Рибосомаларнинг иккита типи мавжуд:
1.
Эукариотли – яхлит рибосоманинг седиментация константаси – 80 S, кичик
субзаррачаники - 40S, катта субзаррачаники - 60S.
2.
Прокариотли - 70S - 30S – 50S.
Митохондрия ва хлоропластларда майда рибосомалар (55S - 70S) бўлади
Рибосома таркибига рРНК (прокариотларда- 3 молекукула, эукариотларда – 4
молекула ) ва оқсил киради. Прокариотларнинг рибосомаларида – 55га яқин,
эукариотларда эса – 100 яқин оқсиллар бўлади,Кўпчилик олимлар рРНКнинг маълум
қисми билан махсус боғланган айрим оқсиллвр рибосома таркибига фақат оқсил
биосинтези вақтида: инициация омиллари – бошланишда, элонгация-давом этишда, ва
терминация – тугалланишда киради. Бир молекула аРНК, полирибосомалар ҳосил қилиб
бир вақтнинг ўзида бир нечта рибосомаларни трансляция қилиши мумкин. Ҳужайрада
полирибосомалар сони оқсил биосинтези жадаллигини кўрсатувчиси ҳисобланади.
Эукариотларда рибосомалар ядрочада синтезланади, бунда ядроча ДНКасидан рРНК
синтезланиб, цитоплазманинг рибосомал оқсиллари билан бирикиб рибосома суб
заррачаларини ҳосил қилади ва цитоплазма чиқади.
Dostları ilə paylaş: