Mavzu: Innavatsion ta’lim texnologoyalari tushunchasi, uning ta’riflari, metodikadan farqi



Yüklə 1,57 Mb.
səhifə22/50
tarix19.10.2023
ölçüsü1,57 Mb.
#157136
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   50
3 Innavatsion ta\'lim texnologiyalari va metodlari fanidan o\'quv

13. “Kubik-kubik” metodi. Ushbu metod maktabgacha ta’lim muassasasi o’qish mashg’ulotlarida o’tilgan mavzularni mustahkamlash yuzasidan qo’llanilishi mumkin.


Mavzu: Atrofi olam bilan tanishtirish jarayonida qo’llaniladigan innavatsion texnologiyalar
Reja:
1.Табиатнинг инсон ҳаётидаги роли...
2.Табиат билан таништириш методикаси фанининг асосчилари
3. Bolalarni tabiat bilan tanishtirishda dunyoqarashlarini shakllantirish.


Таянч иборалари: табиат, жонли табиат, уй, макон, Авесто, атроф-
муҳит, табиатшунослик, куч, қобилият, табиат билан тарбия уйғунлиги.
Атамалар:
Биосфера – ерда хаётни пайдо бўлиши
Экология – уй, макон
Популяция – аҳоли
Аутекология – “ўзи”
Синекология – бирликда
Табиат ва унинг одамлар ҳаётидаги аҳамияти. Табиат - бу органик
(тирик) ва ноорганик (нотирик) дунёни ўзида қамраб олган бир бутун олам
Табиат - гоят хилма-хил шакллари, таркибий кисмлари билан инсони-
ятни куршаб турган органик ва анорганик оламлар, ўсимлик ва ҳайвонот
дунёси. Инсоният эса ундан пайдо бўлиб, ажралиб чиққан мавжудотдир. Шу
боис унинг бир моҳияти табиий (биологик), иккинчи моҳияти ижтимоийдир.
Табиат тушунчаси кўпроқ кенг ва қисман тор маъноларда ишлатилади. Кенг
маънода табиат бутун объектив борлиқ, реал воқелик, турли-туман кўриниш-
лардаги олам. Тор маънода табиат фан, асосан табиий фанлар табиатшунос-
лик ўрганадиган объектдир . Табиатнинг адабиётларда икки даражаси ажра-
тиб кўрсатилади: бирламчи ва иккиламчи. Буларнинг биринчиси инсоният-
дан холи, мустасно тарзда, соф табииий ҳолда мавжуд бўлган табиатдир; ик-
кинчиси инсоният иштирокида ҳосил этилган табиий неъматлар - тупроқ, сув
ҳавзалари ва каналлар, дарахтзорлар, экинзору мевазорлар, аҳоли маскан-лари - шаҳар, қишлоқ ва бошқалар. Тирик организмларнинг маълум бир муҳитда яшаш қонуниятларини,
яъни организмларнинг ўзаро ва уларни ўраб турган атроф-муҳит билан бог-
лиқ бўлган ҳаёт тарзини ўрганадиган фан экология деб аталади .
Экология (грекча "оикос" - яшаш, уй, макон, "логос" - таълимот) -
умумий тарзда у организмларнинг яшаш жойи, макони деган маънони
англатади.
Популяциялар, турлар, биоценозлар, биогеоценозлар ва биосфера каби
тушунчалар экология фанининг манбаи ҳисобланади. Шунинг учун умумий
экология тўрт бўлимга бўлиб ўрганилади: аутекология, популяциялар
экологияси, синекология ва биосфера.

Yüklə 1,57 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   50




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin