъектдаги айрим тузатилмаган 
хатоларнинг таъсири жами молиявий ҳисобот маълумотларининг ишончлилигига жиддий таъсир этмайди. Тузатилмаган 
хатоларнинг рўйхати тақдимнома хатга илова қилинади.
Биз, сизга хўжалик юритувчи субъектда молиявий ҳисоботнинг жиддий бузилишига таъсир этиши мумкин бўлган 
барча омиллар акс эттирилган ҳужжат(ахборот)ларнинг мазмунини тўлиқ очиб бердик ва ўрнатилган тартибда тақдим 
этдик. Биз сизга ўзимизга маълум бўлган субъектга дахл қилувчи ходимлар томонидан амалга оширилган барча молиявий 
ҳисобот ишончлилигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатларни тўлиқ ҳажмда очиб бердик. Шунингдек, Биз 
Сизга субъект билан ўзаро боғланган томонлар ва бизга маълум бўлган боғланган томонлар бўйича барча муносабатлар 
ҳамда муомалар мазмунини очиб бердик. 
Хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти объектив аудиторлик хулосасини шакллантириш учун Сизга барча 
ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим этди ва бу ҳужжатлардаги маълумотларни ишончли(ҳақиқатга мослиги) ва 
амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мослигини кафолатлаймиз. 


Yüklə 5,01 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   111




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin