Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni



Yüklə 11,09 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə24/63
tarix18.05.2020
ölçüsü11,09 Mb.
#31289
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   63
Конференция - физика-PDFга


1-масала

𝐹  = (2; −4; 5) куч А(0; 2; 1) нуқтага қўйилган. 

Бу  кучнинг 

О(−1; 2; 3)  нуқтага  нисбатан  куч  моментини 

топинг. Ечиш: Бу масалани ечишда векторлар назариясидаги 

вектор  кўпайтма  ва  унинг  хоссаларидан  фойдаланилади. 

Физика курсидан маьлумки 

𝐴 нуқтага нисбатан 

𝐹  куч моменти 𝑀

⃗⃗  = 𝑂𝐴


⃗⃗⃗⃗⃗  вектордан иборат бўлади. 𝑂𝐴

⃗⃗⃗⃗⃗  ва 

изланаётган 

𝑀

⃗⃗  вектор координаталарини топамиз (1-расм). 



𝑂𝐴

⃗⃗⃗⃗⃗  = (−1; 0; 2) 

𝑀

⃗⃗  = 𝑂𝐴


⃗⃗⃗⃗⃗  × 𝐹  = |

𝑖 

𝑗 



𝑘⃗ 

−1

0



2

2

−1 5



|

= 𝑖  ∙ | 0

2

−1 5


| − 𝑗  ∙ |−1 2

2

5



| + 𝑘⃗  ∙ |−1

0

2



−1

| =


= 2𝑖  + 9𝑗  + 𝑘⃗  

Демак, 


𝑀

⃗⃗  = (2; 9; 1) бўлади.  

Худди шундай, қуйидаги масалани ҳам мустақил ечиш мумкин. 

2-масала. 

𝐹  = (3; 4; −2) куч А(2; −1; 3) нуқтага қўйилган. Бу кучнинг О(0; 0; 0) нуқтага 

нисбатан куч моменти ва унинг йўналишини топинг.  

Тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, талабаларнинг юқоридаги каби масалаларни таҳлилий 

ечиши, биринчидан уларга вектор кўпайтма тўғрисидаги амалий кўникмаларни шакллантирса, 

иккинчидан физикадаги куч тушунчаси, кучнинг вектор катталик эканлиги, куч моменти, куч 

елкаси, куч йўналиши каби таянч тушунчаларнинг геометрик боғлиқлиги ҳақидаги билимларни 

шакллантиришга  олиб  келади.  Бу  эса  бўлажак  физик  ўқитувчиларда  физика  ва  математика 

ўртасидаги 

интегратив 

жараённинг 

мавжудлиги 

ҳақидаги 

тафаккур 

доирасини 

ривожлатиришга олиб келади. 

 


“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”.  Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.

 

159 


 

МАТЕРИАЛШУНОСЛИК ВА КОНСТРУКЦИОН МАТЕРИАЛЛАР ТЕХНОЛОГИЯСИ 

(КМТ) ФАНИ БИЛАН ФИЗИКА ФАНИНИНГ ЎЗАРО ИНТЕГРАЦИЯСИ. 

 

Раҳматов М. СамДУ Меҳнат таълими йўналиши доценти. Жалилов Н. СамДУ Физика 

факультети магистранти. 

 

Маълумки.  материалшунослик  фанида  материалларнинг  таркиби  тузилиши  ҳамда 

хоссалари ўртасидаги боғланишлар ўрганилади. Материалларнинг таркиби битта ёки бир нечта 

кимёвий элементлардан ташкил топган бўлиб, тузилиши эса макро ва микро тузилишлардан 

иборатдир. Материалларнинг хоссалари деб унинг кимёвий физикавий, механик ва техналогик 

хоссалари тушунилади. Материалларнинг хоссалари ва ички тузилиши ўртасидаги боғланиш 

ўрганилгандан  кейин  материалларнинг  хоссаларини  бошқариш  имконияти  вужудга  келди. 

Материалшунослик  фанида  янги  ва  талаб  этилган  хоссаларга  эга  бўлган  материаллар  ва 

конструкциялар  ҳам  ўрганилади,  ҳамда  ўрганиладиган  масалаларни  ечимини  топишда 

термодинамика  асослари,  кристаллография,  қаттиқ  жисмларнинг  атом  кристалл  тузилиши, 

тузилишдаги  нуқсонлар  назарияси,  материалларнинг  дефформацияси  ва  емирилишининг 

физик  асосларидан  кенг  фойдаланилади.  Ҳар  вақтда  янги  техника  намунасини  яратиш  учун 

ишлатиладиган материаллар илм-фаннинг энг охирги ютуқларига асосланиб танланади, яъни 

энг  янги  материаллар  ишлатилади.  Янги  яратиладиган  конструкцион  материалларнинг 

хоссалари уларнинг ишлатилиш соҳаси билан белгиланади. Масалан, реактив двигателлар учун 

ишлатиладиган  материаллар  юқори  мустаҳкамликка  ва  юқори  ҳароратга  чидамли  бўлиши 

керак. Шунинг учун янги яратилган материалларнинг хоссалари физика, математика, кимё ва 

техника фанларининг ўзаро алоқаларига боғлиқдир. Ушбу мақолада биз материалшунослик ва 

КМТ фани билан физика фанининг ўзаро боғлиқлигини яъни интеграциясини материалларнинг 

физик хоссаларини ўрганган ҳолда талабаларга билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилишни 

кўриб ўтамиз. Материаллардан металлар ва қотишмаларнинг физик хоссаларига қўйидагилар 

киради:  материалларнинг  зичлиги  (солиштирма  оғирлиги),  суюқланувчанлиги,  иссиқликдан 

кенгаювчанлиги,  суюқланишда  ҳажмининг  ўзгариши,  иссиқлик  ўтказувчанлиги,  электр 

ўтказувчанлиги  ва  магнит  хоссалари  киради.  Мисол  сифатида  металл  ва  қотишмаларнинг 

ҳароратни  оширганимизда  уларнинг  иссиқликдан  кенгайиш  хоссаларини  олиб  қарайлик. 

Ҳарорат ошганда металлар ва қотишмаларнинг ўлчамлари турлича кенгаяди, ва бу иссиқликдан 

кенгайиш коэффициенти билан характерланади. Иссиқликдан кенгайиш коэффциенти чизиқли 

ва ҳажмли кенгайиш коэффициентларига бўлинади. 

Чизиқли  кенгайиш  коэффициенти  (

𝛼)  металл  ва  қотишмаларнинг  ҳароратини  1°С  га 

оширганда  унинг  чизиқли  ўлчамлари  қанча  ўзгаришини  кўрсатади,  яъни 

𝜶 =


𝒍

𝒕

−𝒍



𝟎

𝒍

𝟎



∆𝒕

  ,       

𝟏

град



  ,          

∆𝒕 = 𝒕 − 𝒕

𝟎

. 

Бунда, 


𝑙

- бошланғич ва 



𝑙

𝑡 



𝑡

 

 ҳароратдан кейинги чизиқли ўлчами, 



𝑡

– бошланғич ва  t 



кейинги ҳарорат. 

Металл ва қотишмаларнинг иссиқликдан ҳажмий кенгайиш коэффициенти 

𝛽, уларнинг 

1

°Сга қиздирганда ҳажмининг қанчага ўзгаришини кўрсатади, яъни 𝜷 =



𝑽

𝒕

−𝑽



𝟎

𝑽

𝟎



∆𝒕

=

∆𝒕



𝑽

𝟎

(𝒕−𝒕



𝟎

)

𝟏

град


 

Бунда 


𝑽

𝟎 

  

𝑽

𝒕 

  



𝒕

𝟎 

 ва t бошланғич ва охирги ҳажм ва ҳароратлар. 



Металл  ва  қотишмаларнинг  иссиқликдан  чизиқли  ва  ҳажмий  кенгайиш  коэффициенти 

уларнинг турига қараб ҳар хил бўлади. Бу коэффициентлар иш вақтида қизийдиган деталларни 

яратишда катта аҳамиятга эга. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, металл ва қотишмаларнинг 

бошқа  физик  хоссаларини  ҳам  кўриб  чиқишда  материалшунослик  фанининг  бошқа  фанлар 

билан интеграциясини кўриш мумкин. 


“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”.  Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.

 

160 


 

Педагогик 

тажрибаларни 

амалга 


оширишда 

қўйидагилар 

бажарилади: 

1.“Материалшунослик  ва  КТМ”  фани  ишчи  дастуридаги  металл  ва  қотишмаларнинг  физик 

хоссалари  мавзусига  доир  дарснинг  технологик  харитаси  ишлаб  чиқилди.  2.  Мавзуга  доир 

презентациялар  яратилди  улардан  самарали  фойдаланилди.  3.Фанларни  интеграция  асосида 

ўқитиш  учун  маъруза,  семинар,  лаборатория  ва  амалий  машғулотларнинг  ўзига  хос 

хусусийятларини  ҳисобга  олган  ҳолда  интеграцион  материаллар  танланди.  4.Фанларни 

ўқитишда  фан  ва  техникани  тараққиётини  ҳисобга  олган  ҳолда  интеграцион  материалларни 

танлаш,  умумлаштириш,  мантиқий  кетма-кетлик  асосида  тизимлаштириш  ишлари  амалга 

оширилди. 5.Физика, математика, кимё, техника фанлари орасидаги интеграция аниқ фактлар-

билимлар асосида кўрсатиб берилди.Фанларнинг интеграцияси қўйидаги ижобий натижаларни 

бериши кўзатишлар асосида аниқланди: 

Хулоса  ўрнида  шуни  айтиш  мумкинки,  фанларни  интеграцион  билимлар  ёрдамида 

ўқитишнинг жуда кенг имкониятлари мавжуд экан. фанларни интеграцион билимлар ёрдамида 

ўқитиш  талабалар  учун  анча  қизиқарли  ва  тушунарли  бўлар  экан  фанлар  интеграциясидан 

фойдаланиб  аниқ,  табиий  ва  техника  фанларини  ўқитиш  дарс  самарадорлигини  бир  неча 

баробар оширар экан, айниқса бирор ҳодиса ёки жараён тўғрисида етарлича билим, тушунча 

ҳосил бўлиши билан биргаликда, уларнинг моҳиятини тушиниш, англаш,нисбатан аниқ ва ҳар 

томонлама  чуқур  ўрганиш  имконияти  пайдо  бўлар  экан.  Талабалар  бошқа  фанлардан  олган 

билимларини синтезлаш, умумлаштириш кўникмасига эга бўлиш имкониятига эга бўлар экан. 

олий  таълим  муассасаларида  талабаларга  фанлар  интеграцияси  асосида  таълим  берилса, 

талабанинг ўрганаётган мавзуси доирасида “комплекс” билимларга эга бўлишар экан. Демак, 

Талабалар  оламнинг  моддий  бирлиги,  табиатдаги  уйғунлик,  жамиятнинг  комплекс 

муаммоларини осон билиш ва ҳал этиш мумкинлигини англаб етадилар. 

 

ФАНЛАР ИНТЕГРАЦИЯСИ – ТАЪЛИМ БЕРИШ СИФАТИНИ  ОШИРИШ ОМИЛИ 

 

Раҳматов М. СамДУ Меҳнат таълими йўналиши доценти. Жалилов Н. СамДУ Физика 



факультети магистранти.  

 

Маълумки,  олий  таълим  тизимида  олиб  борилаётган  таълим-тарбия  ишларининг 

самарадорлиги мамалакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг 

натижадорлигини таъминловчи асосий омиллардан биридир. Кейинги икки йилда олий таълим 

тизимида  қабул  қилинаётган  қарорлар,  фармонлар  ва  ишлаб  чиқилаётган  низомлар  олий 

таълимнинг  сифатини  таъминлашга  қаратилган.  Ўзбекистон  Риспубликаси  Президентининг 

“Олий  таълим  муассасаларида  таълим  сифатини  ошириш  ва  уларнинг  мамлакатда  амалга 

оширилаётган  кенг  қамровли  ислоҳотларда  фаъол  иштирокини  таъминлаш  бўйича  қўшимча 

чора-тадбирлар  тўғрисида”ги  қарори  ҳам  таълим  сифатини  тизимли  равишда  яхшилаб 

боришни таъминлайдиган аниқ вазифаларни белгилаб берган. 

Мамлакатимизда  бугунги  кунда  замон  талабига,  ислоҳотлар  шиддатига  мос  кадрларни 

тарбиялашимиз  керак.  Бунинг  учун  таълим  беришда  фанлараро  интеграциянинг  ролини 

ошириш керак. Фанлараро интеграция муҳим дидактик жараён бўлиб, у талабалар билимини 

системага  келтириш,  мустақил  ва  ижодий  фикрлаш  малакасига  эга  бўлиш  воситаси 

ҳисобланади. Талабаларни билим савиясини юқори даражага етказишда фанлар интеграцияси 

муҳим рол ўйнайди. Билимлар интеграцияси ҳамма вақт амалий ҳаётга қўлланмаслиги мумкин, 

аммо талабаларни ҳодисалар ҳақидаги индивидуал фикрини ифода этишга ёрдам беради, унинг 

ички имкониятларини очилишига олиб келади. 

Юртимизда  амалга  оширилаётган  янги  ўқув  режалари  ва  дастурларига  ўтиш  даврида 

фанлараро интеграция муҳим аҳамиятга эга. 



“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”.  Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.

 

161 


 

Маълумки,  педагогиканинг  мақсади  бир  хил  мақсад  ва  вазифаларга  эга  бўлган  турли 

фанларнинг ўзаро интеграцияси асосида таълим бериш сифатини оширишдир. 

Таълим  тизимида  интеграцияни  бир-бирига  нисбатан  яқин  фанларни  бирлаштириш 

асосида амалга ошириш мумкин. Асосий фанларни ўзлаштириш ва табиатдаги,техникадаги бор 

нарсаларнинг қонуниятларини тушунишда фанлар ичидаги ва фанлараро алоқаларни ўрнатиш 

таълимга  интеграциялашган  ёндашувнинг  методик  асосидир.  Интеграция  турларидан  бири 

фанлараро алоқаларни амалга оширишдир. 

Маълумки  технология  (меҳнат  таълими)  йўналиши  бўйича  бўлажак  мутахасисларни 

тайёрлашда ўқув режасига асосан “Электр энергиясидан халқ хўжалигида фойдаланиш “ фани 

ҳам ўқитилади. 

Электр энергиясидан халқ хўжалигида фойдаланиш фанидан Электр энергиясини ишлаб 

чиқариш  усуллари  мавзуси  бўйича  билимларни  ўргатишда  АЭСлар  тўғрисида  асосий 

тушунчалар  берилади.  АЭСларнинг  ишлаш  принципини  тушунтиришда  атом  физикасининг 

асосий тушунчаларидан фойдаланишга тўғри келади. Шунинг учун биз ушбу мақолада “Электр 

энергиясидан  халқ  хўжалигида  фойдаланиш"  фани  билан  физика  фанлари  орасидаги 

интеграцияга тўхталиб ўтамиз. 

Маълумки, электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг асосий усулларидан бири (АЭС) атом 

электр станцияларидир. 

Маълумки,  атом  электр  станцияларнинг  (АЭС)  ишлаш  принципи  оғир  ядроларнинг 

бўлиниши натижасида ажралиб чиқадиган энергиядан фойдаланишга асосланган. Оғир ядролар 

ўрта  ядроларга  айланса,  унда  ҳар  бир  нуклон  учун  1мэв  дан  энергия  ажралиб  чиқар  экан. 

Ҳозирги вақтда АЭС ларида уран ядросининг бўлиниш реакциясидан кўпроқ фойдаланилади.  

Уран ядроси катта энергияга эга бўлган неитронлар билан бомбардимон қилинганда, 

уран ядроси бўлиниш реакциясининг қўйидаги тури энг кўп рўй беради: 

U

92



235

+

𝑛



0

1



U

92

236



Ba

92



242

+

Kr



36

91

+3



+Q

0

1



(энергия) 

Демак, уран ядроси нейтрон билан бомбардимон қилинганда урта ядролардан борий ва 

криптон ядролари ҳосил бўлиб, энергия ҳам ажралиб чиқади ва яна 3та иккиламчи нейтронлар 

ҳам ҳосил бўлар экан. Ҳосил бўлган иккиламчи нейтронлар ҳам уран ядроларига таъсир этиб, 

ядронинг бўлиниш реакциясини тезлаштиради, Ҳисоб китоблар шуни кўрсатдики бир кг уран 

парчаланганда, 5

∙10

26

мэв ёки 8



∙10

13

Ж. энергия ажралиб чиқар экан. 



Бундай энергия 1800тонна бензин ёки 2500 тонна тошкўмир ёнганда ажралиши мумкин. 

АЭСларнинг  электро  энергиясини  ишлаб  чиқаришдаги  аҳамияти  билан  бирқаторда 

ядроларнинг  бўлиниш  натежасида  ажралиб  чиқадиган  энергия  яхши  бошқарилмаса  ёмон 

оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун АЭС ларда ишлатиладиган оғир ядроларнинг 

турлари,  реакция  натижасида  ажралиб  чиқадиган  иссиқлик  миқдори,  ядро  бўлиниши 

натижасида  ҳосил  бўладиган  маҳсулотлар,  ядро  реакцияларни  амалга  ошириш  учун 

фойдаланиладиган  ядро  реактори,  унинг  тузилиши  ва  турлари,  ядро  реакциясини  амалга 

ошириш учун ёқилғини критик массаси, ядро бўлинишида ҳосил бўладиган α, β, γ радиоктив 

заррачалар,  уларнинг  одам  организмига  таъсири,  ядро  реакторларининг  ҳимояси  тўғрисида 

зарур билимлар берилса талабалар АЭСлар тўғрисида анча кенг билимларга эга бўлади, бу эса 

албатта таълим бериш сифатини оширишга олиб келади.  

Демак, АЭСларни ишлаш принциппини тушунтиришда физик билимлардан фойдаланиш 

таълим бериш сифатини ошириш учун фанлараро интеграция зарур экан.  

Шундай қилиб, ҳозирги пайтда миллий таълим системасида талабаларга таълим бериш 

сифатини оширишда фанлараро билимлар интеграциясининг турли технологияларини яратиш 

долзарб  муаммолардан  бири  ҳисобланади.  физика  фанини  ўқитиш  жараёнида  уни  бошқа 

фанлар  билан  интеграцияси  дидактик  ва  педагогик  мақсадларни  амалга  ошириш  воситаси 

бўлиб хизмат қилиши мумкин. 



“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”.  Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.

 

162 


 

 

ФИЗИКА ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШДА АНИҚ ФАНЛАР  



УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ  

 

Ниёзхонова Башорат Эшмаматовна, Бухоро давлат университети 



физика кафедраси доценти 

 

Мутахассислар таъкидлашларича, умумий ўрта таълим муассасалари ўқув программасида 



аниқ фанлар бўйича ўкувчилар ўзлаштиришлари лозим бўлган асосий тушунчалар сони 1000 

дан  зиёд  бўлиб,  уларнинг  30-40%  қисми  фанлар  кесимида  такрорланади,  яъни,  мазмунан 

умумийликка эга бўлган тушунчалардир. Албатта, бу тушунчалар фаннинг мазмунидан келиб 

чиққан ҳолда, ҳар сафар маълум бир маъно-мазмунга эга бўлади ва фан тадкиⱪот объекти ёки 

дарс мавзусининг ўзига хос маълум бир жиҳатларини ёритади.  

Бу дидактик воқелик, ўз навбатида, асосий тушунчалар моҳиятини чуқурроқ очиб бериш 

ва  тўлиⱪ  ўзлаштирилишини  таъминлаш  учун  фан  ўкитувчилари  ва  ўқувчилар  ўзаро 

ҳамкорлигига  асосланган    интегратив  дарсларни  илмий-услубий  ишлаб  чиқиш  ва  уларнинг 

дидактик потенциали-дан самарали фойдаланишни долзарб педагогик вазифага айлантирди. 

Интегратив  дарслар,  одатда  2-3  фан  ўкитувчилари  ҳамкорлигида  тайёр-ланади  ва  дарс 

самарадорлигини  ошириш  мақсадида  ўқув  материаллари  ижодий  топшириқлар  кўринишида 

ўқувчиларга аввалдан етказилади.  

Дарс  мавзуси  ва  мазмуни  ўⱪув  мақсадларидан  келиб  чиққан  ҳолда  таълим  жараёнини 

самарали ўтказишнинг зарурий шакли, формати ва ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакани 

баҳолаш тартиби келишилади.  

Интегратив  дарслар  (маъруза,  практикум,  дарс-  тадқиқот,  мисол-масалалар  ечиш, 



ўтилган  бўлим  материалларини  такрорлаш,  ижодий  мусоба  қалар,  дидактик  ўйинлар, 

танловлар,  «ақлий  ҳужум»  ва  бошⱪалар  )  нинг  бош  мақсади  ўкувчи-талабаларни  оламнинг 

таркибий қисмлари орасидаги узвий боғлиқликни чуⱪурроⱪ ҳис этиш ва уларни ўзаро мантиқан 

боғланган бир яхлит тизим сифатида  онгли қабул қилишга ўргатишдир. 

Қуйида  физикани  интегратив  дарслар  кўринишида  ўқитишда  қўллаш  мумкин  бўлган 

астрономия,  математика,  информатика,  кимё  ва  биология  фанларига  доир  умумий 

тушунчаларга мисоллар келтирилган. 



1.  Физика ва астрономия фанларига доир умумий тушунчалар

ЖИСМ,  ЗИЧЛИК,  МАССА,  ТЕЗЛИК,  ТЕЗЛАНИШ,  МАСОФА,  ҲАРОРАТ,  ҲАРАКАТ, 

ҲАРАКАТЛАНИШ  ТЕЗЛИГИ,  ВАКТ,  СУТКА,  ГРАДУС,  МИНУТ,  СЕКУНД,  НИСБИЙЛИК, 

ГАЛАКТИКА,  САМОВИЙ  ЖИСМЛАР,  ПЛАНЕТА,  ФАЗА,  ФАЗО,  КОИНОТ,  ТРАЕКТОРИЯ, 

ОРБИТА, 

КУЗАТИШ 

МЕТОДЛАРИ, 

НУР, 

НУРЛАНИШ, 

КОСМИК 

НУРЛАР, 

ЭЛЕКТРОМАГНИТ  МАЙДОНИ,  ЁРУҒЛИК  ХОССАЛАРИ,  СИНИШИ,  ЮТИЛИШИ, 

СОЧИЛИШИ,  ҚАЙТИШИ,  ҚУТБЛАНИШ,  ЁРИТИЛГАНЛИК,  РЕФРАКЦИЯ,  ДИФРАКЦИЯ, 

ПЛАЗМА. 

2.  Физика ва математика фанларига доир умумий тушунчалар: 

ФОРМУЛА, ТЕНГЛАМА, МАССА, ЎЛЧАМ, ЎЛЧАШ УСУЛЛАРИ, ЎЛЧАШ АНИҚЛИГИ, 

ЎЛЧОВ БИРЛИКЛАРИ, МАСОФА, ТРАЕКТОРИЯ, ЖИСМЛАР, ЗАРРАЧА, ШАКЛ, ВЕКТОР, 

ҲАРАКАТ  ВЕКТОРИ,  ҲАРАКАТ  НИСБИЙЛИГИ,  ОБЪЕКТЛАР,  МАТЕМАТИК  МОДЕЛЛАР, 

МОДЕЛЛАШТИРИШ, 

ҲИСОБЛАШ 

ТЕНГЛАМАЛАРИ, 

ТАКСИМЛАНИШ, 

ХАТО, 

ХАТОЛИКНИ ХИСОБЛАШ, ФУНКЦИЯЛАР (ЧИЗИҚЛИ, ЛОГАРИФМИК), КООРДИНАТА.  

Шу ўринда, физик қонунларнинг мазмун-моҳияти математик символ-ларда ифодаланиши, 

ўз  навбатида,  математик  амаллар,  формулалар  ва  тенгламалар  воситасида  масалалар  ечиш, 

тажрибалар  натижаларини  таҳлил  этиш  ва  тегишли  хулосалар  чиқаришда  қулайлигини  қайд 

этиб ўтиш лозим. 

3. 

Физика ва кимё фанларига доир умумий тушунчалар


“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”.  Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.

 

163 


 

АГРЕГАТ  ҲОЛАТ,  МОДДАЛАР,  МАССА,  МОЛЬ,  ЖИСМЛАР,ЭЛЕМЕНТЛАР, 

ҲАРАКАТЛАНИШ, АЙЛАНМА ҲАРАКАТ, ТЕЗЛИК, АТОМ, ЭЛЕКТРОН, НЕЙТРОН, ПРОТОН, 

ЯДРО, МАССА, ПОЗИТРОН, ГАЗ, ГАЗ КОНУНЛАРИ, МЕНДЕЛЕЕВ-КЛАПЕЙРОН ТЕНГЛА-

МАСИ,  БОСИМ,  КУЧ,  ҲАРОРАТ,  ТЕЗЛИК,  ЗАРРАЧА,  ЭНЕРГИЯ,  КИМЁВИЙ  ЭНЕРГИЯ, 

ИЧКИ  ЭНЕРГИЯ,  ЭНЕРГЕТИК  ДАРАЖА,  ЭНЕРГЕТИК  КОБИК,  ЭЛЕКТР,  ЭЛЕКТР  ТОКИ, 

ЭЛЕКТР ЎТКАЗУВЧАНЛИК, ЭЛЕКТРОЛИЗ, ТОК, ПОТЕНЦИАЛ, ЗИЧЛИК, СОЛИШТИРМА 

ОГИРЛИК, СПЕКТР, СПЕКТРОС-КОПИЯ, МЕТОД, НУР, НУРЛАНИШ, РАДИОАКТИВЛИК, 

РЕНТГЕН НУР-ЛАРИ, КОСМИК НУРЛАР, КВАНТ, ФОТОН, ЭЛЕКТРОМАГНИТ МАЙДОНИ, 

ҚУТБЛАНИШ,  ЁРУҒЛИК  ХОССАЛАРИ  (СИНИШИ,  ЮТИЛИШИ,  ҚАЙТИШИ,  СОЧИ-

ЛИШИ), ЛАЗЕР, ЁРИТИЛГАНЛИК, РЕФРАКЦИЯ, ДИФРАКЦИЯ, ИССИКЛИК, ТЕНГЛАМА, 

ТЕРМОДИНАМИКА,  ЭНТРОПИЯ,  ЭНТАЛЬПИЯ,  ГИББС  ЭНЕРГИЯСИ,  ЭКВИВАЛЕНТ, 

ҲАЖМ, ЯДРО, ЯДРО ЭНЕРГИЯСИ, ЯДРО ЭНЕРГЕТИКАСИ. 

Физика  ва  кимё  учун  чегаравий  бўлган  боғловчи  ⱪўшма  номланиш:  Физик  кимё, 

Фотокимё, Лазер кимёси, Радиокимё, Криокимё, Плазмакимё, Ядро кимёси фанлари орасидаги 

узвий  боғликликни  ёритиш  ва  тадⱪиⱪот  объектлари  мазмун-моҳиятини  тушунтиришда  кенг 

қўлланилади. 

 

4.   Физика ва биология фанларига доир умумий тушунчалар

БИОПОТЕНЦИАЛ,  МИКРОЭЛЕКТРОД,  МОЛЕКУЛЯР  БИОФИЗИКА,  БИОТОК, 

БИООПТИКА,  БИОАКУСТИКА,  БИОЛЮМИНЕСЦЕНЦИЯ,  ИМПУЛЬС,  БИОРИТМИЯ, 

БИОРИТМОЛОГИЯ,  БИОМЕХАНИКА,  БИОЭНЕРГЕТИКА,  БИОСФЕРА,  ГЕЛИОБИО-

ЛОГИЯ,  НАНОБИОЛОГИЯ,  ФОТОБИОЛОГИЯ,    УЛЬТРАТОВУШ  ДИАГНОСТИКА, 

БИНОКУЛЯР  МИКРОСКОП,  СЕНСОР,  БИОСЕНСОР,  РАДИОИЗОТОП,  УЛЬТРАМИК-

РОСКОП, КАРДИОГРАФ, ЭЛЕКТРОКАРДИОГРАММА, ЭЛЕКТРОФОРЕЗ. 

Қайд  этиш  лозимки,  физика  ва  биология  фанлари  бевосита  табиатни  ва  қонунларини, 

ўсимлик ва ҳайвонот дунёси фаолиятининг термодинамик асосларини, биологик ҳодисалар ва 

мураккаб  тизимларнинг  квант  механикаси  қонуниятларига  мос  келишини  ўрганиш  билан 

шуғулланганлик-  лари  сабабли  улар  ўртасидаги  фанлараро  боғланиш  кўп  қиррали  бўлиб, 

интегратив дарс сценарийсини ишлаб чиқиш ва уни ижро этишда фан ўкитувчиларидан юқори 

даражада касбий-услубий тайёргарлик ва юксак педагогик маҳоратни талаб этади. 

Интегратив  дарс  самарадорлигини  аниқлашда  ўқувчилар  билимини  баҳолаш  учун  ўз-

ўзини баҳолаш варақалари ва ўқитувчилар учун касбий малакасини баҳоловчи сўровномалар 

ёки касбий аттестациядан ўтказиш бўйича синов материалларидан фойдаланиш тавсия этилади. 

Ўⱪув  материалларини  тайёрлашда  мавзуга  мос  педагогик  техноло-гияларни  танлаш  ва 

уларнинг ўзига хос хусусиятларини ӽисобга олган ӽолда амалдаги дарслар ишланмаларидан ва 

педагогик йўналишлардаги Интернет ахборот ресурслари контентидан самарали фойдаланиш 

маⱪсадга мувофиқ. 

 

УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ЎҚИТИЛАДИГАН КИНЕМАТИКА ВА 

ДИНАМИКА БЎЛИМЛАРИНИ МАТЕМАТИКА ФАНИ БИЛАН БОҒЛИҚЛИК 

МУАММОЛАРИ.  

 

Обидова Зуҳра Насриддиновна 



Гулистон давлат университети 

 

Сўнгги  йилларда  асосий  мактаб  физика  курсини  босқичма-босқич  тизимли  равишда 



қуришга йўналтириш тендентсияси кузатилди. 11 йиллик таълимга ўтиш билан боғлиқ ҳолда 

ўқувчиларнинг  тизимли  фикрлаш  ва  ижодий  қобилиятларини  ривожлантириш  учун  зарур 

бўлган физиканинг асосларини ўрганиши керак. 

Назарий  умумлаштирилишнинг  методик  контсепциясига  кўра,  физика  ўқитишнинг 

асосий вазифаларидан бири ўқувчилар ўртасида замонавий илмий-назарий фикрлаш услубини 


“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”.  Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.

 

164 


 

шакллантириш бўлиб, улар ўзларининг ижодий  қобилиятларини ривожлантириш  учун зарур 

асос бўлиб хизмат қилади 

Мактабда 7 синфда кинематика ва динамика бўлимлари ўқитилади.  

“Кинематика ва динамика“ бўлимларини ўқитиш муаммолари 3 гуруҳга бўлиб ўрганиш 

мумкин. 


1. Кинематика ва динамиканинг мазмуни ва унинг таркибини такомиллаштириш. 

2. Кинематика ва динамика бўлимини ўқитиш методологиясини ривожлантириш ва уни 

замонавий физика тушунчалари билан бойитиш. 

3. Кинематика ва динамика бўлимларининг математика фанлараро боғланишни ўрганиш. 

Динамика физиканиниг шундай бўлимики, у ўзининг қатьий ва мантиқий тузилиши билан 

ўқувчилар  тафаккурининг  ривожланишига  катта  ёрдам  беради.  Физика  курсининг  ҳамма 

бўлимларини муваффақиятли ўрганиш динамикани қандай ўзлаштиришига маьлум даражада 

боғлиқдир,  чунки  уларда  механиканинг  тушунчалари  (тезлик,  тезланиш,  куч,  энергия  ва 

бошқалар) кенг фойдаланилади. 

Умумтаьлим  мактаб  программаси  кинематика  бўлим  масалаларини  ўрганишдан 

бошланади. Уни ўрганишга ҳозирги замон нуқтаи назаридан ёндошиш, бу бўлимга баъзи янги 

масалалар,  масалан,  косимк  парвозлар  динамикасининг  киритилишидангина  иборат  бўлмай, 

балки  унинг  асосий  тушунча  ва  қонуниятларини  замонавий  таҳлил  қилиш,  уларнинг 

қўлланилиш чегарасини аниқлашни ҳам қамраб олади . 

Ҳаракат,  тезлик  ва  тезланиш  тушунчаларини  шакиллантиришда  бу  катталикларнинг 

вектор  характери  ўқувчилар  томонидан  динамиканинг  ўргангунга  қадар  ўзлаштирилган 

бўлиши  жуда  муҳимдир.  Бу  нарсалар  динамика  қонунларини  ўрганишда  ўқувчилар  дуч 

келадиган қатор қийинчиликларни бартараф қилишга ёрдам беради. Бироқ кинематикани фақат 

тўғри чизиқли ҳаракат доирасида ўрганишда тезлик ва тезланишнинг вектор характерларини 

ўзлаштиришга  тўлиқ  эришиб  бўлмайди.  Бунга  сабаб  шуки,  тўғри  чизиқли  ҳаракатда  ҳамма 

векторлар бир тўғри чизиқ бўйлаб йўналган бўлиб, тегишли физик катталиклар билан бирга 

бажариладиган амаллари худди скаляр катталиклар сингари, яъни алгебрик бажариш мумкин, 

бироқ физика учун муҳим бўлган вектор катталик тушунчаси, гарчан математикада тегишли 

бўлса ҳам у 8-синфда ўқитилади, аслида у 7-синфда ўқитилса мақсадга мувофиқ бўлади. 

Физикада  ишлатиладиган  қонуниятларга  келсак,  маьлумки  улар  динамик  ва  статистик 

қонуниятларга  бўлинади  Демак  ўқувчиларга  динамика  бўлимини  ўқитишда  динамик 

қонуниятлар  тўғрисида  маълумот  беришни  мақсадга  мувофиқ  деб  ҳисоблаймиз.  Унинг 

мазмунини Ньютоннинг иккинчи қонуни асосида қуйдагича тушунтириш мумкин.  

Фалсафанинг  илмий  назариясига  кўра  динамик  қонуниятлар  сабаб  ва  оқибат 

категориясига асосланган. Агар жадвалда кўрсатсак қуйдагича бўлади. 



F



а

1



 

F



а

F



н 

а

н



 

Жадвалдан кўринадики куч ва тезланиш орасида бир қийматли боғланиш мавжуд,чунки 

m-массали жисмга F

1

 куч таьсир қилса а



1

 тезланишга, F

2

таьсир қилса а



тезланишга эга бўлади 

ва х.к.шундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки улар орасида бир қийматли боғланиш мавжуд 

экан 


Агар  ўқувчилар  кучларнинг  табиати  ҳақида  тасаввур  ҳосил  қилмасалар,  жисмларнинг 

бир-бирига  турли-туман  таьсирларидаги  умумийликни  кўрмасалар  ва  тортишиш  кучи  билан 

таьсир  қилувчи  марказга  интилма  кучлар,  реакция  кучлар  ва  бошқа  махсус  табиатли  кучлар 

билан  электромагнит  табиатига  эга  бўлган  ишқаланиш  кучи  ва  эластик  кучлар  орасидаги 

умумийликни кўрмасалар, бу албатта нотўғри бўлади 

Динамиканинг  асосий  вазифаси  алоҳида  макрообъектнинг  траекториясини  аниқлашдан 

иборат.  Физика  фанини  ўрганишда  математик  апаратларни  5-синфда  ўқувчиларнинг 


“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”.  Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.

 

165 


 

ўзлаштиришига  боғлиқ  ҳолда  олиб  борилса,  ўқув  жарайёнида  юқори  самарадорликга 

эришилади.  Чунки  6-синфда  болалар  формулалар,  манфий  сонлар,  координата  текислиги  ва 

физик  катталикларни  билишлари  керак  бўлади.  Ўқувчиларнинг  илмий  билиш  жарайёнини 

такомиллаштиришда  математик  апаратларнинг  физика  фанида  қанчалик  даражада 

қўлланилиши ҳозирги замон физикасининг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. 

Адабиётлар 

1.  Цатурян.А.М.  Осущестление  междпредметных  связей  физики  и  математики  в  процесси 

повторения курса физики Мхитар-№1-Ванадзор, 2007-с136-138 

2. Крутецкий В.А Основы педогогической психологии В.А.Ккрутецкий,-М. Педагогика 1976 –

С.184-185 

 


Yüklə 11,09 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   63




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin